Adliya yangiliklari/Новости юстиции
12K subscribers
13.3K photos
1.34K videos
32 files
5.04K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 [email protected]
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.iss.one/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Адлия_хабари

Қорақапоғистон Республикасида 2 та янги масжид очилди

Қорақапоғистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2021 йилнинг 25 январида “Муҳаммад Бахий ийшан” ҳамда “Мулла Исҳақ” жомеъ масжидлари давлат рўйхатидан ўтказилиб, Қорақапоғистон Республикасидаги масжидлар сони 53 тага ҳамда республикамиздаги масжидлар сони 2081 тага етди.

“Муҳаммад Бахий ийшан” жомеъ масжиди Нукус шаҳар, “Жеке терек” овул фуқаролар йиғини ҳудудида, “Мулла Исҳақ” жомеъ масжиди Қўнғирот тумани, “Алтинкўл” овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган.

Шу кунга қадар, Қорақапоғистон Республикаси Адлия вазирлигида жами 54 та диний ташкилот рўйхатдан ўтказилган.

Адлия вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
____________________

#Сообщение_юстиции

В Республике Каракалпакстан открылись 2 новых мечети

Министерством юстиции Республики Каракалпакстан 25 января текущего года государственную регистрацию прошли соборные мечети “Мухаммад Бахий ийшан” и “Мулла Исхак”. Число мечетей в Каракалпакстане достигло 53, а в целом по Республике Узбекистан — 2 081.

Соборная мечеть “Мухаммад Бахий ийшан” находится на территории схода граждан аула “Жеке терек” города Нукуса, а мечеть “Мулла Исхак” — в сходе граждан аула "Алтынкуль" Кунградского района.

До настоящего времени в Министерстве юстиции Республики Каракалпакстан регистрацию прошли 54 религиозных организации.

Отдел по связям с общественностью Министерства юстиции

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш/Подписаться на канал: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Адлия_хабари

Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг

Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан, адлия бошқармалари ва бўлимлари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик таълим муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008” ишонч телефонига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.

Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
#Адлия_хабари

Адлия вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган Бахром Тулкинович Кучкаров Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси раисининг ўринбосари этиб сайланди.

Б. Кучкаров Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.05.2020 йилдаги ПҚ-4728-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланган эди.

Б. Кучкаров 1972 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, ҳуқуқшунос, иқтисодчи. 2017 йилда президент маслаҳатчиси биринчи ўринбосари, 2017−2020 йилларда Давлат экология қўмитаси раиси сифатида ишлаган.

Адлия вазирлиги жамоаси Бахром Тулкиновични ушбу шарафли, айни пайтда масъулиятли лавозим билан қутлайди, келгусида ишларида омад тилайди.

Minjust.uz | Telegram | Twitter | Facebook | Instagram

Каналга уланиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFZCEkvVhtOzezh5Hw
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

🔎 Адлия органлари томонидан жойларда ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш билан боғлиқ масалалар ўрганилмоқда.

📲 Агарда Сизни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиб, иш ҳақларингизни ўз вақтида тўлаб бермаслик, таъмагирлик ва бошқа салбий ҳолатларга йўл қўйилаётган ёки ушбу соҳада юзага келаётган муаммолар бўйича таклифларингиз бўлса, Адлия вазирлигининг телеграмдаги @adliyamonitoringbot ботига ёки “1008” ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
#Адлия_хабари

Адлия вазирлиги томонидан яна бир нодавлат-нотижорат ташкилоти давлат рўйхатидан ўтказилди

Ўзбекистон Иқтисодий ассамблеяси
нинг мақсади мамлакатимизда иқтисодиётни янада ривожлатириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, бизнес муҳитини такомиллиштириш, тадбиркорларнинг хорижий шериклар билан алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун хориж бозорларини мунтазам ўрганаиш ва таҳлиллар олиб боришдан иборат.

@adliyangiliklari
#Адлия_хабари

🔎 Адлия органлари томонидан жойларда ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиш билан боғлиқ масалалар ўрганилмоқда.

Агарда Сизни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб қилиб, иш ҳақларингизни ўз вақтида тўлаб бермаслик, таъмагирлик ва бошқа салбий ҳолатларга йўл қўйилаётган ёки ушбу соҳада юзага келаётган муаммолар бўйича таклифларингиз бўлса, Адлия вазирлигининг телеграмдаги @adliyamonitoringbot ботига ёки “1008” ишонч телефонига мурожаат қилишингиз мумкин.

@adliyangiliklari
#Адлия_хабари

Адвокатлар билан очиқ мулоқот ўтказилмоқда

⚡️Айни дамда адлия вазири раҳбарлигида суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари иштирокида адвокатлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтмоқда.

Кузатиш учун ҳавола: https://www.youtube.com/watch?v=YwSEfQJh1QI

@adliyangiliklari
#Адлия_хабари

27 февраль куни адлия вазири
Р. Давлетов хизмат сафари билан Тошкент вилоятида бўлиб, вилоятдаги маҳалла фуқаролар йиғини фаолияти билан яқиндан танишиш ҳамда ҳудудий адлия органлари ва ташкилотлари фаолиятидаги муаммоларни таҳлил қилиш мақсад қилинган.

Адлия вазири хизмат сафарини вилоятдаги Юқоричирчиқ тумани 1-секторида жойлашган "Гулистон" МФЙ фаоллари билан учрашувдан бошлади.

Учрашувда маҳалладаги мавжуд муаммолар, тадбиркорлик субъектлари учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Шунингдек, ташриф давомида Юқоричирчиқ туманидаги депутатлар ўртасида ташкил этилган стол тенниси мусобақасида қатнашиб, ғолибларни тақдирлади.

@adliyangiliklari
#Адлия_хабари

2021 йил 2 март куни адлия вазири Р. Давлетов Тошкент вилоятидаги хизмат сафарини давом эттириб, Юқоричирчиқ тумани 4-секторда жойлашган “Нурли замин” МФЙда амалга оширилаётган ободонлаштириш ишлари билан танишди.

Маҳаллада истиқомат қилаётган аҳоли билан ўзларини қийнаётган масалалар ва муаммолар ўрганилди, таҳлил қилинди.

Фуқаролар томонидан билдирилган муаммоли ҳолатларни тегишлилиги бўйича адлия органлари томонидан кўриб чиқилиши маълум қилинди.

Шунингдек, Адлия вазири тумандаги 11-умумўрта таълим мактабида ўқувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишди.
_________________

#Сообщение_юстиции

2 марта 2021 года министр юстиции Р. Давлетов продолжил служебную поездку по Ташкентской области. В частности, он ознакомился с ходом благоустройства СГМ «Нурли замин», расположенном в Юкоричирчикском районе региона (четвертый сектор).

Изучены и проанализированы проблемы и волнующие жителей махалли вопросы.

Отмечалось, что проблемные случаи, о которых сообщили граждане, будут рассмотрены органами юстиции.

Министр также ознакомился с условиями, созданными для учащихся общеобразовательной школы № 11 района.

@adliyangiliklari
Forwarded from Huquqiy axborot
#Адлия_хабари

Адлия органлари ва муассасаларида коррупцияга дуч келсангиз, бизга хабар беринг

⚠️ Адлия органлари тизимида коррупцияга қарши муросасиз уруш эълон қилинган.

📲 Бунда Адлия вазирлиги тизимидаги, жумладан, адлия бошқармалари ва бўлимлари, нотариал идоралар, давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик таълим муассасаларидаги коррупция ҳолатлари ҳақида маълумотларни телеграмдаги @antikorbot ботига, “1008” ишонч телефонига ёки вазирлик расмий веб-сайтидаги махсус платформага юбориш мумкин.

❗️Юборилган хабарлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади ҳамда мурожаат қилувчининг шахси сир сақланиши кафолатланади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot