Adliya yangiliklari/Новости юстиции
12.1K subscribers
13.4K photos
1.35K videos
32 files
5.08K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 [email protected]
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.iss.one/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Давлат хизматларини кўрсатиш натижасида QR код бўйича белгиланган ҳужжатларни дупликатларини бериш амалиёти бекор қилинди. Бу тадбиркорларга нима беради?

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

"Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларидан фойдаланишда янада қулай шароитлар яратиш, бу борада бюрократик тўсиқларни қисқартириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармонига кўра, ФҲДЁ билан боғлиқ барча маълумотлар “Ягона электрон архиви” орқали олинади дейилган. Бугунги кунда ушбу тизим қанчалик шакллантирилди?

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

📹 Сиёсий партияларни рўйхатдан ўтказиш тартиби қандай?

Саволга Адлия вазирлиги Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқармаси бошлиғи Авазбек Мадаминов жавоб берди.

@adliyangiliklari
#Сўраган_эдингиз

Никоҳ даврида ҳадя қилинган мулк учун турмуш ўртоғининг розилиги талаб этилмайди

АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева соҳага оид долзарб масалалар юзасидан саволларга жавоб берди.

2016 йилда турмушга чиққанман. 2018 йилда онам менга ўз номидаги автотранспорт воситасини ҳадя қилиб берган. Ушбу автотранспорт воситасини онамнинг ўзларига қайта ҳадя қилиб бермоқчиман. Бунинг учун турмуш ўртоғимнинг розилиги талаб қилинадими?

Йўқ, талаб этилмайди. Оила кодексининг 25-моддасига асосан эр ва хотиннинг никоҳга қадар ўзига тегишли бўлган мол-мулки, шунингдек улардан ҳар бирининг никоҳ давомида ҳадя, мерос тариқасида ёки бошқа бепул битимлар асосида олган мол-мулки улардан ҳар бирининг ўз мулки ҳисобланади.
_____________

Мен II гуруҳ ногирониман. Уй-жой кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда ногиронлиги бўлган фуқароларга имтиёзлар мавжудми?

Уй-жойнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорида белгилаб қўйилган. Ушбу қарорга мувофиқ, I ва II гуруҳлар ногиронлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун уй-жойнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади.
_________________

Акам чет мамлакатда яшайди, иккинчи маротаба уйланганиб, 1 нафар фарзанд кўрган. Ўзбекистонда биринчи турмушидан ҳам бир нафар фарзанди бор. Акам ўзининг меросидаги ваколатларини нотариал тасдиқланган ишончнома орқали берса, унинг номидан биринчи хотини судда қатнашса бўладими?

— Амалдаги қонунчиликка кўра, акангиз нотариал тасдиқланган ишончнома билан турмуш ўртоғига ёки бошқа шахсга судда, бошқа тегишли ташкилотларда вакиллик қилиш учун ваколат бериши мумкин.

Мерос иши бўйича мерос гувоҳномаси олиш билан боғлиқ ваколатларни нотариал тасдиқланган ишончнома билан турмуш ўртоғи нотариал идорага мурожаат қилса бўлади.

Бу ҳолатда нотариус чет эл давлати томонидан тасдиқланган ишончномани тегишли тартибда текширгандан сўнг нотариал ҳаракатни амалга оширади.
__________________

Менинг қизим II гуруҳ ногирони. Талаба бўлишни жуда хохлайди. Қонунчиликда ушбу тоифадаги, яъни ногиронлиги бўлган шахсларни ўқишга қабул қилишда имтиёз мавжудми?

— Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча квота асосида ўқишга қабул қилиш тоифасига умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси (академик лицей, касб-ҳунар коллежи)ни тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатга ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги тўғрисида белгиланган тартибда берилган шаклдаги маълумотномага эга I ва II гуруҳ ногиронлари, шунингдек ногирон болалар киради.

@adliyangiliklari
Audio
#Сўраган_эдингиз

🎙Севара Ўринбоева, Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари:

Карантин чекловлари бўйича тегишли нормаларни ўрнатиш ва бекор қилиш Республика махсус комиссиясининг ваколатига тегишлидир.

Ҳозирда фуқароларни тиббиёт ниқобисиз ҳаракатланишига Республика махсус комиссияси томонидан рухсат берилганича йўқ.

Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарик тўғрисидаги кодексининг 54-моддасида эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланган.

Ушбу моддага кўра, карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача (1 млн 225 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шу сабабли, фуқароларимиздан жамоат жойларида тиббиёт ниқобларида бўлишини маслаҳат берган бўлардик.

👆Батафсил қуйдаги аудиода эшитишингиз мумкин

@adliyangiliklari
#Сўраган_эдингиз

Юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилган сўнг марказ ходимлари ўртача ойлик маоши қай даражада бўлади?

2021 йил 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорда белгиланётган янги тартиблар ва кутилаётган натижалар бўйича маълумотларни қуйидаги саволларга жавоб топиш орқали олсак.

👉Батафсил

@adliyangiliklari
#Сўраган_эдингиз

Бугун АОКАда бўлиб ўтган брифинг давомида Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан кўтарилган савол ва мурожаатларга жавоб берди.

Ассалому алайкум, мен ўтган йили, яъни 2020 йилнинг июль ойларида, 1,5 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум қилинганман. Шуни қисқартирсам бўладими?

— Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг
343-моддасида махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш муддатини қисқартиришнинг асослари ва тартиби келтириб ўтилган.

Унга кўра муайян муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан ёки ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахс меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиши ва намунали хулқ-атвори билан ўзини кўрсатган тақдирда, унга нисбатан жазо қўллаган суд бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддатини белгиланган муддатнинг камида ярми ўтгач ва суд томонидан тайинланган жарима тўлангач, корхона, муассаса, ташкилот маъмуриятининг илтимоси билан қисқартириши мумкин.

Шундан келиб чиқиб айтишимиз мумкинки, башарти Сиз юқорида санаб ўтилган талабларга жавоб берсангиз, унда ушбу маъмурий жазо муддатини қисқартириш мумкин.

@adliyangiliklari
#Сўраган_эдингиз

Бугун АОКАда бўлиб ўтган Адлия вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Севара Уринбаева фуқаролар, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан кўтарилган савол ва мурожаатларга жавоб берди.

Собиқ турмуш ўртоғимни алиментдан қарздорлиги мавжуд. Унинг хорижга чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш мумкинми? Агар мумкин бўлса бу қандай амалга оширилади?

“Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги  Қонуннинг 42-1-моддасига кўра суд ҳужжати асосида берилган ижро ҳужжатидаги ёки ижро ҳужжати бўлган суд ҳужжатидаги талаблар белгиланган муддатда қарздор жисмоний шахс томонидан узрсиз сабабларга кўра ижро этилмаганда, давлат ижрочиси ундирувчининг аризаси бўйича ёки ўз ташаббуси билан қарздор жисмоний шахснинг Ўзбекистон Республикасидан чиқишини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаришга ҳақли.

Сиз давлат ижрочисига шу турдаги ариза билан мурожаат қилганингизда аризангизда қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклашнинг асослантирилган сабабларини кўрсатиб ўтишингиз лозим бўлади.

Давлат ижрочиси қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклашни қўллаш тўғрисидаги ундирувчининг аризасини кўриб чиқиб қарздорнинг чиқиш ҳуқуқларини вақтинча чеклаш тўғрисида қарор чиқаради ёки аризани қаноатлантиришни рад қилади ва ундирувчига асослантирилган жавоб юборади.

@adliyangiliklari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Ўлим ҳолатини қайд қилиш қандай тартибда амалга оширилади?

Ушбу саволга Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Бунёд Азизов жавоб берди.

@adliyangiliklari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Сўраган_эдингиз

Фармонда илк бор автомобил тарихи давлат хизматидан фойдаланиш мумкин деб кўрсатилган. Автомобил тарихи давлат хизмати нима дегани, шу бўйича тўхталиб ўтсангиз?

Фармонда кўрсатилган имтиёзлардан фойдаланишга тўсқинлик қилинса кимга мурожаат қилиш керак?

Ушбу саволларга Адлия вазирлиги бошқарма бошлиғи Бунёд Азизов жавоб берди.

@adliyangiliklari