Adliya yangiliklari/Новости юстиции
12K subscribers
13.3K photos
1.34K videos
32 files
5.05K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 [email protected]
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.iss.one/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Билиб_қўйган_яхши!

Қонунчиликка мувофиқ (https://lex.uz/docs/97664#197990), фуқароларнинг тарбия ва таълим беришда тилни эркин танлашдан иборат ҳуқуқларини бузиш, тилдан фойдаланишда тўсқинлик қилиш ва чеклаш, давлат тилини, шунингдек Ўзбекистон Республикасида яшовчи бошқа миллатлар ва элатларнинг тилларини менсимаслик 223 000 сўмдан 446 000 сўмгача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш 👇🏿💰
https://t.iss.one/advice_uz
#Билиб_қўйган_яхши!

21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун

Каналга уланиш 👇🏿
https://t.iss.one/advice_uz
#Билиб_қўйган_яхши!

Ўзбекистонда мажбурий меҳнатга йўл қўйиладими?

Қонунга биноан, мажбурий меҳнат, яъни бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали (шу жумладан меҳнат интизомини сақлаш воситаси тариқасида) иш бажаришга мажбурлаш тақиқланади.

👉🏿 Қуйидаги ишлар, яъни:
ҳарбий ёки муқобил хизмат тўғрисидаги қонунлар асосида;
фавқулодда ҳолат юз берган шароитларда;
суднинг қонуний кучга кирган ҳукмига биноан;
қонунда назарда тутилган бошқа ҳолларда бажарилиши лозим бўлган ишлар мажбурий меҳнат деб ҳисобланмайди.

Меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлаш, энг кам иш ҳақининг 10 бараваридан (2230000) 30 бараваригача (6690000) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Вояга етмаган шахсга нисбатан меҳнатга бирон-бир шаклда маъмурий тарзда мажбурлашни содир этиш, энг кам иш ҳақининг 30 бараваридан (6690000) 50 бараваригача (11150000) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 👮🏿‍♀️

Каналга уланиш 👇🏿✍🏻
https://t.iss.one/advice_uz
#Билиб_қўйган_яхши!

📎 «Мадад» ННТ томонидан нафақат «Advice.uz» ҳуқуқий ахборот портали орқали онлайн маслаҳатлар берилиши, балки реал вақт режимида бевосита малакали ҳуқуқшуносларимиз томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишини биласизми?

Бунинг учун, «Мадад» ННТнинг туман (шаҳар) ҳуқуқий маслаҳат бюролари ҳуқуқшунослари ва уларнинг жойлашган манзиллари тўғрисидаги маълумотлар билан танишинг.
Барча ҳуқуқий маслаҳатлар ва тушунтиришлар мутлақо бепул тарзда берилади.

Иш куни ва вақти: душанба-жума, 9-00 дан 18-00 гача.

📍Бюролар фаолияти билан боғлиқ бирор-бир муаммога дуч келсангиз, қуйидаги телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин: (91) 192-74-47.

@adliyangiliklari
#Билиб_қўйган_яхши

2019 йил 1 мартдан бошлаб давлат органлари ва бошқа ташкилотлари томонидан тадбиркорлик субъектларидан ҳужжатларни муҳрлаш ёки ҳужжатларни муҳр билан тасдиқлашни талаб қилиш тартиби бекор қилинди.

Бу билан, тегишли бланк ва шаклларни тадбиркорлик субъектларининг муҳри билан тасдиқлаш амалиётини йўқ қилиш чоралари кўрилди.

Биз ижтимоий тармоқларда:
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube
#Билиб_қўйган_яхши!

Буюк Британия экспертлари «Мадад» ННТга ташриф буюришди.

☑️ 2020 йил 11-13 февраль кунлари «Мадад» ННТ ходимлари ва Буюк Британиянинг «Government Partnership International» ташкилоти вакиллари Лейла Броснан (Leila Brosnan), Луси Дарлинг (Lucy Darling) ва Оливер Керр (Oliver Kerr) иштирокида тажриба алмашиш ҳамда фуқароларга ҳуқуқий бепул юридик ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича учрашувлар ўтказилди.

▶️ Учрашувлар давомида британиялик экспертлар «Мадад» ННТнинг фаолияти, мақсад ва вазифалари билан танишиб, ўз тажрибиларидан келиб чиққан ҳолда таклифлар билдиришди.

▶️ Томонлар келгусида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ривожлантиришга янада кўпроқ эътибор қаратиш ва бу борадаги ўзаро ташрифларини кенгайтиришга келишиб олдилар.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇🏿
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
#Билиб_қўйган_яхши!

“Ўзини яккалаш” ҳаёт тарзида озиқ-овқат маҳсулотлари хариди бўйича тавсиялар:

Озиқ-овқат маҳсулотларини узоқ муддатга, ортиғи билан сотиб олиш шарт эмас, боиси савдо шаҳобчаларимиз етарли даражада захирага эга.

Тез бузилувчан маҳсулотларни кейинроққа қолдириб, асосан хона ҳароратида яхши сақланадиган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиб олган маъқул. Асосийси, маҳсулотнинг яроқлилик муддати, қадоқнинг нуқсонсизлиги ва таркибини текшириб олиш муҳим.

Онлайн буюртма қандай тарзда етказиб берилганлигини текшириш зарур. Тез бузилувчан озиқ-овқатлар музлаткич-халтаси ёки термопакетда сақланган бўлиши керак. Агар бу қоидага риоя қилинмаган бўлса, буюртмани иккиланмай қайтаринг.

Дўконга йўл олаётганда шахсий гигиена қоидаларини унутманг! Агарда қўлингизда қўлқоп бўлмаса, аравачаларни ва саватчаларни спиртли сочиқлар билан артиш керак. Онлайн харидларда эса маҳсулотларни очишдан олдин қўлни, албаттаЮ совун билан ювиш зарур.

“Ўзини яккалаш” ҳаёт тарзида кўпроқ мева-сабзавот, оқсилга бой маҳсулотларни истеъмол қилган маъқул. Бундай овқатланиш иммунитет ошишига ёрдам беради ҳамда ортиқча вазндан сақлайди.

Маълумот ўрнида, мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда назоратдан чиқармасликни таъминлаш мақсадида жорий йил 6 апрелдан “ўзини яккалаш” ҳаёт тарзи Нукус ва Тошкент шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида мажбурий равишда жорий этилган.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇🏿
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
#Важная_информация

Центры государственных услуг стикеры для передвижения НЕ ВЫДАЮТ!

В СМИ и социальных сетях распространилась информация о выдаче стикеров предприятиям, относящимся к категории крупных налогоплательщиков.

Эта информация стала причиной возникновения недопониманий среди граждан.

❗️Напоминаем, протоколом, Специальной комиссии, с 9 апреля нынешнего года выдача стикеров для передвижения Центрами госуслуг прекращена.

По новому порядку, стикеры будут выдаваться ТОЛЬКО для личного и служебного автотранспорта сотрудников предприятий, относящихся к категории крупных налогоплательщиков.

Заявки будут приниматься в режиме онлайн через персональный кабинет налогоплательщика на my.soliq.uz.

❗️По вопросам, связанным с новым порядком выдачи стикеров необходимо обращаться по телефону доверия Государственного налогового комитета 1198.

Правовую консультацию по иным вопросам можно получить с помощью бота телеграм Министерства юстиции @huquqiy_maslahatbot

Берегите себя и своих близких. Оставайтесь дома!
#Билиб_қўйган_яхши!

Фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги нишонланишига оз қолди.

Ўрта Осиё ҳарбий округи фронт учун 1941 йил июндан 1942 йил охиригача ҳарбий сафарбарлик асосида 109 та ҳарбий қўшилма тузди, ҳаракатдаги армияга ва Олий Бош қўмондонлик қароргоҳи резервига 86 дивизия ва бригада жўнатди.

Ўзбекистон ҳукумати миллий ҳарбий қўшилмалар тузиш ташаббуси билан чиқди. 1941 йил 13 ноябрдан 1942 йил мартигача 14 та миллий ҳарбий қўшилма, жумладан, 9 та ўқчи бригада, 5 та отлиқ аскарлар дивизияси тузилиб фронтга жўнатилди.

Уруш бошларида 6,5 миллион кишидан иборат бўлган аҳолининг 1.433.230 таси урушга сафарбар этилган.

Ўзбекистон халқи босқинчиларга қарши шараф билан курашиш, ўтмишдаги қаҳрамонларнинг жанговар жасоратларидан намуна олиш билан душманлар устидан ғалаба қозонишган.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ҳомийлик хайрия маблағларини мувофиқлаштириш маркази маълумоти.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг 👇
Telegram | Facebook | YouTube | Instagram
#Билиб_қўйган_яхши

⚡️ Товламачилик нима?

Батафсил
👉 https://advice.uz/uz/document/2317

Каналга уланиш
https://t.iss.one/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Advice.uz | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Билиб_қўйган_яхши

⚡️Эндиликда Сиз боғчага йўлланмани олиш учун Давлат хизматлари марказига боришингиз шарт эмас!

Батафсил видео орқали танишишингиз мумкин.

Каналга уланиш
https://t.iss.one/advice_uz

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг👇
Advice.uz | Telegram | Facebook | Youtube