Adliya yangiliklari/Новости юстиции
12.1K subscribers
13.4K photos
1.35K videos
32 files
5.09K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 [email protected]
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.iss.one/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Танлов_рейтинги

“Ҳуқуқ билимдонлари” танлови: ким қандай натижа қайд этяпти?

Танловда бугунга қадар 7 498 нафар иштирокчи фаол қатнашиб келмоқда. Танловнинг 14-кунигача иштирокчилар қайд этган натижаларини қуйида кўришингиз мумкин.

💾 Натижалар

Айрим иштирокчилар: “Нима учун менинг натижаларим камайиб қоляпти?” деган саволларни беришмоқда. Танлов шартларига кўра, иштирокчи томонидан қўшилган ва айни дамда фаол бўлган (яъни каналдан чиқиб кетмаган) аъзолар сонигина ҳисобга олинади. Шунинг учун дўстингиз каналдан чиқиб кетмаслиги керак.

Танловнинг 1-босқичи жорий йилнинг 1 декабрига қадар давом этади. Унда иштирок этиш учун @huquqbilimdonibot орқали дўстларингизни “Ҳуқуқий ахборот” каналига аъзо қилинг. Каналга энг кўп одам қўшган 500 иштирокчи 2-босқичга ўтиб, асосий соврин – “SPARK” автомобили учун баҳсни давом эттиради. Шунингдек. Малайзияга 2 кишилик саёҳат, iPhone 11 PRO каби қимматбаҳо совғалар ҳам ғолибларни кутиб турибди.

Шошилинг!

Ҳуқуқни билиш фойдали, ўз билимингиз билан “SPARK” ютиб олинг.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Диққат_танлов

📣 Адлия вазирлиги аҳолининг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш мақсадида “Ҳуқуқ билимдонлари” танловини ўтказади

🔰
Танлов 12 октябрь куни бошланиб, қуйидаги 3 босқичда бўлиб ўтади:
👉 1-босқич. @huquqiyaxborot”га дўстларингизни жалб қилинг.
👉 2-босқич. Тест саволларига жавоб беринг.
👉 3-босқич. Суҳбатда иштирок этиб, ғолиб бўлинг.

🔰 Ғолиблар қуйидаги совғалар билан тақдирланади:

📱 1-ўрин – iPhone 11 Pro;

💻 2-ўрин – Ноутбук;

🛹 3-ўрин – Электрон самокат.

🎉 Танлов ғолиблари Янги йил байрами арафасида эълон қилинади.

Танловнинг 1-босқич шартлари билан бу ерда танишинг.

ℹ️ Эслатма: Олий юридик маълумотга эга шахслар, юридик соҳада таҳсил олаётган олий таълим муассасалари талабалари, шунингдек адлия органлари ва муассасалари ходимлари ҳамда уларнинг яқин қариндошлари танловда иштирок этиши тақиқланади.

Танлов харажатлари ҳомийлар маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Ҳуқуқни билиш фойдали. Билимингизни синовдан ўтказинг ва ғолиб бўлинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Huquqiy axborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_танлов

Ҳуқуқни билиш фойдали.

“Ҳуқуқ билимдонлари”
танловида қатнашиб, iPhone 11 Pro ва бошқа қимматбаҳо совғалар эгасига айланинг!

Каналга
уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат_танлов

“Коррупцияни биргаликда енгамиз!” танловида иштирок этинг ва қимматбаҳо совғаларни қўлга киритинг!

📣 Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгаши, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Адлия вазирлиги ва халқаро ташкилотлар томонидан “Коррупцияни биргаликда енгамиз!” танлови ўтказилмоқда.

Танлов номинациялари:
«Энг яхши ижтимоий видеоролик»
«Энг яхши журналистик суриштирув»
«Энг яхши тасвирий асар ва график дизайн»
«Энг яхши иншо»

✍️ Танловда иштирок этиш истагини билдирганлардан мазкур ариза шаклини тўлдиришлари ва ўз ижодий ишларини илова қилишлари сўралади. Ижодий ишлар 2020 йилнинг 1 январидан 30 ноябрига қадар ОАВ ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган бўлиши лозим.

🏆 Ғолибларни кўплаб қимматбаҳо совғалар кутмоқда: видеокамера, компьютер, телевизор, замонавий смартфон ва бошқалар.

❗️Унутманг, танловга аризалар 2020 йилнинг 30 ноябрига қадар қабул қилинади.

➡️Танлов шартлари ҳақида батафсил.
Forwarded from Huquqiy axborot
#Диққат_танлов

Адлия вазирлиги “Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишда инновацион технологияларни қўллаш” танловини эълон қилади

♻️ Танловга жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга ёрдам берадиган инновацион лойиҳа, мобил илова, дастур, ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардаги гуруҳ ва каналлар, презентациялар, акциялар қабул қилинади.

🔰 Талабгорнинг танловда қатнашиш тўғрисидаги аризасига қуйидагилар илова қилинади:
👉 паспорт нусхаси;
👉 резюме;
👉 номзоднинг сўнгги бир йил давомида жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш борасида амалга оширилган ишлари ва алоҳида ютуқлари (инновацион лойиҳа, мобил илова ва дастурлар презентацияси, ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардаги гуруҳ ва каналлар, презентациялар, акциялар ҳақидаги маълумотлар, фото ва видеоматериаллар ҳамда ҳуқуқий тарғибот олиб борилганлигини тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар).

☑️ Танловда Ўзбекистон фуқаролари якка ҳолда ёхуд жамоа бўлиб иштирок этиши мумкин.

🗓
Танловда қатнашиш учун ҳужжатлар @adliyaga_bot телеграм боти орқали жорий йилнинг 25 декабригача қабул қилинади.

📣 Танлов ғолиблари Янги йил байрами арафасида (29 декабрь) аниқланади ва Адлия вазирлигининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилинади.

🧾 Ғолиблар сертификат ҳамда тегишли равишда қуйидагича тақдирланади:

● 1-ўрин: планшет;
● 2-ўрин: электрон китоблар учун қурилма;
● 3-ўрин: ақлли соат.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Диққат_танлов

Қонунчиликка таклиф беринг ва пул маблағига эга бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг.

📣Адлия вазирлиги томонидан “Энг фаол қонунчилик ташаббускори” танлови ўтказилмоқда.

Танлов икки номинациялар бўйича ўтказилади:
▫️“Қонунчиликни такомиллаштиришда энг фаол жамоатчилик вакили”;
▫️“Қонунчиликни такомиллаштиришда энг фаол давлат ташкилоти”.


Биринчи номинация бўйича 18 ёшга тўлган барча иштирок этиши мумкин.

Иккинчи номинация бўйича эса давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа давлат ташкилотлари ходимлари иштирок этишлари мумкин
.

Ўз таклифингиз ва ҳужжат лойиҳаларингизни номинация номини кўрсатган ҳолда [email protected] почта манзилига юборинг.

Таклифларни юборишда ўзингиз ҳақингиздаги маълумотлар (Ф.И.Ш. ва телефон рақамингиз)ни қолдиришни унутманг.

Таклифлар 1 июлдан 30 октябрга қадар қабул қилинади.

🏆
Танлов ғолиблари декабрь ойининг биринчи ўн кунлигида эълон қилинади.
Танлов шартлари ҳақида батафсил.

@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Диққат_танлов

Адлия вазирлиги мустақиллигимизнинг 30 йиллиги муносабати билан “Мустақиллик – ҳуқуқ демакдир” мавзусида ижодий танлов эълон қилади

⚠️ Танловнинг мақсади мустақилликнинг 30 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида аҳолининг Ватан туйғусини янада юксалтириш, ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдан иборат.

📲 Танловга иштирокчилар ўзлари тайёрлаган ижодий иш намуналари (расм, шеър, 3 дақиқадан ошмаган видеоролик)ни жорий йилнинг 12-20 август санасига қадар юбориши мумкин (юбориладиган манзил қўшимча эълон қилинади).

➡️ Танлов шартлари ҳақида батафсил.

🎉 Танлов ғолиблари Мустақиллик байрами арафасида эълон қилинади.

Ижодий танловда қатнашинг ва ғолиб бўлинг!

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot