Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14.1K subscribers
9.41K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
#Фотофакт | "Яшил макон"- Хаитов - Китоб, Қарши, Касби, Миришкор

Куни кеча Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Хаитов соҳа масъуллардан иборат ишчи гуруҳи билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишди.

Ҳусусан, Китоб тумани М.Бобоев ҳудудидаги "Aгро Феруз", Қарши тумани Насаф ҳудудидаги “Бахром ота набирали Бунедбек”, Касби тумани “Ғалаба” ҳудудидаги “Зухро момо” ва Миришкор туманидаги "Латиф-Жахон экспорт" фермер хўжаликларининг дала майдонларида – фермерлар томонидан дала четларига узум, ток ва тут кўчатлари экиш бўйича A.Хаитовнинг ишчи гуруҳлари томонидан фермер хўжаликлар раҳбарлари учун "Дала маданияти фермер даромади" шиори остида ўқув-амалий семинар ўтказилди.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
☑️ “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилади

Шу йилнинг 11 октябрь куни давлатимиз раҳбари раислигида маҳаллаларни обод қилиш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида
“Ташаббусли бюджет” лойиҳасини янада кенгайтириш бўйича вазифалар белгиланди.

Жорий йилнинг иккинчи ярмида “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида 9 201 та маҳалла иштирок этиб, 38 мингта лойиҳага 8 миллион аҳоли овоз берди (биринчи ярим йилликда 4 мингта маҳалла қатнашган).

Бу борада, Фарғона, Қашқадарё  ва Самарқанд  вилоятлари аҳолиси фаол бўлди.

Овоз бериш якунларига кўра, 1 418 та лойиҳа ғолиб деб топилиб, улар учун жами 1 триллион сўм маблағ ўтказиб берилди.

Президент “Ташаббусли бюджет” лойиҳасини янада кенгайтириш ва оммалаштириш зарурлигини таъкидлади. Шу боис, бир ҳафта муддатда ҳар бири 2 мингдан ортиқ аҳоли овозини тўплаган, лекин ғолиб бўлмаган 364 та лойиҳа учун қўшимча 335 миллиард сўм ажратишга кўрсатма берилди.

200 дан ортиқ аҳоли қўллаб-қувватлаган маҳалла шифокорлик пунктлари, оилавий поликлиникаларни жиҳозлашга келгуси йилда қўшимча 200 миллиард сўм ажратилади. Бу орқали 195 та лойиҳа доирасида 600 та маҳалла аҳолиси қамраб олинади.

Шу билан бирга, келгуси йилдан вилоят бюджетлари қўшимча маблағларининг 30 фоизи ҳам “Ташаббусли бюджет” лойиҳаларига берилади.

Умуман, келгуси йилдан бошлаб маҳаллалардаги инфратузилма учун маблағлар фақатгина “Ташаббусли бюджет” орқали аҳоли овоз берган лойиҳаларга ажратилиши белгиланди. Бунда “Ташаббусли бюджет” лойиҳалари учун маблағлар 3,5 бараварга оширилиб, 8 триллион сўмга етказилади.

Шунда адолат бўлади, одамлар ўзлари ҳисса қўшган лойиҳаларни албатта асраб-авайлайди”, деди Президент.

Ҳар бир маҳалла ўзининг муаммосини мустақил ҳал этиши учун келгуси йилдан “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилиши айтилди.

Келгуси йил 1 январдан бошлаб ҳар бир вилоятнинг биттадан туманида тажриба тариқасида аҳолининг мол-мулк ва ер солиғини ундириш маҳалланинг ўзига ўтказилади. Бунда:

👉  ундирилган мол-мулк ва ер солиғи маҳалла бюджетида қолади;

👉 ҳар йили 1 февралга қадар ҳокимлар маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчилари билан бирга маҳалла бюджети ҳисобидан ҳал қилинадиган лойиҳалар рўйхатини туман Кенгашларига тасдиқлаш учун киритади;

👉 келгуси йил якунида ушбу тажриба барча ҳудудларда жорий қилинади.

@a_xaitov
Forwarded from Ko'kdala press | Qashqadaryo vil. Ko'kdala tumani hokimligi (Отабек Артиков)
Кўкдалада 150 ўринли ДМТТ фойдаланишга топширилди

Туманнинг "Хўжаобод" МФЙ ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳомийлиги асосида 150 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топширилди.
Очилиш маросимида Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев, Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов, Ўзбекистон Либерал Демократик Партияси раиси Актам Ҳайитов ҳамда Кўкдала тумани ҳокими Хуррам Джураевлар иштирок этишди.

👉@Kukdala_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат Раҳбарининг “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони асосида “Яшил макон” умумиллий лойиҳасини татбиқ этилди.

Мазкур фармон ижроси юзасидан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳи томонидан - дала четларига ток ва тут кўчатлари экиш ишларини самарали ташкил этиш бўйича Бухоро вилоятининг Бухоро, Вобкент, Жондор, Ғиждувон, Когон, Қоракўл, Олот, Шофиркон, Пешкў, Ромитан ва Қоровулбозор туманларида бўлиб, мингдан ортиқ уста деҳқонлар, фермерлар ва томорқа ер эгалари иштирокида кўргазмали семинарлар ташкил этилди.

Сайт | Facebook | Instagram | YouTube
Фракция аъзолари қонун лойиҳасига таклифлар беришди

Қонун лойиҳаси гаров хатини расмийлаштириш, рўйхатдан ўтказиш ва айланмаси тартибини, тегишли равишда ипотекани қайта молиялаш жараёнини соддалаштириш ҳамда гаров хатини онлайн тартибда ёки давлат хизматлари марказларига бориш орқали расмийлаштириш имкониятини яратиш, шунингдек, электрон гаров хати концепциясини жорий этиш мақсадида ишлаб чиқилган.

👉 БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Президент қурилиш лойиҳаларининг самарадорлигига эътибор қаратди

Шу йилнинг 17 октябрь куни давлатимиз раҳбари қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.

2025 йилда Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларини ўтказиш учун мўлжалланган Олимпия шаҳарчасида халқаро спорт федерациялари талабларига жавоб берадиган олимпия стадиони, ёпиқ ва очиқ мажмуалар, сув спорти ва эшкак эшиш ҳавзалари, машғулот жойлари қурилиши лойиҳалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари Олимпия шаҳарчасини қуриш билан бирга кейинчалик ундан самарали фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор қаратди.

Аввало, ишларни аниқ режали қилиб, мажмуани сифатли қуриш, Осиё ўйинларини юқори савияда ўтказиш керак. Яна бир муҳим масала – кейинчалик бу шаҳарчадан қандай фойдаланиш. Шунинг учун мусобақадан сўнг, бу ерни ҳам мураббийлар, ҳам спортчиларни тайёрлайдиган муассасага айлантириш зарур. Маъмурий биноларда Спортни ривожлантириш вазирлиги ва федерацияларни ҳам жойлаштириш мумкин. Шунда бу ерда яхлит спорт муҳити бўлади. Ёшларимиз учун спорт иншоотлари қуриш билан бирга методикани ҳам ривожлантириб бориш керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Тақдимотда Паркент туманида туризмни ривожлантириш лойиҳаси ҳам намойиш қилинди.

Бу ҳақда шу йил 22 сентябрь куни Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгашининг сессиясида айтилган эди. Президентимиз вилоятда туризм имкониятлари жуда юқорилигини таъкидлаб, туманларда бундан фойдаланиш бўйича кўрсатмалар берган эди.

Шунга мувофиқ, Зангиота, Чиноз, Оҳангарон, Ангрен, Паркент ва Бўстонлиқ туманларини боғлайдиган “Тошкент вилоятининг олтин ҳалқаси” ташкил этилмоқда. Масалан, Паркент туманида Кумушкон, Заркент ва Сўқоқ қишлоқлари атрофида дам олиш масканлари кўп. Лекин инфратузилма етарли бўлмагани сабабли хизматлар ривожланмаган.

Шу боис бу бўйича алоҳида бош режа ишлаб чиқилди. Унга кўра, Паркентдаги туризм ҳудудига олиб борувчи йўллар яхшиланиб, электр энергияси, ичимлик суви тармоқлари қуввати оширилади. Қаровсиз адирликларга сув чиқарилиб, соя-салқин масканлар кўпайтирилади. Умуман айтганда, инфратузилма давлат томонидан барпо этилиб, туризм учун истиқболли ҳудудлар аукционга қўйилади.

Давлатимиз раҳбари бу ҳам иқтисодий, ҳам ижтимоий лойиҳа эканини таъкидлаб, инфратузилмани қуриш ишларини тизимли олиб бориш учун бошқарув компанияси тузиш таклифини билдирди.

Тақдимотда Сурхондарё вилоятидаги Ҳаким ат-Термизий мақбарасида зиёратчилар учун шароитларни кенгайтириш режалари ҳам кўриб чиқилди.

@a_xaitov
Forwarded from Nuriddin Ismoilov
#hukumatsoati

♻️ 2022 йил 19 октябрь куни соат 15:00да Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги “Ҳукумат соати” бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Унда “Ижтимоий соҳа объектлари, жумладан, умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш тўғрисидаги масала юзасидан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири
Ш. Хидоятов
депутатларнинг саволларига жавоб беради.

🟢 “Ҳукумат соати” Қонунчилик палатасининг YouTube'даги канали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

@ismoilovnuriddin

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram