Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14K subscribers
9.43K photos
1.98K videos
22 files
5.44K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
☑️ Инвесторлар учун энг қулай ва жозибадор шароитларни яратиш бўйича ишлар давом эттирилади

Ўзаро манфаатли шериклик алоқалари қатъий давом эттирилади.

Пойтахтимизда шу йил 24 мартда ўз ишини бошлаган биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг дастлабки хулосаси шундай.

Мазкур нуфузли Форумнинг ялпи мажлисида Президентимиз кейинги йилларда мамлакатимизда амалга оширилган ислоҳот ва янгиланишлар тўғрисида сўзлаб, юртимизни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳақида айтдилар.

“Буюк ўтмишдан – буюк келажак сари” тамойили асосида иқтисодий-ижтимоий ривожланишимизни жадал давом эттириш ишлари олиб борилмоқда.

2017 йилда катта қадам ташланди – хорижий валютани конвертация қилиш, хорижий инвесторлар томонидан фойдани репатриация қилиш бўйича чекловлар бекор қилинди. Банк ва йирик корхоналаримиз илк марта халқаро рейтинглар олиб, жаҳон молия бозорларига чиқдилар.

Халқаро ҳамжамият учун очиқлик сиёсатини таъминлаш учун 90 та хорижий давлат фуқаролари учун Ўзбекистонга визасиз кириш имконияти яратилди, яна 60 га яқин мамлакат фуқароларига эса енгиллаштирилган тартибда виза олиш имконияти берилди. Бу кўрсаткичлар бўйича мамлакатимиз минтақадаги энг очиқ давлат мақомини қўлга киритди.

Сўнгги 5 йилда мамлакатимизда 21 мингдан ортиқ янги МТМлар, 200 га яқин янги мактаблар ташкил этилди, 3 мингдан ортиқ мактаблар реконструкция қилинди ва тўлиқ жиҳозланди. Шу даврда 82 та янги университет ва институт, жумладан, 23 та хорижий олийгоҳ ташкил этилиб, ОТМлар сони 159 тага, мактаб битирувчиларининг қамров даражаси олдинги 9 фоиздан 28 фоизгача етказишга эришилди.

Иқтисодиётимизга жалб қилинган йиллик хорижий инвестициялар ҳажми уч ярим баробарга ошиб, охирги 5 йилда уларнинг умумий қиймати 25 миллиард долларни ташкил этди. Бунинг ҳисобига 59 мингта инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилиши 2,5 миллиондан ортиқ янги иш ўринлари яратилишига муносиб ҳисса қўшди.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясининг асосий йўналишларига батафсил тўхталди. Хусусан:

давлат активларини хусусийлаштириш орқали 2026 йилга қадар эксклюзив ҳуқуқлар бекор қилиниши ва давлат корхоналарини хусусийлаштириш ҳисобига 25 тадан ортиқ фаолият турлари бўйича монополиялар тугатилиши;

Тижорат банкларида трансформациялар давом эттирилиб, банк активларида хусусий сектор улуши 60 фоизгача етказиш, давлат иштирокидаги корхоналар сони камида 3 бараварга қисқартириш;

Ўзбекистонда хорижий инвесторлар билан биргаликда ДХШ механизмини жорий қилган ҳолда энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим, инфратузилмани ривожлантириш ва йўл қурилиш соҳаларида умумий қиймати 15 млрд долларлик 200 дан ортиқ лойиҳаларни амалга ошириш;

Келгуси беш йилда кимё ва газ, мис, электроника, фармацевтика, тўқимачилик ва кўплаб бошқа соҳаларда 120 млрд долларлик инвестицияларни жалб этиш бўйича аниқ лойиҳалар ишлаб чиқилганлиги;

Кейинги беш йилда мактабгача таълим соҳасида 7 мингдан зиёд янги муассасалар ташкил этиш орқали қамров даражасини ҳозирги 67 фоиздан 80 фоизга етказиш;

қўшимча 1,2 млн ўқувчи учун янги мактаблар барпо этилиши, олий таълим соҳасидаги қамров даражаси 50 фоизга етказилиши;

2022 йилдан президент ҳузурида хорижий инвесторлар кенгаши йиғилишларини мунтазам ўтказиб бориш йўлга қўйилиши айтиб ўтилди.

Умуман олганда, амалга ошириладиган ислоҳотлар натижасида кейинги 5 йил ичида:

ялпи ички маҳсулотни 100 миллиард долларга;

йиллик экспорт ҳажмларини эса 30 миллиард долларга;

хусусий секторнинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 80 фоизга етказиш кўзда тутилгани таъкидланди.

Ўзбекистоннинг 2030 йилга бориб аҳолиси ўртадан юқори даромад оладиган давлатлар қаторидан жой олишига эришиш мақсад қилиб қўйилган.

Давлатимиз раҳбари инвесторлар учун энг қулай ва жозибадор шароитларни яратиш, хорижий ҳамкор ва халқаро ташкилотлар билан ўзаро манфаатли шерикликни ҳар томонлама мустаҳкамлаш борасидаги ишлар қатъий давом эттирилишини таъкидлади.

@a_xaitov
Болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг ўқитувчилари партияга аъзо қилиниб, Ўзбекистон МФЙ қошида партия қуйи бўғини ташкил этилди.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11702

#uzlidep #BPT

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш тартиби ўзгарди

Президентнинг тегишли Фармонига мувофиқ ҳокимларнинг яна бир ваколати қисқартирилди.

Фармонга кўра, эндиликда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш бўйича очиқ электрон танлов натижаларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

Илгари ижара шартномаси тузилмасдан аввал ҳоким қарори қабул қилиниши шарт эди.

Шунингдек, 2022 йил 1 мартдан кейин деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага беришда хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларига алоҳида устуворлик берилиши белгиланди.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ишчи гуруҳ миришкорлик томорқачилар фаолиятини ўрганди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11709

🥬 Лутфулла Худойбердиев томорқасини мисоли кўкатлар “фабрикаси”га қиёсласак арзийди. Чунки бу томорқадан қишин-ёзин бозорга кўкат чиқиб туради.

💬 Худойбердиев: ҳар йили камида 25 млн сўмдан зиёд даромад қиляпмиз.

🧄 Кекса томорқачи Норхол момо Ҳамроева фаолиятига ҳам юксак баҳо берилди. Ҳовлида саримсоқпиёз барқ уриб ўсиб турибди.

👉 Миробод МФЙда томорқасини қаровсиз қолдирган кишилар ҳам бор экан. Ёдгор Қобиловнинг унумдор 3 сотих ери бўш турибди.

Умид Ҳақназаров 1,5 гектар ерни олишга олибдию уни бўш қолдирибди.

🤝 Рўзи Назаров ва Эгамберди Бердиевлар томорқасига эртаги экин экишга кўмаклашилди.

🌳 25 минг туп турли мевали дарахт кўчатлари ҳамда сабзи, пиёз, помидор, ошқовоқ, бодринг ва бошқа уруғлар бепул етказиб берилди.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
☑️ Деҳқон хўжалиги учун танлов ғолибига ерни расмийлаштириш соддалаштирилди

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага беришда ҳоким қарори билан тасдиқлаш тартиби бекор қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

📌 Фармонга кўра:

қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага бериш бўйича очиқ электрон танлов натижаларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарори билан тасдиқлаш тартиби бекор қилинди.

Илгари ижара шартномаси тузилмасдан аввал ҳоким қарори қабул қилиниши керак эди.

📌 Шунингдек, деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини очиқ электрон танлов орқали ижарага беришда 2022 йил 1 мартдан кейин хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларига алоҳида устуворлик берилиши белгиланди.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Маҳаллабай тизими асосида аҳоли томорқаларидан фойдаланиш бўйича қатор ишлар
#26mar #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
☑️ "Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони таъсис этилади.

“Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан “очиқ мулоқоти”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармойиши қабул қилинди. Фармойиш билан чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Йўл харитаси 7 та йўналишдан иборат бўлиб, унда, жумладан қуйидагилар белгиланган:

🔸 2022 йилда 136 та ва 2023 йилда яна 140 та янги поликлиника фаолиятини йўлга қўйиш;

🔹 2023 йилдан жойлардаги поликлиника филиаллари негизида оилавий шифокор пунктларини ташкил этиш;

🔸 Оилавий шифокор пунктлари, оилавий поликлиникалар ва кўп тармоқли марказий поликлиникаларда кундузги стационар иш вақтини соат 20:00 гача узайтириш. Уларда ишлайдиган шифокор ва ҳамширалар иш ҳақига қўшимча устама тўлашни йўлга қўйиш.

📌 2022 йил 1 майдан:

барча туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида болалар бўлимини ташкил этиш;

тиббиёт бригадаларига 2022–2023 йилларда қўшимча 8 500 та ҳамшира ва доя штат бирликларини бериш;

18 ёшгача бўлган болаларни педиатр, стоматолог, эндокринолог, ортопед каби энг зарур мутахассислар томонидан манзилли кўрикдан ўтказиш тизимини жорий қилиш.

Тажрибали шифокорларнинг якка тартибда оилавий шифокорлик фаолиятини юритишига рухсат бериш;

3-15 ёшдаги болаларни 2022 йил 1 июлдан йод препарати билан бепул таъминлаш;

Янгидан ташкил этилаётган 46 та туманлараро перинатал марказларда чақалоқлар реанимацияси бўлими фаолиятини йўлга қўйиш.

📌 2022 йил 1 июндан:

соғлиқни сақлаш тизими ходимларининг ойлик маошини малака тоифасига қараб қўшимча 15 фоизгача ошириш;

юқори технологик мураккаб операцияларни бажарган шифокорларга қўшимча 25 фоиз миқдорида устама тўлашни жорий этиш.

📌 2022 йил 1 майдан:

🔸барча тиббиёт ходимлари учун дастлабки ва даврий касбий тиббий кўрикни бепул ўтказиш;

🔹 қон билан бевосита ишлаётган тиббиёт ходимларини гепатит “В” касаллигига қарши бепул эмлаш.

📌 2022/2023 ўқув йилидан:

ҳудудларда шифокорларга бўлган ҳақиқий эҳтиёждан келиб чиқиб, тиббиёт ОТМда давлат грантлари асосида қабул квоталари мақсадли ошириб бориш;

фтизиатрия, гематология, нефрология, пульмонология, психиатрия, шошилинч тиббий ёрдам, лаборатория иши, юқумли касалликлар каби 15 та тор соҳадаги мутахассислик бўйича магистратурага давлат грантларини 4 бараварга ошириш.

Олис ва чекка ҳудудлар оилавий шифокорлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларининг шифокорлари ойлик иш ҳақига қўшимча 2 млн сўм ҳар ойлик устама белгилаш.

“Қишлоқ шифокори” дастури доирасида жалб қилинган шифокорларга ипотека асосида уй-жой сотиб олиш харажатларининг 50 фоизигача қисмини маҳаллий бюджетлар маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш.

Олис ва чекка ҳудудларда узлуксиз 3 йил ишлаган шифокорларни клиник ординатурага тест синовларисиз қабул қилиш.

Ўз маҳалласида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилган, шахсий намуна кўрсатган тиббиёт ходимлари ва жамоатчилик вакиллари учун “Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишонини таъсис этиш.

@a_xaitov
НАВРЎЗ РИЗАЕВ;

Депутатлар мамлакат ҳаётига доир муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама қилди.
Жорий йилнинг 28 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётига дахлдор бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.

Депутатлар дастлаб “Ер ости бойликлари тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқди. Ушбу ҳужжатда ер қаъри участкаларидан фойдаланувчилар учун минимал талаблар аниқ ва очиқ тарзда келтириб берилмоқда. Ер қаъри участкаларидан фойдаланиш тартиб-таомиллари такомиллаштирилмоқда.

Хусусан, геологик жиҳатдан ўрганиш ўтказилмаган ва кам ўрганилган ер қаъри участкаларини халқаро стандартлар асосида блоклар (майдонлар)га ажратиш тизими жорий этилмоқда. Қолаверса, ўрганилганлик даражаси ва кон очиш салоҳияти юқори бўлган майдонларни геологик жиҳатдан ўрганиш ҳамда аниқланган конлардан фойдали...

БАТАФСИЛ
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=826086212127259&id=100113808057840
ХАВОЛАДА.

@Deputatlar_minbari
Депутатлар мамлакат ҳаётига доир муҳим қонун лойиҳаларини муҳокама қилди

👉БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Томорқалардан самарали фойдаланиш ҳолати ўрганилди

👉БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Аҳолининг турмуш шароити янада яхшиланади

👉 БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram