Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14.9K subscribers
9.38K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ишчи гуруҳ ўрганишлари кўриб чиқилди
#24mar #uzbekiston24

O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан тиббиёт тизимидаги хусусий сектор вакилларининг муаммоларини аниқлаш ва уларга амалий кўмак бериш мақсадида ишчи гуруҳлар тузилган эди. Қисқа вақт ичида мазкур ишчи гуруҳлар томонидан қатор ўрганишлар ўтказилди.

Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида ушбу ўрганиш натижалари якунлари муҳокамасига бағишланди.

Таъкидланганидек, ҳудудда соғлиқни сақлаш соҳасида 500 дан ортиқ хусусий клиника, шифохона ва дорихоналар аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда. Ишчи гуруҳлар бу субъектлардан 342 тасининг фаолиятини кўриб чиқди. Ишчи гуруҳларнинг ўрганиш натижалари умумлаштирилган ҳолда йигирмага яқин таклиф ишлаб чиқилди.

Дастлабки таҳлилларга кўра, хусусий тиббиёт муассасаларида малакали кадрлар етишмовчилиги жиддий масала сифатида аниқланган ҳолатлар ичида алоҳида ўрин эгаллайди.

Танқидий ўрганишлар шуни кўрсатяптики, хусусий секторда мутахассислар етишмовчилиги қарийб 40 фоизни ташкил этади. Айниқса, гинеколог, физиотерапевт ва УЗИ мутахассисларига талаб жуда юқори.

Йиғилишда ўрганиш якунларида аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, хусусий секторни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

@a_xaitov

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur