Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15.2K subscribers
9.43K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш тартиби ўзгарди

Президентнинг тегишли Фармонига мувофиқ ҳокимларнинг яна бир ваколати қисқартирилди.

Фармонга кўра, эндиликда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш бўйича очиқ электрон танлов натижаларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

Илгари ижара шартномаси тузилмасдан аввал ҳоким қарори қабул қилиниши шарт эди.

Шунингдек, 2022 йил 1 мартдан кейин деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага беришда хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларига алоҳида устуворлик берилиши белгиланди.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ишчи гуруҳ миришкорлик томорқачилар фаолиятини ўрганди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11709

🥬 Лутфулла Худойбердиев томорқасини мисоли кўкатлар “фабрикаси”га қиёсласак арзийди. Чунки бу томорқадан қишин-ёзин бозорга кўкат чиқиб туради.

💬 Худойбердиев: ҳар йили камида 25 млн сўмдан зиёд даромад қиляпмиз.

🧄 Кекса томорқачи Норхол момо Ҳамроева фаолиятига ҳам юксак баҳо берилди. Ҳовлида саримсоқпиёз барқ уриб ўсиб турибди.

👉 Миробод МФЙда томорқасини қаровсиз қолдирган кишилар ҳам бор экан. Ёдгор Қобиловнинг унумдор 3 сотих ери бўш турибди.

Умид Ҳақназаров 1,5 гектар ерни олишга олибдию уни бўш қолдирибди.

🤝 Рўзи Назаров ва Эгамберди Бердиевлар томорқасига эртаги экин экишга кўмаклашилди.

🌳 25 минг туп турли мевали дарахт кўчатлари ҳамда сабзи, пиёз, помидор, ошқовоқ, бодринг ва бошқа уруғлар бепул етказиб берилди.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
☑️ Деҳқон хўжалиги учун танлов ғолибига ерни расмийлаштириш соддалаштирилди

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага беришда ҳоким қарори билан тасдиқлаш тартиби бекор қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

📌 Фармонга кўра:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш бўйича очиқ электрон танлов натижаларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқлаш тартиби бекор қилинди.

Илгари ижара шартномаси тузилмасдан аввал ҳоким қарори қабул қилиниши керак эди.

📌 Шунингдек, деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага беришда 2022 йил 1 мартдан кейин хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларига алоҳида устуворлик берилиши белгиланди.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Маҳаллабай тизими асосида аҳоли томорқаларидан фойдаланиш бўйича қатор ишлар
#26mar #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
☑️ "Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони таъсис этилади.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан “очиқ мулоқоти”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармойиши қабул қилинди. Фармойиш билан чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Йўл харитаси 7 та йўналишдан иборат бўлиб, унда, жумладан қуйидагилар белгиланган:

🔸 2022 йилда 136 та ва 2023 йилда яна 140 та янги поликлиника фаолиятини йўлга қўйиш;

🔹 2023 йилдан жойлардаги поликлиника филиаллари негизида оилавий шифокор пунктларини ташкил этиш;

🔸 Оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда кундузги стационар иш вақтини соат 20:00 гача узайтириш. Уларда ишлайдиган шифокор ва ҳамширалар иш ҳақига қўшимча устама тўлашни йўлга қўйиш.

📌 2022 йил 1 майдан:

барча туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида болалар бўлимини ташкил этиш;

тиббиёт бригадаларига 2022–2023 йилларда қўшимча 8 500 та ҳамшира ва доя штат бирликларини бериш;

18 ёшгача бўлган болаларни педиатр, стоматолог, эндокринолог, ортопед каби энг зарур мутахассислар томонидан манзилли кўрикдан ўтказиш тизимини жорий қилиш.

Тажрибали шифокорларнинг якка тартибда оилавий шифокорлик фаолиятини юритишига рухсат бериш;

3-15 ёшдаги болаларни 2022 йил 1 июлдан йод препарати билан бепул таъминлаш;

Янгидан ташкил этилаётган 46 та туманлараро перинатал марказларда чақалоқлар реанимацияси бўлими фаолиятини йўлга қўйиш.

📌 2022 йил 1 июндан:

соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг ойлик маошини малака тоифасига қараб қўшимча 15 фоизгача ошириш;

юқори технологик мураккаб операцияларни бажарган шифокорларга қўшимча 25 фоиз миқдорида устама тўлашни жорий этиш.

📌 2022 йил 1 майдан:

🔸барча тиббиёт ходимлари учун дастлабки ва даврий касбий тиббий кўрикни бепул ўтказиш;

🔹 қон билан бевосита ишлаётган тиббиёт ходимларини гепатит “В” касаллигига қарши бепул эмлаш.

📌 2022/2023 ўқув йилидан:

ҳудудларда шифокорларга бўлган ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиқиб, тиббиёт ОТМда давлат грантлари асосида қабул квоталари мақсадли ошириб бориш;

фтизиатрия, гематология, нефрология, пульмонология, психиатрия, шошилинч тиббий ёрдам, лаборатория иши, юқумли касалликлар каби 15 та тор соҳадаги мутахассислик бўйича магистратурага давлат грантларини 4 бараварга ошириш.

Олис ва чекка ҳудудлар оилавий шифокорлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларининг шифокорлари ойлик иш ҳақига қўшимча 2 млн сўм ҳар ойлик устама белгилаш.

“Қишлоқ шифокори” дастури доирасида жалб қилинган шифокорларга ипотека асосида уй-жой сотиб олиш харажатларининг 50 фоизигача қисмини маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш.

Олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз 3 йил ишлаган шифокорларни клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилиш.

Ўз маҳалласида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилган, шахсий намуна кўрсатган тиббиёт ходимлари ва жамоатчилик вакиллари учун “Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишонини таъсис этиш.

@a_xaitov
НАВРЎЗ РИЗАЕВ;

Депутатлар мамлакат ҳаётига доир муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама қилди.
Жорий йилнинг 28 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига дахлдор бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Депутатлар дастлаб “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқди. Ушбу ҳужжатда ер қаъри участкаларидан фойдаланувчилар учун минимал талаблар аниқ ва очиқ тарзда келтириб берилмоқда. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш тартиб-таомиллари такомиллаштирилмоқда.

Хусусан, геологик жиҳатдан ўрганиш ўтказилмаган ва кам ўрганилган ер қаъри участкаларини халқаро стандартлар асосида блоклар (майдонлар)га ажратиш тизими жорий этилмоқда. Қолаверса, ўрганилганлик даражаси ва кон очиш салоҳияти юқори бўлган майдонларни геологик жиҳатдан ўрганиш ҳамда аниқланган конлардан фойдали...

БАТАФСИЛ
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=826086212127259&id=100113808057840
ХАВОЛАДА.

@Deputatlar_minbari
Депутатлар мамлакат ҳаётига доир муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама қилди

👉БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Томорқалардан самарали фойдаланиш ҳолати ўрганилди

👉БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Аҳолининг турмуш шароити янада яхшиланади

👉 БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ИНТЕРВЬЮ 24 | Дурбек Ахмедов, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Замонавий логистика — хизматлар ҳамёнбоплиги кафолати

👉 БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram