Adliya yangiliklari/Новости юстиции
12.1K subscribers
13.4K photos
1.38K videos
32 files
5.14K links
Adliya vazirligi
🏢Toshkent sh., Sayilgoh, 5
🌐 https://gov.uz/oz/adliya
📞1008
☎️ 0(371)-207-04-54
📥 [email protected]
📲 www.facebook.com/minjustuz
📲 www.youtube.com/c/Adliya
📲 www.instagram.com/adliyanews

🌐 https://t.iss.one/adliyangiliklari_chat
Download Telegram
#Савол_Жавоб

Юк ташиш хизматлари: лицензия нархи қанча?

- "Кичик ҳажмли юк машинам бор. Юк ташиш хизматларини кўрсатмоқчиман. Бунинг учун кимга мурожаат қилишим керак? Лицензия ва патент ҳақлари қанча бўлади? (Ўтган йил танишим тахминан 800 минг сўм тўлаб лицензия олганини, ойига юз минг сўмча тўлашини айтди. Лекин ҳозир биринчи тўлов 1,4 млн.га чиққан, деяпти. Бу қанчалик тўғри маълумот?)"

- Икки хил тўлов мавжуд.
📌 Биринчиси. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.07.2019 даги 636-сон қарори 17-бандида давлат хизматларини кўрсатганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилиши кўзда тутилган.

📌 Иккинчиси. Автомобиль транспортида йўловчиларни ва юкларни шаҳарда, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ташиш фаолиятини амалга ошириш юзасидан лицензия варақаларини бериш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорларда давлат божи ундирилади.

Юкларни автомобиль транспортида шаҳарда ва шаҳар атрофида ташиш учун давлат божи суммаси 1 йилга энг кам иш ҳақи суммасига қуйидагича карраликда ундирилади:

👉 3,5 тоннагача - 1,0 баробар

👉 3,5 тоннадан 10 тоннагача - 2,5 баробар

👉 10 тоннадан 16 тоннагача - 4,0 баробар

👉 16 тоннадан ортиқ - 5,5 баробар

💡 Хулоса: лицензия олиш учун давлат хизматлари марказига мурожаат қиласиз.
Хизматни амалга оширганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баробари миқдорида хизмат ҳақи ундирилади ва лицензия учун автомобиль оғирлигига қараб давлат божи тўланади.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда (2019 йил 18 сентябрь) энг кам ойлик иш ҳақи 634 880 сўмни ташкил қилади.

Каналга уланиш: https://t.iss.one/adliyangiliklari
#Савол_жавоб
#Адлия

📥 АОКА штабига келиб тушаётган саволларга Адлия вазирининг матбуот котиби Севара Ўринбоева жавоби:
•┈┈┈┈••••┈┈┈┈•
Карантин даврида нотариус орқали квартирани сотиб олиш ва сотиш тўғрисида гувоҳнома олсам бўладими?

➡️
Албатта, олсангиз бўлади. Республика махсус комиссиясининг 2020 йил 20 апрелдаги 21-сон баёнининг 5-бандига кўра, нотариусларнинг карантин талабларига риоя қилган ҳолда ишлашига рухсат берилган.

Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёки
e-notarius.uz сайти орқали уйдан чиқмасдан туриб, нотариус қабулига электрон навбатга ёзилиш имконияти мавжуд.

Шунингдек,
e-notarius.uz сайти орқали барча нотариал ҳаракатлар ҳақида тўлиқ маълумот олиш ва нотариус калькулятори хизматидан фойдаланиб, давлат божи ва бошқа тўловларни мустақил ҳисоблаш имконияти яратилган.

Каналга уланиш: 👇
@Rasmiy_xabarlar_Official