Adliya yangiliklari/Новости юстиции
12.1K subscribers
13.5K photos
1.38K videos
32 files
5.14K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 [email protected]
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.iss.one/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
2019 йилнинг 18 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлигида вазир ўринбосари А.Ташкуловнинг Канада Парламенти аъзоси, Вакиллар палатасининг “Канада – Ўзбекистон” дўстлик гуруҳи раиси Зияд Абуолтаиф билан учрашуви бўлиб ўтди.

📌 Учрашув давомида томонлар бўлажак парламент сайловларига тайёргарлик ва уни ўтказиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Зияд Абуолтаиф мамлакатимиз сайлов тизимидаги сўнгги ижобий ижобий ўзгаришлар ва ислоҳотларга юқори баҳо бериб, Сайлов кодекси қабул қилинишининг давлат ижтимоий ҳаётида ҳал қилувчи сиёсий аҳамиятга эга эканлигини қайд этиб ўтди.

Учрашув якунида томонлар ҳуқуқ соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳим эканлигини таъкидладилар ва ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш тўғрисида келишиб олдилар.

Эслатиб ўтамиз, Зияд Абуолтаиф Ўзбекистонга бўлажак парламент сайловларида халқаро кузатувчи сифатида қатнашиш учун келган.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

“Банкротлик тўғрисида”ги Қонунга ўзгартишлар киритилди

“Банкротлик тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Қонун билан киритилган ўзгартишларга кўра, банкротлик тўғрисидаги ишни қўзғатиш учун бериладиган аризада қарздор ва кредиторларга тўлов қобилиятини тиклаш ёки тугатиш тартиботлари қўллашни кўрсатган ҳолда мурожаат этиш ҳуқуқи берилди.

Кредиторлар йиғилишида кредиторлар томонидан овоз беришда гуруҳларга бўлиш ва ҳар бир кредитор гуруҳининг овозлари алоҳида инобатга олиш амалиёти жорий этилди.

Шунингдек, эндиликда келишув битими банкротлик таомили деб ҳисобланмайди. Қарздор ва кредиторлар иқтисодий суд томонидан банкротлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқишнинг ҳар қандай босқичида келишув битими тузишга ҳақли.

Қонунга кўра, банкротлик тўғрисидаги ишни кўриш муддати 1 ой этиб белгиланди (Ҳозирга қадар бу муддат 2 ой эди).

Шу билан бирга, эндиликда суд санацияси кўпи билан 24 ой муддатга жорий этилади (Ҳозирга қадар 24 ой жорий этилиб, иқтисодий суд томонидан кўпи билан 6 ойга узайтирилиши мумкин эди).

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътибордан кучга киради.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон ва Япония стратегик шериклигининг янги даври

Новая эра стратегического партнерства Узбекистана и Японии

Видеороликни қуйидаги ҳавола орқали Президент матбуот хизматининг Youtube’даги расмий каналида юқори сифатда томоша қилинг:

FULL HD
#Сайлов2019
Бугун — 22 декабрь — сайлов куни.

—————————
#Выборы2019
Сегодня — 22 декабря — день выборов.

@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Сайлов_2019

САЙЛОВЛАРДА ОВОЗ БЕРИШ ТАРТИБИНИ БИЛАСИЗМИ?

Овоз бериш вақти ва жойини қаердан билса бўлади?

Бу ҳақда участка сайлов комиссияси сайловчиларни сайловдан камида 10 кун олдин хабардор қилади.

Овоз бериш қачон ўтказилади?

Сайлов куни (22 декабрь) соат 8.00 дан 20.00 гача овоз бериш мумкин.

Овоз бериш учун шахсни тасдиқловчи ҳужжат шартми?

Ҳа, шарт. Сайловчи участка сайлов комиссиясининг аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатиб, сайловчилар рўйхатига имзо қўйгандан сўнг унга сайлов бюллетени берилади.

Фуқаронинг фамилияси сайловчилар рўйхатида бўлмаса, нима бўлади?

Бундай ҳолда сайловчи шахси, фуқаролиги ва яшаш жойини тасдиқловчи ҳужжати асосида сайловчилар рўйхатининг иловасига киритилади ва унга сайлов бюллетени берилади.

Овоз бериш вақтида сайлов бюллетени бузиб қўйилса-чи?

Сайловчининг илтимосига кўра янгисига алмаштирилиши мумкин.

Овоз бераётганда сайлов бюллетенига қандай белги қўйиш керак?

Ёқлаб овоз берилаётган номзоднинг фамилияси рўпарасидаги ўнг томонда жойлашган бўш квадратга «» ёки «✔️» ёхуд «✖️» белгиларидан бири қўйилади.

Овоз бериш хонасига яқин қариндошлар бирга кирса бўладими?

Овоз бериш хонасида сайлов бюллетенини тўлдириш чоғида овоз берувчи шахсдан бошқа шахсларнинг бўлиши тақиқланади.

Сайловчи бюллетенни мустақил равишда тўлдириш имкониятига эга бўлмаса-чи?

Бундай ҳолда сайловчи ўз хоҳишига кўра яширин овоз бериш хонасига бошқа шахсни таклиф қилишга ҳақли. Сайлов комиссияси таркибига кирадиган шахслар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари бундан мустасно.

Вақтинча яшаш жойи бўйича ҳам сайловда иштирок этиш мумкинми?

Ҳа мумкин. Сайлов кунига қадар ёки сайлов куни 18 ёшга тўлган фуқаролар доимий ёки вақтинча яшаш жойларидаги сайлов участкасида овоз бериши мумкин.

Касаллиги ёки бошқа сабабларга кўра овоз беришга кела олмаган сайловчилар нима қилади?

Тегишли комиссиянинг камида 2 нафар аъзоси кўчма сайлов қутиси билан сайловчининг турган жойига боради.

Кимлар овоз бериш ҳуқуқига эга эмас?

👉 суд томонидан муомалага лаёқатсиз деб топилган;
👉 оғир ва ўта оғир жиноятлар содир этганлиги учун суднинг ҳукми билан озодликдан маҳрум этиш жойларида сақланаётган шахслар.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Сайлов2019
Адлия органлари ходимлари хам овоз беришда иштирок этмокда

📌 Бугун мамлакатимиздаги муҳим сиёсий жараён – парламент ва маҳаллий кенгашлар учун сайловларнинг энг кулминацион нуқтаси – овоз бериш жараёни бўлиб ўтмоқда.

Адлия органлари ва муассасалари ходимлари ҳам бунда фаол фуқаролик позициясида бўлиб, овоз бериш жараёнида юртимиз келажаги олдидаги масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда ўзларининг оила аъзолари билан биргаликда иштирок этмоқдалар.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/adliyangiliklari
Таҳлил бўйича навбатдаги тренинглар ташкил этилди

Адлия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби ўртасида “Ўзаро ҳамкорлик тўғрисида”ги меморандумга мувофиқ жорий йилнинг 16-21 декабрь кунлари Адлия вазирлигининг марказий аппарати ходимлари учун ахборот-таҳлил фаолияти бўйича тренинглар ўтказилди.

Ўқиш давомида тингловчилар ахборот билан ишлаш асослари, ахборот-таҳлилий ишнинг принциплари ва услублари, таҳлилий тадқиқот услубиёти ва бошқа шу кабилар билан танишдилар.

Ўқиш даврида тингловчилар таҳлилий ҳужжатлар ёзиш орқали ўз билимларини амалиётда қўллаш имкониятига эга бўлдилар. Тайёрланган ҳужжатлар асосида ўқитувчилар тингловчиларнинг таҳлил қобилиятлари ва кўникмаларини янада ривожлантириш бўйича таклиф-тавсиялар бериб ўтишди.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Каналга уланиш: @adliyangiliklari
Организованы очередные тренинги по аналитике

В соответствии с Меморандумом о взаимодействии и сотрудничестве между Министерством юстиции и Высшей школой стратегического анализа и прогнозирования Республики Узбекистан с 16 по 21 декабря текущего года проведены тренинги по информационно-аналитической деятельности для сотрудников центрального аппарата Министерства юстиции.

В рамках занятий слушатели ознакомлены с основами работы с информацией, принципами и методами информационно-аналитической работы, методикой аналитических исследований и другие.

В период обучения слушатели получили возможность применить на практике свои знания путем написания аналитических документов. На основе подготовленных материалов преподаватели дали участникам тренинга рекомендации и предложения по дальнейшему развитию аналитических способностей и навыков.

Отдел по связям с общественностью
Министерства юстиции


Подписаться на канал: @adliyangiliklari
Нотариус лавозимларига танловни онлайн равишда кузатиб боринг

📌 Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Олий малака комиссияси томонидан 2019 йилнинг 27-28 декабрь кунлари соат 10:00 да вакант нотариус лавозимларига танлов ўтказилади.

Танлов жараёнларини Адлия вазирлигининг www.minjust.uz расмий веб-сайти орқали бевосита кузатиб боришингиз мумкин.
________________________________________

Наблюдайте за конкурсом на вакантные должности нотариусов в онлайн режиме


📌 27—28 декабря 2019 года с 10:00 Высшая квалификационная комиссия при Министерстве юстиции Республики Узбекистан планирует провести конкурс на вакантные должности нотариусов.

За ходом процесса отбора можете непосредственно наблюдать через официальный веб-сайт Министерства юстиции www.minjust.uz.

@adliyangiliklari