Adliya yangiliklari/Новости юстиции
12.1K subscribers
13.5K photos
1.38K videos
32 files
5.14K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 [email protected]
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.iss.one/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари
#Сайлов_2019

Сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинди

Марказий сайлов комиссиясининг қарорига кўра, 2019 йил 22 декабрьОлий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови куни деб белгиланди.

Сайлов бўйича сайлов кампанияси 2019 йил 20 сентябрдан бошланди.

Сайловни ўтказиш билан боғлиқ барча тадбирлар Конституция, Сайлов кодекси, шунингдек Асосий тадбирлар дастурига мувофиқ амалга оширилади.

Шу муносабат билан каналда Марказий сайлов комиссияси билан ҳамкорликда сайлов қонунчилигига оид #сайлов_2019 рукни остида сайлов қонунчилигига оид материаллар ҳам бериб борилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Сайлов_2019

Мамлакатимизнинг бош сайлов органи ҳақида нималарни биламиз?

У қачон ва қандай ташкил этилган?

Унинг асосий вазифалари нималардан иборат?

Шу ва шу сингари саволларга Марказий Сайлов комиссияси раиси ўринбосари Маҳмуд Шуҳратович Истамов билан бўлиб ўтган суҳбат жараёнидан жавоб топишингиз мумкин.

📹 👉 https://bit.ly/32f8ybk

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Сайлов_2019

👉🏿 Савол: Сайлов куни қўлимни синдириб олдим, имзо чекишга энди имкониятим йўқ. Мен сайлаш ҳуқуқидан маҳрум бўламанми?

Жавоб: Асло маҳрум бўлмайсиз. Сайлов бюллетенини мустақил равишда тўлдириш имкониятига эга бўлмаган сайловчи ўз хоҳишига кўра, яширин овоз бериш кабинасига бошқа шахсни таклиф қилишга ҳақли. Бироқ, бюллетен тўлдиришга сайлов комиссияси таркибига кирадиган шахслар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакилларини жалб этишга йўл қўйилмайди.

👉🏿 Савол: Маълумки, сайлов бюллетенини тўлдиргач, кўпгина мансабдор шахслар, жамоат арбоблари сайлов қутиси олдида фотога тушадилар. Мен ҳам қути олдида расмга тушишим мумкинми? Бунга чеклов борми?

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексида сайловчиларнинг сайлов қутиси олдида фотога тушишларига ҳеч қандай тақиқ қўйилмаган. Шундай экан, расмга тушишингиз учун чекловлар мавжуд эмас.

Каналга уланиш 👇🏿🇺🇿
https://t.iss.one/advice_uz
Forwarded from Huquqiy axborot
#Сайлов_2019
Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод 10 нафарга қадар, вилоят Кенгаши депутатлигига номзод 5 нафарга қадар, туман ва шаҳар Кенгаши депутатлигига номзод 3 нафарга қадар ишончли вакилга эга бўлишга ҳақли.

Ишончли вакиллар номзодга:
👉 сайлов кампаниясини ўтказишда ёрдам беради;
👉 сайлаш учун ташвиқот олиб боради;
👉 давлат органлари ва жамоат бирлашмалари, сайлов комиссиялари билан бўладиган муносабатларда номзоднинг манфаатларини ифодалайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Сайлов_2019

САЙЛОВЛАРДА ОВОЗ БЕРИШ ТАРТИБИНИ БИЛАСИЗМИ?

Овоз бериш вақти ва жойини қаердан билса бўлади?

Бу ҳақда участка сайлов комиссияси сайловчиларни сайловдан камида 10 кун олдин хабардор қилади.

Овоз бериш қачон ўтказилади?

Сайлов куни (22 декабрь) соат 8.00 дан 20.00 гача овоз бериш мумкин.

Овоз бериш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат шартми?

Ҳа, шарт. Сайловчи участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиб, сайловчилар рўйхатига имзо қўйгандан сўнг унга сайлов бюллетени берилади.

Фуқаронинг фамилияси сайловчилар рўйхатида бўлмаса, нима бўлади?

Бундай ҳолда сайловчи шахси, фуқаролиги ва яшаш жойини тасдиқловчи ҳужжати асосида сайловчилар рўйхатининг иловасига киритилади ва унга сайлов бюллетени берилади.

Овоз бериш вақтида сайлов бюллетени бузиб қўйилса-чи?

Сайловчининг илтимосига кўра янгисига алмаштирилиши мумкин.

Овоз бераётганда сайлов бюллетенига қандай белги қўйиш керак?

Ёқлаб овоз берилаётган номзоднинг фамилияси рўпарасидаги ўнг томонда жойлашган бўш квадратга «» ёки «✔️» ёхуд «✖️» белгиларидан бири қўйилади.

Овоз бериш хонасига яқин қариндошлар бирга кирса бўладими?

Овоз бериш хонасида сайлов бюллетенини тўлдириш чоғида овоз берувчи шахсдан бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.

Сайловчи бюллетенни мустақил равишда тўлдириш имкониятига эга бўлмаса-чи?

Бундай ҳолда сайловчи ўз хоҳишига кўра яширин овоз бериш хонасига бошқа шахсни таклиф қилишга ҳақли. Сайлов комиссияси таркибига кирадиган шахслар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари бундан мустасно.

Вақтинча яшаш жойи бўйича ҳам сайловда иштирок этиш мумкинми?

Ҳа мумкин. Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган фуқаролар доимий ёки вақтинча яшаш жойларидаги сайлов участкасида овоз бериши мумкин.

Касаллиги ёки бошқа сабабларга кўра овоз беришга кела олмаган сайловчилар нима қилади?

Тегишли комиссиянинг камида 2 нафар аъзоси кўчма сайлов қутиси билан сайловчининг турган жойига боради.

Кимлар овоз бериш ҳуқуқига эга эмас?

👉 суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган;
👉 оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot