Abdulla Oripov nomidagi ijod maktabi
3.27K subscribers
13.8K photos
1.39K videos
103 files
4.09K links
🇺🇿|• Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi huzuridagi ixtisoslashtirilgan ta'lim muassasalari agentligi tizimidagi Abdulla Oripov nomidagi ijod maktabining rasmiy telegram kanali
Download Telegram
Forwarded from Y.Kamalovna
СОБИҚ ЎҚУВЧИЛАРДАН ТОШКЕНТДАН УЙ ВА ЯЛТАГА САЁҲАТ — ЁЗДА МЕҲНАТ ТАЪТИЛИ ПУЛЛАРИГА ЎҚУВЧИЛАРИНИ ТОШКЕНТГА ОЛИБ КЕЛИБ, КИРИШ ИМТИХОНЛАРИГА ТАЙЁРЛАГАН ЎЗБЕКИСТОН ҚАҲРАМОНИ МУҲАББАТ ШАРОПОВА

— Ёзда Меҳнат таътили пулимни олиб ўқувчиларимни Тошкентга олиб келиб, шу ерни ўзида ОТМга тайёрлардим?

— Таътил пулингизга тайёрлармидингиз ўқувчиларингизни, улар сизга тайёргарлик учун пул тўлашмаганми!?

— Йўқ, ўқувчиларимни олиб келиб, шу ерда овқатлантириб, эрталаб соат 7 дан кечки 7 гача дарс қилдириб, овқатларини бериб тайёрлардим (завқ билан сўзлаб берди Муҳаббат опа)

— Ҳам ўқишга тайёрлаб, ҳам ўзингиз еб-ичирармидингиз?! (Мен ҳайратдаман)

— Ҳа, ўқувчиларим ўқишга кириши мен учун жуда катта бахт эди!

Бугун Ўзбекистон Қаҳрамони Муҳаббат Шаропова билан суҳбатлашиб, бу инсоннинг чин маънода ҚАҲРАМОН инсон эканликларига тан бердим. Ярим асрдан ортиқ мактабда математикадан дарс берган Муҳаббат Шаропова ҳар бир ўқувчисини ўз фарзандидай исмларини айтиб гапирадилар.

Хўш, эвазигачи, дея ажабландим мен? Эвазига ҳеч қачон нимадир кутмаганман. Менинг ўғлим йўқ, бир қизим бор холос. Шу ўқувчиларимни ўз фарзандларимдай яхши кўрганман доим…

Бир кун ҳокимимиз менга қараб, "Нима учун ўқувчиларингиз, ота-оналарингиз орасида бунчалик ҳурматингиз баландлигини энди тушундим, ўрталарингизда пул муносабатлари йўқ экан” деди.

Ўзбекистон халқ Ўқитувчиси Мовлуда Қаюмова суҳбатга қўшилдилар:

— Муҳаббатнинг ўқувчилари устозини бошида кўтариб юришини кўриб ҳайрон қоламан. Бугун ҳам такси тўхтатаётсак бир собиқ ўқувчиси “Муаллим” деб келиб бизни ҳашаматли машинасида манзилимизга олиб бориб қўйди.

Фахр ва ғурур билан Муҳаббат опа қуйидагиларни сўзлаб бердилар:

“...1999 йил эди “Дока хлеб” деган нарса Қашқадарёда йўқ эди. Бир собиқ ўқувчим юбилейимга менга 4 та катта коробкада самолётдан иссиқ “дока хлеб” булочкаларини юборган. Умрида илк бор шундай нон таътиб кўрган меҳмонларим қанчагача гапириб юришган…

...Мени бронхит касалим бор, бир кун собиқ ўқувчиларим келишиб, биттаси менга самолёт чиптасини, яна бири йўлланма олиб бериб, мени Ялтага даволанишга юборишган…

… Мен Тошкентга келсам доим собиқ ўқувчиларим уларнинг уйларида қолишимни сўрашади. Бир кун ўқувчиларим менга Тошкентдан уй олиб беришга келишиб олишибди, Қорасувдан 1 хонали уй олиб беришди. Мана юраман хозир Тошкентни бой аёли бўлиб, дейди кулиб Муҳаббат опа🤗

Биласизми, ўқитувчилик касби бу менинг ҳаётим мазмуни, мен мактабсиз, болаларсиз ҳеч қачон ҳаётимни тасаввур қила олмаганман. Меҳр билан илм берсанг албатта унинг мевасини кўраркансан. Мен касбидан қадр топган устозман.”

Дарвоқе, яна бир мени таъсирлантирган воқеа, Муҳаббат опа Тошкентга ўқишга киришга олиб келган ўқувчиларидан бири бир кун 100 сўм пулини ўғирлатиб қўйган. Нима қиларини билмаган Муҳаббат опа, ўқувчисининг ота-онасига билдирмай шу пулни ўзлари ўрнини тўлдириб қўйганлар.

52 йил давомида 10 минглаб ўқувчиларни етиштирган Муҳаббат опа Шаропова тимсолида кўраман мен чин устозларни, устоз мана шундай фидойи ва ўз касбини телбаларча севадиган инсон! Йилда 1 оладиган таътил пулини ўқувчиларини еб ичиришга сарфлашни бошқа нима деб аташни билмайман…

Сурат 2021 йил 1 октябрь куни олинган. Икки ёнимда икки Ўзбекистон қаҳрамони Анор Маҳмудова ҳамда Муҳаббат Шаропова. Суратда қўлларида гул билан турган инсон мен юқорида ҳикоя қилган устоз Муҳаббат опа.

Иллоҳим барчамизга, жумладан менга ҳам шу инсонларга ўхшаб юриш насиб қилсин🤲

#Ҳавас_қилинг
#Алҳамдулиллаҳ
👍3