Abdulla Oripov nomidagi ijod maktabi
2.15K subscribers
11.7K photos
1.21K videos
96 files
3.59K links
🇺🇿|• Maktabgacha va maktab ta'limi vazirligi huzuridagi ixtisoslashtirilgan ta'lim muassasalari agentligi tizimidagi Abdulla Oripov nomidagi ijod maktabining rasmiy telegram kanali
Download Telegram
#27_ОКТЯБРЬ_ҚАРШИ__ШАҲРИ_КУНИ

Маълумки, вилоятимиз маркази бир неча минг йиллик тарихга эга. Қарши шаҳри куни 11 йил муқаддам, 2006 йил 27 октябрь санасида Қарши шаҳрининг 2700 йиллиги халқаро миқёсда кенг нишонланганди. Шу кундан буён мазкур сана жаҳон цивилизациясига улкан ҳисса қўшган Қарши шаҳри куни сифатида нишонлаб келинмоқда.

Қарши шаҳри қадимдан кўплаб номлар билан аталиб келинган. Антик даврда Нахшаб, Наутака, ўрта асрларда Насаф, ҳатто Беҳбудий шаҳри деб ҳам аталган. 2700 йиллик тарихга эга бўлган Қарши шаҳрида илм-фан ўрта асрларда ўзининг юксак чўққисига чиққан. Бу заминда 300 дан ортиқ «Насафий» нисбаси билан ижод қилган машҳур алломалар турли-туман диний ва дунёвий билимлар соҳасида ижод қилганлар.

IX асрда Насафда ҳадисшунослик ва фиқҳшунослик мактаблари вужудга келган. X-XII асрларда Мовароуннаҳрдагина эмас, балки бутун Шарқда «Насафий» нисбаси анча машҳур бўлган. Бу даврда фиқҳ, ҳадис, тафсир ва ислом динининг асоси бўлган ақоид илми ривожланган. XV асрда Насафий алломалар ислом дини аҳкомлари ва бошқа ижтимоий соҳаларга оид асарлар ҳам ёза бошлаганлар.

Агар қадимда Кеш шаҳри «Илм вал адаб қуббаси» деб ном қозонган бўлса, Насаф шаҳри ҳадис ва фиқҳ соҳасида нафақат Мовароуннаҳрда, ҳатто олис юртлардан олимлар келиб баҳс-мунозара юритадиган «Мажлис-тадрис» (дарс йиғини), халқаро илмий тадбирлар ўтказиладиган шаҳар ҳисобланган. Бундай мажлиси тадрислар кўпинча дунёвий илмларга бағишлаб ташкил этилган. Бу ҳақда манбаларда маълумотлар бор.

Насафда хаттотлик мактаби ҳам равнақ топиб, бу соҳада Муҳаммад бин Саид ан-Насафий (XIII аср), Ражаб бин шоҳим Али Насафий (XVI аср), Муҳаммад Абдусалом ибн Муҳаммад ан-Насафий (XVI аср), Хўжамберди бин Мулла Қора Насафий (XVII аср), Неъматулло ал-муфти валади Қози Нахшабий (XVIII аср), Муҳаммад Шариф Насафий (XVIII аср), Муҳаммад Саид Насафий (XIX аср), Искандар Насафий (XIX аср), Мирзо Абдулқодир Насафий (XIX аср), Мирзо Исомиддин Насафийлар (ХХ аср боши) самарали фаолият юритган.

Рамзий ҳисоб-китобларга кўра, ҳозирда Қарши шаҳри 2714 ёшда.

@abdullaoripovmaktabi