Adliya yangiliklari/Новости юстиции
12K subscribers
13.4K photos
1.38K videos
32 files
5.12K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 [email protected]
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.iss.one/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Муносабат #Adliya_hudud

Ижтимоий тармоқларда қаллобликда айбланган нотариус ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди

Ижтимоий тармоқларда “Сариосиё тумани нотариуси Даврон Жумаев Муҳаммадий Мирза-Анвар исмли шахс билан тил бириктириб, бир аёлга тегишли уй-жойни ўзлаштириб олаётгани”га оид материал тарқалди. Ушбу маълумотлар ҳақиқатга қанчалик тўғри, аслида нима бўлган эди? Мазкур масала юзасидан вилоят адлия бошқармаси тезкор ўрганиш ўтказди.

“Сотувчи” Х.К. ва “Сотиб олувчи” У.М.лар ўртасида Сариосиё туманида жойлашган ушбу уй-жой олди-сотди шартномаси имзоланган. Мазкур шартнома собиқ Сариосиё туман давлат нотариал идораси нотариуси Д.Джумаев томонидан уч йил аввал расмийлаштирилган.

Тўпланган ҳужжатларга кўра, Сариосиё туман давлат нотариал идораси томонидан уй-жой олди-сотди шартномасини расмийлаштириш учун сотувчи Х.К.нинг уй-жойда рўйхатда турувчи фарзандлари томонидан уй-жойни сотишга розилик аризалари олиниб, 2017 йил 30 майда нотариал тартибда тасдиқланган.

Сариосиё туман давлат нотариал идораси нотариуси Д.Джумаев томонидан 2017 йил 30 майда қайд этилган уй-жой олди-сотди шартномаси ва реестр китобида фуқаро Х.К. исм-фамилиясини тўлиқ ёзиб имзолаган.

Фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг 2019 йил 29 апрелдаги ҳал қилув қарорига кўра, даъвогар Х.К.нинг жавобгарлар Сариосиё туман давлат нотариал идораси ва У.М.га нисбатан “Олди-сотди шартномасини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида”ги даъвоси рад этилганлиги қайд қилинган.

Бундан ташқари, фуқаролик ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди кассация инстанциясининг 2020 йил 5 мартдаги ажрими билан фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро судининг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.

Фуқаро Х.К.нинг фарзанди Г.И. билан телефон орқали суҳбат ўтказилди. Аниқланишича, мазкур уй-жой билан боғлиқ гаров шартномаси расмийлаштирилмаган.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook |

@adliyangiliklari
Forwarded from Sevara Zakirova
#Расмий #Муносабат

Пуллик хизмат - "қонуний коррупция" дегани эмас!

Айрим ОАВларда Давлат хизматлари марказларидаги «пуллик хизмат»лар ҳамда ФҲДЁ бўлимларидаги коррупция ҳолатларига оид маълумотлар жойлаштирилмоқда.

Бу масалада кўп маротаба тушунтириш олиб борилган бўлса-да, Давлат хизматлари агентлиги яна бир маротаба такрорлайди.

Батафсил:
https://davxizmat.uz/uz/news/pullik-xizmat-qonuniy-korrupsiya-degani-emas

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Расмий #Муносабат

«Права» алмаштириш муддати 2021 йил якунигача узайтирилди. Қайта имтиҳон топшириш керак эмас!

Азиз ҳайдовчилар!

Сўнги пайтларда халқ ўртасида 2021 йилда ҳайдовчилик гувоҳномаларини алмаштиришда қайта имтиҳон топшириш керак бўлади, деган нотўғри маълумот тарқала бошлади.

Давлат хизматлари агентлиги вазиятга аниқлик киритади.

Аҳолига қулай бўлиши учун, эски ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш 2021 йил 31 декабрга қадар давом этади. Бунда Давлат хизматлари марказларида кўрсатилаётган барча хизматлар каби, ортиқча бюрократиясиз, соддалаштирилган тартиб амал қилади. Яъни, қайта имтиҳон варақаси талаб этилмайди.

Эслатиб ўтамиз, хизматдан фойдаланиш учун паспорт, эски ҳайдовчилик гувоҳномаси ва унинг талонини тақдим этиш ҳамда базавий ҳисоблаш миқдорининг 70 % (бугунги кунда 156 100 сўм) миқдоридаги тўловни амалга ошириш лозим.

Юқоридаги инфографика орқали «права» алмаштириш хизмати қайси ДХМларда йўлга қўйилганлиги ҳақида маълумот олишингиз мумкин. 👆🏻👆🏻👆🏻
#Муносабат

Маҳалла ходимларига фақат "Ижтимоий иш" йўналишида ўқиш учун имтиёз берилди

👉Батафсил
__________________

Сотрудникам махаллей предоставлена льгота только для обучения по направлению «Социальная работа»

👉Подробнее

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Муносабат #Расмий

Сўнги кунларда ижтимоий тармоқлар ва ОАВларда тадбиркорлик субъектларининг фирма номларида машҳур шахсларнинг номларидан фойдаланилаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Давлат хизматлари агентлиги юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказувчи ваколатли орган сифатида мазкур масалага ойдинлик киритади.

Биринчидан,
“Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг 33-моддасига асосан, юридик шахс бўлган тадбиркорлик фаолияти субъекти фирма номига бўлган ҳуқуққа эга, бу номни унинг ўзи мустақил равишда белгилайди ва ўз таъсис ҳужжатларида кўрсатади.

Иккинчидан, 2017 йил 1 апрелдан бошлаб тадбиркорлик субъектлари Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали (ўзи келган ҳолда ёки онлайн усулда) давлат рўйхатидан ўтказилади.

Учинчидан, Ўзбекистон Республикаси “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунининг 4-моддасига асосан Фирма номида:
давлатнинг расмий номи, халқаро, ҳукуматлараро ёки нодавлат нотижорат ташкилотининг қисқартирилган ёки тўлиқ номи;
тарихий ёки Ўзбекистон Республикасида машҳур бўлган шахснинг тўлиқ ёки қисқартирилган исми, белгиланган тартибда бериладиган рухсатсиз;
фирма номининг эгаси, унинг фаолият тури ёки у келиб чиққан мамлакат хусусидаги сохта ёки истеъмолчини чалғитиши мумкин бўлган белгилар;
жамият манфаатларига, инсонпарварлик ва ахлоқ принципларига зид бўлган белгилар кўрсатилмаслиги керак.

Тўртинчидан, Давлат хизматлари агентлиги томонидан Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизимида “Фирма номлари тўғрисида”ги Қонунга асосан фирма номларида ишлатилиши мумкин бўлмаган сўзлардан фойдаланиш бўйича чекловлар қўйилди. Ушбу рўйхат мутахассислар томонидан мунтазам равишда янгиланиб борилади.

Сўнгги кунларда муҳокамага сабаб бўлган тадбиркорлик субъектларининг фирма номлари, тадбиркорлар билан олиб борилган тушунтиришлардан сўнг, белгиланган тартибда ўзгартирилди.

❗️Ўз навбатида, тадбиркорлардан фирмаларига ном танлашда, уни ўзгартиришда юқоридаги қонун талабларига қатъий риоя этишларини сўраб қоламиз.

Давлат хизматлари агентлиги

🔗Алоқада қолинг:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda
#Муносабат

Адлия вазирлиги жамоатчиликни чалғитмасликка чақиради

Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида суд биносига киришни талаб қилаётган “журналист” ва қўриқлаш хизмати ходими ўртасидаги тортишув суҳбат видеоси кенг тарқалиб, муҳокамага сабаб бўлмоқда.

Ушбу видеода журналист судга киришга ҳақли эканлигини, чунки у Адлия вазирлигидан аккредитациядан ўтганлигини асос қилиб келтирмоқда.
Хўш қонунчиликда журналистни аккредитация қилиш тартиби қандай?
Ўзбекистон Республикаси “Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасида журластни аккредитация қилиш тартиби белгилаб қўйилган. Ушбу модда кўра журналист давлат органи, жамоат бирлашмаси ва ташкилот ҳузурида аккредитация қилиниши мумкин.

Аккредитация қилинган журналист ҳар қандай давлат органи ва ташкилоти биносига кириши мумкинми?

Аккредитация қилинган журналист қуйидаги ҳуқуқларга эга:

🔹аккредитация қилувчи органда бўлиб ўтадиган очиқ ҳайъат мажлислари ва бошқа оммавий тадбирлар тўғрисида олдиндан ахборот олиш;

🔹аккредитация қилувчи органнинг биноларига (хоналарига) ва бошқа объектларига аккредитация қилувчи орган томонидан белгиланган тартибда кириш;

🔹аккредитация қилувчи органнинг очиқ ҳайъат мажлисларида ва бошқа оммавий тадбирларда ҳозир бўлиш;

🔹аккредитация қилувчи органнинг масъул шахсларидан зарур ҳужжатлар ва материалларни сўраш ҳамда олиш, оммавий тадбирларнинг ёзувлари билан танишиш ҳамда улардан кўчирма нусхалар олиш;

🔹олинган ёзувлардан оммавий ахборот воситалари материалларини тайёрлашда фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Бу нормадан тушуниш мумкунки, журналист давлат органлари ва ташкилотлари биноларига кириш учун мазкур давлат органи ёки ташкилоти томонидан, албатта, аккредитация қилинган бўлиши лозим.

Қонунчиликда суд биноларига кириш тартиби белгиланганми?

АЛБАТТА. Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 23 февралдаги 11-87, 20-сон қарорида белгиланишича суд мажлиси ўтказиладиган вақтда судга ташриф буюрувчи шахслар суд мажлиси ўтказиладиган вақт ва суд мажлисига чақирилган шахсларнинг рўйхати кўрсатилган рухсатнома асосида суд биносига киритилади. Рўйхат судья томонидан тасдиқланади ва қўриқлаш хизмати ходимларига суд мажлиси бошланишидан олдин тақдим этилади.

Шунингдек, суд биносига мобил телефон, фото ва видео қайд этиш воситаларини суд мажлисида раислик қилувчининг рухсатисиз олиб кириш тақиқланади.

Шунга кўра, Адлия вазирлиги суд мажлиси биноларига киришда юқоридаги қонун нормаларига амал қилишга ва жамоатчиликни чалғитмасликка чақиради.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Муносабат

Ушбу материалнинг қай даражада асосли эканлигини ўрганиш мақсадида Самарқанд туман адлия бўлими ҳамда туман халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда жорий йилнинг 5 март куни 16-умумий ўрта таълим мактабида ўрганиш ўтказилди.

Ўрганиш натижасида қуйидагилар аниқланди...

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Муносабат

Сўнги йилларда юртимизда мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича кўрилаётган қатъий чораларга қарамасдан аҳолидан уларнинг ерга ва уй-жойларига бўлган ҳуқуқлари поймол этилиши тўғрисида мурожаатлар келиб тушишда давом этмоқда.

Хусусан, Адлия вазирлигига биргина жорий йилнинг I чорагида юқоридаги каби ноқонуний хатти-ҳаракатлар юзасидан 50 га яқин шикоятлар келиб тушган бўлиб, уларда асосан фуқаролар томонидан қуйидаги масалалар кўтарилмоқда.

Батафсил: https://www.minjust.uz/uz/press-center/news/101812/

@adliyangiliklari
#Муносабат

Адлия вазирлиги: қонун нормаларини ўхшашлик асосида қўллаш фуқароларнинг уй-жойга бўлган ҳуқуқларига зарар етказмоқда

👉Батафсил
________________

#Позиция

Министерство юстиции: применение по аналогии норм законодательства ущемляет жилищные права граждан

👉Подробнее

@adliyangiliklari
#Муносабат

Ишончнома талаб қилинмайди дегани уни расмийлаштириш керакмас дегани эмас

2021 йил 1 сентябрдан
ҳайдовчилардан ишончноманинг сўралмаслиги, ҳайдовчилар ишончнома расмийлаштирмаса ҳам бўлади дегани эмас.

Яъни, ҳайдовчилар худди аввалгидек, ишончномани нотариус орқали расмийлаштиради, Фақат ишончномани ёнида олиб юрмаса ҳам бўлади. Чунки 2021 йил 1 сентябрдан ишончномаларни ЙПХ ходимлари электрон тизим орқали мустақил текширади.

Ишончнома билан бир қаторда техник кўрикка оид ва “тонировка” бўйича ҳужжатларнинг мавжудлиги ҳам электрон тарзда текширилади.

Демак, ҳайдовчи ушбу ҳужжатларни ҳам ёнида олиб юриши шарт эмас.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari