Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14K subscribers
9.43K photos
1.98K videos
22 files
5.44K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
☑️ Дилдаги гаплар👇

Наврўз байрамининг асосий тантаналари муҳташам “Ҳумо” саройида ўтказилди. Унда давлатимиз раҳбари халқимизни табрикладилар.
Тадбирда мен ҳам қатнашдим.

Коронавирус пандемияси туфайли биз кейинги икки йилда Наврўз байрамини халқимиз кутганидек юксак даражада нишонлай олмаганини айтиб, бу йилги Наврўз байрамини катта шоду хуррамлик билан қарши олаётганимизни урғу бердилар.

Дарҳақиқат шундай: биз соғинган кўклам, яшариш ва янгиланиш фасли – Наврўзи олам деҳқончилигимизга қут-барака билан келди.

"Шу кунларда осмондан ёмғир эмас, оби раҳмат ёғмоқда, қут-барака билан ризқу рўз ёғмоқда. Бунинг учун Яратганга ҳар қанча шукроналар айтсак арзийди" дея миришкор деҳқону-чорвадорларимиз кўнглидаги гапларни айтдилар Президентимиз.

Бу йилги муракккаб шароитда ҳам катта хирмон кўтаришга аҳд қилган азму-шижоатди фермер, деҳқон, томорқачи ва кластерларимизга катта далда бериб, соҳадаги чуқур ислоҳотлар ва қўллаб-қувватлаш чораларига бош-қош бўлиб келаётган давлатимиз раҳбарининг бу йилги эътиборлари ҳам юксак!

Мамлакатимизда бошлаган улкан ислоҳотларимизни давом эттириш мақсадида Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси ҳамда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” дастури қабул қилинганини алоҳида таъкидладилар.

Якунда яхши тилак билдирдилар: "Наврўзи олам ҳар бир инсон, ҳар бир оилага тинчлик-хотиржамлик, яхшилик ва файзу барака олиб келсин!". Илоҳим ижобат бўлсин!

Яратган юртимизни тинч ва осойишта, халқимизни соғ-омон сақласин!

@a_xaitov
​Маҳалла тизимининг жонкуяр ва фидойи ходимлари, байрамингиз муборак бўлсин!

ЎзЛиДеПнинг миллиондан зиёд аъзолари, парламент қуйи палатасидаги партия фракцияси номидан сизларни 22 март – маҳалла тизими ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз!

Диёримизда Наврўзи олам шукуҳи давом этаётган файзли паллада тизим вакилларига энг эзгу тилакларимизни изҳор этишдан бениҳоя мамнунмиз.

Маҳалла халқимизнинг юксак тафаккурини, урф-одатлар ва анъаналарини ўзида мужассам этган эзгу қадриятларимиз кўзгусидир.

Президентимиз беш йил муқаддам маҳалла катта ижтимоий куч сифатида майдонга чиқиши кераклигини таъкидлаган эди. Бу қизғин даъват амалий ишларга кўчди. Юртимизда кейинги йилларда маҳалланинг жамият бошқарувидаги ўрни ва роли ниҳоятда юксалди.

“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” да ислоҳотларни “маҳаллабай” асосда амалга ошириш, барча қишлоқ ва маҳаллаларимизни жадал ривожлантиришга янада кўпроқ эътибор қаратилмоқда.

Бу муҳим жараёнда маҳалла тизими ходимлари ўз зиммасидаги шарафли, айни пайтда масъулиятли вазифаларни теран ҳис этиб, астойдил меҳнат қилаётганини, давлатимиз раҳбарининг “маҳалла халқ билан давлат ўртасидаги кўприк бўлиши керак” деган фикрига ҳамоҳанг иш юритаётганини алоҳида эътироф этамиз.

Маҳалла тизими ходимларини касб байрами билан яна бир бор табриклаб, мустаҳкам соғлиқ, хонадонларига файз-у барака, масъулиятли фаолиятига янги муваффақиятлар тилаймиз.

Актам Хаитов,
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари,
Ўзбекистон фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси
“5 тонна хурмо майизини экспорт қилдик” — наманганлик тадбиркор йигит

Ўзбекистонда хурмо пишган пайтларда уни узоқ вақт сақлашнинг иложи йўқлиги учун анча арзонга сотилади. Баъзан фойда кўролмаган боғбонлар мева дарахтларини кесиб ташлашга мажбур бўлишади. Чустлик Акмал Суюнов арзон хурмодан майиз қилиб, бир неча баробар қимматроққа сотишни йўлга қўйган.

👉 https://kun.uz/52321965

📹👉 Видеони кўриш

Kun.uz расмий канали
Ўзбек пахтасидан бойкот ечилди. Соҳани нималар кутмоқда?

Cotton Campaign халқаро коалицияси ўзбек пахтасини бойкот қилиш тўхтатилганини маълум қилганидан сўнг, кўплаб саволлар пайдо бўлди: бойкот ечилгандан кейин нималар ўзгарди, Ўзбекистон учун қандай имкониятлар пайдо бўлди? Kun.uz шу мавзуда мутахассислар билан суҳбатлашди.

👉 Мақолани ўқиш

📹 Видеони кўриш

Kun.uz расмий канали
МУБОРАКЛИК МАРЖОН МОМОНИНГ “МАРЖОН”ЛАРИ

БАТАФСИЛ

#uzlidep #Xaitov #tomorqa

@uzlidep
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давомли ёғингарчилик, совуқ ҳаво эрта гуллайдиган мевали дарахтларга зарар етказиши мумкин. Бундай салбий таъсирнинг олдини олиш ва гуллаган дарахтларни ҳимоялаш учун нима қилиш керак?

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакили мавзу юзасидан маълумот берди.

Kun.uz расмий канали
Инсонийлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик айёми

👉БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
☑️ Нуронийлар эъзоз ва эътиборда.

Кексаларни улуғлаш бизнинг халқимиз дунёқарашига миллий-ижтимиой анъана даражасида сингиб кетган, десак муболаға бўлмайди. Миллий зеҳниятимизда бу жараёнга мисол бўладиган минглаб мақоллар, маталлар, ривоятлар мавжудлиги ҳам фикримизга далил. Қолаверса, оналаримиз ўғил-қизларини ота ўтирган уй томига чиқмаслик руҳида тарбиялаганининг ўзи кексаларнинг жамиятимизда қандай эъзозда эканлигини кўрсатади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Нуронийларни ҳар томонлама қўллаб- қувватлаш, уларнинг турмуш даражасини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ушбу миллий қадриятимизни мустаҳкамлаш йўлидаги қутлуғ қадамдир.

Мазкур қарор билан:

👉 маҳаллаларда “Бир нуроний ўн ёшга масъул” тамойилини қарор топтиришда ташаббускорлик кўрсатаётган ижтимоий фаол нуронийларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш;

👉 вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, корхона ва ташкилотлардаги “Фахрийлар кенгашлари”, фуқаролар йиғинларидаги “Кексалар маслаҳати” гуруҳларининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

👉 меҳнат фахрийларининг маҳаллаларда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришдаги иштирокини кенгайтириш;

👉“Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин” шиори остида ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган кексалар ва нуронийлар ҳолидан доимий хабар олиш тизимини ташкил қилиш ҳамда ижтимоий ҳимоя дастурлари доирасида давлат хизматлари кўрсатилишини таъминлаш;

👉 кексалар ва фахрийларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида “Нуронийлар маскани” мажмуаларида ва маҳаллаларда турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш;

👉 фуқаролар йиғинлари раисларининг кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчилари ва маҳаллалардаги бошқа жамоатчилик тузилмаларининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш белгилаб берилди.

Шунингдек, ушбу қарор билан фуқаролар йиғинлари томонидан нуронийлар ташаббуси ва тажрибасидан кенг фойдаланган ҳолда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини амалга ошириш бўйича маҳаллаларнинг дастурлари қабул қилинишини таъминланади ҳамда фуқаролар йиғинларида “Кексалар маслаҳати” гуруҳларининг жамоатчилик назорати йўналишидаги фаолиятини самарали ташкил этилиши йўлга қўйилади.

Бунда, маҳаллаларда аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизматлар, мактабларда ўқувчиларнинг дарсларни ўзлаштириши, давомати, бандликка кўмаклашиш марказлари томонидан фуқароларни иш билан таъминлаш даражаси ва бошқа давлат хизматларининг кўрсатилиши бўйича нуронийларнинг жамоатчилик назорати ўрнатилади.

Қарор билан икки ойлик муддатда ходимнинг пенсия ёшига тўлганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилишни тақиқлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқилади.

Мазкур қарор билан 2022 йил 1 майдан бошлаб ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизмати ходимлари ёлғиз кексалар ва ёлғиз яшайдиган кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар томонидан Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг “Саll-маркази”га қилинган мурожаатлар асосида ахборот-сервис хизмати ҳамда уйда хизматларни кўрсатиш бўйича буюртмалар қабул қилади.

Буларнинг барчаси ҳар бир инсоннинг қадрини улуғлашга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир.

@a_xaitov
Тошкент халқаро инвестиция форуми

Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи сессиясида Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди ва нутқ сўзлади. (видео)

📝 Форум доирасида ялпи мажлис ва шўъба мажлислари, давра суҳбатлари, тақдимотлар, брифинглар каби қатор тадбирлар кўзда тутилган.

📝 Президент Шавкат Мирзиёев: Ўзбекистон замини кўп асрлар давомида дунёнинг турли минтақаларидаги савдогар, ишбилармон ва тадбиркорлар эътиборини ўзига тортиб келган. Буюк ипак йўлининг марказида жойлашган юртимиз қадимдан Осиё, Европа ва Африка қитъаларининг карвон йўллари туташган ҳудуд сифатида машҳур бўлган.

Давлатимиз раҳбари инвесторлар учун яратилган кенг шароитларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Жумладан, 2017 йилда миллий валютамиз – сўмнинг эркин конвертациясини жорий қилиб, хорижий инвесторлар томонидан фойдани репатриация қилиш билан боғлиқ барча чекловлар олиб ташлангани қайд этилди.

Банк ва йирик корхоналаримиз илк марта халқаро рейтинглар олиб, жаҳон молия бозорларига чиқдилар. Дунё бозорларига миллий валютамизда ҳам халқаро облигациялар чиқарилди.

📝 Президент Шавкат Мирзиёев: Давлат идораларининг жамият олдидаги ҳисобдорлигини ошириш борасида сезиларли натижаларга эришилди.

📸 Форумдан фоторепортаж.

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
☑️ Экспортчи корхоналар транспорт харажатлари қоплаб берилади.

Жорий йилнинг 23 март куни давлатимиз раҳбари иқтисодиёт барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда иқтисодиёт ривожининг бугунги ҳолати таҳлил қилинди ва қўшимча чоралар белгиланди.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига тадбиркорлар билан кунлик мулоқот ўрнатиб, уларнинг лойиҳалари, ишлаб чиқариш фаолияти, экспорт-импорт амалиётларига кўмаклашиш бўйича топшириқлар берилди.

Тармоқ ва ҳудудларда кунлик мониторинг ўрнатиб, юзага келиши мумкин бўлган хатарларнинг олдини олиш бўйича тезкор чоралар кўриш вазифаси қўйилди.

Тадбиркорлик субъектларига айланма маблағаларини тўлдириши учун револьвер кредит бериш тизимини янада соддалаштириш зарурлиги айтилди.

Президентимиз экспорт масаласига ҳам тўхталиб, экспортчи корхоналарнинг транспорт-логистика масалаларини ҳал қилиб бориш, уларнинг транспорт харажатларини қисман қоплаш амалиётини кенгайтириш бўйича кўрсатма берди.

Маълумки, бугунги кунда дунёда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб беришда муаммолар кузатилмоқда ҳамда уларнинг нархи сезиларли ошмоқда.

Вазирлар Маҳкамасига ички бозорда нархлар барқарорлигини таъминлаш, буғдой, ўсимлик ёғи, шакар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилувчи тадбиркорларга кўмаклашиш орқали аҳоли талабини қондириш бўйича қўшимча топшириқлар берилди.

Шунингдек, инфляция даражасини камайтириш ва унинг мақсадли кўрсаткичларга тезроқ қайтишини таъминлаш Ҳукуматнинг асосий вазифаси экани яна бир бор қайд этилди.

Марказий банкка ташқи валюта бозоридаги ноаниқ вазиятни инобатга олган ҳолда, ички валюта бозори барқарорлиги ва алмашув курси мослашувчанлигини таъминлашда эҳтиёткорона ёндашувни қўллаб бориш муҳимлиги кўрсатиб ўтилди.

Бунда ички валюта бозоридаги ҳолатни кунлик кузатиб, тадбиркорларни, умуман, халқимизни жорий вазият, кутилаётган ўзгаришлар ва кўрилаётган чоралар ҳақида хабардор қилиш кераклиги таъкидланди.

Шу билан бирга йиғилишда:

пул ўтказмаларини рублда ўтказиш ишлари давом эттириш;

тадбиркорларнинг валютадаги кредитларини сўмда ҳисоб-китоб қилиш механизми йўлга қўйиш;

айрим озиқ-овқат маҳсулотларини импорт қилишда бож миқдори “ноль” қийматда белгилаш;

“Ўзбекистон ҳаво йўллари” фаолияти такомиллаштириш;

тадбиркорлар, мигрантлар билан ишлаш бўйича махсус штаблар тузиш.

Экспортёрлар транспорт харажатларининг 70%ини бюджетдан қоплаб бериш йўлга қўйиш бўйича топшириқлар берилди.

@a_xaitov
#“Бўка” МФЙ да яшовчи Сапарбой ака 50 сотихлик хонадон томорқаси ва 3 сотихлик иссиқхонасида турли хил кўкатлар, бодринг, саримсоқпиёз етиштириб келинмоқда, оилани барча аъзоси томорқада ишлаб даромад олишади
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш Жамғармаси ва Ургут тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ходимлари "Нисбот" маҳалласида яшовчи аҳоли учун ток воишлари қуриб берилди ва бошқа талабгорларга имтиёзли кредитлар ва субсидиялар ажратилмоқда
☑️ Энергетика имкониятлари оширилади

2024 йил охирида Сурхондарё вилояти Ангор туманида янги иссиқлик электр станцияси қурилиб, ишга туширилади.
Шу йил 24 март куни ишини бошлаган Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида давлатимиз раҳбари мазкур объектнинг қурилишига старт бердилар.

Маълум қилинганидек, мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 1 миллиард 200 миллион доллар, 1 минг 560 мегаватт қувватга эга. Бир йилда 12 миллиард киловат-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Эътиборли жиҳати, лойиҳа замонавий технологиялар ўрнатилиши натижасида йилига 1 миллиард куб метр табиий газни тежаш имкониятини беради.

Иссиқлик электр станцияси Сурхон воҳасининг иқтисодий салоҳиятини оширишга хизмат қилиши билан бирга, хорижга (Афғонистонга) йилига камида 3 миллиард киловатт-соат электр энергиясини экспорт қилиш имкониятини беради.
Германиянинг “Siemens Energy”, Франциянинг “ЕDF”, Нидерландиянинг “Stone City Energy” компаниялари томонидан давлат-хусусий шериклик асосида лойиҳани амалга оширишда иштирок этади.

Бу ўз навбатида, сўнги йилларда соҳада хусусий капитал иштирокига кенг имкониятлар очилаётганидан далолат беради.

@a_xaitov
Forwarded from G‘uzor tumani hokimligi (Xudoyberdi Yuldoshev)
А.Хаитов 2-сектор штаби ва ҳоким ёрдамчисига яратилган шарт-шароитлар билан танишди

Хабар берганимиздек, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Хаитов аҳоли хонадонларида бўлди.

Шундан сўнг, Олий мажлис қонунчилик палатаси спекири "Батош" маҳалласи ҳудудида жойлашган 2-сектор штаби ва ҳоким ёрдамчисига яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

Каналга уланиш 👉@guzorpress