#Адлия_ташаббус
Адлия вазирлиги ҳуқуқий билимлар куни флешмобига таклиф қилади
👉 Каналга уланиш: https://t.iss.one/adliyangiliklari

#Адлия_ташаббус #FamilyDay
Адлия ходими қандай ишлайди?
Бугун бу саволга вазирликка келган ҳар бир Адлия ходимининг оиласи, фарзандлари, жамики меҳмонлар жавоб топишди.
Қандай қилиб дейсизми? Давлат идоралари ва ташкилотларининг очиқлиги ҳамда шаффофлигини таъминлаш, шунингдек, Президентнинг беш ташаббусини қўллаб-қувватлаш мақсадида Адлия вазирлиги анъанавий очиқ эшиклар куни доирасида “Family day” лойиҳасини амалга оширди.
Лойиҳа доирасида вазирлик ходимларининг оила аъзолари, фарзандлари Адлия вазирлиги Марказий аппарати жойлашган бинога келишди. Меҳмонлар учун вазирлик биносига экскурсия ташкил этилди. Болажонлар ота-оналарининг иш ўринларига ўтириб, “Адлия ходими қандай ишлайди?” деган саволга жавоб топдилар.
Шунингдек, болажонлар вазирлик ҳудудида жойлашган “Адлия органлари тарихи” музейини ҳам томоша қилиб, Ўзбекистон адлия тизими тарихи билан яқиндан танишдилар.
✅ Каналга уланиш: https://t.iss.one/adliyangiliklari

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_ташаббус #FamilyDay
Адлия вазирлигида оила куни

#Адлия_тимбилдинг #Адлия_ташаббус
2019 йилнинг 13 октябр куни Адлия вазирлиги жамоаси ўтган йилги анъанани давом эттирган ҳолда Тошкент вилоятидаги фермер ва деҳқонларга совуқ кунлар келишидан олдин пахтани йиғиштириб олишга кўмаклашиш учун ташкил этилган ҳашарда қатнашишди.
Адлия вазири бошчилигидаги жамоа аҳилликда ҳосилни нест нобуд бўлмасдан, ўз вақтида йиғиб олинишида ўз ҳиссасини қўшишди. Маҳаллий аҳоли билан суҳбатлашилди.Уларни қизиртирган ва ўйлантирган масалалар бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Ҳашар давомида пахтани йиғиштириб олишда мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслик кераклиги таъкидланди. Бу борадаги қонунчилик тушунтирилди. Теримчиларга қулай меҳнат ва дам олиш шароитлари яратилиши лозимлиги қайд этилди. Фаол теримчиларга эсдалик совғалари топширилди.
Бу каби сай-ҳаракатлар жамоада бир ёқадан бош чиқарган ҳолда ишлаш, турли вазиятларда ўзаро бир-бирини қўллаб-қувватлаш, улар билан яқиндан мулоқотда бўлиш имконини беради.

#Адлия_ташаббус #FamilyDay Чет эллик туристлар ҳам Адлия вазирлигининг “Family day” лойиҳасини меҳмони бўлишди
✅ Каналга уланиш: https://t.iss.one/adliyangiliklari
✅ Каналга уланиш: https://t.iss.one/adliyangiliklari
#Конференция #Адлия_ташаббус
Бугун Тошкент шаҳрида “English Law Day in Tashkent” (“Тошкентда инглиз ҳуқуқи куни”) халқаро конференция ўз ишини бошлади.
📌 Асосий мақсади — инглиз ҳуқуқини ўрганиш, шунингдек, адлия, суд, прокуратура ва бошқа давлат органлари раҳбарлари, етакчи инглиз юридик ва консалтинг фирмалари вакиллари, адвокатлар, юриспруденция ва инглиз ҳуқуқи соҳасидаги таниқли олимлар, мутахассислар ва экспертлар иштирокида инглиз ҳуқуқидаги энг сўнгги тенденцияларни муҳокама қилиш ҳамда замонавий инглиз юридик фан ва амалиётининг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашиш.
✅Каналга уланиш: https://t.iss.one/adliyangiliklari

Руслан ДАВЛЕТОВ,
Ўзбекистон Республикаси адлия вазири:
— Айни пайтда инглиз қонунларини ўзгарувчан бизнес эҳтиёжларини қондиришга имкон берадиган мослашувчан ва амалий тизим сифатида киритиш имконияти ўрганиляпти. Нега айнан инглиз ҳуқуқи, деган савол туғилиши мумкин.
Чунки бутун дунё ишбилармонлари айни мазкур тизим асосида фаолият юритади, муҳими, ушбу механизмга ишонади. Бундай платформанинг Ўзбекистонда татбиқ этилиши эса мамлакатимизга хорижий инвесторларни янада кўпроқ жалб қилиш ва инвестицион жозибадорликни ошириш имконини беради.
Анжуман якунида хорижий тажрибаси асосида мамлакатимизда фаолият юритаётган эркин иқтисодий зоналар, жумладан, “Навоий” ЭИЗ ҳудудида инглиз ҳуқуқи нормаларини татбиқ этиш истиқболларини назарда тутувчи аниқ таклифлар ишлаб чиқилади. Бу, ўз навбатида, юртимиз иқтисодий тараққиётида муҳим аҳамиятга эга.

Audio
#Конференция #Адлия_ташаббус
❓Инглиз ҳуқуқини Ўзбекистонда қўллаш қанчалик муҳим?
Адлия вазири Русланбек Давлетов изоҳи 👆👆👆
✅Каналга уланиш: https://t.iss.one/adliyangiliklari
❓Инглиз ҳуқуқини Ўзбекистонда қўллаш қанчалик муҳим?
Адлия вазири Русланбек Давлетов изоҳи 👆👆👆
✅Каналга уланиш: https://t.iss.one/adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_ташаббус #FamilyDay
Адлия вазирлигида “Family day” (Оила куни)
Репортаж
✅ Каналга уланиш: https://t.iss.one/adliyangiliklari
Адлия вазирлигида “Family day” (Оила куни)
Репортаж
✅ Каналга уланиш: https://t.iss.one/adliyangiliklari
#Конференция #Адлия_ташаббус
Ўзбекистон Адлия вазирлиги инглиз ҳуқуқи бўйича мутахассисларни битта жойга жамлади
Жорий йил 17-18 октябрь кунлари пойтахтимизда “English Law Day in Tashkent” (“Тошкентда инглиз ҳуқуқи”) халқаро конференцияси ўтказилди. Унда вазирлик ва идоралар мутахассислари, ҳуқуқшунослар, инглиз ҳуқуқи соҳасидаги миллий ва хорижий экспертлари жам бўлди. Мазкур халқаро конференция Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилди.
Батафсил: https://www.minjust.uz/uz/press-center/news/98403/

Тошкентда инглиз ҳуқуқи куни: сўз — конференция иштирокчиларига
Пойтахтимизда “English Law Day in Tashkent” (“Тошкентда инглиз ҳуқуқи куни”) халқаро анжумани бўлиб ўтди. Ўзбекистонда инглиз ҳуқуқини жорий этишнинг долзарб жиҳатлари нималардан иборат? Чет эллик юристлар билан тажриба алмашиш мақсадида ташкил этилган мазкур анжуманда ана шу каби саволларга жавоб изланди ва соҳа истиқболлари ҳақида ўзаро фикр алмашилди.

Telegraph
Тошкентда инглиз ҳуқуқи куни: сўз — конференция иштирокчиларига
Пойтахтимизда “English Law Day in Tashkent” (“Тошкентда инглиз ҳуқуқи куни”) халқаро анжумани бўлиб ўтди. Ўзбекистонда инглиз ҳуқуқини жорий этишнинг долзарб жиҳатлари нималардан иборат? Чет эллик юристлар билан тажриба алмашиш мақсадида ташкил этилган мазкур…
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Эълон #Адлия_ташаббус
❗️“Мафтункор ранглар дунёси” республика расмлар танлови ўтказилади
📌 Адлия вазирлиги Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш бўйича “Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси тақдим этади.
Ушбу лойиҳа доирасида “Мафтункор ранглар дунёси” республика расмлар танлови ўтказилади.
Тадбир жорий йилнинг 2 ноябрь куни соат 11:00 дан 15:00 га қадар Ёшлар ижод саройи биносида бўлиб ўтади.
Ушбу тадбирда фаол иштирок этинг. Зеро, инсон қадр-қимматини улуғлаш, бир-бирига таянч ва суянч бўлиш халқимизга хос фазилат.
Унутманг биз биргамиз!

#Конференция #Адвокатура #Адлия_ташаббус
Адлия вазири Русланбек Давлетов Тошкентда ўтаётган «Адвокатура институтини ривожлантириш концепцияси: Ўзбекистон ва хорижий давлатлар тажрибаси» халқаро конференциясида сўзга чиқар экан, юртимизда нисбатан қисқа вақт давомида:
👉 суд ҳокимиятининг асл мустақиллигини мустаҳкамлаш;
👉 суд жараёнида рақобат тамайилини тўлиқ амалга ошириш;
👉 адвокатлар ҳуқуқларини тўлиқ рўёбга чиқишига тўсқинлик қилувчи бюрократик омилларни бартараф этиш;
👉 жисмоний ва юридик шахслар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш тезкорлиги ва самарадорлигини ошириш;
👉 адвокатлар ҳуқуқларини кенгайтириш, Адвокатлар палатасининг адвокатура институтини ҳимоя қилиш, шунингдек унинг нуфузини ошириш соҳасидаги ролини оширишга қаратилган кенг миқёсли ишлар амалга оширилганини қайд этди.
Адвокатура тизимининг самарали фаолиятини таъминлаш Адлия вазирлигининг муҳим вазифаларидан биридир.

Унутманг биз биргамиз! Барчани таклиф этамиз!

#Танлов #Адлия_ташаббус
“ҲУҚУҚ БИЛИМДОНЛАРИ” ТАНЛОВИ БОШЛАНДИ!
Адлия вазирлиги томонидан “Ҳуқуқ билимдонлари” танлови ташкил этилган.
Танловнинг 1-босқичига старт берилди. Ушбу босқич шартига кўра, сиз @huquqiyaxborot каналига дўстларингизни қўшишингиз керак бўлади.
1-босқич 30 кун давом этади. Батафсил: 👉 https://bit.ly/2q49fFX
Барча иштирокчиларга омад тилаймиз!

#Болалар_қувончи #Танлов #Адлия_ташаббус
Мафтункор ранглар жилоси
⚡️ Бугун, 2 ноябрь куни, Ёшлар ижод саройи биносида 7 ёшдан 17 ёшгача ногиронлиги бўлган иқтидорли ёшлар ўртасида расм чизиш бўйича “Мафтункор ранглар жилоси” республика кўрик танлови бошланди.
📌Мазкур тадбир Адлия вазирлиги Ўзбекистон ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган шахсларни бирлаштириш ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш бўйича 2018 йилдан бошлаб “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳа доирасида амалга оширилди.
Танлов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш бўйича биринчи ташаббусини амалга оширишда ҳам муҳим аҳамият касб этади. Танлов доирасида ногиронлиги бўлган болалар томонидан яратилган санъат асарларининг кўргазмаси ҳам ташкил қилинди.

#Адлия_ташаббус #Яхшиликни_улашинг
💡“Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида 2020 йилнинг 18 январь куни Адлия вазирлиги биносида ногиронлиги бўлган шахслар иштирокида навбатдаги хайрия тадбири ўтказилди.
Мазкур тадбир орқали протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларнинг 868 тасини ушбу воситаларга муҳтож бўлган фуқароларга Ўзбекистон ногиронлар жамиятининг ҳудудий бўлимлари орқали етказиб берилади.
________________________________
#Инициатива_юстиции #Дарите_добро
💡 18 января 2020 года в рамках социального проекта «Мы — вместе» в Министерстве юстиции организовано очередное благотворительное мероприятие с участием лиц с инвалидностью.
В рамках данного мероприятия через территориальные подразделения Общества инвалидов Узбекистана будет доставлено 868 протезно-ортопедических изделий и средств реабилитации гражданам, нуждающимся в них.
✅ @adliyangiliklari

#Адлия_хайрия #Адлия_ташаббус
Адлия вазирлигидан навбатдаги анъанавий хайрия тадбири: болаларга қувонч улашайлик!
Бугун, 29 декабрь куни Адлия вазирлиги томонидан Ўзбекистон-Туркия Ишбилармонлари Уюшмаси “UTID” билан ҳамкорликда “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳаси доирасида навбатдаги анъанавий хайрия тадбири бўлиб ўтди.
Ушбу тадбир Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институти I ва II болалар бўлимида даволанаётган болалар ва уларнинг яқинлари иштирокида ўтказилди.
Асосий мақсад болаларнинг бахтли болаликка эга бўлишлари учун яратилаётган шароитлардан фойдаланиш ҳуқуқини болажонларнинг яқинларига тушунтиришдан иборатдир.
Тадбир давомида бўлимда даволанаётган болажонларнинг яқинларига қонунчиликда бола ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга яратилаётган шароитлар бўйича вазирлик ходимлари томонидан тушунтириш берилди.
Ушбу бўлимларда даволанаётган бемор болалар ва уларнинг оила аъзолари учун зарур гигиена воситалари, кийим-кечак, тайёр озиқ-овқат воситалари ҳамда кундалик эҳтиёж буюмларидан иборат бўлган совғалар тўпламлари ўз эгаларига топишрилди.
Шунингдек, мазкур бўлимда кам таъминланган оила фарзандлари ва етим болалар холидан ҳам хабар олинди.
Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram
✅ Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw

Очиқлик сиёсати тубдан ўзгармоқда. Президент ҳужжати эълон қилинди
«Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармони имзоланди.
Фармон билан Очиқ маълумотлар сифатида жойлаштирилиши керак бўлган ижтимоий аҳамиятга молик маълумотлар рўйхати тасдиқланди. Рўйхатга маълумотларнинг 33 хил тоифаси киритилган.
👉Батафсил
@adliyangiliklari

Teletype
Очиқлик сиёсати тубдан ўзгармоқда. Президент ҳужжати эълон қилинди
«Давлат органлари ва ташкилотларининг фаолияти очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир...