Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15.9K subscribers
9.41K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Тараққиёт стратегияси доирасида O'zLiDePнинг аниқ чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/11218

Бугун O'zLiDePСиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси ҳамда ҳудудий партия ташкилотлари иштирокида видеоконференция шаклида онлайн йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 26 январь куни Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясини белгилаш ҳамда уни жорий йилда амалга ошириш масалалари муҳокамаси юзасидан бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган устувор вазифалар ижросига қаратилди.

#uzlidep #davlatdasturi #taraqqiyotstrategiyasi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Давлат дастурининг белгиланган муддатларда бажарилиши барча соҳаларнинг жадал ривожланишини таъминлайди

https://uzlidep.uz/news-of-party/12038

2022 йил ҳосили учун республикада жами 1,034 млн гектар майдонда пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан 4 млн тоннага яқин пахта хомашёси етиштириш белгиланди.
Бугунги кунда очиқ электрон танловларда 55 минг 973 гектар
ер майдонлари 256 минг нафар ғолибга ажратиб берилди.

#uzlidep #davlatdasturi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жорий йилги Давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига O'zLiDeP СТМ раҳбари Насимжон Алимовнинг фикр-мулоҳазаси.

#uzlidep #DavlatDasturi #munosabat

O'zLiDeP расмий канали
❗️Тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ жазо чоралари либераллаштирилади

Президент фармони лойиҳасига кўра, Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий ҳимоясини янада кучайтириш ва жавобгарлигини либераллаштириш мақсадида 2023 йил 1 мартдан бошлаб тадбиркорлик субъектларига нисбатан янги турдаги жавобгарлик ва жазо чораларини жорий этишга бир йиллик мораторий ўрнатилади.

Лойиҳада Адлия вазирлиги Бош прокуратура билан биргаликда бир ой муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш белгиланган:

Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик маъмурий юрисдикцияга ўтказиш орқали бекор қилиш;

тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда биринчи марта ҳуқуқбузарлик содир этган кичик тадбиркорлик субъектларига молиявий санкцияларни қўллаш тақиқлаш (жиноят ишлари доирасида аниқланган ва кўриб чиқилаётган ҳуқуқбузарлик ишлари бундан мустасно).

☝️Натижада, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ жазо чоралари либераллаштирилади.

💻 Президент фармони лойиҳаси муҳокамасида қатнашиш:
https://regulation.gov.uz/oz/d/76071

❗️Муҳокамада фаол иштирок этишга чорлаймиз.

#uzlidep #DavlatDasturi

O'zLiDeP расмий канали
❗️Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг комиссия раислари доимий асосда фаолият олиб боради

Халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг маҳаллалардаги муаммоларни ҳал қилишдаги ролини ошириш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг турмуш даражасини ошириш бўйича доимий комиссиялар фаолиятини кучайтириш мақсад қилинмоқда.

Президент фармони лойиҳасига кўра, тажриба тариқасида халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг комиссия раисларини доимий асосда фаолият олиб боришларини ташкил этиш белгиланмоқда.

Шунингдек, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда ва уни амалга оширишда халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг доимий комиссиялари иштироки таъминланади.

💻 Президент фармони лойиҳаси муҳокамасида қатнашиш:
https://regulation.gov.uz/oz/d/76071

❗️Муҳокамада фаол иштирок этишга чорлаймиз.

#uzlidep #DavlatDasturi

O'zLiDeP расмий канали
O'zLiDeP олдидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14068

Бугун O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда дастлаб Президентимизнинг куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Олий суд раҳбарияти билан учрашувидан келиб чиқадиган устувор вазифалар ижроси муҳокама қилинди.

Конституциямизни такомиллаштириш борасида ташаббусни илгари сурган партия сифатида O'zLiDeP аъзолари, Қонунчилик палатасидаги, ҳудудий ва туман кенгашларидаги 2 минг 300дан зиёд партия депутатлари фаол қатнашдилар.

Мажлисда “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармонидан келиб чиқувчи партия ва фракция олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

#uzlidep #konstitutsiya #davlatdasturi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDeP олдидаги долзарб масалалар муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14068

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда дастлаб Президентимизнинг куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари, Олий суд раҳбарияти билан учрашувидан келиб чиқадиган устувор вазифалар ижроси муҳокама қилинди.

Конституциямизни такомиллаштириш борасида ташаббусни илгари сурган партия сифатида O'zLiDeP аъзолари, Қонунчилик палатасидаги, ҳудудий ва туман кенгашларидаги 2 минг 300дан зиёд партия депутатлари фаол қатнашдилар.

Мажлисда “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармонидан келиб чиқувчи партия ва фракция олдида турган устувор вазифалар муҳокама қилинди.

#uzlidep #konstitutsiya #davlatdasturi

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлат дастури: тараққиёт йўлидаги комплекс чора-тадбирлар
#27feb #uzbekiston24

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракциясининг кенгайтирилган қўшма мажлиси бўлиб ўтди.

Унда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармонидан келиб чиқувчи O’zLiDeP ва унинг фракцияси олдида турган долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда сўз олганлар Давлат дастурида белгиланган вазифаларнинг барчаси халқимизнинг ҳаёт даражаси янада яхшилаш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш, бандликни таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузи ошишига хизмат қилишини қайд этдилар.

Дастурда белгиланган долзарб вазифаларни оғишмай амалга ошириш, унинг мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатлами орасида тарғиб қилиш ҳамда ҳужжатда назарда тутилган мақсадларнинг самарали ижро этилиши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини ўрнатиш лозимлигини таъкидладилар.

#uzlidep #davlatdasturi

O'zLiDeP расмий канали