Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Шавкат Мирзиёев: Халқимиз саломатлиги ҳамма нарсадан устун ва қадрли
Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказди.
Мурожаатларнинг 55 фоизи бирламчи тиббиёт муассасалари ҳақида бўлган. Шу боис, жойларда поликлиникалар тармоғи янада кенгайтирилиши таъкидланди.
Чекка ҳудудларда ишлаётган шифокорларнинг ойлигига 2 млн сўмдан қўшимча устама тўланади, уй-жой сотиб олишига кўмаклашилади.
Тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш учун алоҳида дастур қабул қилинади. 2022-2025 йилларда уларнинг барча эскирган машиналари замонавийларига алмаштирилади.
1 июндан тиббиёт ходимларининг ойлик маоши малака тоифасига қараб 15 фоизгача оширилади.
“Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони таъсис этилади.
Тизимда коррупцияга бутунлай чек қўйиш зарурлиги таъкидланди.
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube

Қанийди томорқаларнинг ҳаммаси ҳам яшнаб турса...
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11681
Талликуронлик 75 ёшни қоралаган Тоштемир бобо Расуловнинг ишчан, чаққон ва меҳнатсеварлигини кўриб қойил қоласан киши. Томорқасини яшнатиб қўйибди, шу яшилликка боқиб, отахоннинг ўзи ҳам ҳузур қилади.
#uzlidep #tomorqa #Xaitov
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11681
Талликуронлик 75 ёшни қоралаган Тоштемир бобо Расуловнинг ишчан, чаққон ва меҳнатсеварлигини кўриб қойил қоласан киши. Томорқасини яшнатиб қўйибди, шу яшилликка боқиб, отахоннинг ўзи ҳам ҳузур қилади.
#uzlidep #tomorqa #Xaitov
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
☑️ Тиббиёт соҳаси қўллаб- қувватланади.
Жорий йилнинг 18 март куни Халқаро форумлар саройида давлатимиз раҳбари иштирокида "Тиббиётдаги ислоҳотлар - инсон қадри учун" мавзусида очиқ мулоқот ўтказилди.
Соғлиқни сақлаш бўйича 25 мингдан зиёд мурожаатлар қабул қилинди. Уларнинг 8 мингдан кўпи шахсий бўлиб, жойида ҳал этилмоқда. 17 мингтаси эса тизимга оид масалалардир.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида уларни умумлаштириб, 7 та муҳим йўналишни кўрсатиб ўтди. Булар:
Биринчи йўналиш – бирламчи тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш;
иккинчиси – тез тиббий ёрдамни ривожлантириш;
учинчиси – тиббиёт муассасаларининг шароитини яхшилаш;
тўртинчиси – соҳа ходимларини моддий рағбатлантириш;
бешинчиси – шифохоналарни малакали кадрлар билан таъминлаш;
олтинчиси – жамиятда соғлом турмуш маданиятини ошириш;
еттинчиси – касалликларнинг олдини олишга қаратилган.
Президент бу йўналишларнинг ҳар бирига атрофлича тўхталиб, янги ташаббусларни илгари сурди.
Масалан, мурожаатларнинг 55 фоизи бирламчи тиббиёт муассасалари ҳақида бўлган. Шу боис, жойларда поликлиникалар тармоғи янада кенгайтирилиши таъкидланди.
Хусусан, 2 мингдан зиёд олис маҳаллаларда тиббиёт пунктлари ташкил этилади. “Қишлоқ шифокори” дастури янада такомиллаштирилиб, чекка ҳудудларда фаолият олиб бораётган шифокорларнинг ойлик иш ҳақига 2 миллион сўмдан қўшимча устама тўланади, уй-жой сотиб олишига кўмаклашилади. Бундай жойларда узлуксиз уч йил ишлаган шифокор клиник ординатурага имтиҳонсиз қабул қилинади. Нафақага чиққан тажрибали шифокорларга ўз уйида ёки ижара бинода даволашига рухсат берилади.
Иккинчи йўналишга асосан, тез тиббий ёрдам сифатини яхшилаш, уларни аҳолига янада яқинлаштириш учун алоҳида дастур қабул қилинади. Тез ёрдам туман ёки вилоят чегарасига қараб эмас, балки беморгача масофанинг яқинлигига қараб хизмат кўрсатади. 2025 йилгача тез тиббий ёрдам тизимидаги барча эскирган машиналар замонавий автомобилларга алмаштирилади.
1 минг 100 та шифо масканидаги шароитлар яхшиланади. Бирламчи бўғиндан бошлаб, тиббиётнинг барча соҳаларини рақамлаштириш бўйича дастур қабул қилинади. Икки йил ичида барча тиббиёт муассасалари янги компьютерлар билан жиҳозланади.
Тўртинчи йўналишда тиббиёт ходимларини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди. Жорий йил 1 июндан тиббиёт ходимларининг ойлик маоши малака тоифасига қараб 15 фоизгача оширилади. Юқори технологик мураккаб операцияларни бажарган шифокорларга эса яна 25 фоиз миқдорида устама тўланади. Барча тиббиёт ходимлари учун дастлабки ва даврий касбий тиббий кўрик бепул ўтказилади.
Соҳани малакали кадрлар билан таъминлаш ҳам долзарб масалалардан. Тиббиёт олийгоҳларида олти ойлик ихтисослашган курслар ташкил этилиб, оилавий шифокорларни ҳудудларда зарур мутахассислик бўйича мақсадли ўқитиш йўлга қўйилади. Барча тиббиёт коллежлари ва техникумлари олий таълим муассасаларига бириктирилади.
Олтинчи йўналиш жамиятда соғлом турмуш маданиятини оширишга қаратилган. Жорий йилдан бошлаб, тиббий бригада, оилавий шифокор пункти ва поликлиникалар иш самарадорлигини баҳолаш бўйича рейтинг тизими жорий қилинади. Ижобий кўрсаткичларга эришган тиббиёт ходимлари мукофотланади. “Халқ саломатлиги посбони” кўкрак нишони таъсис этилади.
Еттинчи йўналишда касалликларнинг олдини олиш вазифалари кўрсатиб ўтилди. Шу мақсадда тиббиёт тизими “маблағни бевосита беморга сарфлаш” тамойили асосида молиялаштирилиши белгиланди. Тиббий суғурта тизими йил якунига қадар Сирдарё вилоятида, келгуси йилларда барча ҳудудларда йўлга қўйилади.
Президентимиз маърузасида айтилган ҳар бир вазифа бўйича аниқ молиявий манбалар, техник ечимлар ва амалий механизмлар белгиланди.
@a_xaitov

Наврўзи олам барчамизга муборак бўлсин!
Жонажон диёримизга барчамиз орзиқиб кутган Наврўз айёми кириб келяпти. Бу ажойиб, хосиятли байрам бугун қалбларимизга чексиз қувонч ва завқ бағишлаяпти.
Мана шундай файзли, шодиёна айёмда фидойи ва меҳнаткаш халқимиз, тадбиркор ва фермерларимиз, партиямизнинг бир миллиондан зиёд аъзолари, хайрихоҳларимизга юксак ҳурматимиз ва энг эзгу тилакларимизни изҳор этамиз.
Янги Ўзбекистон ва Янги кун – Наврўз муштарак тушунчалардир. Учинчи Ренессансга пойдевор бўлаётган Янги Ўзбекистонни барпо этиш ғоялари эса халқимизнинг эзгу анъаналарини ўзида мужассам этган Наврўздан ҳам куч-қувват олади.
“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”нинг Наврўзи ҳаётимизнинг барча жабҳаларида, соҳа ва тармоқларида бўй кўрсатаётган янгиланиш, ўсиш ва юксалиш палласидир.
Наврўз фалсафаси замирида одамларнинг дарду ташвиши билан яшаш, кексаларга ҳурмат, адолат ва халқпарварлик каби эзгу фазилатлар мужассам. Бу бетакрор байрам барча эзгу ниятли инсонларни бирлаштиради, уларнинг қалбида энг гўзал ва олижаноб туйғуларни уйғотади.
Шарқона Янги йилимиз — Наврўзи оламнинг қадами қутлуғ ва баракали келсин!
Янгиланиш нафаси кезиб юрган мана шу файзли лаҳзаларда барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт, омад, оилаларингизга тинчлик-тотувлик, файз ва фаровонлик тилаймиз.
Актам Хаитов,
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари,
Ўзбекистон фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

☑️ Тиббиётда хусусий сектор жадал ривожланади.
"Тиббиёт тизимидаги энг катта ўзгаришлардан яна бири – давлат шифохоналари билан бирга хусусий медицина ҳам ривожланмоқда.
Масалан, аввал бундай хизматлар фақат стоматология бўйича кўрсатилган бўлса, ҳозир хусусий клиникалар деярли барча йўналишларда фаолият юритмоқда ва уларнинг сони 8 мингтага етди.
Хусусий тиббиёт учун солиқ ва божхона имтиёзлари, субсидияларни қамраб олган қўллаб-қувватлаш тизими жорий этилди. Натижада, биргина солиқ имтиёзлари ҳисобидан, сўнгги беш йилда хусусий сектор ихтиёрида 1,3 триллион сўм маблағ қолди."
Булар ҳақида давлатимиз раҳбари шу йилнинг 18 март куни Халқаро форумлар саройида бўлиб ўтган "Тиббиётдаги ислоҳотлар - инсон қадри учун" мавзусидаги очиқ мулоқотда айтдилар.
Маълумот учун мазкур анжуманлар саройида мингдан ортиқ, ҳудудлардаги студияларда 20 мингга яқин тиббиёт ходимлари, аҳоли вакиллари иштирок этди.
Президентимиз "Ҳаёт ҳақиқати шуни кўрсатадики, фақатгина соғлом халқ, баркамол миллат буюк ишларга қодир бўлади" деб ҳақ гапни айтдилар.
Илгари ҳар йили минглаб юртдошларимиз даво истаб чет элларга боришга мажбур эди. Эндиликда яратилган имкониятлар туфайли бундай мураккаб, қиммат операцияларнинг кўпи юртимизда амалга оширилмоқда. Сўнгги беш йилда шифохоналаримизда 200 турдаги янги жарроҳлик амалиёти, жумладан, буйрак ва жигар трансплантацияси йўлга қўйилди. Мисол учун, биргина буйрак трансплантацияси орқали шу кунгача 700 га яқин беморнинг ҳаёти сақлаб қолинган.
Тиббий таълим муассасалари сонини кўпайтириш, замонавий билим ва малакага эга кадрлар тайёрлашга алоҳида эътибор берилаяпти. Хусусан, сўнгги беш йилда 6 та янги тиббиёт олийгоҳи ташкил этилиб, уларнинг сони 14 тага етди, қабул квотаси эса 4 баробарга ошди.
Тиббиётимиздаги огриқли нуқталардан бўлган малакали кадрлар билан чекка ҳудудларни таъминлаш масаласида ижобий ўзгаришлар бўлаяпти.
Ҳудудларни малакали мутахассислар билан кафолатли таъминлаш мақсадида вилоятлар буюртмасига асосан манзилли ўқишга қабул қилиш йўлга қўйилди. Шунингдек, 1 минг 500 нафар шифокорлар нуфузли хорижий клиника ва университетларда малакасини оширди.
Тиббиётимизда хусусий секторга келгусида ҳам катта имкониятлар эшиги очилиши соҳага сармоя киритиш, малакали кадрларни жалб қилиш ва хизматлар сифатининг ошишини рағбатлантиради.
Партиямиз электоратимиз манфаатидан келиб чиқиб, бу борадаги ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлайди.

Forwarded from UzA | Расмий канал
☑️ Дилдаги гаплар👇
Наврўз байрамининг асосий тантаналари муҳташам “Ҳумо” саройида ўтказилди. Унда давлатимиз раҳбари халқимизни табрикладилар.
Тадбирда мен ҳам қатнашдим.
Коронавирус пандемияси туфайли биз кейинги икки йилда Наврўз байрамини халқимиз кутганидек юксак даражада нишонлай олмаганини айтиб, бу йилги Наврўз байрамини катта шоду хуррамлик билан қарши олаётганимизни урғу бердилар.
Дарҳақиқат шундай: биз соғинган кўклам, яшариш ва янгиланиш фасли – Наврўзи олам деҳқончилигимизга қут-барака билан келди.
"Шу кунларда осмондан ёмғир эмас, оби раҳмат ёғмоқда, қут-барака билан ризқу рўз ёғмоқда. Бунинг учун Яратганга ҳар қанча шукроналар айтсак арзийди" дея миришкор деҳқону-чорвадорларимиз кўнглидаги гапларни айтдилар Президентимиз.
Бу йилги муракккаб шароитда ҳам катта хирмон кўтаришга аҳд қилган азму-шижоатди фермер, деҳқон, томорқачи ва кластерларимизга катта далда бериб, соҳадаги чуқур ислоҳотлар ва қўллаб-қувватлаш чораларига бош-қош бўлиб келаётган давлатимиз раҳбарининг бу йилги эътиборлари ҳам юксак!
Мамлакатимизда бошлаган улкан ислоҳотларимизни давом эттириш мақсадида Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси ҳамда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” дастури қабул қилинганини алоҳида таъкидладилар.
Якунда яхши тилак билдирдилар: "Наврўзи олам ҳар бир инсон, ҳар бир оилага тинчлик-хотиржамлик, яхшилик ва файзу барака олиб келсин!". Илоҳим ижобат бўлсин!
Яратган юртимизни тинч ва осойишта, халқимизни соғ-омон сақласин!

Маҳалла тизимининг жонкуяр ва фидойи ходимлари, байрамингиз муборак бўлсин!
ЎзЛиДеПнинг миллиондан зиёд аъзолари, парламент қуйи палатасидаги партия фракцияси номидан сизларни 22 март – маҳалла тизими ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз!
Диёримизда Наврўзи олам шукуҳи давом этаётган файзли паллада тизим вакилларига энг эзгу тилакларимизни изҳор этишдан бениҳоя мамнунмиз.
Маҳалла халқимизнинг юксак тафаккурини, урф-одатлар ва анъаналарини ўзида мужассам этган эзгу қадриятларимиз кўзгусидир.
Президентимиз беш йил муқаддам маҳалла катта ижтимоий куч сифатида майдонга чиқиши кераклигини таъкидлаган эди. Бу қизғин даъват амалий ишларга кўчди. Юртимизда кейинги йилларда маҳалланинг жамият бошқарувидаги ўрни ва роли ниҳоятда юксалди.
“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” да ислоҳотларни “маҳаллабай” асосда амалга ошириш, барча қишлоқ ва маҳаллаларимизни жадал ривожлантиришга янада кўпроқ эътибор қаратилмоқда.
Бу муҳим жараёнда маҳалла тизими ходимлари ўз зиммасидаги шарафли, айни пайтда масъулиятли вазифаларни теран ҳис этиб, астойдил меҳнат қилаётганини, давлатимиз раҳбарининг “маҳалла халқ билан давлат ўртасидаги кўприк бўлиши керак” деган фикрига ҳамоҳанг иш юритаётганини алоҳида эътироф этамиз.
Маҳалла тизими ходимларини касб байрами билан яна бир бор табриклаб, мустаҳкам соғлиқ, хонадонларига файз-у барака, масъулиятли фаолиятига янги муваффақиятлар тилаймиз.
Актам Хаитов,
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари,
Ўзбекистон фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси
ЎзЛиДеПнинг миллиондан зиёд аъзолари, парламент қуйи палатасидаги партия фракцияси номидан сизларни 22 март – маҳалла тизими ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз!
Диёримизда Наврўзи олам шукуҳи давом этаётган файзли паллада тизим вакилларига энг эзгу тилакларимизни изҳор этишдан бениҳоя мамнунмиз.
Маҳалла халқимизнинг юксак тафаккурини, урф-одатлар ва анъаналарини ўзида мужассам этган эзгу қадриятларимиз кўзгусидир.
Президентимиз беш йил муқаддам маҳалла катта ижтимоий куч сифатида майдонга чиқиши кераклигини таъкидлаган эди. Бу қизғин даъват амалий ишларга кўчди. Юртимизда кейинги йилларда маҳалланинг жамият бошқарувидаги ўрни ва роли ниҳоятда юксалди.
“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” да ислоҳотларни “маҳаллабай” асосда амалга ошириш, барча қишлоқ ва маҳаллаларимизни жадал ривожлантиришга янада кўпроқ эътибор қаратилмоқда.
Бу муҳим жараёнда маҳалла тизими ходимлари ўз зиммасидаги шарафли, айни пайтда масъулиятли вазифаларни теран ҳис этиб, астойдил меҳнат қилаётганини, давлатимиз раҳбарининг “маҳалла халқ билан давлат ўртасидаги кўприк бўлиши керак” деган фикрига ҳамоҳанг иш юритаётганини алоҳида эътироф этамиз.
Маҳалла тизими ходимларини касб байрами билан яна бир бор табриклаб, мустаҳкам соғлиқ, хонадонларига файз-у барака, масъулиятли фаолиятига янги муваффақиятлар тилаймиз.
Актам Хаитов,
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари,
Ўзбекистон фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси
Forwarded from Kun.uz | Расмий канал
“5 тонна хурмо майизини экспорт қилдик” — наманганлик тадбиркор йигит
Ўзбекистонда хурмо пишган пайтларда уни узоқ вақт сақлашнинг иложи йўқлиги учун анча арзонга сотилади. Баъзан фойда кўролмаган боғбонлар мева дарахтларини кесиб ташлашга мажбур бўлишади. Чустлик Акмал Суюнов арзон хурмодан майиз қилиб, бир неча баробар қимматроққа сотишни йўлга қўйган.
👉 https://kun.uz/52321965
📹👉 Видеони кўриш
Kun.uz расмий канали

Ўзбек пахтасидан бойкот ечилди. Соҳани нималар кутмоқда?
Cotton Campaign халқаро коалицияси ўзбек пахтасини бойкот қилиш тўхтатилганини маълум қилганидан сўнг, кўплаб саволлар пайдо бўлди: бойкот ечилгандан кейин нималар ўзгарди, Ўзбекистон учун қандай имкониятлар пайдо бўлди? Kun.uz шу мавзуда мутахассислар билан суҳбатлашди.
👉 Мақолани ўқиш
📹 Видеони кўриш