Forwarded from Kun.uz | Расмий канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давомли ёғингарчилик, совуқ ҳаво эрта гуллайдиган мевали дарахтларга зарар етказиши мумкин. Бундай салбий таъсирнинг олдини олиш ва гуллаган дарахтларни ҳимоялаш учун нима қилиш керак?
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакили мавзу юзасидан маълумот берди.
Kun.uz расмий канали

Forwarded from Oliy Majlis Qonunchilik palatasi
☑️ Нуронийлар эъзоз ва эътиборда.
Кексаларни улуғлаш бизнинг халқимиз дунёқарашига миллий-ижтимиой анъана даражасида сингиб кетган, десак муболаға бўлмайди. Миллий зеҳниятимизда бу жараёнга мисол бўладиган минглаб мақоллар, маталлар, ривоятлар мавжудлиги ҳам фикримизга далил. Қолаверса, оналаримиз ўғил-қизларини ота ўтирган уй томига чиқмаслик руҳида тарбиялаганининг ўзи кексаларнинг жамиятимизда қандай эъзозда эканлигини кўрсатади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ушбу миллий қадриятимизни мустаҳкамлаш йўлидаги қутлуғ қадамдир.
Мазкур қарор билан:
👉 маҳаллаларда “Бир нуроний ўн ёшга масъул” тамойилини қарор топтиришда ташаббускорлик кўрсатаётган ижтимоий фаол нуронийларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш;
👉 вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, корхона ва ташкилотлардаги “Фахрийлар кенгашлари”, фуқаролар йиғинларидаги “Кексалар маслаҳати” гуруҳларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;
👉 меҳнат фахрийларининг маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришдаги иштирокини кенгайтириш;
👉“Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган кексалар ва нуронийлар ҳолидан доимий хабар олиш тизимини ташкил қилиш ҳамда ижтимоий ҳимоя дастурлари доирасида давлат хизматлари кўрсатилишини таъминлаш;
👉 кексалар ва фахрийларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида “Нуронийлар маскани” мажмуаларида ва маҳаллаларда турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш;
👉 фуқаролар йиғинлари раисларининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари ва маҳаллалардаги бошқа жамоатчилик тузилмаларининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш белгилаб берилди.
Шунингдек, ушбу қарор билан фуқаролар йиғинлари томонидан нуронийлар ташаббуси ва тажрибасидан кенг фойдаланган ҳолда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича маҳаллаларнинг дастурлари қабул қилинишини таъминланади ҳамда фуқаролар йиғинларида “Кексалар маслаҳати” гуруҳларининг жамоатчилик назорати йўналишидаги фаолиятини самарали ташкил этилиши йўлга қўйилади.
Бунда, маҳаллаларда аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматлар, мактабларда ўқувчиларнинг дарсларни ўзлаштириши, давомати, бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан фуқароларни иш билан таъминлаш даражаси ва бошқа давлат хизматларининг кўрсатилиши бўйича нуронийларнинг жамоатчилик назорати ўрнатилади.
Қарор билан икки ойлик муддатда ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишни тақиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқилади.
Мазкур қарор билан 2022 йил 1 майдан бошлаб ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизмати ходимлари ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар томонидан Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг “Саll-маркази”га қилинган мурожаатлар асосида ахборот-сервис хизмати ҳамда уйда хизматларни кўрсатиш бўйича буюртмалар қабул қилади.
Буларнинг барчаси ҳар бир инсоннинг қадрини улуғлашга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир.
@a_xaitov

Forwarded from UzA | Расмий канал
✅ Тошкент халқаро инвестиция форуми
Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи сессиясида Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва нутқ сўзлади. (видео)
📝 Форум доирасида ялпи мажлис ва шўъба мажлислари, давра суҳбатлари, тақдимотлар, брифинглар каби қатор тадбирлар кўзда тутилган.
📝 Президент Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон замини кўп асрлар давомида дунёнинг турли минтақаларидаги савдогар, ишбилармон ва тадбиркорлар эътиборини ўзига тортиб келган. Буюк ипак йўлининг марказида жойлашган юртимиз қадимдан Осиё, Европа ва Африка қитъаларининг карвон йўллари туташган ҳудуд сифатида машҳур бўлган.
Давлатимиз раҳбари инвесторлар учун яратилган кенг шароитларга алоҳида тўхталиб ўтди.
Жумладан, 2017 йилда миллий валютамиз – сўмнинг эркин конвертациясини жорий қилиб, хорижий инвесторлар томонидан фойдани репатриация қилиш билан боғлиқ барча чекловлар олиб ташлангани қайд этилди.
Банк ва йирик корхоналаримиз илк марта халқаро рейтинглар олиб, жаҳон молия бозорларига чиқдилар. Дунё бозорларига миллий валютамизда ҳам халқаро облигациялар чиқарилди.
📝 Президент Шавкат Мирзиёев: Давлат идораларининг жамият олдидаги ҳисобдорлигини ошириш борасида сезиларли натижаларга эришилди.
📸 Форумдан фоторепортаж.
🔻

ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг
Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор☑️ Экспортчи корхоналар транспорт харажатлари қоплаб берилади.
Жорий йилнинг 23 март куни давлатимиз раҳбари иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Йиғилишда иқтисодиёт ривожининг бугунги ҳолати таҳлил қилинди ва қўшимча чоралар белгиланди.
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига тадбиркорлар билан кунлик мулоқот ўрнатиб, уларнинг лойиҳалари, ишлаб чиқариш фаолияти, экспорт-импорт амалиётларига кўмаклашиш бўйича топшириқлар берилди.
Тармоқ ва ҳудудларда кунлик мониторинг ўрнатиб, юзага келиши мумкин бўлган хатарларнинг олдини олиш бўйича тезкор чоралар кўриш вазифаси қўйилди.
Тадбиркорлик субъектларига айланма маблағаларини тўлдириши учун револьвер кредит бериш тизимини янада соддалаштириш зарурлиги айтилди.
Президентимиз экспорт масаласига ҳам тўхталиб, экспортчи корхоналарнинг транспорт-логистика масалаларини ҳал қилиб бориш, уларнинг транспорт харажатларини қисман қоплаш амалиётини кенгайтириш бўйича кўрсатма берди.
Маълумки, бугунги кунда дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришда муаммолар кузатилмоқда ҳамда уларнинг нархи сезиларли ошмоқда.
Вазирлар Маҳкамасига ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш, буғдой, ўсимлик ёғи, шакар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилувчи тадбиркорларга кўмаклашиш орқали аҳоли талабини қондириш бўйича қўшимча топшириқлар берилди.
Шунингдек, инфляция даражасини камайтириш ва унинг мақсадли кўрсаткичларга тезроқ қайтишини таъминлаш Ҳукуматнинг асосий вазифаси экани яна бир бор қайд этилди.
Марказий банкка ташқи валюта бозоридаги ноаниқ вазиятни инобатга олган ҳолда, ички валюта бозори барқарорлиги ва алмашув курси мослашувчанлигини таъминлашда эҳтиёткорона ёндашувни қўллаб бориш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.
Бунда ички валюта бозоридаги ҳолатни кунлик кузатиб, тадбиркорларни, умуман, халқимизни жорий вазият, кутилаётган ўзгаришлар ва кўрилаётган чоралар ҳақида хабардор қилиш кераклиги таъкидланди.
Шу билан бирга йиғилишда:
➖ пул ўтказмаларини рублда ўтказиш ишлари давом эттириш;
➖ тадбиркорларнинг валютадаги кредитларини сўмда ҳисоб-китоб қилиш механизми йўлга қўйиш;
➖ айрим озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишда бож миқдори “ноль” қийматда белгилаш;
➖ “Ўзбекистон ҳаво йўллари” фаолияти такомиллаштириш;
➖ тадбиркорлар, мигрантлар билан ишлаш бўйича махсус штаблар тузиш.
➖Экспортёрлар транспорт харажатларининг 70%ини бюджетдан қоплаб бериш йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилди.

Forwarded from Фермер, деҳқон ва томорқачи
#“Бўка” МФЙ да яшовчи Сапарбой ака 50 сотихлик хонадон томорқаси ва 3 сотихлик иссиқхонасида турли хил кўкатлар, бодринг, саримсоқпиёз етиштириб келинмоқда, оилани барча аъзоси томорқада ишлаб даромад олишади
Forwarded from Фермер, деҳқон ва томорқачи
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш Жамғармаси ва Ургут тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ходимлари "Нисбот" маҳалласида яшовчи аҳоли учун ток воишлари қуриб берилди ва бошқа талабгорларга имтиёзли кредитлар ва субсидиялар ажратилмоқда
☑️ Энергетика имкониятлари оширилади
2024 йил охирида Сурхондарё вилояти Ангор туманида янги иссиқлик электр станцияси қурилиб, ишга туширилади.
Шу йил 24 март куни ишини бошлаган Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида давлатимиз раҳбари мазкур объектнинг қурилишига старт бердилар.
Маълум қилинганидек, мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллиард 200 миллион доллар, 1 минг 560 мегаватт қувватга эга. Бир йилда 12 миллиард киловат-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.
Эътиборли жиҳати, лойиҳа замонавий технологиялар ўрнатилиши натижасида йилига 1 миллиард куб метр табиий газни тежаш имкониятини беради.
Иссиқлик электр станцияси Сурхон воҳасининг иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилиши билан бирга, хорижга (Афғонистонга) йилига камида 3 миллиард киловатт-соат электр энергиясини экспорт қилиш имкониятини беради.
Германиянинг “Siemens Energy”, Франциянинг “ЕDF”, Нидерландиянинг “Stone City Energy” компаниялари томонидан давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳани амалга оширишда иштирок этади.
Бу ўз навбатида, сўнги йилларда соҳада хусусий капитал иштирокига кенг имкониятлар очилаётганидан далолат беради.

Forwarded from G‘uzor tumani hokimligi (Xudoyberdi Yuldoshev)
А.Хаитов 2-сектор штаби ва ҳоким ёрдамчисига яратилган шарт-шароитлар билан танишди
Хабар берганимиздек, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Хаитов аҳоли хонадонларида бўлди.
Шундан сўнг, Олий мажлис қонунчилик палатаси спекири "Батош" маҳалласи ҳудудида жойлашган 2-сектор штаби ва ҳоким ёрдамчисига яратилган шарт-шароитлар билан танишди.
Каналга уланиш 👉@guzorpress

☑️ Инвесторлар учун энг қулай ва жозибадор шароитларни яратиш бўйича ишлар давом эттирилади
Ўзаро манфаатли шериклик алоқалари қатъий давом эттирилади.
Пойтахтимизда шу йил 24 мартда ўз ишини бошлаган биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг дастлабки хулосаси шундай.
Мазкур нуфузли Форумнинг ялпи мажлисида Президентимиз кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳот ва янгиланишлар тўғрисида сўзлаб, юртимизни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳақида айтдилар.
“Буюк ўтмишдан – буюк келажак сари” тамойили асосида иқтисодий-ижтимоий ривожланишимизни жадал давом эттириш ишлари олиб борилмоқда.
2017 йилда катта қадам ташланди – хорижий валютани конвертация қилиш, хорижий инвесторлар томонидан фойдани репатриация қилиш бўйича чекловлар бекор қилинди. Банк ва йирик корхоналаримиз илк марта халқаро рейтинглар олиб, жаҳон молия бозорларига чиқдилар.
Халқаро ҳамжамият учун очиқлик сиёсатини таъминлаш учун 90 та хорижий давлат фуқаролари учун Ўзбекистонга визасиз кириш имконияти яратилди, яна 60 га яқин мамлакат фуқароларига эса енгиллаштирилган тартибда виза олиш имконияти берилди. Бу кўрсаткичлар бўйича мамлакатимиз минтақадаги энг очиқ давлат мақомини қўлга киритди.
Сўнгги 5 йилда мамлакатимизда 21 мингдан ортиқ янги МТМлар, 200 га яқин янги мактаблар ташкил этилди, 3 мингдан ортиқ мактаблар реконструкция қилинди ва тўлиқ жиҳозланди. Шу даврда 82 та янги университет ва институт, жумладан, 23 та хорижий олийгоҳ ташкил этилиб, ОТМлар сони 159 тага, мактаб битирувчиларининг қамров даражаси олдинги 9 фоиздан 28 фоизгача етказишга эришилди.
Иқтисодиётимизга жалб қилинган йиллик хорижий инвестициялар ҳажми уч ярим баробарга ошиб, охирги 5 йилда уларнинг умумий қиймати 25 миллиард долларни ташкил этди. Бунинг ҳисобига 59 мингта инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши 2,5 миллиондан ортиқ янги иш ўринлари яратилишига муносиб ҳисса қўшди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясининг асосий йўналишларига батафсил тўхталди. Хусусан:
➖ давлат активларини хусусийлаштириш орқали 2026 йилга қадар эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилиниши ва давлат корхоналарини хусусийлаштириш ҳисобига 25 тадан ортиқ фаолият турлари бўйича монополиялар тугатилиши;
➖ Тижорат банкларида трансформациялар давом эттирилиб, банк активларида хусусий сектор улуши 60 фоизгача етказиш, давлат иштирокидаги корхоналар сони камида 3 бараварга қисқартириш;
➖ Ўзбекистонда хорижий инвесторлар билан биргаликда ДХШ механизмини жорий қилган ҳолда энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим, инфратузилмани ривожлантириш ва йўл қурилиш соҳаларида умумий қиймати 15 млрд долларлик 200 дан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириш;
➖ Келгуси беш йилда кимё ва газ, мис, электроника, фармацевтика, тўқимачилик ва кўплаб бошқа соҳаларда 120 млрд долларлик инвестицияларни жалб этиш бўйича аниқ лойиҳалар ишлаб чиқилганлиги;
➖ Кейинги беш йилда мактабгача таълим соҳасида 7 мингдан зиёд янги муассасалар ташкил этиш орқали қамров даражасини ҳозирги 67 фоиздан 80 фоизга етказиш;
➖ қўшимча 1,2 млн ўқувчи учун янги мактаблар барпо этилиши, олий таълим соҳасидаги қамров даражаси 50 фоизга етказилиши;
➖ 2022 йилдан президент ҳузурида хорижий инвесторлар кенгаши йиғилишларини мунтазам ўтказиб бориш йўлга қўйилиши айтиб ўтилди.
Умуман олганда, амалга ошириладиган ислоҳотлар натижасида кейинги 5 йил ичида:
➖ ялпи ички маҳсулотни 100 миллиард долларга;
➖ йиллик экспорт ҳажмларини эса 30 миллиард долларга;
➖ хусусий секторнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 80 фоизга етказиш кўзда тутилгани таъкидланди.
Ўзбекистоннинг 2030 йилга бориб аҳолиси ўртадан юқори даромад оладиган давлатлар қаторидан жой олишига эришиш мақсад қилиб қўйилган.
Давлатимиз раҳбари инвесторлар учун энг қулай ва жозибадор шароитларни яратиш, хорижий ҳамкор ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро манфаатли шерикликни ҳар томонлама мустаҳкамлаш борасидаги ишлар қатъий давом эттирилишини таъкидлади.

Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP