Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14.4K subscribers
9.43K photos
1.98K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Гурлан туманидаги 40 дан ортиқ фермер хўжаликларини ер майдонларини олиб қўйиш бўйича Гурлан тумани прокуратураси томонидан судга даъво аризаси киритилганлигидан фермер хўжаликларининг норозилиги акс этган видео материал тарқалган. Мазкур масала юзасидан Гурлан тумани ҳокимлигининг расмий баёнотида маҳсулот етиштириш бўйича тузилган шартнома шартларини мунтазам бажармаган, экин ер майдонларидан самарасиз ва мақсадсиз фойдаланган фермер хўжаликлари билан тузилган ижара шартномасини муддатидан олдин бекор қилиниши борасида ишлар олиб борилаётганлиги тўғрисида баён қилинган.

Мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш, юзага келаётган зиддиятларнинг адолатли ва қонуний ечимларини топиш юзасидан партиямиз мутасадди вазирликлар ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг мутахассислари билан биргаликда батафсил ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси шуни алоҳида таъкидлайдики, фермер хўжаликларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари, шу жумладан мулк ҳуқуқи, ер ижара ҳуқуқининг дахлсизлиги “Фермер хўжаликлари тўғрисида”ги Қонун, Ер кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари билан кафолатланган.

Партиямиз барча баҳсли вазиятларда, шу жумладан ушбу масалада ҳам қонун устуворлигининг таъминланишига эришиш муаммонинг бирдан бир адолатли ечими бўлиши ҳақидаги ўз қатъий позициясини маълум қилади.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Имтиёз ва имконият ортидан соғлом рақобат муҳити шаклланиши шарт

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15334

Кластерлар ва фермер хўжаликларига берилаётган имтиёзлар вилоятларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, тармоқда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, иқтисодиётини юксалтириш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
​​#Расмий_муносабат

Косон туманидаги фермер хўжаликларининг ер майдонлари захирага қайтарилишининг қонунийлиги ўрганилиши лозим

Ижтимоий тармоқларда халқ депутатлари Косон туман кенгашининг 2024 йил 11 январдаги VI-98-11-4-60-К/24-сон қарори билан туманидаги пахта ва ғаллачилик йўналишидаги фермер хўжаликларининг ер ижара шартномаси бекор қилиниб, ер майдонлари захирага қайтарилиши муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 24 августдаги ПФ-198-сон Фармонига мувофиқ, 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб ер участкаларига бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши учун асос бўлган ҳужжатларни, шу жумладан Вазирлар Маҳкамаси, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатларини уларнинг ўзи ёки юқори турувчи орган ва мансабдор шахслар томонидан, хусусан прокурор протести асосида бекор қилиш йўли билан ер участкасига бўлган ҳуқуқни тугатиш мумкин эмас. Бундан ушбу ҳужжатларни суд томонидан бекор қилиш ёки ҳақиқий эмас деб топиш ҳолатлари мустасно.

Ҳолат бўйича Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг мутахассисларидан иборат Ишчи гуруҳи томонидан ўрганишлар ўтказилди.

Ишчи гуруҳи хулосасига асосан Халқ депутатлари Косон туман кенгашининг ушбу қарорига нисбатан прокурор назорати ҳужжати қўллашни сўраб Бош прокуратурага мурожаат киритилди.

Ўрганиш натижалари ва масъул ташкилотларниг хулосаларига кўра масалани адолатли ва ҳуқуқий ечими бўйича амалий чоралар кўрилади.

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Сув иқлим ва иқтисодиётимиз барқарорлиги асоси

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15362

Сувни ҳар биримиз кўз қорачиғидек асрашимиз, ундан оқилона фойдаланишимиз, юртдошларимизда экологик маданиятни юксалтириш борасида кенг кўламда тушунтириш-тарғибот ишларини олиб боришимиз керак. Чунки сув сайёрамиздаги иқлим барқарорлигини белгилаб берадиган бебаҳо неъматдир.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Хитой Халқ Республикаси Ўзбекистон ташқи сиёсатининг устувор йўналишларидан бири

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15376

КНР один из главных приоритетов внешней политики Узбекистана

👉 https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/15376

#uzlidep #Xaitov #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Янги соҳаларни қамраб олган жадал ҳамкорлик

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15452

Ўзбекистон Беларусь давлати билан ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашга катта аҳамият қаратмоқда. Ўзаро товар айирбошлаш кўрсатгичларининг ўсиши, иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперация лойиҳаларининг амалга оширилиши шароитида Ўзбекистон ва Беларусь ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар жадал ривожланаётганини алоҳида таъкидлаймиз.

Динамичное сотрудничество, охватывающее новые сферы

👉 https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/15452

Узбекистан придает важное значение укреплению всестороннего сотрудничества с Беларусью. Выделим динамичное развитие узбекско-белорусских многоплановых отношений на фоне роста показателей взаимного товарооборота, продолжения реализации проектов кооперации в различных отраслях экономики.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
#Расмий_муносабат

Ер майдонлари фақат очиқ аукционлар
орқали сотилиши тарафдоримиз


Куни кеча, Тошкент шаҳри Янгихаёт туманида барпо этилиши режалаштирилган “Minerva city” мажмуаси учун аввал ажратилган 100 гектар ер майдони суд қарорига кўра давлатга қайтарилганлиги ва унинг негизида хитойлик инвестор иштирокида 35−40 минг фуқаро яшайдиган мажмуа қурилиши ҳақида туман ҳокимлигида ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Бу эса, кенг жамоатчилик, тадбиркорлар ва ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларининг муҳокамаларига сабаб бўлди.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда яратилган қулай инвестициявий муҳит натижасида кўплаб хорижий инвесторлар томонидан йирик лойиҳалар амалга оширилди ҳамда йирик миқдордаги инвестициялар ўзлаштирилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, яратилган қулай ишбилармонлик муҳити натижасида юқори салоҳиятга эга бўлган маҳаллий инвесторлар синфи шаклланди. Улар томонидан ҳам йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бу эса ўз навбатида рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Яратилган янги тизим асосида ер участкаларини электрон онлайн аукцион савдолари орқали очиқ ва шаффоф сотиш бўйича ҳуқуқий механизмлар ишга туширилди.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ушбу 100 гектар ер майдонини:

– тўғридан-тўғри аукцион савдоларисиз фақат битта хорижий инвесторга ажратиш амалиётидан воз кечиш;

– аниқ лойиҳаларини ишлаб чиқиб, мазкур ер майдонини унда уй-жой комплекслари, мактаб, боғча ва бошқа ижтимоий объектларни қуриш учун алоҳида лотларга ажратган ҳолда электрон онлайн аукцион савдоларида реализация қилиш;

– очиқ ва шаффоф тизим орқали маҳаллий ва хорижий инвесторларнинг тенг имкониятларда иштирок этишини таъминлаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайди.

O'zLiDeP матбуот хизмати

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
Халқаро инвестиция форуми амалий ҳамкорликни сифат ва мазмун жиҳатидан мутлақо янги, янада юксак босқичга олиб чиқади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15822

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, инвестиция соҳасини янада ривожлантириш партиямиз ғоя ва мақсадларидан бири бўлиб, партиямиз ва фракциямиз ушбу йўналишда амалга оширилаётган барча ислоҳотларда фаол иштирокчиси бўлди. Янги таҳрирдаги “Инвестициялар тўғрисида”ги қонун қабул қилинишида ҳам партия ва фракциямизнинг муносиб фаоллиги бўлади.

Давлатимиз раҳбари форумда иқтисодиётда чуқур трансформация жараёнлари, қулай инвестиция ва бизнес муҳити ҳамда саноатда юқори қўшилган қийматни яратиш изчил давом эттирилишини таъкидлаб, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича бешта муҳим устувор йўналишларга алоҳида тўхталиб ўтди. Хусусан, “яшил” энергетика, банк-молия соҳаси, фойдали қазилмалар, мамлакатнинг IT трансформацияси ҳамда транспорт инфратузилмасини ривожлантириш каби масалаларга эътибор қаратилди.

Партиямиз, давлатимиз раҳбари қайд этган, бешта устувор йўналишдаги вазифаларни амалга ошириш борасида ҳам фаол иш олиб боради. Бу борада ўнинг узоқ муддатли аниқ чора-тадбирлар режасини белгилаб олади.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

@uzlidep
O‘zLiDeP Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг “коврак” экспорти масаласи бўйича позициясини қўллаб-қувватлайди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрь куни ПФ-158-сон Фармони билан тасдиқланган “Ўзбекистон - 2030” стратегиясининг 55-мақсадига кўра, миллий иқтисодиётнинг экспорт салоҳиятини кучайтириш, 2030 йилга қадар экспорт ҳажмини 45 млрд. долларга етказиш вазифаси белгиланган.

Мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятини ошириш муайян маҳсулотларга боғланиб қолмаслиги, экспорт қилинадиган товарлар диверсификацияси, тармоқлар ва ҳудудлар кесимида тақсимланиши ҳамда экспорт жараёнлари аҳоли даромадларини оширишга хизмат қилиши лозимлиги муҳим вазифа саналади.

Ҳудудларнинг ўзига хослигидан келиб чиққан ҳолда воҳа вилоятларида жахон бозорида юқори талабга эга бўлган “коврак” шираси аҳоли томорқаларида етиштириш йўлга қўйилган. Бугунги кунга қадар ушбу маҳсулот фаол экспорт қилинмоқда.

Бироқ, ижтимоий тармоқлар орқали Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги “коврак” ширасини экспорт қилувчи корхона аҳоли томорқасида етиштирилган ковракни экспорт қилиш учун Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариш вазирлиги томонидан махсус рухсатнома расмийлаштириш рад этилаётганлигидан норозилигини билдирган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорларига мувофиқ, аҳоли томорқаларида экспортбоп ва сердаромад экинлар экишга, шунингдек, саноат усулида кичик ишлаб чиқариш ва маҳсулот етиштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 20 октябрдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган “Ўсимлик дунёси объектларини олиб кириш ва четга олиб чиқиб кетишда рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш тартиби тўғрисидаги”ги низомнинг 1-бандида ушбу Низомнинг талаблари питомниклар, плантациялар, томорқа, хусусий боғлар ва дала ҳовлиларда етиштириладиган ўсимлик объектларига нисбатан татбиқ этилмаслиги белгиланган.

Юқорида келтирилган асосларга кўра, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан 2024 йил 1 май куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига Низом талабларига зид равишда аҳоли томорқаларида етиштирилган ўсимлик объектларига нисбатан четга олиб чиқиб кетишда рухсат бериш рад этилганлиги ҳолатини кўриб чиқиш ҳақида сўровнома киритган.

Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ўзининг дастурий мақсадларидан келиб чиққан ҳолда аҳоли фаровонлигини ошириш ва мамлакатимизнинг иқтисодий қудартини юксалтиришга қаратилган “Ўзбекистон - 2030” стратегиясида белгиланган вазифалар ҳамда амалдаги қонунчилик ижросини таъминлаш мақсадида;

- Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан 2024 йил 1 май куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига аҳоли томорқаларида етиштирилган ўсимлик объектларига нисбатан четга олиб чиқиб кетишда рухсат бериш рад этилганлиги ҳолатини қайта кўриб чиқиш ҳақидаги сўровномани тўлиқ қўллаб-қувватлайди;

- мазкур ҳолатнинг қонунийлигини ўрганиш ва уни тезкорлик билан бартараф этиш чораларини кўриш учун жиддий киришганлигини маълум қилади.


O‘zLiDeP Матбуот хизмати

#uzlidep #munosabat

O'zLiDeP расмий канали