Forwarded from Nargiza Kuchkarova
Танлов шартлари:
Иштирокчилар ўзбек ё инглиз тилида шеър ўқиб, кичик видео (узунлиги бир дақиқадан ошмаган) қилишлари, U.S. Embassy Tashkent ва American Spaces in Uzbekistan саҳифаларига аъзо бўлиб, кузатиб боришлари, #USUZ30 #Americanspacesinuzbekistan ва #Usembassytashkent ҳештегларини ишлатиб, Instagram тармоғига қўйишлари лозим. Илтимос, танловга видео тақдим этаётганда учта ҳештегни ҳам қўйишни унутманг.
Ўқилаётган шеър бирор замонавий ва ё классик америкалик шоир қаламига мансуб бўлиб, у инглизча (аслият) ва ё ўзбекча таржима шеър бўлмоғи лозим.
Ҳар бир иштирокчи кўпи билан иккита шеър юбориши мумкин.
Танловга видео тақдим этишнинг охирги муддати: 18 апрель 2021 йил.
Танловда иштирок этиш ёши чегараланмаган, унда ҳамма қатнашиши мумкин.
Танлов Ўзбекистон ватандошлари учун.
Ғолиблар қуйидаги мезонларга қараб танлаб олинади:
Шеърнинг ифодали, образли ўқилгани
Ижодкорлик билан ёндашилганлиги
Видео чиройли олингани (гўзал фон, тиниқлик ва ҳ.)
Техник жиҳатдан сифати
Ҳакамлар юқоридагиларни инобатга олган ҳолда икки нафар мутлоқ ғолибни танлаб олади: битта ўзбек ва битта инглиз тилида. Ғолиблар 23 апрель – Инглиз тили кунида АҚШ элчихонаси ва “American Spaces” ижтимоий тармоқ саҳифаларида эълон қилинади.
1-18 апрель – Танлов кунлари. Иштирокчилар шу вақт оралиғида Instagram тармоғига видеолар қўядилар.
18-22 апрель – Ҳакамлар ғолибларни аниқлайдилар.
23 апрель – Ғолибларни эълон қилиш ҳамда видеоларни АҚШ элчихонаси ва “American Spaces” ижтимоий тармоқдаги саҳифаларига қўйиш.