Adliya yangiliklari/Новости юстиции
12.1K subscribers
13.5K photos
1.38K videos
32 files
5.15K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 [email protected]
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.iss.one/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Адлия_меҳр_улаш

Адлия тизими “Меҳр улаш” хайрия акциясини эълон қилиб қон топширяпти. Эстафетани қайси вазирлик қабул қилади?

Адлия вазирлиги ташаббуси билан ''Меҳр улаш'' қон топшириш хайрия акциясига старт берилди.

Ушбу акциядан кўзланган асосий мақсад донорликни ривожлантириш ва рағбатлантиришдир.

Маълум бўлишича, Гематология ва қон қуйиш илмий-тадқиқот институтининг маълумотига кўра, пандемия даврида донорлар сони кескин камайди ва оғир беморларнинг донорлик қонига бўлган талаби сезиларли даражада ошди.

Донорлик ҳар қандай инсон қилиши мумкин бўлган оддий, шу билан бирга олий қаҳрамонликдир.

Адлия органлари ва муассалари кўнгилли ходимлари ҳам хайрли ишга қўл уриб, инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини тарғиб этиш мақсадида "Меҳр улаш" хайрия қон топшириш акциясида иштирок этишди.

Акцияда ихтиёрий равишда иштирок этиш истагини билдирган ва донорлик қила оладиган ходимлар рўйхати шакллантирилди ҳамда улар учун барча зарур шарт-шароитлар яратилди.

Статистик маълумотларга кўра Ўзбекисон Республикасида 2020 йил давомида кўчма донорлик пунктларига 15 000 дан зиёд кўнгилли фуқароларимиз қон топширган ва минглаб беморларнинг ҳаёти сақлаб қолинган.

Ўтказилган мазкур беғараз донорлик акцияси турли касалликлар ёки бахтсиз ҳодисалар туфайли қонга муҳтож бўлган инсонлар, хусусан, бемор болажонларнинг соғайиб кетишларига муаян даражада ёрдам беради.

Маълумот учун: инсон организмида 4,5–5 литр қон бўлиб, донорлардан 350-450 мл қон олинади (физиологик доза). Инсон организми топширилган қон миқдорини 36 соат ичида тиклаб олади.

Акцияда адлия органлари ва муассасаларида фаолият юритувчи масъул ходимлар кўнгилли равишда иштирок этиб, қон топширишди.

Адлия жамоаси барчани ушбу акцияга қўшилишга чақиради!

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari
#Адлия_меҳр_улаш

''Меҳр улаш'' қон топшириш хайрия акцияси. Ташаббускор — Адлия вазирлиги.

Адлия жамоаси барчани ушбу акцияга қўшилишга чақиради!

@adliyangiliklari
#Адлия_меҳр_улаш

Адлия вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган ''Меҳр улаш'' қон топшириш бўйича хайрия акцияси республика бўйлаб давом этмоқда.

Ҳудудий адлия бошқармалари масъул ходимлари ушбу акцияда фаол иштирок этиб, ўз ҳиссасини қўшмоқда.

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Адлия_меҳр_улаш

♥️ Адлия вазирлиги: "Меҳр улаш" донорлик хайрия акцияси натижаларини маълум қиламиз

Хабарингиз бор Адлия вазирлиги томонидан "Меҳр улаш" хайрия қон топшириш акцияси ташкил этилди.

Қон топшириш акциясида адлия органлари ва муассасалари кўнгилли ходимлари иштирок этиб, донорлик қилиш орқали инсонпарварлик ёрдамини аямадилар.

Акция доирасида адлия органлари ва муассасалари кўнгилли ходимлари томонидан 250 литрдан ошиқ донорлик қони топширилди.

Ўйлаймизки, топширилган донорлик қонлари турли касалликлар ёки бахтсиз ҳодисалар туфайли қонга муҳтож бўлган инсонлар ҳаётини сақлаб қолишга хизмат қилади.

Адлия вазирлиги хайрли ишда четда турмай донорлик қилган адлия органлари ва муассасалари ходимларига ўз миннатдорчилигини билдиради.

@adliyangiliklari
#Адлия_меҳр_улаш

Меҳр улаш” хария қон топшириш акцияси давлат органлари ва жамоат ташкилотлари қўлловида давом этмоқда

Адлия вазирлиги ташаббуси билан "Меҳр улаш" хайрия қон топшириш акциясига старт берилгани аввалроқ хабар қилинган эди.

Ушбу хайрли акция бир қатор давлат органлари ва муассасалари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари, ОАВ ва жамоатчилик вакиллари томонидан яхши кутиб олиниб, қўллаб-қувватланмоқда.

Хусусан, Ички ишлар вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман), "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати, “Кун.уз” интернет нашри, кўплаб блогерлар ва бир гуруҳ журналистлар ушбу акцияни қўллаб-қувватлаган ҳолда ҳайрихоҳ эканлигини билдиришди.

Ушбу хайрли акцияси бўйича эстафетани “Кун.уз” интернет нашри жамоаси қабул қилишди.

"Меҳр улаш" хайрия қон топшириш акцияси давом этади...

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

@adliyangiliklari