Adliya yangiliklari/Новости юстиции
12K subscribers
13.4K photos
1.37K videos
32 files
5.11K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 [email protected]
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.iss.one/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Эътироф
💡 Яхши хабарлар давом этмоқда.
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги томонидан давлат идоралари ўртасида ўтказилган “Йил танлови – 2019” маросими якунига етди.

📌 Онлайн-овоз бериш ҳамда блогерлар ўртасида ўтказилган сўров натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги энг намунали давлат идораси дея эътироф этилди.

Адлия вазирлиги жамоасини ва Давлат хизматлари агентлигидаги ҳамкасбларимизни зафарлар билан табриклаймиз!
_____________________________________

#Признание
💡 Еще одна хорошая новость.
Завершилась организованная Национальным информационным агентством Узбекистана среди государственных ведомств церемония “Выбор года – 2019”.

📌 По результатам онлайн-голосования и опроса среди блогеров, Агентство государственных услуг при Министерстве юстиции признано самым образцовым государственным ведомством.

Поздравляем коллектив Министерства юстиции и коллег из Агентства государственных услуг с победой!

@adliyangiliklari
Жорий йилнинг 17 январь куни Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтган Халқ депутатлари Тошкент вилояти ва туман-шаҳар кенгашларининг қўшма мажлиси қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази директори Қутбидин Нукритдинович Бурханов Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси этиб сайланди.

Қ. Бурханов узоқ йиллар давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар тизимида ва бошқа ташкилотларда масъул лавозимларда хизмат қилган. 2019 йил 18 сентябридан буён Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази директори лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

Қ. Бурхоновни халқ ишончини қозониб, мазкур эътирофга сазовор бўлганлиги билан табриклаймиз. Унинг келгуси фаолиятига омад ва зафарлар тилаймиз.

@adliyangiliklari
В соответствии с решением по итогам совместного заседания Ташкентского областного, районных/городских Кенгашей народных депутатов, состоявшегося 17 января текущего года в городе Чирчике, директор Центра повышения квалификации юристов при Министерстве юстиции Кутбидин Нукритдинович Бурханов избран членом Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан.

К. Бурханов в течение долгих лет работал на ответственных должностях в правоохранительных органах и других организациях. С 18 сентября 2019 года он занимает должность директора Центра повышения квалификации юристов при Министерстве юстиции.

Поздравляем К. Бурхонова и желаем ему успехов в дальнейшей деятельности.

@adliyangiliklari
2020 йилнинг 23-25 апрель кунлари Тошкент шаҳрида “Tashkent Law Spring” II Халқаро юридик форуми бўлиб ўтади.

Форум Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳамкор ташкилотлар иштирокида иккинчи маротаба ташкил этилмоқда.

Бугунги кунда, IT-технологияларнинг инсон ҳаётида кенг ўрин эгаллаши, глобаллашувнинг кучайиши ва Интернет жаҳон ахборот тармоғининг кенгайиши ҳуқуқ соҳаларига ҳам бевосита таъсир ўтказаётганини, ушбу масалаларни ҳуқуқий тартибга солиш муҳим эканлигини инобатга олиб, II Халқаро юридик форумнинг бош мавзуси “Ҳуқуқ 4.0” деб номланди ҳамда мунозара сессиялари мавзулари асосан Тўртинчи саноат инқилоби шароитида ҳуқуқнинг ўрнига бағишланади.

Форум тадбирлари ўзбек, рус ва инглиз тилларида олиб борилади.

Батафсил маълумот учун https://tashkentlawspring.uz сайтига ташриф буюринг ёки (+99871) 268-28-41, (+99871) 268-28-43 телефон рақамларига қўнғироқ қилинг.

Каналга уланиш: @adliyangiliklari
23—25 апреля 2020 года в столице пройдет II Международный юридический форум «Tashkent Law Spring».

Форум во второй раз организуется Министерством юстиции Республики Узбекистан при содействии ряда партнерских организаций.

Сегодня IT-технологии находят все более широкое применение во всех сферах жизни. Усиление глобализации и стремительное развитие всемирной сети Интернет и искусственного интеллекта непосредственно влияют и на сферу права. Учитывая важность правового регулирования этих вопросов, основной темой II Международного юридического форума 2020 года определено «Видение права в условиях четвертой промышленной революции. Право 4.0.».

Рабочие языки — узбекский, русский и английский.

Подробные сведения о форуме можете получить на сайте https://tashkentlawspring.uz или по телефонам: (+99871) 268-28-41, (+99871) 268-28-43.

Подписаться на канал: @adliyangiliklari
#Адлия_ташаббус #Яхшиликни_улашинг
💡“Биз биргамиз” ижтимоий лойиҳаси доирасида 2020 йилнинг 18 январь куни Адлия вазирлиги биносида ногиронлиги бўлган шахслар иштирокида навбатдаги хайрия тадбири ўтказилди.

Мазкур тадбир орқали протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситаларнинг 868 тасини ушбу воситаларга муҳтож бўлган фуқароларга Ўзбекистон ногиронлар жамиятининг ҳудудий бўлимлари орқали етказиб берилади.
________________________________

#Инициатива_юстиции #Дарите_добро
💡 18 января 2020 года в рамках социального проекта «Мы — вместе» в Министерстве юстиции организовано очередное благотворительное мероприятие с участием лиц с инвалидностью.

В рамках данного мероприятия через территориальные подразделения Общества инвалидов Узбекистана будет доставлено 868 протезно-ортопедических изделий и средств реабилитации гражданам, нуждающимся в них.

@adliyangiliklari
#Adliya_hudud
📌 Шўрчи тумани, “Жарқишлоқ” маҳалласида яшовчи фуқаро У. Қосимова тумандаги 33-сонли умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишлашлигини маълум қилиб, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ҳамда бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақаси берилмаётганлигидан норози бўлиб, Адлия вазирлигига pm.gov.uz орқали мурожаат йўллаган.

Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси томонидан ушбу мурожаат жойида ўрганилган. Натижада фуқаро У. Қосимованинг ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ҳамда бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақаси берилмаётганлиги аниқланди.

Адлия бошқармасининг аралашуви билан фуқаро У. Қосимованинг 6 368 000 сўм ҳомиладорлик ва туғиш таътили учун ҳисобланган пули ҳамда 446 000 сўм миқдорда бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақаси тўлаб берилиб, мурожаати тўлиқ қаноатлантирилди.

Каналга уланиш: @adliyangiliklari
#Adliya_hudud

📌 Андижон вилояти адлия бошқармаси ҳамда туман, шаҳар адлия бўлимларига 2019 йил давомида 5 минг 500 дан зиёд мурожаат келиб тушган. Мурожаатларнинг 72 фоизи қаноатлантирилди.

Ана шу мурожаатлар асосида турли идораларга 393 та тақдимнома, судларга 3,4 миллиард сўмдан ортиқ маблағни ундириш бўйича 520 та даъво ариза ва 100 та маъмурий таклиф киритилди.

👉 Батафсил: https://uza.uz/oz/society/murozhaatlarning-72-foizi-anoatlantirilgan--16-01-2020

Каналга уланиш: @adliyangiliklari
Адлия вазирлигида компьютерлар ўчирилмоқда. Нега?

📎 Меҳнат қонунчилиги, хусусан иш режими юзасидан меъёрлар йиллар давомидаги чуқур илмий ва амалий тадқиқотлар асосида инсон эҳтиёжи ва имкониятларидан келиб чиқиб шаклланиб келган. Қолаверса, меҳнат қонунчилиги соҳасида юқори стандартларнинг амал қилиши бирдек миллионлаган ишчи ва меҳнатчиларнинг ҳаётига таъсир қилади.

Шундай бўлсада, кўплаб мамлакатларда, жумладан хусусий ташкилотларда узоқ иш режимларида ишлаш муаммоси мавжуд. Ҳаммага маълум, Япония, Жанубий Корея, МДҲ давлатлари ва бошқаларда шу каби муаммолар инсонлар ҳаётига салбий таъсир қилаётгани юзасидан кўплаб маълумотлар ва изланишлар бор. Ўзбекистонда ҳам иш вақти муаммоси мавжудлиги сир эмас, албатта.

Кузатишларга кўра, ортиқча ишлаш қисқа муддатли режалар учун қандайдир хизмат қилса ҳам, юқори натижали самарали меҳнат ва сермазмун ҳаёт фаолиятини йўлга қўйиш йўлида, шунингдек катта стратегик мақсадлар учун салбий таъсир кўрсатади.

Хусусан:
↪️ ходимларнинг меҳнат унумдорлиги пасайишига;
↪️ иш вақтининг нотўғри режалаштирилишига;
↪️ энергия ресурсларнинг ортиқча сарф бўлишига;
↪️ ходимнинг оилавий муаммоларга дуч келишига ва ижтимоий кўникмаларига салбий таъсир қилишига олиб келади.

Шу сабабли юқоридаги муаммоларни инобатга олиб, хориж тажрибасини ўрганган ҳолда, Адлия вазирлиги меҳнат унумдорлигини ошириш мақсадида комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқди.

Ушбу дастурнинг битта тадбири сифатида ходимларни кун мобайнида ўз фаолиятини тўғри режалаштириш юзасидан тушунтиришлар берилиб, тайм менежментнинг янги замонавий моделларидан фойдаланиш илгари сурилмоқда.

❗️Ходимлар иш вақти тугагандан кейин ўз фаолиятини тугатиш талаб этилмоқда. Энг кескин чора сифатида эса принципал ёндашув асосида иш куни охирида барча ходимларнинг хизмат компьютерлари автоматик равишда тармоқдан узиб қўйилиш тартиби ҳам киритилди. Мазкур ҳолатда ходим ўз-ўзидан ишини тугатишига тўғри келади.

Бундан ташқари, якшанба куни ходимларни ишга чиқиши тақиқланган. Бу талабнинг бажарилиши қатъий назорат қилинмоқда. Яъни, ходим кўрсатмага амал қилмасдан ишга келса ҳам у бинога киритилмайди.

Мазкур чоралар натижасида ходимлар иш вақтидан унумли фойдаланишга ҳамда меҳнат жараёнини оптимал режалаштиришга мажбур бўлишмоқда ва бу ўз мевасини бермоқда.

Ўз вақтида оиласи бағрига қайтган, етарлича дам олиб, позитив энергияга эга бўлган ходимларнинг меҳнат самарадорлиги ортиб бормоқда.

Ҳозирда вазирликда кадрлар билан ишлашнинг замонавий KPI тизими асосида иш ташкил этилиб, ҳар бир ходимнинг меҳнат самарадорлиги индивидуал равишда баҳолаб борилмоқда. Бу ҳам ўз навбатида иш жараёнига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

Мақсад самарали, замонавий ва бехато ишлаш тизимига ўтишдан иборат.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими


Каналга уланиш: @adliyangiliklari
В Министерстве юстиции отключаются компьютеры. Почему?

📎 Трудовое законодательство, в частности, нормы рабочего режима, формировалось на основе многолетних глубоких научных и практических исследований, исходя из потребностей и возможностей человека. Соблюдение высоких стандартов в сфере трудового законодательства влияет на жизнь миллионов работников и трудящихся.

Однако во многих странах существует проблема работы в длительных режимах труда, особенно в частном секторе. Существует огромное количество информации и исследований о негативном влиянии таких проблем на жизнь и здоровье людей в Японии, Республике Корее, государствах пространства СНГ и других.

Конечно, не секрет, что и в Узбекистане существует проблема рабочего времени.
Согласно наблюдениям, сверхурочная работа может и служит для реализации краткосрочных планов, однако постоянное переутомление оказывает пагубное влияние на высокопроизводительную, продуктивную и значимую работу, а также на достижение более масштабных стратегических целей.

В частности, это приводит к:
↪️ снижению производительности труда работников;
↪️ неправильному планированию рабочее время;
↪️ чрезмерному использованию энергоресурсов;
↪️ проблемам в семьях работников и негативному влиянию на социальные навыки.

По этой причине, учитывая вышеупомянутые проблемы и изучив зарубежный опыт, Министерство юстиции разработало комплексную программу мер по повышению производительности труда.

В качестве мер данной программы сотрудникам даются рекомендации и разъяснения по правильному планированию деятельности в течение дня, продвигается использование новейших моделей тайм-менеджмента (управления временем).

❗️Требуется завершение деятельности сотрудников после окончания рабочего времени. В качестве наиболее жесткой меры внедрена практика автоматического отключения служебных компьютеров от сети питания на основе принципиального подхода в конце рабочего дня. В этом случае сотрудник, само собой, вынужден завершить работу.

Кроме того, сотрудникам запрещено выходить на работу в воскресенье. Соблюдение этого требования контролируется. То есть, если сотрудник, не придерживаясь данной установки, придет в воскресенье на работу, то его не впустят в здание.

В результате данных мер, сотрудники вынуждены рационально использовать рабочее время и оптимально планировать трудовой процесс. И это дает свои плоды.

Повышается производительность труда сотрудников, которые вовремя возвращаются домой с работы, достаточно отдыхают и набираются позитивной энергии.

В настоящее время работа с кадрами в министерстве организуется на основе современных KPI (ключевые показатели эффективности), эффективность труда каждого сотрудника оценивается индивидуально. И это также позитивно влияет на рабочий процесс.

Цель — перейти к системе эффективной, современной и безошибочной работы.

Отдел по связям с общественностью
Министерства юстиции


Подписаться на канал: @adliyangiliklari
Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлиси бошланди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.
Сиёсий партиялар вакиллари кенгашининг таклифига биноан, депутатлар яширин овоз бериш йўли билан Қонунчилик палатасининг Спикерини сайладилар. Шунингдек, Спикернинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари сайланди.
www.president.uz/uz/3295

В Ташкенте началось первое после выборов заседание Законодательной палаты Олий Мажлиса Республики Узбекистан.
В нем принимает участие Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев.
По предложению Совета представителей политических партий депутаты путем тайного голосования избрали Спикера Законодательной палаты. Избраны также первый заместитель и заместители Спикера.
www.president.uz/ru/3295