Adu.uz | Rasmiy kanali
13.9K subscribers
35.7K photos
3.87K videos
748 files
17.5K links
✔️Veb-sayt:www.adu.uz
✔️Facebook:www.fb.com/andsu.uz
✔️Instagram:www.instagram.com/adu.uzb
✔️Twitter:www.twitter.com/adu_uz
✔️Youtube:www.youtube.com/aduuz

©️ Andijon davlat universiteti matbuot xizmati

Murojaat uchun: @adu_uz_bot
Download Telegram
Forwarded from Публикации в зарубежных журналах (Publications https://t.iss.one/scientificpublications)
#танлов
1000000 сўм ютуққа эга бўлинг!!!

Tadqiqot.uz энг яхши мақола танловини эълон қилади!

Танлов шартлари:
1) илмий мақолангиз www.tadqiqot.uz порталининг журналларида эълон қилинган бўлиши керак.
2) 2018 йилнинг июнь-декабрь ойларида мобайнида энг кўп иқтибос келтирилган мақолага афзаллик берилади.

Аниқ фанлар ва гуманитар фан соҳалари учун алоҳида даража белгиланади:

Биринчи пул муфокофоти
Иккинчи пул мукофоти
Учинчи пул мукофоти
Тўртинчи special gift 🎁
Бешинчи special gift 🎁
Олтинчи special gift 🎁
Еттинчи special gift 🎁

Ҳар бир даража учун совғалар топширилади.
Энг яхши мақола РИНЦ ҳамда Google Scholar ёрдамида аниқланади.


Каналга уланиш 👇🏻
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAD-TI-U4sLZYLNxO8A
Forwarded from Edu.uz
#танлов #грант #стипендия

⚡️⚡️⚡️ ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Ислом Каримов номидаги республика хайрия жамоат фонди томонидан чет эл олий таълим муассасаларининг магистратура дастурида таҳсил олишга имконият берувчи навбатдаги IV-грантлар танловига ҳужжатлар қабул қилиш тахминан 15 октябрдан режалаштирилаётгналиги маълум қилинди.
Хабар беришларича, танловга ҳужжатларни қабул қилишнинг аниқ муддати сентябрь ойининг охиригача маълум бўлади.

Танлов қуйидаги мутахассисликлар бўйича бўлиб ўтади:

Қайта тикланувчан энергия манбалари;
Кимё ва кимё технологияси;
Сув ва ер ресурсларини бошқариш;
Машинасозлик технологиялари;
Архитектура. Бино ва иншоотлар қурилиши;
Автомобиль йўллари, кўприклар, тоннеллар, йўл ўтказгичлар ва аэродромларни лойиҳалаш ва қуриш;
Текстиль саноати технологиялари ва ускуналари;
Туризм хизматларини ташкил этиш ва бошқариш;
Ахборот хизматлари ва жамоатчилик билан алоқалар.

Танловда иштирок этиш учун талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати қуйидагича:

Фонд томонидан тасдиқланган шаклдаги танловда иштирок этишга ариза;
Олий таълим муассаси ректори (ташкилот, корхона, муасаса раҳбари) номидан
танловда муносиб номзод сифатида иштирок этиши тўғрисидаги Тавсиянома;
Олий таълим муассасининг охирги босқичида таҳсил олаётганлиги тўғрисида маълумотнома;
Паспорт нусхаси;
Олий таълим муассасасини битирганлиги тўғрисидаги Диплом нусхаси;
Баҳолари кўрсатилган диплом иловаси нусхаси ёки рейтинг дафтарчаси нусхаси;
Танлов иштирокчиси томонидан имзоланган «Чет эл олий таълим муассасаларида магистрлик дастури бўйича таҳсил олиш учун Ислом Каримов номидаги республика хайрия жамоат фонди таълим грантларини олиш бўйича ўтказиладиган IV-танлови Низоми»дан кўчирма;

Қўшимча маълумотлар учун: https://fondkarimov.uz/
Forwarded from Edu.uz
#Танлов

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Британия Кенгаши билан ҳамкорликда танлов эълон қилади.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Британия Кенгашининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида шу йилнинг май ойидан бошланган “Higher Education for employability” (Иш билан таъминлашда олий таълимнинг аҳамияти) дастури доирасида олий таълим муассасаларида таълим сифатини оширишга йўналтирилган танлов эълон қилади.

Танлов дастурнинг қуйидаги асосий йўналишлари доирасида амалга оширилади:

👉 олий таълим сифатини таъминлаш;
👉 битирувчиларнинг меҳнат бозори талабларига мослигини таъминлаш;
👉 ўқув дастур ва фанларни инглиз тилида ўқитиш.

Лойиҳанинг 2019/2020 ўқув йили учун бюджети – 200 000 фунт стерлинг.

Дастурда иштирок этиш истагини билдирган олий таълим муассасалари ўз лойиҳалари билан қатнашишлари мумкин.

Аризалар шу йилнинг 16 ноябрь кунигача қабул қилинади.

Ариза шаклини юклаб олиш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AudocFp7PIMcQ
#Танлов

Мамлакатимизда амалга оширалаётган кенг кўламли ислоҳотларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, Президентимиз томонидан илгари сурилган 5 муҳим ташаббус, “2020 йил Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили" давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Андижон давлат университети, Андижон вилояти Адлия бошқармаси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Андижон вилоят кенгаши билан ҳамкорликда Андижон давлат университетидаги факультетларининг 1-2 босқич талабалари ўртасида “ТАФАККУР СИНОВЛАРИ” танлови ўтказилади. Танловда иштирок этувчи жамоалар Андижон давлат университетидаги факультетларнинг 1-2 босқич талабалари (8 нафар)дан иборат таркибда шакллантирилади.

Танлов 2020 йил 25 март куни АДУ фаоллар залида ўтказилади.

@asu_uz
Forwarded from Edu.uz
#Танлов

Талабалар учун математика соҳасида “Энг яхши илмий мақола” танлови эълон қилинди

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Математика институти ҳамкорлигида талабалари ўртасида математика соҳасида “Энг яхши илмий мақола” танлови ўтказилмоқда.

Танлов ғолиблари моддий рағбатлантирилади. Уларнинг мақолалари инглиз тилидаги “Ўзбек математика журнали”да ҳамда саралаб олинган мақолалар «Математика институти бюллетени» электрон журналида чоп этилади.

Танловга тақдим этиладиган мақолалар қуйидаги мезонлар асосида баҳоланади:

- мавзунинг мазмун-моҳияти тўлақонли очиб берилганлиги;

- мақоланинг стилистик ва грамматик жиҳатдан тўғри ёзилганлиги;

- мавзуни ёритишда адабиётлардан фойдаланганлик даражаси ва таҳлилий ёндашувлар, мустақил фикрларнинг аниқ билдирилганлиги;

- мавзуга оид долзарб масалалар ва уларнинг ечимлари тўғрисида таклифлар келтирилганлиги.

Мақолалар 2020 йил 4 майгача [email protected] электрон манзилида қабул қилинади.

Мақолаларни ўзбек, рус ва инглиз тилларида тақдим этиш мумкин. Мақолалар LaTeX дастурида қуйида кўрсатилган параметрлар бўйича таёрланиши лозим. LaTeX файли билан биргаликда pdf форматидаги файли ҳам юборилади.

Формулаларнинг номерланиши, формулалар, теоремалар, леммалар, натижаларга ҳамда адабиётларга ҳаволалар қўлда ёзилиши керак, яъни автоматик қўйилмаслиги керак. Тезислар хатосиз ўқилиши зарур. Юборилаётган файлларнинг (*.tex, *.pdf ва расмлар) номлари лотин ҳарфларида биринчи муаллиф фамилияси исми билан ёзилиши керак (масалан, AdashevJQ.tex ва AdashevJQ.pdf).

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Forwarded from Edu.uz
#Танлов

“Инновацион дизайн ва замонавий маҳсулот” республика эскизлар онлайн-танлови

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва “Osiyo ramzi" Ўзбекистон дизайнерлари уюшмаси томонидан Париж Халқаро мода академияси, Ўзбекистон Бадиий академияси ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда "Инновацион дизайн ва замонавий маҳсулот” республика эскизлар онлайн-танлови эълон қилинди.

Танловнинг мақсади дизайн соҳасида иқтидорли ёшларни аниқлаш ва ижодий фаоллигини қўллаб-қувватлаш, маҳсулот дизайни соҳасида янги инновaцион ечим ва таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда ёшларнинг ижодий ғояларини амалга ошириш учун интерфаол платформа яратишдир.

Онлайн танлов қуйидаги йўналишларда ўтказилади:

👉 Костюм дизайни;
👉 Архитектура муҳити дизайни;
👉Саноат дизайни.

Танловни ўтказиш муддати: 2020 йил 20 апрелдан 20 майга қадар.

Қўшимча маълумот учун: Умида Воҳидова - лойиҳа менежери (97 400-10-54)

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Forwarded from Edu.uz
#Танлов

Талабалар ўртасида илмий мақола ва ихтиролар танлови

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари ва илғор технологияларни татбиқ этиш маркази томонидан талабалар ўртасида илмий мақола ва ихтиролар танловини эълон қилди.

“Уйда қолинг!” шиори остида “Олий таълим ислоҳотлари: ютуқлар, муаммолар, ечимлар” мавзусида ўтказиладиган республика онлайн танловида талабалар илмий мақола ҳамда инновацион ихтиролари билан иштирок этишлари мумкин.

Бунинг учун талаба-ёшлар ўзларининг илмий мақолалари ва ихтироларининг тақдимотини видеога олиб, жўнатишлари лозим.

Тақдимотнинг тавсия этиладиган давомийлиги - 5 дақиқа.

Тақдимотлар телеграм тармоғи орқали +998 90 111-32-76 рақамида қабул қилинади.

Батафсил: @rivojlantirishmarkazi

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AvPsYY6S0TbOQ
Forwarded from Edu.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танлов

Бугун ЎзА томонидан ташкил этилган “Йил танлови – 2020” ғолибларини тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Вазирлик телеграм каналига уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEX5-AsADEDumdCB6g
Forwarded from Edu.uz
​​#Танлов

⚠️ Шошилинг, танлов якунланишига икки кун вақт қолди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг логотипини яратиш бўйича танлов эълон қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Ўтган давр мобайнида талаба-ёшлардан 700 дан ортиқ лойиҳа келиб тушди. Танлов ўз ниҳоясига етишига икки кун вақт қолди.

Азиз ёшлар!

Сизда креатив ва ўзига хос ғоя борми? Марҳамат, танловда иштирок этинг ҳамда Apple iPhone 12 Pro Max смартфонини қўлга киритинг.

👉 Танловда техникум, академик лицейлар ўқувчилари ва талабалар ҳамда 30 ёшгача бўлган тадқиқотчиларимиз иштирок этишлари мумкин.

🕛 Танловга лойиҳалар жорий йил 25 февраль соат 23:59гача [email protected] электрон почта манзилида қабул қилинади.

Ғолиб 2021 йил 2 мартда эълон қилинади.

Танлов шартлари билан танишиш:
👉https://t.iss.one/eduuz/4147

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
​​​​#Танлов

“Илҳом” мукофоти танловига ҳужжат қабул қилиш бошланди

Шоир ва ёзувчилар ҳаёти ва ижоди ҳақида билим ва имкониятларингизга ишонасизми?Танловда иштирок этиб, ўзингизни синаб кўринг!

“Илҳом” мукофоти шоир ва ёзувчилар ҳаёти ҳамда ижодини ўрганиш, уларнинг асарларини таржима қилиш, шу асосда тадқиқотлар ўтказиш, кино ва саҳна асарлари яратиш каби маънавий-маърифий, илмий-ижодий жараёнларда энг юқори натижаларга эришган олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган ҳамда фаолият юритаётган ёшларга берилади.

❇️ Танлов ғолиблари қуйидагича тақдирланади:

1️⃣-ўрин“Spark” автомобили;
2️⃣-ўрин30 млн. сўм пул мукофоти;
3️⃣-ўрин15 млн. сўм пул мукофоти.

⚠️ Ғолиблар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тақдирланади.

Танлов 2 босқичда ўтказилади:

👉 1-босқич – ҳар йили 20 мартга қадар олий таълим муассасаси миқёсида саралаш босқичи;

👉 2-босқич – ҳар йили 10 майга қадар асосий танлов босқичи ҳисобланади.

❗️“Илҳом” мукофоти билан тақдирлаш ҳар йили Адиблар хиёбони очилган кун – 20 майда “Катта адабиёт байрами” ҳафталиги доирасида амалга оширилади.

Шошилинг, 15 мартга қадар ОТМнинг ёшлар масалалари, маънавий-маърифий ишлар бўйича масъулларига ариза билан мурожаат қилинг!

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
#Tanlov

“Ilhom” mukofoti tanlovining universitet bosqichi gʻoliblari aniqlandi.

Xabaringiz bor, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi tomonidan shoir va yozuvchilar hayoti hamda ijodini oʻrganish, ularning asarlarini tarjima qilish, shu asosda tadqiqotlar oʻtkazish, kino va sahna asarlari yaratish kabi maʼnaviy-maʼrifiy, ilmiy-ijodiy jarayonlarda eng yuqori natijalarga erishgan oliy taʼlim muassasalarida tahsil olayotgan hamda faoliyat yuritayotgan talaba yoshlar oʻrtasida "Ilhom" mukofoti uchun tanlov eʼlon qilingan edi.

Bugun, 16-mart kuni ushbu tanlovining Andijon davlat universiteti bosqichi oʻtkazildi.

Mazkur tanlovda ishtirok etish uchun 37 nafar universitetning iqtidorli talabalaridan arizalar kelib tushdi. Shundan tanlovda 35 nafar talaba ishtirok etdi.

Test asosida oʻtkazilgan sinovlarda eng yuqori natijaga erishgan bir nafar talaba respublika bosqichida ishtirok etish huquqini qoʻlga kiritdi.

Test natijalariga koʻra,

1️⃣-oʻrin filologiya fakulteti 4-kurs talabasi Odiljonova Kamola Abduvosit qizi (48 ball)

2️⃣-oʻrin filologiya fakulteti 2-kurs talabasi Dilmurodova Mohinur Sherzodbek qizi (43 ball)

3️⃣-oʻrin filologiya fakulteti 2-kurs talabasi Tojamatova Sarvinoz Rustambek qiziga (43 ball) nasib etdi.

Gʻoliblarga tanlovning keyingi bosqichlarida omadlar tilaymiz.

Eslatib oʻtamiz, Tanlov gʻoliblari quyidagicha taqdirlanadi:

1️⃣-oʻrin – “Spark” avtomobili;
2️⃣-oʻrin – 30 mln. soʻm pul mukofoti;
3️⃣-oʻrin – 15 mln. soʻm pul mukofoti.

⚠️ Gʻoliblar Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oliy taʼlim muassasalarini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan taqdirlanadi.

❗️“Ilhom” mukofoti bilan taqdirlash har yili Adiblar xiyoboni ochilgan kun – 20-mayda “Katta adabiyot bayrami” haftaligi doirasida amalga oshiriladi.

Andijon davlat universiteti rasmiy sahifalari👇
Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
2
Forwarded from Edu.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТАНЛОВ

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги “Маърифат майдони” республика танловини эълон қилади

📌
Танлов 4 босқичда: ОТМдаги факультетлараро, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган ОТМлар ўртасида, минтақавий ҳамда якуний финал республика миқёсида ўтказилади.

🔹Иштирок этувчи жамоалар “Адиб ҳаёти”, “Тезкор савол-жавоб” ва “Адиблар ҳаёти ва ижодидан театрлаштирилган композиция” шартлари бўйича ўзаро беллашишади.

🔸Танловнинг финал босқичида ғолибликни қўлга киритган жамоаларни қимматбаҳо совғалар ва пул мукофотлари кутмоқда.

🥇ўрин учун – 12 миллион сўм,
🥈ўрин учун – 8 миллион сўм,
🥉ўрин учун – 6 миллион сўм.

📝Иштирок этиш истагидагилар ўзлари таълим олаётган ОТМнинг Ёшлар билан ишлаш бўйича проректорларига мурожаат қилишлари мумкин.

Батафсил видеолавҳада👆

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Танлов

⚜️Қатағон қурбонлари ҳаёти ва фаолиятига бағишланган ижодий ишлар танлови

💠 Танловда Республикамиздаги олий таълим муассасалари талабалари тасвирий санъат йўналиши (рангтасвир, графика, ҳайкалтарошлик) бўйича иштирок этишлари мумкин.

Аризалар 2021 йилнинг 10 майидан 20 майига қадар Чирчиқ давлат педагогика институтидаги Танлов ташкилотчилари томонидан қабул қилинади.

💠 Танловнинг 2-босқичи:
〽️25 майдан 1 июнга қадар ташкил этилади.

🔖Керакли ҳужжатлар:
👉иштирокчи шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
👉4х6 ҳажмдаги 2 дона фотосурат;
👉2 (икки) донадан кўп бўлмаган ижодий иш.

Танлов шартлари:
👉 Асарнинг мазмуни танлов мавзусига мослиги;
👉 Тарихий жиҳатлари;
👉 Композицион ва техник маҳорати;
👉 Ранглар жилоси ва бадиий ифода бўлиши керак.

📍Манзил: Тошкент вилояти, Чирчиқ шаҳри, Амир Темур кўчаси, 104-уй (Чирчиқ давлат педагогика институти).

💠 Ғолиблар:
🔸 I, II, III даражали диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланади.

Вазирликнинг расмий саҳифалари:
Telegram | edu.uz | Facebook | YouTube
Forwarded from Edu.uz
#эълон
#танлов

Мамлакатимизда иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида 16-25 ёшгача бўлган ёшлар (ўқувчи ва талабалар) ўртасида ташкил этилган «Мирзо Улуғбек ворислари» танловига аризалар қабули давом этмоқда.

Танлов учун рўйхатдан ўтиш 2022 йил 28 февраль соат 18:00 га қадар давом этади.

☝️ Танлов низомига асосан 1 март куни соат 9:00 да www.vorislar.uz cайти ёки @vorislar_tanlovi_bot орқали IQ-тест синовлари бошланади.

✔️ Ҳар бир иштирокчига 25 та тест саволи берилади ва ҳар бир тўғри жавоб учун 8 баллдан баҳо қўйилади. 110 баллдан юқори тўплаган иштирокчи танловда қатнашиш учун йўлланмани қўлга киритади. Шундан сўнг иштирокчи сайт орқали ўз лойиҳасини юклаши мумкин.

➡️ Танловга тақдим этиладиган лойиҳа ёки ғоя илмий ва инновацион характерга эга бўлиши керак.

❗️ Сайт орқали юкланадиган лойиҳа тақдимоти 5 та слайддан иборат бўлиши ва ҳажми 10 Мб ошмаслиги лозим.

📌 Lotin

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
👍18👎5🔥1
Forwarded from Edu.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Танлов

⚡️Францияда таълим олиб, ўз орзуингизни рўёбга чиқаришни хоҳлайсизми? Унда бу сиз учун!

🇫🇷🇺🇿Франция элчихонаси, Сampus France ва «Эл-юрт умиди» жамғармаси ўртасидаги қўшма грантларни молиялаштириш учун 50 ўринга мўлжалланган очиқ стипендия танловларини эълон қилади!

5️⃣0️⃣Сиз 2022-2023 ўқув йили учун энг нуфузли хорижий давлатларда:

👩🏻‍🎓бакалавриат таълим дастури учун – 10 нафар,

🧑🏻‍🎓магистратура таълим дастури учун – 30 нафар,

👨🏻‍🎓докторантура таълим дастури учун – 10 нафар стипендиялар соҳиби бўлиб, Францияда таълим олишни қўлга киритишингиз мумкин.

📬Танловда иштирок этиш учун аризалар “Эл-юрт умиди” жамғармасининг онлайн платформаси орқали электрон шаклда топширилади.

Ҳужжатлар қабули 15 мартдан – 15 майга қадар давом этади.

☝️Номзодлар учун барча зарур маълумотлар бу ерда 👉 https://admissionfrance.eyuf.uz

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
👍2
Forwarded from Edu.uz
#Танлов

Талабалар ва жамоатчилик вакиллари ўртасида “Ҳуқуқий саводхонлик” онлайн танлови эълон қилинди.

🗓 Танлов жорий йилнинг 9 апрелидан 9 майгача 3 босқичда онлайн тарзда ўтказилади.

🏆Ғолиблар қуйидагича тақдирланади:

1️⃣ ўрин – Ноутбук ва I-даражали диплом;
2️⃣ ўрин – Планшет ва II-даражали диплом;
3️⃣ ўрин – Смартфон ва III-даражали диплом.


❗️Ҳуқуқий саводхонлигингизни оширинг ва ғолиб бўлинг!


🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
👍1
Forwarded from Edu.uz
#танлов

Республика эсселар танловининг якуний финал босқичига старт берилди

📄 Дастурга мувофиқ, финал босқичи иштирокчилари, дастлаб, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бўлдилар. Иштирокчилар Ўзбекистон Миллий Академик teaтрида эса Қўчқор Норқобил асари асосида саҳналаштирилган “Заминдан олис кетма” спектаклини томоша қилиш имконига эга бўлишди.

🥳 Эслатиб ўтамиз, ҳудудий босқич ғолиблари ва уларнинг устозлари замонавий ноутбуклар билан тақдирланади. Республика босқичида фахрли ўринларни эгаллаган иштирокчилар эса мос равишда 30 миллион, 20 миллион ва 10 миллион сўм пул мукофотлари билан тақдирланиши режалаштирилган.

👉 Танлов жараёнлари билан батафсил қуйидаги ҳавола орқали танишишингиз мумкин

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
👍7
Forwarded from Edu.uz
#танлов
#эътироф

Энг яхши эссе муаллифлари аниқланди

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясида “Янги Ўзбекистонни ўзимиз, ўз қўлларимиз билан бунёд этамиз!” республика эсселар танлови финал босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Дастлаб, 15 та номинация бўйича ғолиблар эълон қилинди.

Шундан сўнг энг ҳаяжонли дақиқалар бошланиб, танлов ғолиблари эътироф этилди.

💐 Ғолибларга Президент совғаси — ноутбук билан бир қаторда 1-ўрин 30 млн сўм, 2-ўрин (2 нафар) соҳибалари 20 млн сўм, 3-ўрин (2 нафар) соҳибалари 10 млн сўм миқдорида пул мукофотлари топширилди.

➡️ Батафсил ушбу ҳавола орқали танишинг

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
👍10😁1🤩1
Forwarded from Edu.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#танлов
#театр

🎭 Финалда Фарғона политехника институти "Қир гули" талабалар тeaтр студияси томонидан "Надомат" спектакли намойиш этилмоқда.

"Йилнинг энг фаол талабалар тeaтр студияси – 2022" финал босқичида айни дамда Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ҳам иштирок этмоқда.

👉 @manaviyateduuz

🔗 Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
👍13