Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
«Амударё томорқа хизмати» МЧЖ кластерига 5 млрд сўмлик маблағ ажратилди
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9001
Томорқачиларга 12 турдаги хизмат кўрсатиши белгиланган кластер яқин вақт ичида тўлиқ ўз фаолиятини бошлаши режалаштирилган бўлиб, жами 5 млрд 27 миллион сўм маблағ Кенгаш ҳузуридаги Жамғарма ҳисобидан ажратилган. Ҳозирда қурилиш ишлари якуний босқичида.
#uzlidep #Xaitov #Qoraqalpogiston
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube

Forwarded from Новости Узбекистана — EVERYDAY.UZ
«Амударё томорқа хизмати» МЧЖ кластерига 5 млрд сўмлик маблағ ажратилди
👉 https://everyday.uz/business/7113-news.html
Telegram | Facebook

Forwarded from Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
Forwarded from XXXX
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Dehqonobod tumanining uzoq hududlaridan biri Beliboyli MFY, Oqqishloq hududida 200 gektar maydonda Samarqand viloyatidan keltirilgan tok koʻchatlari ekilib, parvarish qilinayotganini xabar bergandik.
“Sevimli” kanalining “Zamon” informasion koʻrsatuvi ijodkorlari mazkur masalani omma eʼtiboriga olib chiqibdi.
Batafsil: video reportajda 👆
Kanalimiz: Dehqonobod 24 ✔️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
“Sevimli” kanalining “Zamon” informasion koʻrsatuvi ijodkorlari mazkur masalani omma eʼtiboriga olib chiqibdi.
Batafsil: video reportajda 👆
Kanalimiz: Dehqonobod 24 ✔️
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Forwarded from Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
"Ҳукумат соати" тўғридан-тўғри эфирга узатиляпти
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” бошланди. Унда депутатлар “Жойларда барпо этилаётган массивларнинг бош режасини ишлаб чиқишда ушбу ҳудудларда мактаб қурилишини инобатга олиш ҳамда янги ҳудуд ва массивларда қурилаётган янги кўп қаватли бинолар қурилишида уларга мутаносиб равишда янги ўқувчи ўрнини яратиш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги масалани муҳокама қиляптилар.
Мазкур масала юзасидан халқ вакилларининг саволларига Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири Ботир Зокиров ва халқ таълими вазири Шерзод Шерматовлар жавоб бермоқдалар.
Мазкур тадбир тўғридан-тўғри эфирга узатилмоқда.
Кўриш учун: 👇
https://www.youtube.com/watch?v=M0IMtqCJUhg

YouTube
Hukumat soati
Forwarded from Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
#Live
“Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси билан сайлов комиссияларининг ҳаракатлари ва қарорлари устидан берилган шикоятлар фақат суд томонидан кўриб чиқилиши, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияси 11-18 нафар аъзодан иборат таркибда тузилиши таклиф этилмоқда.
Халқ вакилларининг қайд этишича, қонун лойиҳасини қабул қилиниши миллий сайлов қонунчилигимизни умумэътироф этилган халқаро сайлов стандартлари асосида янада такомиллаштиришга ва мазкур йўналишда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни халқаро ҳамжамиятга етказишга хизмат қилади.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Мажлисда “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан атрофлича кўриб чиқилмоқда.
Қайд этилганидек, лойиҳа билан яна бир муҳим янгилик — ишловчи фуқаролар томонидан ишламайдиган турмуш ўртоғи келгусида пенсия таъминотига эга бўлишлари учун ўз даромадларидан ихтиёрий равишда ҳар ойда улар учун ҳам ижтимоий солиқ тўлаб бориш ҳуқуқи берилмоқда. Бу ўз навбатида, оилада бола парвариши ва бошқа юмушлар билан банд бўлганлиги ёки турмуш ўртоғининг хоҳишига асосан ишламаган фуқаро учун келажакда пенсия олиш имконияти берилади.
Шунингдек, лойиҳа билан пенсия ва нафақалар фуқаронинг хоҳишига кўра, доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тайинланиши ва тўланиши белгиланмоқда. Бу билан фуқароларга доимий ёки вақтинча рўйхатга олинган турар жойи бўйича пенсия (нафақа) тайинлаш ва тўлаш учун мурожаат қилиш имконияти яратилади. Яъни, фуқаро вилоятда доимий яшаётган (просписка), бироқ Тошкент шаҳрида вақтинча рўйхатдан ўтган бўлса, пенсия тайинлаш ёки тўлаш учун вилоятга бориш билан боғлиқ муаммолар бартараф этилади.
Қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан қабул қилинди.
Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз:
Facebook | Telegram | YouTube

📌РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ
Шу йил 4 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида “Реклама тўғрисида”ги қонун лойиҳасини биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқдилар.
Амалдаги “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 1998 йилда қабул қилинган бўлиб, ундаги моддалар умумий тусга эга бўлган, ҳозирги барча реалликларни қамраб олмаган.
Реклама билан боғлиқ муносабатларда кейинги йилларда кўплаб янги шартнома-ҳуқуқий муносабатлар таркиб топди. Шунингдек, реклама соҳасига замонавий ахборот коммуникация технологияларининг кенг жорий этилиши, мазкур соҳани янги босқичга олиб чиқишга туртки бўлмоқда. Шундай шароитда мавжуд қонунчилик ҳужжатларини замон талабларига мос равишда ишлаб чиқиш зарурати пайдо бўлмоқда.
Юқоридаги муаммоларни бартараф этиш, соҳани янги босқичга олиб чиқиш мақсадида “Реклама тўғрисида”ги янги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Реклама бозори иштирокчиларига кенг имкониятлар яратиш борасида муайян муносабатларни тартибга солувчи, чекловчи нормалар ҳам киритилмоқда.
Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида таъкидланганидек, “Реклама тўғрисида”ги янги қонун қонун лойиҳаси билан мобиль алоқа тармоғи орқали реклама тарқатилишига фақат истеъмолчининг розилиги билан йўл қўйилиши, дори воситасини таниқли шахс, тиббиёт ходими ёки ташқи кўриниши шифокорнинг ташқи қиёфасига ўхшаш шахс иштирокида реклама қилиш, шунингдек, алкоголь маҳсулотлари рекламаси таъқиқланмоқда. Таркибида шакар, туз ва ёғ миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини реклама қилишни ҳам таъқиқлаш кўзда тутиляпти.
Мажлисда депутатлар қонун лойиҳасини такомиллаштиришда Интернет ва ташқи реклама фаолиятини тартибга солинишга алоҳида эътибор қаратдилар. Қайд этилишича, бугунги кунда анъанавий, телевидение ва радио каналлар орқали узатилаётган рекламалардан фарқли равишда, Интернет реклама, ташқи рақамли реклама ва бир қанча бошқа реклама турлари пайдо бўлди. Улар ичида энг тез тарқалаётган ҳамда тартибга солиш жиҳатидан энг мураккаби — Интернет рекламаси ҳисобланади.
Депутатлар томонидан Интернет рекламани тартибга солиш учун қонунчиликка Интернет реклама тушунчасини киритиш, миллий қонунчиликнинг татбиқ этиладиган ҳудудини аниқлаш, Ўзбекистонда Интернет рекламани жойлаштиришни тартибга солиш механизмини аниқлаб олиш таклифлари киритилди.
Шунингдек, депутатлар “Реклама тўғрисида”ги қонун лойиҳаси қабул қилиниши муносабати билан пайдо бўлиши кутилаётган қонуности ҳужжатларда, хусусан рекламанинг жойи, ҳажми, ташқи реклама конструкцияларига бўлган талаблар белгиланадиган низом ва йўриқномалар албатта соҳа мутахассислари, экспертлик хулосалари асосида ишлаб чиқилиши шартлиги тўғрисидаги таклифни илгари сурдилар.
Мажлисда қонун лойиҳаси биринчи ўқишда депутатлар томонидан қабул қилинди.
https://t.iss.one/qonunchilikpalatasi

Telegram
Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
Oliy Majlis Qonunchilik palatasining ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalari bilan tanishishingiz (https://taplink.cc/oliymajlis) mumkin.
Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
🥒 Навоийлик томорқачи аёл бозорга кунига 250-300 килограмм бодринг топшириб келаяпти
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9022
➖Биринчи иссиқхонамни қурганимга 25 йил бўляпти.
🍅 10 йил помидор экдим. 14 йилдан буён бодринг етиштирмоқдаман. Бодринг тез етилувчан ва яхши даромад берувчи маҳсулот. Ҳар куни камида 250-300 килограмм бодринг топшириб келаман бозорга.
💵 Йилига бодрингдан 45 миллион соф фойда кўряпман.
🐣 7 йил давомида бролер товуқ боқдим.Тадбиркорликнинг бу тури менга йилига 20 миллион фойда берди. Энг катта товуғим 9 кг чиққан
💬 Биздай тадбиркорларни қўллагувчи OʼzLiDePга аъзо бўлганман. Яхши томорқачи эканлигимдан қандай ғурурлансам, O'zLiDeP аъзоси эканлигимдан ҳам шундай фахрланаман.
#uzlidep #tomorqa
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9022
➖Биринчи иссиқхонамни қурганимга 25 йил бўляпти.
🍅 10 йил помидор экдим. 14 йилдан буён бодринг етиштирмоқдаман. Бодринг тез етилувчан ва яхши даромад берувчи маҳсулот. Ҳар куни камида 250-300 килограмм бодринг топшириб келаман бозорга.
💵 Йилига бодрингдан 45 миллион соф фойда кўряпман.
🐣 7 йил давомида бролер товуқ боқдим.Тадбиркорликнинг бу тури менга йилига 20 миллион фойда берди. Энг катта товуғим 9 кг чиққан
💬 Биздай тадбиркорларни қўллагувчи OʼzLiDePга аъзо бўлганман. Яхши томорқачи эканлигимдан қандай ғурурлансам, O'zLiDeP аъзоси эканлигимдан ҳам шундай фахрланаман.
#uzlidep #tomorqa
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Forwarded from Ижтимоий-иқтисодий таҳлил
Telegraph
Ҳозир бизга жипслик, бирдамлик керак
Бугунги кунда мамлакатимизда қарор топган сўз айтиш, фикр билдириш эркинлиги вадемократик жараёнлар айрим тоифа инсонларни шошириб қўйди чоғи. Биттаси чалиб турган торини улоқтириб лавозимга интилса, яна кимдир партия тузиб, халқ манфаатларини таъминлашга…
Forwarded from Фермер, деҳқон ва томорқачи
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Томорқачилик истиқболлари
Наманган вилояти Уйчи тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши фаолияти тўғрисида
Наманган вилояти Уйчи тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши фаолияти тўғрисида
Forwarded from Фермер, деҳқон ва томорқачи
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Томорқасига сабзи экиб, 25 млн сўм даромад олаётган деҳқон
Самарқанд вилояти Жомбой тумани аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш тўғрисида
Самарқанд вилояти Жомбой тумани аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш тўғрисида
Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP бўлажак сайловлар жараёнида фаол ёшлар ва волонтёрлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйди
#uzlidep #saylov #volontyorlar #Uzbekistan24
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
#uzlidep #saylov #volontyorlar #Uzbekistan24
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Спикер ўринбосари тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ўз тавсиялари билан ўртоқлашди
Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси спикер ўринбосари А. Хаитов бундан уч йил муқаддам Вобкент туманида ташкил қилинган “Vobkent tola klaster” масъулияти чекланган жамиятига қарашли пахта толасини қайта ишлаб, ундан ип-калава ишлаб чиқаришга ихтисослашган фабрикасига ташриф буюрди. Спикер ўринбосари бу ерда ишчи-ходимларга яратилган шарт-шароитлар ва корхонанинг умумий иш қуввати билан танишиб, фаолиятни янада самарали бўлиши учун жамият раҳбарига ўзининг маслаҳатларини берди.
Мазкур корхонанинг умумий ер майдони 6.4154 гектар. Шундан ишлаб чиқариш майдони эса 2.141 гектарни ташкил қилади.
Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 9932 тонна. Лойиҳа қиймати 28.0 млн евро. Шунингдек, жамиятга замонавий дастгоҳлар Германия, Туркия, Ҳиндистон, Чехия, АҚШ, Испания давлатларидан келтириб ўрнатилган.
“Vobkent tola klaster” МЧЖда айни пайтда 459 нафар ишчи-ходимлар меҳнат қилмоқда. Агар мазкур корхона тўлиқ қувват билан ишни бошласа, яна 93 нафар вобкентликларнинг бандлиги таъминланади.
Спикер ўринбосари ушбу корхонанинг ўттиз нафар O’zLiDeP сафига кириш истагини билдирган ишчи-ходимларига партияга аъзолик гувоҳномаларини топширди. Шунингдек, “Vobkent tola klaster” МЧЖда бошланғич партия ташкилоти тузилди.
А. Хаитовнинг навбатдаги манзили туманнинг Хўжаработ МФЙ ҳудудида жойлашган, “Зарафшон замини саховати” фермер хўжалиги негизида ташкил қилинган иссиқхона бўлди.
-Мазкур иссиқхонани 2020 йилнинг декабрь ойидан ишга туширдик, – дейди туман Кенгаши депутати Баҳодир Ғаффоров. – Хитой технологияси асосидаги бу иссиқхона кўмир ёрдамида қиздирилади. Томчилаб суғоришга ихтисослаштирилган. Майдони бир гектар. Айнан шу ернинг ўзида ўн нафар тумандошларимизнинг бандлигини таъминлаганмиз. Ҳозиргача 300 миллион сўм атрофида даромад қилдик. Ҳали мавсум сўнггига қадар 70-75 тонна помидор сотишни режалаштириб турибмиз. Фермер хўжалигига ўғлим Шоҳруҳ Ғаффоров раҳбар бўлса-да, ҳар кун ана шу иссиқхонадан шахсан ўзим хабар оламан. Нафақага чиқдик деб, оёқни узайтириб ўтириш ярамайди. Мана, Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси спикер ўринбосари А. Хаитов томонларидан ҳам фаолиятимизни кенгайтириш, янада кўпроқ даромадга эга бўлишимиз учун тавсиялар берилди. Буни биз келгуси ишимизда қўллаб, ишчи ўринлари сонини ҳам кўпайтиришга келишиб олдик.
O‘zLiDeP Бухоро вилоят Кенгаши
Матбуот хизмати
https://www.facebook.com/100041247932211/posts/524029922315268/

Facebook
Log in to Facebook
Log in to Facebook to start sharing and connecting with your friends, family and people you know.