Abdulla Oripov nomidagi ijod maktabi
2.15K subscribers
11.7K photos
1.2K videos
96 files
3.57K links
🇺🇿|• Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi huzuridagi ixtisoslashtirilgan ta'lim muassasalari agentligi tizimidagi Abdulla Oripov nomidagi ijod maktabining rasmiy telegram kanali
Download Telegram
26 апрель – Муҳаммад Юсуф таваллуд топган кун

ҚУМРИДИЛ ШОИР

Муҳаммад Юсуф ҳақида устоз Абдулла Орипов «У шоир эмас, бир япроқ эди… Боғимизга шундай қумри бир келди-ю, сайради-кетди» деганларида одамга лиқ тўла катта зал бирдан сув қуйгандай жимиб қолганди. Бу сўзларда эътироф, армон, ўкинч-у изтироб мужассам эди.
Муҳаммаджон катта қалбли шоир, айни пайтда таъби назми япроқдан ҳам нозик, оқкўнгил бир инсон эди. Устоз сифатида Абдулла акага ихлоси жуда баланд, Усмон Носирни кўп гапириб юрар, энди ўйлаб кўрсак «ўзбек Лермонтови»нинг «Баргдай узилиб кетсам, унутмас мени боғим» сатрлари Муҳаммаджонга, яна неча бир ёш кетган ўзбек шоирлари қисматига ҳам тааллуқли экан.
У кундалик ҳаётимизга дардли, самимий, тиниқ шеърлари билан кириб келди. Қисқа вақт ичида қўшиқчиликнинг димиқиб кетган ҳавосини тозартиришга муваффақ бўлди. Йўқ, атай қўшиқ учун, қўшиқ бўлсин деб ёзмади, шеърлари қўшиқдай ўз оҳанги, мусиқаси билан туғилгани учун ҳам дарҳол халқ суйган, одамларнинг кўнглидан тезда жой олган машҳур ашулаларга айланиб кетди. Унинг қўшиқлари билан маддоҳлик, қуруқ қофиябозлик билан ўртамиёначиликнинг попуги сал пасайгандек бўлди. Кейин пайдо бўлган кўчирмачилар ҳар қанча уриниб, чиранмасинлар, барибир, ҳали ҳам Муҳаммаджоннинг «Қайинларга айтиб «Қаро кўзим»ни, Сибирларда қолган Усмонларинг бор» ёки «… Ана, юришибди кийганлари зар, Қодирийни сотиб шоир бўлганлар, Меҳробингдан чиққан чаёнларинг бор» сатрларидай жўяли, керакли шеър ё қўшиқни эплаб айтолганлари йўқ.
Сув ичган дарёлари, гул узган чаманларини унутмас, таълим олган, ўрганган, ўргатган устозлари шаъни-ҳурматини ҳамиша баланд тутиб юрарди. Бу меҳру эҳтироми шеърларига ҳам кўчган эди.
Шеъри ўзига, ўзи шеърига ўхшаган шоир.
Биз Муҳаммад Юсуф ҳақидаги бу таърифни кўп бора айтганмиз, яна ¬такрорлашдан тортинмаймиз. Сабаби, ўзи савдогар, шеърлари олибсотар шоирлар, «шеърбозлар»у тақлидчилар ҳозир ҳам сероб. Кийиб юрган назмий яктагига разм солсангиз – бир енги Тошмат, Эшматники бўлиб чиқяпти, эни билан этакларини бошқа шоирлардан «ўмаргани» ҳам шундоққина билиниб туради. Муҳаммад Юсуф учун шеър-у шоирлик умрий қисматга айланган эди. У ҳаётнинг ҳамма ҳашамларига эришмоғи мумкин эди, бироқ ҳаммасидан шеърини, виждонини баланд қўйди. Шоирлар бор – бир умр ору номусини ерга уриб, машҳур бўлмоқнинг пайидан қувгани-қувган, Муҳаммаджон шон-шуҳратни тама қилмади, шуҳрат унга етишолмай, хун бўлиб изларидан доимо югуриб юрди.
Бизнинг Муҳаммад Юсуф билан дўстлигимиз бир замонлар устоз Ғафур Ғуломнинг шеърий фотиҳаси билан дунёга келган «Тошкент оқшоми» газетасида бошланган эди. Турсуной опа, Турсуной Содиқова келиштириб айтганидек, «Андижоннинг бу қорамайиз боласи» билан тезда тил топишиб кетдик. Феълларимиз бир-биримизга мос келгани учунми, бир-бировга дил очмаган, шеър ўқимаган кунимиз деярли йўқ эди. Шоиримизнинг бугун-да машҳур, «Сайланма» китобларидан кенг ўрин олган кўпгина шеърлари «Оқшом»да ишлаб юрган ўша кезларда ёзилганига мен ўзим гувоҳ бўлганман. Бирга кечирган йилларимиз, газетадаги уйғоқ, беҳаловат муҳит, чин шеърий паллалар-у хотираларга мен «Оқшом»да кечган оқшомлар» деб ном қўйдим. Барча ҳолатлар ўша хотираларда батафсил айтилгани, ўқувчиларга маълум бўлгани учун ҳозир улар ҳақда тўхталиб ўтирмайман.
Энг муҳими – Муҳаммад Юсуфнинг асл шоир сифатида камол топишида, шак-шубҳасиз, «Оқшом»даги ўша оқшомларнинг ҳам маълум маънода тарбиявий таъсири бўлган. Биз бу азиз даргоҳда севдик, севилдик, ўзимизни, кўнг¬лимизни англадик. Туғилган тупроғига, Ватанига, қолаверса, она шаҳрига айланиб қолган Тошкентга нисбатан беғубор муҳаббати уни юксалтирди, вояга етказди. Шунинг учун Тошкентнинг «лойшувоқ болохоналаридан» бир умр миннатдор яшади.
Яна баҳор келди. Шу жозиб кунларда бир дардли, мунгли хабар ҳаммамизни дафъатан қайғуга солиб қўйди. Шоиримизни дунёга келтириб, оқ-ювиб, оқ тараб ўстирган волидаси Энахон ая ҳам бу ёруғ оламга видо айтди. Дўстлар, шоир-у адиблар ҳамдардлик билдирдилар. Бир пайтлар «Онам йиғлар, онам йиғлар, онам…» деб ёзганди шоир ўғил. Она¬изор ҳам, Миртемир домла айтганларидай, энди «йиғлаб бўлди».
Яратганнинг амрига бўйсунмоқдан ўзга чора йўқ. Худо раҳмат қилсин, жаннатларнинг ўртасидан жой берсин, деймиз-да…
Яна баҳор келди. Яна Марҳаматдаги Қовунчи қишлоғида кўклам ва тирик¬ликка шукроналар айтиб, ариқлар ёқасида қадрдон ялпизлар оламга бўй кўрсатди. Уларга суянганича, қорамағиздан келган ёруғ юзли бир йигит бизга қараб беозоргина жилмайиб турибди: Муҳаммад Юсуф-ку, қадрдонимиз, дўстимиз, шоиримиз…

Ўлса ўзи ўлар,
Сўзи ўлмайди,
Ҳамиша барҳаёт насл шоирлар.
Ҳақиқий шоирнинг қабри бўлмайди,
Юракка кўмилар асл шоирлар.

2008 йил.

Сирожиддин САЙЙИД,
Ўзбекистон халқ шоири
Forwarded from ABDULLA ORIPOV (Y.Kamalovna)
#Muhammad_Yusuf_tavalludining_70_yilligi

🔰 Abdulla Oripov nomidagi ijod maktabi bogʻida Oʻzbekiston xalq shoiri Muhammad Yusuf tavalludining 70 yilligiga bagʼishlab, "Yurakka ko‘milar asl shoirlar..." maʻnaviy-maʻrifiy tadbir tashkil etildi. Unda maktabning tarbiyachilari, sinf rahbarlari, ona tili va adabiyoti fani oʻqituvchilari hamda oʻquvchilar ishtirok etishdi.

📚Tadbirda "Ijodiy" toʻgarak aʼzolari Muhammad Yusuf sheʻrlaridan badiiy kompozitsiya namoyish etishgan boʻlsa, "Musiqa" toʻgaragi aʼzolari shoir sheʻrlari bilan aytiladigan qoʻshiqlarni ijro etildi, shuningdek, "Tasviriy sanʼat" toʻgaragi aʼzolari tomonidan ham shoir asarlariga bagʻishlab tasviriy sanʼat namunalari yaratildi va ularning koʻrgazmasi tashkil etildi.

