Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14.1K subscribers
9.42K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
❗️Қорақалпоғистонда томорқа хизмати кластерлари аҳоли хонадонларига иссиқхоналар қуриб беришда кўмакчи бўляпти

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/8981

Aктам Хаитов томорқа ер эгаларининг фаолияти билан яқиндан танишиш ва уларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш, ҳал қилишда амалий ёрдам бериш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманида бўлди.

💬Бизга Ўзбекистон Республикаси Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан 3 миллиард сўмдан зиёд кредит маблағи ажратилиб, белгиланган йўналиш бўйича иш олиб борамиз, – дейди “Тўремурат бест томорқа хизмати кластери” МЧЖ. – Жамиятимиз қошидаги музлаткичларнинг умумий сиғими 710 тонна бўлиб, уларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сақланиб келинмоқда. Маҳсулотларимиз эса қўшни Қозоғистон ва Россия давлатларига экспорт қилинмоқда.

#uzlidep #Xaitov #Qoraqalpogiston

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Forwarded from Daryo — LIVE
​​Шавкат Мирзиёев ўсимлик ёғи импортини ҚҚСдан озод қилиш ва унинг экспортини чеклаш тўғрисидаги қонунни имзолади

Шавкат Мирзиёев 29 апрель куни «Аҳолини айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашга доир чоралар тўғрисида»ги қонунни имзолади, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги матбуот хизмати.

Қонун билан Солиқ кодексига қўшимчалар киритилди. Унга кўра, 2021 йил 1 майдан 31 декабргача қуйидагилар қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади:

Ўзбекистон ҳудудига ўсимлик ёғи, кунгабоқар ва зиғир уруғи, шунингдек, соя данагини олиб кириш;
ўсимлик ёғини (пахта ёғидан ташқари) ишлаб чиқариш ва (ёки) реализация қилиш бўйича айланма.
Шунингдек, ушбу муддат давомида айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотларига нисбатан экспорт божхона божлари киритилади. Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Эркин Гадоев бу қуйидагиларга тааллуқлилигини айтганди:

кунгабоқар ва пахта уруғига — божхона қийматининг 30 фоизи, бироқ 1 килограмм учун 0,2 доллардан кам бўлмаган миқдорда;
кунгабоқар ёғига — 20 фоиз, бироқ 1 килограмм учун 0,2 доллардан кам бўлмаган миқдорда;
пахта ёғига — 50 фоиз, бироқ 1 килограмм учун 0,5 доллардан кам бўлмаган миқдорда.
Бундан ташқари, тадбиркорларга ўзлари томонидан импорт қилинган кунгабоқар ёғи ва кунгабоқар уруғларини қайта ишлаш натижасида олинган ўсимлик ёғининг (ТИФ ТН бўйича коди 1512 11 – 1512 19) 50 фоизидан ошмаган қисмини экспорт қилишга рухсат берилади.

Олий Мажлис Сенати ялпи мажлисида молия вазири ўринбосари Дилшод Султонов солиқ имтиёзлари сабабли бюджетга 267 миллиард сўмлик тушум бўлмаслигини ҳамда йўқотиш ўрни қандай қопланишини маълум қилганди.

@daryo_live
Урганч туманидаги “Milliy Bottlers” хусусий корхонаси ички бозорга 17,9 млрд сўмлик маҳсулотларни етказиб берди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/8996

Урганч туманидаги “Milliy Bottlers” хусусий корхонасида асосан қадоқланган яхна ичимликлар, тозаланган ичимлик суви, полиэтилен копсулалари ишлаб чиқарилади. Ҳозирда бу ерда 160 нафар хотин-қиз ва ёшлар меҳнат қиляпти.

#uzlidep #Xaitov #Xorazm

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Спикер ўринбосари Қўшкўпир туманидаги “Темур қалмиқ томорқа хизмати” МЧЖга имтиёзли кредит олиб берди

👉 БАТАФСИЛ

Ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларимиз:

Facebook | Telegram | YouTube
Қўшкўпир туманидаги “Темур қалмиқ томорқа хизмати” МЧЖга имтиёзли кредитлар ажратиладиган бўлди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/8997

А.Ҳаитов бу ерда олиб борилаётган қурилиш ишларини кўздан кечирар экан, тадбиркорни қийнаб келаётган муаммо билан ҳам қизиқди.

💴Суҳбат жараёнида жамият раҳбари фаолиятини кенгайтиришда 2 млрд сўм миқдорида кредит маблағи зарурлигини билдирди.

Ушбу масала жойида ҳал этилиб, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги жамғарма ҳисобидан фуқарога имтиёзли кредит ажратиб бериладиган бўлди.

#uzlidep #Xaitov #Xorazm

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Forwarded from JTV I Rasmiy kanal (Aziz)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🎥 O‘zLiDeP Jizzax viloyat hududiy partiya tashkiloti hamda Oʼzbekiston fermer, dehqon xoʼjaliklari va tomorqa yer egalari Jizzax viloyat Kengashi bilan Gʼallaorol tumani “Madaniyat” QFYdagi Qang’liobod qishlogʼida amaliy seminar bo’lib o’tdi.

🔔Kanalga obuna bo'ling 👇👇👇
👉 @JizzaxTV2_Reklama 👈
👍 @JizzaxTV2_Rasmiy 👍
Давлат органлари жамғармалари фаолияти тўғрисидаги ҳисобот сайтларга жойлаштирилади



ОАВ ва Интернетда қуйидаги молиявий маълумотларни эълон қилиш амалиёти жорий этилади:

давлат органларининг бюджетдан ташқари жамғармаларининг даромадлари ва харажатлари;
устав фондида (устав капиталида) 50 фоиз ва ундан ортиқ давлат улушига эга бўлган юридик шахслар, шунингдек устав фондидаги (устав капиталидаги) 50 фоиз фа ундан ортиқ улушга эгалик қиладиган юридик шахсларнинг харидлари;
давлат субсидиялари ва грантлари миқдорлари ва уларни олувчилар.
барча давлат органлари ва ташкилотларида, маҳаллий давлат ҳокимияти органларида ижро интизомини назорат қилиш, назорат картотекаларини юритиш ва ҳисоботларни шакллантириш фақат «Ijro.gov.uz» тизими орқали амалга оширилади.


Подробнее: https://www.norma.uz/uz/bizning_sharhlar/1_maydan_qanday_uzgarishlar_buladi1
📌КУНЛИК МЕҲНАТ МАРКАЗЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

🔸Давлат раҳбари томонидан шу йил 28 апрелда “2021 йилда янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш бўйича давлат дастури тўғрисида”ги қарор имзоланди.
Мазкур қарорга кўра аҳоли бандлигини таъминлаш борасида прогноз кўрсаткичлари ва қатор амалий чораларни амалга ошириш белгиланган.

📍Қарор билан жорий этилган янгиликлардан бири - бу Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари ҳузурида фаолият юритаётган вақтинча бир марталик иш билан таъминлаш бюроларининг кунлик меҳнат марказлари сифатида қайта ташкил этилишидир.

Кунлик меҳнат марказининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:

👉иш изловчиларни рўйхатга олиш, улар тўғрисида маълумотлар базасини юритиш, иш берувчи жисмоний ва юридик шахслардан фуқароларни вақтинча ишларга ёллаш бўйича буюртмалар олиш;

👉вақтинча ишларни бажарувчи шахсларнинг ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтиши ва электрон (қоғоз) шаклдаги маълумотнома олишига шарт-шароит яратиш;

👉иш изловчиларни корхона ва ташкилотлардаги бўш (вакант) иш ўринлари билан мунтазам таништириб бориш ҳамда доимий ишга жойлашишларига кўмаклашиш;

👉вақтинча ишлар билан шуғулланувчи шахсларни ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш, касбга тайёрлаш (қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш)ни ташкил этиш бўйича хизматлар кўрсатиш;

👉манфаатдор иш берувчилар ва иш изловчилар иштирокида бўш иш ўринлари ярмаркаларини ташкил қилиш;

👉вақтинча ишлар билан шуғулланувчи шахсларга меҳнат қуроллари, шахсий ҳимоя воситалари ва махсус кийимларни ижарага бериш.

Марказда вақтинча ишларни бажарувчи шахсларга уларнинг доимий яшаш жойидан қатъи назар (экстерриториаллик тамойили бўйича), иш қидираётган шахс сифатида рўйхатга олинган ҳолда бандлик хизматлари кўрсатилади.

📍Юқоридаги ўзгаришлар вақтинчалик, мавсумий ва кунлик ишларни бажариб, даромад топаётган фуқаролар оғирини енгил қилиш, уларнинг меҳнатини муҳофазасини кучайтиришга хизмат қилади деган умиддамиз.

@a_xaitov
☑️ ЕР КОДЕКСИ ЎЗГАРАДИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Ер кодексининг янги таҳрирдаги лойиҳасини ишлаб чиқиш якунлари”га бағишланган тадбир видеоконференц алоқа шаклида ўтказилди.
Қайд этилганидек, бугунги кунда ерга бўлган муносабат тубдан ижобий томонга ўзгарди.
Шу билан бирга, мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ер ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, ер унумдорлигини ошириб бориш, уни муҳофаза қилиш масалалари ҳар қачонгидан ҳам долзарб ҳисобланади.

2020 йил 15 октябрда давлатимиз раҳбари томонидан маънавий эскирган амалдаги Ер кодексини янги таҳрирда ишлаб чиқиш бўйича топшириқ берилган.

Мазкур кодекс лойиҳасини ишлаб чиқишдан асосий мақсад — ер ресурсларидан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари, ҳуқуқни қўллаш амалиётида мавжуд муаммоларни бартараф этишдан иборатдир. Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси 1998 йилда қабул қилинган бўлиб, ўтган давр мобайнида 20 дан ортиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилган, шунинг билан бирга кодексда жуда кўплаб қонун ости ҳужжатларига ҳаволалар қилинган.

Амалиётда ер ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш соҳасида ечимини кутаётган айрим масалалар ердан фойдаланувчиларнинг эътирозларига ҳам сабаб бўлмоқда. Хусусан, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ажратишда очиқлик ва шаффофлик таъминланмаган, фермер хўжаликларидан ташқари бошқа тадбиркорлик субъектларига ер ажратиш масаласи амалдаги қонунчиликда белгиланмаган. Шунингдек, ер участкалари бозор активлари сифатида қўлланилмаяпти ҳамда ерларнинг миқдори, сифати ва қиймат баҳосини ҳисобга олиш таъминланмаган.

Ер муносабатларини тартибга солишда ер ресурларидан фойдаланиш ҳуқуқини гаровга қўйиш, ер ҳисобини юритиш, ер турларини бир турдан бошқасига ўтказиш билан боғлиқ масалаларнинг ҳуқуқий асослари мавжуд эмас. Мисол учун, юртимизда жами 6 140 гектарда 774 та жамоавий боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ташкил этилиб, ер ҳисобини юритишда ушбу ер майдонларининг ер фонди тоифаларига тааллуқлилиги ва шу ер участкаларида барпо этилган 36 107 та дала-ҳовли бино-иншоотларига кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ҳамда ушбу бино-иншоотларда яшаб келаётган фуқароларни рўйхатга олиш билан боғлиқ муаммолар ҳал этилмаганлигини кўришимиз мумкин.

Бундан ташқари паст балл бонитетли ерлар, тупроқ унумдорлигини сақлаш, тиклаш ва ошириш ҳамда ундан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш таъминланмаган. Сўнгги йилларда мамлакатимизда балл бонитети 60 баллдан юқори ва ўрта норматив ҳосилдорлиги 32 центнер бўлган энг қимматли ер майдонлари қисқарган.

Шуларни инобатга олиб янги таҳрирдаги Ер кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилди. Кодекс лойиҳаси тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳамда вилоят ҳокимликлари ва ҳаттоки агрокластерлар ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партияларнинг барча фракцияларида қизғин муҳокамалардан ўтказилиб, кодекс лойиҳаси бўйича жами 130 дан ортиқ таклиф ва мулоҳазалар билдирилган. Ушбу таклифларнинг 100 га яқини лойиҳада ўз аксини топган.

Ер кодексининг янги таҳрирда қабул қилиниши билан ерлардан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш, ерларни муҳофаза қилишни, тупроқ унумдорлигини тиклаш, сақлаш ва ошириш механизмини такомиллаштириш ҳамда хўжалик юритишнинг барча шаклларини тенг ҳуқуқлилик асосида ривожлантириш учун шароит яратиш, юридик ва жисмоний шахсларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ерга бўлган мулкчиликни таъминлаш бўйича ер муносабатларини тартибга солиш имконияти яратилади.

https://gov.uz/uz/news/view?id=30672
Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси
@a_xaitov
3 май – жаҳон матбуоти эркинлиги куни

O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракция аъзолари ҳамда партиянинг кўп минг сонли аъзолари номидан мамлакатимиздаги оммавий ахборот воситаларида фаолият кўрсатаётган барча юртдошларимизни 3 май – жаҳон матбуоти эркинлиги куни билан самимий муборакбод этамиз.

O`zLiDeP либерал-демократик ғоялари, дастурий мақсадларини ҳам айнан ОАВ орқали оммалаштирмоқда, тарафдорларини кўпайтириб, нуфузини мустаҳкамламоқда. Шунинг баробарида жамиятдаги турли муаммоларга кенг жамоатчилик эътиборини қаратишда партиямиз бошқа воситалар қатори ОАВ имкониятларидан ҳам самарали фойдаланяпти.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев барча жабҳаларда, хусусан, ахборот тарқатиш билан боғлиқ соҳаларда ҳам очиқлик, ошкоралик сиёсатини бошлаб берди. Сўз эркинлиги шарофати билан мамлакатимизда том маънодаги ҳуқуқий-деморатик давлат, фуқаролик жамияти шаклланяпти, кўплаб соҳаларда юзага келаётган шаффофлик юртимиз тараққиётига ижобий таъсир кўрсатяпти. Кейинги бир неча йилда жамиятимизда ОАВнинг роли ва таъсири янада ошганини ҳам алоҳида эътироф этиш жоиз.

Партиямиз ҳар қандай мураккаб шароитда ҳам халқ орасида юриб, одамларни қийнаётган муаммоларни дадиллик билан кўтариб чиққан, уларни бартараф этиш учун жамоатчилик фикрини шакллантирган матбуот аҳлининг фидокорона меҳнатини юксак қадрлайди.

Ана шундай шарафли вазифаларни уддалашда ҳаммангизга муваффақият ёр бўлишини истаймиз. Яна бир бор касб байрамингиз билан самимий табриклаб, сиҳат-саломатлик, ютуқ ва омадлар тилаймиз.

Актам ХАИТОВ,
O'zLiDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари - O'zLiDeP фракцияси раҳбари
🔴 #LIVE
Иккита кодексга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга нега зарурат туғилди?

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9009

Айни дамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Маълум қилинишича, ўрганишлар амалдаги қонунчиликда кучли таъсир қилувчи моддаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ қилмишларни малакалашда бир қатор муаммолар мавжудлигини кўрсатмоқда. Жумладан, бугунги кунда кучли таъсир қилувчи моддалар билан қонунга ҳилоф равишда муомала қилганлик учун жавобгарлик Жиноят кодексининг турли моддаларида назарда тутилган.

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴 #LIVE
Молиявий ҳисоботни эълон қилиш муддатлари қисқартирилмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9010

Йиғилишда кўриб чиқилган навбатдаги ҳужжат –“Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига ўтиш муносабати билан бухгалтерия ҳисобини тартибга солиш тизимини такомиллаштиришга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўлди.

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Сайлов кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9012

#uzlidep #fraksiya

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube