#Адлия_брифинг
Фуқаролик жамияти институтлари қандай ишламоқда?
📌 Адлия вазирлиги томонидан “Тараққиёт стратегияси” маркази билан ҳамкорликда ОАВ ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирокида фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан пресс-брифинг ўтказилди.
✅Каналга уланиш: https://t.iss.one/adliyangiliklari

Telegraph
Фуқаролик жамияти институтлари қандай ишламоқда?
Адлия вазирлиги томонидан “Тараққиёт стратегияси” маркази билан ҳамкорликда ОАВ ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари иштирокида фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан пресс-брифинг ўтказилди. Пресс-брифингда…
#Адлия_брифинг
Айни дамда АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазири ўринбосари Акбар Тошқулов иштирокида брифинг бўлиб ўтмоқда.
Республика махсус комиссияси қарори бўйича батафсил тушунтириш берилмоқда.
Куни кеча Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Мазкур йиғилиш қарорига асосан 2020 йил 9 апрелдан бошлаб автотранспорт воситалари ҳаракатланишига давлат хизматлари марказлари томонидан махсус рухсатнома бериш тўхтатилди.
Бунга сабаб, стикер бериш жараёнида биринчи сафар рад этилган мурожаатлар бўйича аксарият ҳолларда аризалар такрор йўлланиши, фуқаролар ва тадбиркорлар томонидан рухсатнома олиш мақсадида ҳужжатларни сохталаштириш каби кўплаб ҳолатлар учради.
Оқибатда, Тошкент шаҳар ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида автотранспорт воситаларининг сони кескин равишда кўпайди.
Шунингдек, юқоридаги ҳолатлар карантин талаблари бузилишига ва коронавирус пандемиясига қарши кураш бўйича олиб борилаётган сай-ҳаракатларни самарасига салбий таъсир кўрсатди.
Маълумот учун: 10 кун давомида махсус рухсатнома (стикер) олиш учун фуқаролардан 194 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди. 33 011 та стикер берилди. Уларнинг 73 фоизи ёки 142 мингдан ортиғи белгиланган талабларга риоя этилмай тақдим этилганлиги учун рад этилди.
Таъкидлаш жоизки, автотранспорт воситаларига мазкур санага қадар тақдим этилган рухсатномалар асосида ҳаракатланиш ҳуқуқи сақлаб қолинди.
Кўриб чиқиш жараёнида бўлган аризалар эса қаноатлантирилмасдан қолдирилади.
Шунингдек, Автотранспорт воситалари ҳаракатланишига махсус рухсатномалар талаб этилмайдиган ҳолатларнинг рўйхати қисқартирилиб, алоҳида эълон қилинди.
Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram
✅ @adliyangiliklari

Адлия вазирлиги Гулнора Каримова олиб чиққан 1,3 млрд долларлик мулкларни қайтариш бўйича маълумот берди
15 июнь куни АОКА ҳузуридаги штабда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими бошлиғи С. Уринбаева иштирокида брифинг бўлиб ўтди.
Унда чет элга ноқонуний олиб чиқилган активларнинг Ўзбекистонга қайтарилиши борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Бош прокуратураси томонидан Ўзбекистоннинг ваколатли идоралари иштирокида Г. Каримова томонидан жиноий йўл билан орттирилган мулкларни Ўзбекистонга қайтариш бўйича олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида жорий йилнинг 14 май куни Франциядан 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги активлар Ўзбекистонга қайтарилганидан хабардорсиз.
Шу билан бирга, қайд этиш жоизки, мулкларни қайтариш бўйича барча музокаралар ва тадбирлар расмий даражада Ўзбекистон қонунчилиги ва халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ олиб борилмоқда.
Жумладан, Ўзбекистонга қайтарилган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик даъвоси бўйича Париж шаҳри судининг 2019 йил 29 июндаги қарори ижроси доирасида мусодара қилинган Париж шаҳри Марашал Манури кўчасидаги «Triplex» турар жой мажмуасида жойлашган кўчмас мулкни сотишдан келиб тушган.
Шунингдек, Адлия вазирлиги ва Бош прокуратура томонидан Ўзбекистоннинг ваколатли идоралари иштирокида Г. Каримова томонидан жиноий йўл билан орттирилган 1,3 млрд АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги мулкларни қайтариш бўйича Швейцария, АҚШ, Франция, Россия Федерацияси ва бошқа давлатларнинг ваколатли органлари билан ҳамкорликда иш олиб борилмоқда.
Алоҳида таъкидлаш лозимки, мазкур маблағлар Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига ўтказиб берилди ва умумий тартибда ишлатилади. Жумладан, Франциядан қайтарилган маблағлар сарф қилиниши режалаштирилган ижтимоий лойиҳалар ва уларнинг амалга оширилиш жараёни ҳақида шаффоф маълумотлар кенг жамоатчиликка мунтазам ва даврий тақдим қилиб борилиши режалаштирилган. Бу ҳақда Молия вазирлигининг мутасадди вакиллари батафсил маълумот берадилар.
Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

✅Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw