Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15.4K subscribers
9.42K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
#Фотофакт

А.Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳи Қашқадарё вилоятида

Ғузор тумани "Дашобод" ҳудудида 34 гектар майдонни Президентимизнинг ПҚ-20 “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан ижтимоий дафтарларга киритилган 165 нафар фуқарога “Бир контур – бир маҳсулот” тамойили асосида такрорий экин – бўлғор қалампири, помидор ва сабзи экиш учун ер ажратиб берилиши ҳолатини ўрганилиб, деҳқон ва томорқа ер эгалари учун такрорий экин экиш технологияси бўйича семинарлар ташкил этилиб, услубий қўлланмалар тарқатилди

Ишчи гуруҳи фаолиятини бошқа туманларда давом эттиради.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
#Фотофакт

Актам Хаитов резоворлар плантациясида бўлди

Тошкент туманида фаолиятини бошлаган “World Ekzotik Agro” МЧЖ томонидан дунё бозорида юқори баҳоланидиган, юқори ҳосилдор ва бизнинг иссиқ иқлимга чидамли бўлган “голубика, ежевика ва малина” резовор-меваларини турли ҳил навлари келтирилиб 5 гектар майдонда плантацияси ташкил этилди.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши масъуллари билан ҳамкорликда мазкур плантацияда етиштирилган резовор-мевалар кўчатлари аҳоли томорқаларига тарқатилиб, етиштириш масалалари ўрганилди.

Плантацияда ва аҳоли томорқаларида етиштирилган резовор-мевалар билан биринчи босқичда ички бозорни таъминлаб ва истиқболда эспортга йўналтириш масалалари кўриб чиқилди.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
#Фотофакт Актам Хаитов Уйчи тумани фермерлари билан учрашди

Ўзбекистон фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Хаитов Уйчи туманидаги “Улуғбек” ММТП ҳудудида фаолият олиб борадиган 70 нафардан зиёд фермерлар билан учрашиб, "Ғўза парваришида долзарб 30 кунлик" борасида мулоқот ўтказди.

Мулоқот мобайнида жорий йилда ўрта толали пахта хомашёсининг бир тоннаси 10 млн 25 минг сўм, ингичка толали пахта хомашёсининг минимал нархи 15 млн 120 минг сўмдан паст бўлмаслиги кераклиги тўғрисида ўз фикрларини билдирди.

Пахтачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари учун амалга оширилаётган ва амалга оширилиши лозим бўлган агротехник тадбирлар, суғориш, чеканка қилиш ва етиштирилаётган пахта хом-ашёси харажатларини қоплашга ва истиқболда яхши даромад олишлари учун амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар тўғрисида фикр алмашди.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
#Фотофакт
Раис Хаитов Пастдарғомда фермерлар билан учрашди

Пастдарғом тумани “Зарафшон” ММТП “Эшонбой” фермер хўжалигининг 200 гектар ер майдонида мавсум бошида 100 га ғалла экилиб, режа ортиғи билан бажарилди. Ҳозирда ғалладан бўшаган майдонларни ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги боис "дафтарларга” киритилган 70 нафар аҳолига шолғом, саримсоқпиёз, ловия, мош каби такрорий экин етиштириши учун бўлиб берилган.
Ҳозир фермер хўжалиги 82 га майдондаги пахта ҳосилини йиғишга ҳозирлик кўрмоқда.

Актам Хаитов тумандаги фермерлар билан мулоқот вақтида, уларнинг ҳуқуқ ва манфаати ҳамда озиқ-овқат ҳавфсизлигини таъминлашдаги ўринлари ҳақида тушунча берди.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ишчи гуруҳлари жойларда аҳоли вакиллари билан амалий ишларини давом эттиради

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
#Фотофакт

Сирдарё тумани аҳоли томорқаларида турли мевали ва манзарали дарахтлар кўчатини экиш, томорқа ва иссиқхона хўжаликларидан йилига 2-3 марта ҳосил олиш ҳамда тўқсонбости экинларни ўз вақтида экиб, аҳоли бандлигини таъминлаш орқали  даромадини ошириш мақсадида Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳи туманнинг “Илғор”, "Пахтакор” ва “Камолот”  маҳаллаларида аҳоли учун ҳоким ёрдамчилари ва маҳалла раислари иштирокида амалий семинарлар ташкил этилди.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг ишчи гуруҳлари жойларда аҳоли вакиллари билан амалий ишларини давом эттиради.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
#Фотофакт | "Яшил макон"- Хаитов - Китоб, Қарши, Касби, Миришкор

Куни кеча Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Хаитов соҳа масъуллардан иборат ишчи гуруҳи билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишди.

Ҳусусан, Китоб тумани М.Бобоев ҳудудидаги "Aгро Феруз", Қарши тумани Насаф ҳудудидаги “Бахром ота набирали Бунедбек”, Касби тумани “Ғалаба” ҳудудидаги “Зухро момо” ва Миришкор туманидаги "Латиф-Жахон экспорт" фермер хўжаликларининг дала майдонларида – фермерлар томонидан дала четларига узум, ток ва тут кўчатлари экиш бўйича A.Хаитовнинг ишчи гуруҳлари томонидан фермер хўжаликлар раҳбарлари учун "Дала маданияти фермер даромади" шиори остида ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
#Фотофакт Хаитов воҳанинг туманларида

ҒАЙБУЛЛА ОТАНИНГ ИССИҚХОНАЧИЛИК ТАЖРИБАСИ

Ишчи гуруҳи Касби туманидаги "Оққамиш" маҳалласида яшовчи Ғайбулла ота Худойбердиев хонадони бўлди. Отахон фарзандлари билан ўн беш йилдан буён иссиқхонада апельсин, мандарин, папая, лимон каби цитрус мевалар етиштириб келади ва ушбу йўналишда бу инсонга тенг келадигани Қашқадарёда йўқ ҳисоби.

- Фарзандларимнинг барчаси томорқаларида иссиқхона ташкил этишган - дейди тўқсон ёшли Ғайбулла ота.

- Уларга иссиқхонада маҳсулот етиштириш борасида муттасил сабоқ бериб келаяпман. Абдураҳмон мен билан бирга яшайди. 3 сотих иссиқхонадан йилига ўн беш миллион сўмдан ортиқ даромад қиламиз. Лимон орасига кўк пиёз ва кўкатлар экиб оламиз. Помидор бодринг ҳам етиштирилади. Маҳалламиздаги юздан ортиқ хонадонда иссиқхона бор. Ҳаммаси менинг шогирдларим.

Ғайбулла отага Республика Кенгаши томонидан тайёрланган деҳқончилик илмига оид қўлланма китоблар жамламаси туҳфа этилди.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube