Adliya yangiliklari/Новости юстиции
12K subscribers
13.3K photos
1.34K videos
32 files
5.04K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 [email protected]
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.iss.one/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
💡 Тошкент шаҳрида “Умид” жамғармаси битирувчиларининг “Янгиланаётган Ўзбекистонга янги авлод кадрлари” мавзусидаги биринчи халқаро конференцияси давом этмоқда.

Унинг очилиш маросимида адлия вазири Русланбек Давлетов нутқ сўзлади. Шу билан бирга, бугун — 3 январь куни — вазир “Мамлакатни демократик янгилаш ва модернизация қилиш“ секциясида модераторлик қилади.
____________________________________
💡 В Ташкенте продолжается первая международная конференция выпускников Фонда «Умид» на тему «Обновляемому Узбекистану - новое поколение кадров».

На церемонии открытия выступил министр юстиции Русланбек Давлетов. Кроме того, сегодня — 3 января — он будет модерировать секцию «Демократическое обновление и модернизация страны».

@adliyangiliklari
Аввал хабар берганимиздек, Тошкент шаҳрида “Умид” жамғармаси битирувчиларининг “Янгиланаётган Ўзбекистонга янги авлод кадрлари” мавзусидаги биринчи халқаро конференцияда бўлиб ўтмоқда.

📌 Ушбу анжуманнинг очилиш маросимида адлия вазири Руслабек Давлетов нутқ сўзлаб, “Умид” жамғармаси халқимиз ва давлатимизнинг эртанги кунга бўлган ишончи, катта умиди сифатида ташкил қилинганлиги билан аҳамиятлидир. Ишонаманки, ушбу битирувчилар олиб борилаётган ислоҳотларда Президентимизга камарбаста бўлиб, ўз куч ғайратларини аяшмайди”, деб тақидлади адлия вазири.

@adliyangiliklari
Как ранее сообщалось, в Ташкенте проходит первая международная конференция выпускников фонда «Умид» на тему «Обновляемому Узбекистану — новое поколение кадров».

📌 На открытии форума выступил министр юстиции, стипендиат фонда «Умид» Русланбек Давлетов. Он отметил, что фонд «Умид» создавался в качестве надежды и веры народа и государства в лучшее будущее. «Уверен, что выпускники фонда, внесут свой посильный вклад в продвижение реформ, реализуемых в Узбекистане под руководством Президента», — сказал министр юстиции.

@adliyangiliklari
Forwarded from SAFAR
​​300га яқин "Умид" жамғармаси битирувчилари Тошкентда тўпланишди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви Академиясида Тошкент шаҳрида “Умид” жамғармаси битирувчиларининг биринчи халқаро конференцияси бўлиб ўтмоқда.

"Умид" жамғармаси орқали чет элда ўқиб келган ўзбек амалдорлари рўйхатида Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев, Адлия вазири Руслан Давлетов, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов, Инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков, Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов, Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев каби кўзга кўринган салоҳиятли менеджерлар мавжуд.

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEyQD8WuzKSWVw5Ppg
Forwarded from Human.uz | Rasmiy kanal
Адлия вазири: “Интернет, ижтимоий тармоқлар, блогерлар жамоатчилик фикрини шакллантиришда катта роль ўйнамоқда”

✍️Тошкент шаҳрида “Умид” жамғармаси битирувчиларининг “Янгиланаётган Ўзбекистонга янги авлод кадрлари” мавзуидаги биринчи халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

Батафсил: 👉https://human.uz/news/24/4922/

Telegram | Facebook | Youtube
#Билиб_қўйган_яхши!

📎 «Мадад» ННТ томонидан нафақат «Advice.uz» ҳуқуқий ахборот портали орқали онлайн маслаҳатлар берилиши, балки реал вақт режимида бевосита малакали ҳуқуқшуносларимиз томонидан ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишини биласизми?

Бунинг учун, «Мадад» ННТнинг туман (шаҳар) ҳуқуқий маслаҳат бюролари ҳуқуқшунослари ва уларнинг жойлашган манзиллари тўғрисидаги маълумотлар билан танишинг.
Барча ҳуқуқий маслаҳатлар ва тушунтиришлар мутлақо бепул тарзда берилади.

Иш куни ва вақти: душанба-жума, 9-00 дан 18-00 гача.

📍Бюролар фаолияти билан боғлиқ бирор-бир муаммога дуч келсангиз, қуйидаги телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин: (91) 192-74-47.

@adliyangiliklari
📌 Тошкент шаҳрида “Умид” жамғармаси битирувчиларининг “Янгиланаётган Ўзбекистонга янги авлод кадрлари” мавзусидаги биринчи халқаро конференция бўлиб ўтди. Ушбу анжуманнинг очилиш маросимида адлия вазири Русланбек Давлетов нутқ сўзлади.

Р. Давлетов иштирокчилар эътиборини мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизация қилиш борасида қонун устуворлигини таъминлаш, давлат бошқаруви самарадорлигига эришиш ҳамда суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш масалаларига қаратди.
________________________________________________

📌 В Ташкенте состоялась первая международная конференция выпускников фонда «Умид» на тему «Обновляемому Узбекистану — новое поколение кадров». На открытии форума выступил министр юстиции, стипендиат фонда «Умид» Русланбек Давлетов.

Р. Давлетов сделал акцент на аспектах дальнейшего обеспечения верховенства закона, повышения эффективности государственного управления и реформирования судебно-правовой системы в период демократического обновления и модернизации страны.

@adliyangiliklari
Очиқ адлия: Давлетов вазирлик ходимлари қанча маош олишини айтди

👉 https://kun.uz/70297786

Kun.uz расмий саҳифалари

Telegram | Facebook | YouTube
💡 Тошкент шаҳрида (“Тараққиёт стратегияси” марказида) янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг мазмун-моҳияти бўйича матбуот анжумани бошланди. Ташкилотчи — Адлия вазирлиги.
_____________________________________________

💡 В Ташкенте (в центре «Стратегия развития») началась пресс-конференция по разъяснению сути и значения Налогового кодекса Республики Узбекистан в новой редакции. Организатор — Министерство юстиции.

@adliyangiliklari
📌 Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси – матбуот котиби Севара Уринбаева ва Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари.

▶️ Фейсбук:
1) https://www.facebook.com/profile.php?id=100009249787631 2) https://www.facebook.com/groups/adliya/

▶️ Твиттер:
3) https://twitter.com/minjustuzb
4) https://twitter.com/home?prefetchTimestamp=1573479843857

▶️ Инстаграм:
5) https://instagram.com/adliyanews

▶️ Телеграм:
@SevaraJournalist
@adliyangiliklari
@huquqiyaxborot
@advice_uz

Боғланиш учун:

☎️ Телефон:
(0371) 233-39-84

📧 E-mail:
[email protected]

Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти:
https://www.minjust.uz/

Саҳифалар орқали журналистлар, блогерлар, жамоатчилик вакиллари ўзларини қизиқтирган масалалар бўйича мурожаат қилишлари ва адлия тизими фаолиятига доир янгиликлар билан танишиб боришлари мумкин.
⚡️ Тошкент шаҳрида (“Тараққиёт стратегияси” марказида) янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг мазмун-моҳияти бўйича матбуот анжумани давом этмоқда.

👉 https://www.facebook.com/adliyamaslahatchisi/videos/1004480269930340/
_____________________________________________

⚡️ В Ташкенте (в центре «Стратегия развития») продолжается пресс-конференция по разъяснению сути и значения Налогового кодекса Республики Узбекистан в новой редакции, организованная Министерством юстиции.

@adliyangiliklari
Forwarded from Xushnudbek.uz
“Мадад” ННТ томонидан фуқаролар учун навбатдаги қулайлик!

Аввал хабар қилинганидек, “Мадад” – муассаса шаклидаги нодавлат нотижорат ташкилоти “Advice.uz” (“e-maslahat.uz”) ҳуқуқий ахборот портали орқали аҳолига онлайн режимда бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериб келмоқда.

“Мадад” ННТ томонидан янги – 2020 йилда фуқаролар фойдаланишлари учун яна битта муҳим янгилик яратилди.

Энди фуқаролар ҳуқуқий масалалар бўйича ўз саволларини қулай Telegram бот орқали юборишлари мумкин.

Бунинг учун Telegram мессенжерига @madadnnt_bot манзилини киритиш ва “Start” тугмасини босиш лозим. Бунда ҳеч қандай рўйхатдан ўтиш талаб қилинмайди.

Онлайн-маслаҳатчилар фуқароларнинг ҳуқуқий масалалар бўйича саволларига қисқа вақт ичида бепул ҳуқуқий маслаҳатлар ва тушунтиришлар берадилар.

Саволларингизни ҳозироқ юбориш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг:

@madadnnt_bot
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари
Хабарингиз бор, Ўзбекистондаги ҳуқуқий янгиликлар ҳақида инглиз тилида маълумот берувчи @leginf телеграм канали ишга туширилган.

Каналда у ёки бу масалада профессионал юристлар, ҳуқуқ-тартибот органларининг муносабати тақдим этилади.

Каналдаги аксарият материаллар Адлия вазирлигининг “Huquqiy axborot” каналида берилган маълумотларнинг таржималаридан иборат.

Шу билан бирга, каналда инглиз тилида ҳуқуққа оид бошқа қизиқарли маълумотлар ҳам бериб борилади.

@leginf ни кузатиб боринг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/leginf
Forwarded from Sevara Urinbayeva
#Адлия_муносабат

Адлия вазирлиги: муносиб маош коррупцияга қарши самарали воситадир

Жорий йилнинг 3 январь куни адлия вазири Русланбек Давлетов “Umid 2.020” халқаро конференциясида: “Ҳозир маошларимиз қанчалигини яширишга ҳожат йўқ, ҳаммаси шаффоф. Масалан, Адлия вазирлигидаги бошқарма бошлиқлари [мукофот пуллари ва бошқа тўловлар билан бирга] камида 15-16 миллион сўм ойлик маош олишмоқда” деган маълумотни берган.

Адлия вазирлиги марказий аппарати бошқарув ходимларининг маошларини очиқлашдан мақсад халқаро миқёсдаги конференция минбаридан туриб хорижда фаолият юритаётган ўзбекистонлик кадрларни ўз юртимизга чорлаш ва улар учун давлат раҳбарияти томонидан етарли шароитлар яратилганини таъкидлашдан иборат эди.

Адлия вазирлиги ушбу маълумотни янада ойдинлаштириш учун қуйидагиларни маълум қилади.

Биринчидан, Адлия вазирлигида бошқарма бошлиқлари ҳақиқатдан ҳам 2019 йил давомида олган барча маблағларининг умумий суммаси 12 га бўлинганда 15-16 миллион сўм атрофидаги сумма келиб чиқади.

Бунда олинган маблағ таркиби қуйидагилардан ташкил топган:
• ягона тариф сеткаси бўйича маош;
• маошга устамалар – мартаба даражаси учун устама, кўп йил ишлагани учун устама, шахсий устама, давлат хизматчиси сифатида белгиланган устама;
Байрамлар (Янги йил, Хотин қизлар куни (фақат аёлларга), Наврўз, Мустақиллик куни, Конституция куни, Рўза ҳайит, Қурбон ҳайит) ва ҳар ярим йиллик якуни учун мукофотлар;
• бир йилда бир марта икки ойлик иш ҳақи фонди миқдоридаги моддий ёрдам;
• йиллик меҳнат таътили учун тўланадиган маблағ;
• овқатланиш ва йўл ҳақи учун компенсация.

Иккинчидан, Адлия вазирлигида бу каби ойлик иш ҳақининг белгиланишининг асосий сабаби тизимга энг малакали ходимларни жалб қилиш ҳисобланади. Хусусий секторда яхши малакали ҳуқуқшунослар бир ойда 15 -30 млн сўмгача маблағ топишади.

Бошқа ташкилотлар ҳам малакали ҳуқуқшуносга катта маблағ ажратишга тайёр.

2017 йил ва 2018 йилнинг 1-чорагида ойлик иш ҳақи камлиги туфайли вазирлик тизимидан жами 1280 нафар ходим бошқа ташкилотлар, жумладан хусусий секторга ишга ўтиб кетган. Ходимларнинг оммавий равишда бошқа ташкилотларга ўтиб кетиши тизимда вакансиялар сони бўйича ачинарли рақамларни келтириб чиқарди.

Учинчидан, маълумки Адлия вазирлиги ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини юритади. Бундан ташқари, халқаро ва хорижий ташкилотларда Ўзбекистон манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш ҳам вазирлик зиммасида. Бу эса тизимда энг малакали ҳуқуқшуносларнинг ишлашини талаб этади.

Шу сабабли ҳам бу борада киритилган таклиф қўллаб-қувватланиб, 2018 йил 13 апрелдаги Президент қарори билан қуйидагилар белгиланган:
• адлия органлари ходимларининг кўп йиллик хизматлари учун устамалар ва мартаба даражалари учун қўшимчалар миқдорларини прокуратура органлари ходимлари учун белгиланган миқдорларга тенглаштириш;
• адлия органлари ходимларининг лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари бир ярим баравар миқдорда қўлланилиши;
• адлия органлари ва муассасаларининг мартаба даражаларига эга бўлган Адлия вазирлиги марказий аппарати ходимларига, ҳудудий бошқармалар бошлиқларига лавозим маошига 50 фоиз миқдорида устама тўланиши.

Тўртинчидан, коррупция даражаси ислоҳотлар самарадорлигига таъсир қилувчи жиддий хавф ҳисобланади. Бунда кўп масала давлат ташкилотларидаги хизматчиларга келиб тақалади.

Ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва ижтимоий таъминотининг замонавий тизими яратилганлиги вазирликда коррупциявий хатарни минимумга туширди.
Шу ўринда вазирлик ходимларга қанча маош тўланишини доимо ошкор қилиб келганини, тизимдаги вакансияларни тўлдириш танлов асосида бўлаётганлигини эслатиб ўтамиз.

Бу ҳақдаги эълонлар билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишиш мумкин:
👉 https://t.iss.one/huquqiyaxborot/1842
👉 https://www.minjust.uz/uz/about/jobs/

Бундан ташқари бу каби ойлик тўланаётган бошқарма бошлиқларидан талаб ҳам шунга яраша бўлмоқда. Вазирликда ходимлар фаолияти интеграциялашган энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаб борилмоқда.
Forwarded from Huquqiy axborot
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари тўлиқ шаклланди. Унда сиёсий партиялар қуйидаги миқдорда депутатлик ўринларига эга бўлди:

1. ЎзЛиДеП - 53 (35 %)
2. “Миллий тикланиш” - 36 (24 %)
3. “Адолат” СДП - 24 (16%)
4. Халқ демократик партияси - 22 (15%)
5. Экологик партия - 15 (10%)

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сарҳисоб

📹 Адлия вазирлигининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, нотариат, фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш каби қатор йўналишдаги фаолияти сарҳисоби.

"Ўзбекистон-24" телеканали "Студия-24"да адлия вазири ўринбосари Акбар Ташкулов интервьюси шу ҳақда.

Каналга уланиш: @adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot | Lex.uz
Адлия вазирининг буйруғига асосан патент вакилларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Низомда:
- Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув жараёнини ташкил этиш тартиби;
- Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг давомийлиги ҳамда ўқув юкламасининг ҳажми;
- Патент вакилларининг битирув малакавий иши ҳимояси ҳамда якуний имтиҳонни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби белгиланди.
Мазкур низом расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ҳужжатнинг расмий тўлиқ матни
👇 👇 👇 👇
https://lex.uz/m/acts/4678348
Forwarded from Huquqiy axborot
#Кун_тарихи

🗓 8 январь (1992 йил)

Президент Фармони билан Ўзбекистон ССРнинг иттифоқ-республика Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг Адлия вазирлигига айлантирилган.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
10 НАФАР ХОДИМГА КОМПЕНСАЦИЯ ТЎЛАБ БЕРИЛДИ!

Қува туман адлия бўлимига Қува компьютер технологиялари касб-хунар коллежи махсус фан ўқитувчилари Музаффар Нишонов, Умид Холиқов, Нодирбек Йўлдашалиев, Шаҳодат Рустамова ва ходимлар Зарифа Атабоева, Сурайё Мамадалиева, Дилором Умарова, Муродил Райимов, Муборак Абдуллаева, Муаззамхон Розиқовалар штат қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги, лекин ишдан бўшатиш нафақаси тўланмаётганлиги, ишдан бўшатиш нафақасини тўланишида амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қилганлар.
Молия бўлими киритилган алоқа хатлари натижасида коллеждан бўшатилган ўқитувчиларга
32 880 000 сўмдан ортиқ компенсация пуллари ундириб берилди.
Бузилган ҳуқуқлари тикланган ходимлар Адлия бўлимининг кўрсатган сайи ҳаракатларидан ўз миннатдорчилигини билдириб ўтишди. https://t.iss.one/adliya_fargona