✔️ Bu tadbir taniqli shoir Muhammad Yusuf ijodi va shaxsiga boʻlgan ehtiromni aks ettirgani hamda oʻquvchilarning darsdan tashqari boʻsh vaqtlarini mazmunli oʻtkazishga hissa qoʻshgani bilan iliq taassurot qoldirdi.

📍Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring👇                                                   
|telegram| web sayt| facebook| youtube |Instagram
📸 Abdulla Oripov nomidagi ijod maktabi bogʻida Oʻzbekiston xalq shoiri Muhammad Yusuf tavalludining 70 yilligiga bagʼishlab, oʻtkazilgan maʻnaviy-maʻrifiy tadbirdan fotoreportaj (1-qism).
📸 Abdulla Oripov nomidagi ijod maktabi bogʻida Oʻzbekiston xalq shoiri Muhammad Yusuf tavalludining 70 yilligiga bagʼishlab, oʻtkazilgan maʻnaviy-maʻrifiy tadbirdan fotoreportaj (2-qism).
#Kun_hikmati
#Muhammad_Yusuf_tavalludining_70_yilligi

📚Chinakam shoirning qalbida sohir qush doimo sayrab turadi, degan gapni ko'p bora eshitgandik. O'sha qush aynan Muhammadjon yuragiga oshyon qurganiga men astoydil ishonganman. Uning ko'zlari ham, chehrasi ham hamisha latif bir xonish qilganday edi.

✍️Abdulla Oripov, O'zbekiston Qahramoni, xalq shoiri.


📍Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring👇                                                   
|telegram| web sayt| facebook| youtube |Instagram
#Muhammad_Yusuf_tavalludining_70_yilligi

📅 Bugun – 26 aprel kuni O‘zbekiston xalq shoiri Muhammad Yusuf tavallud topgan kun.

Muhammad Yusufning dastlabki she’rlari «O‘zbekiston adabiyoti va san’ati» gazetasida bosilgan (1976). Shundan boshlab respublika matbuotida uning she’r, ocherk va maqolalari muntazam ravishda chop etila boshlangan.

📚 Ilk she’rlar kitobi — «Tanish teraklar» (1985). «Bulbulga bir gapim bor» (1987), «Iltijo» (1988), «Uyqudagi qiz», «Halima enam allalari» (1989), «Ishq kemasi» (1990), «Ko‘nglimda bir yor» (1991), «Bevafo ko‘p ekan», «Yolg‘onchi yor» (1993), «Erka kiyik» (1995) va «Osmonimga olib ketaman» (1998), “Ulug‘imsan, Vatanim” (2004), “Saylanma” (2007), “Xalq bo‘l elim” (2009) she’riy kitoblari nashr etilgan. 1989 yilda «Uyqudagi qiz» nomli she’riy to‘plami uchun u respublika Yoshlar tashkilotining mukofotiga sazovor bo‘lgan.|

📍Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring👇                                                   
|telegram| web sayt| facebook| youtube |Instagram
#Bizning_shunday_oʻquvchilarimiz_bor

Abdulla Oripov nomidagi ijod maktabi o'quvchilari xalqaro va mahalliy til sertifikatlaridan yuqori ballarni qo'lga kiritishmoqda.

🇬🇧1 nafar o'quvchimiz navbatdagi IELTS xalqaro sertifikatini qo'lga kiritdi:

🔹 Nishonova Ruxsora 6,5 ball (Overall).

Listenin   - 7,0 ball
Reading - 6,5 ball
Speaking - 6,0 ball

Writing - 6,0 ball

⚡️Davlat test markazining chet tilini bilish darajasini aniqlaydigan imtihondan 1 nafar o'quvchimiz "C1" va 3 nafar oʻquvchimiz "B2" darajali sertifikatga ega bo'lishdi.

Ular bilan tanishing:

🔹Saydullayeva Munisa - "C1"
🔹Doʻsiyorova Charos - "B2"
🔹Poʻlatova Dilhayo - "B2"
🔹
Musulmonova Lobar - "B2"

🎉Oʻquvchilarimizning kelgusidagi oʻqish va ishlarida omad tilaymiz!


📌 Ma'lumot o'rnida, bugungi kunga qadar, ya'ni 2023-2024 o'quv yili davomida 9-11-sinflar o'quvchilarimiz 75 ta xalqaro va mahalliy sertifikatlarni qo'lga kiritishdi.

O'quvchilarimizning imtihon topshirishlari davom etmoqda.

📍Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring👇
|telegram| web sayt| facebook| youtube |Instagram