Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14.2K subscribers
9.41K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Шерободдан 10 минг тонна анор экспортга чиқади

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/9258

Давлатимиз раҳбари Сурхондарё вилоятига ташрифи чоғида ҳам бунга ўзи амин бўлди ва тумандаги анор боғлари бор хонадонда бўлди. Хўш бу анорлар қаерда сараланаяпти ва қандай тарзда маҳсулот экспорт қилинаяпти?

#uzlidep #tashrif #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Актам Хаитов: Шерободда аҳоли томорқаларидан максимал фойдаланиб анор экиладиган ҳудудларни кўпайтириш ишлари олиб борилмоқда

Шеробод ҳудудида анорчилик ривожланган. Оҳирги 4-5 йилда у юқори даражага олиб чиқилди

Бу ерларга илм кириб келаётгани ва анорчилик бўйича Шеробод тажрибасининг натижасида ўртача хосилдорликни 1,5–2 бараварга ошириш имконияти бор

Шерободнинг анорчилик ривожланмаган маҳаллаларида ҳам салкам 20 минг хонадонни қамраб олишни ўзимизга вазифа қилдик

#uzlidep #Xaitov #Surxondaryo #tashrif #tahlilnoma

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедов расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.
Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни Президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Гурбангули Бердимуҳамедов Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйди.
Ўзбекистон ва Туркманистон Президентларининг музокаралари эртага, 5 октябрь куни Кўксарой қароргоҳида бўлиб ўтади.

По приглашению Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева Президент Туркменистана Гурбангулы Бердымухамедов прибыл в нашу страну с официальным визитом.
В международном аэропорту Ташкента имени Ислама Каримова высокого гостя встретил Президент Шавкат Мирзиёев.
Гурбангулы Бердымухамедов возложил цветы к подножию Монумента независимости и гуманизма.
Переговоры на высшем уровне состоятся завтра, 5 октября, в резиденции Куксарой.

#Mirziyoyev #Turkmaniston #tashrif #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдаги саммитида иштирок этиш учун 11-12 ноябрь кунлари Туркияда ташриф билан бўлади.
Бўлажак олий даражадаги учрашув кун тартибидан кенгаш доирасидаги кўп қиррали муносабатларни кенгайтириш масалалари ўрин олган. Ташкилот фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари ҳам кўриб чиқилади.
Ташриф дастурида Истанбул шаҳрида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ҳам кўзда тутилган.

Президент Шавкат Мирзиёев 11-12 ноября совершит визит в Турцию для участия в очередном саммите Совета сотрудничества тюркоязычных государств.
В повестку дня предстоящей встречи на высшем уровне включены вопросы расширения многоплановых отношений
в рамках совета. Будут также рассмотрены вопросы дальнейшего совершенствования деятельности организации.
Программой пребывания также предусмотрено проведение ряда двусторонних встреч в городе Стамбуле.

#Mirziyoyev #tashrif #sammit #TurkiyKengash

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россияга ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди.
Давлат раҳбарларининг учрашувида Ўзбекистон-Россия стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда кўп қиррали ҳамкорликни, шу жумладан савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда кенгайтиришнинг долзарб масалалари батафсил кўриб чиқилди.

Визит Президента Республики Узбекистан в Россию завершился. Шавкат Мирзиёев отбыл в Ташкент.
На встрече лидеров двух стран были обстоятельно рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего укрепления узбекско-российских отношений стратегического партнерства и расширения многопланового сотрудничества, в том числе в торгово-экономической и культурно-гуманитарной сферах.

#Mirziyoyev #tashrif #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрига келди.
Нурсултон Назарбоев номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.
Давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари 6 декабрга мўлжалланган.

Президент Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента Касым-Жомарта Токаева прибыл с государственным визитом в столицу Казахстана Нур-Султан.
В Международном аэропорту имени Нурсултана Назарбаева в честь высокого гостя был выстроен почетный караул.
Главу нашего государства встретил Президент Республики Казахстан Касым-Жомарт Токаев.
Основные мероприятия визита пройдут 6 декабря.

#Mirziyoyev #tashrif #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Оқўрда қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтди.
Самимият ва ишонч руҳида ўтган учрашувда етакчилар кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон шериклигига доир кенг кўламли масалаларни, шу жумладан сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кўриб чиқдилар, халқаро ва минтақа кун тартиби юзасидан фикр алмашдилар.

В резиденции Акорда прошла церемония официальной встречи Президента Республики Узбекистан.
Затем состоялись переговоры глав государств в узком составе.
В ходе встречи, которая прошла в теплой и доверительной обстановке, главы государств рассмотрели широкий круг вопросов многогранного узбекско-казахстанского партнерства, в том числе в политической, торгово-экономической, культурно-гуманитарной сферах, а также обменялись мнениями по международной и региональной повестке.

#Mirziyoyev #tashrif #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🇺🇿 🇰🇿 Давлат ташрифнининг асосий тадбирларидан сўнг ОАВ вакиллари учун брифинг ўтказилди.

Товар айирбошлашни келгуси йилда 5 миллиардга, узоқ муддатли истиқболда эса 10 миллиардга етказиш мақсад қилинди.

Томонлар агрокластерлар, улгуржи-тақсимлаш ва логистика марказларини ташкил этишга, “Агроэкспресс” лойиҳасини илгари суришга келишиб олди.

“Учқудуқ-Қизилўрда” автомобиль ва темир йўллари, “Туркистон-Чимкент-Тошкент” юқори тезликда ҳаракатланувчи темир йўлини қуриш режалаштирилган.

“Яшил” энергетика лойиҳаларини фаоллаштиришга, энг янги сув тежайдиган технологияларни жорий қилишга ва Оролбўйида дарахтзорлар яратиш борасида биргаликда ишлаш ва халқаро донорлар билан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

Қозоғистонда Ўзбекистон йили ва Ўзбекистонда Қозоғистон йили тадбирлари мунтазам ўтказилади.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги кенг нишонланади.

Афғонистондаги вазиятдан келиб чиққан ҳолда қарши курашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу борада Ўзбекистон ва Қозоғистон позициялари тўлиқ мос экани тасдиқланди.

Шавкат Мирзиёев Қасим-Жомарт Тоқаевни ўзига қулай вақтда ташриф билан Ўзбекистонга келишга таклиф қилди.

#Mirziyoyev #tashrif #Qozogiston #hamkorlik

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Корея Республикасига келди.
Сеул шаҳридаги аэропортда давлатимиз раҳбарини тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди, артиллериядан тўплар отилди.
Ўзбекистон етакчисини Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари Хонг Нам Ки ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Саммитнинг асосий тадбирлари - икки томонлама учрашув ва музокаралар 17 декабрь, жума куни бўлиб ўтади.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Республику Корея с государственным визитом.
В аэропорту города Сеула состоялась торжественная встреча главы нашего государства. В честь высокого гостя был выстроен почетный караул. Произведены артиллерийские залпы.
Лидера Узбекистана встретили заместитель Премьер-министра Республики Корея Хонг Нам Ки и другие официальные лица.
Основные мероприятия саммита - двусторонние встречи и переговоры - пройдут в пятницу, 17 декабря.

#Mirziyoyev #tashrif #JanubiyKoreya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлат раҳбарларининг музокараларидан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Мун Чжэ Ин Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма баёнотни қабул қилдилар.
Икки мамлакат раҳбарлари ҳузурида соғлиқни сақлаш, “ақлли” шаҳарлар, энергетика, нодир металлар соҳасида ҳамкорлик қилиш, лойиҳаларни молиялаштириш бўйича қатор келишувлар имзоланди.

После переговоров глав государств состоялась церемония подписания двусторонних документов.
Президенты Шавкат Мирзиёев и Мун Чжэ Ин приняли Совместное заявление об углублении отношений особого стратегического партнерства между Республикой Узбекистан и Республикой Корея.
В присутствии лидеров подписан ряд документов о сотрудничестве в области здравоохранения, “умных” городов, энергетики, редких металлов, финансировании проектов.

#Mirziyoyev #tashrif #JanubiyKoreya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳрида Корея Республикасининг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда умумий қиймати 5 миллиард доллардан ортиқ 40 та янги лойиҳани амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Президентимиз Корея компаниялари раҳбарларини Ўзбекистонга келиш ва у ерда хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шароитлардан фойдаланишга таклиф этди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел в Сеуле встречу с главами ведущих компаний и финансовых структур Республики Корея.
На встрече обсуждены вопросы реализации 40 новых проектов на общую сумму более 5 миллиардов долларов.
Глава государства пригласил руководителей компаний Кореи посетить Узбекистан и воспользоваться благоприятными условиями, которые созданы для иностранных инвесторов.

#Mirziyoyev #tashrif #JanubiyKoreya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🇺🇿🇰🇷Шавкат Мирзиёев Иқтисодий тараққиётга кўмаклашиш фондини жалб қилган ҳолда Тошкент вилоятида яримўтказгич ва электроника ишлаб чиқариш бўйича Ўзбекистон-Корея кластерини ташкил этиш таклифини билдирди.

Президент келгуси йилда икки мамлакат олий таълим муассасалари ректорлари форумини ўтказишни таклиф қилди.

Давлатимиз раҳбари 2022 йилни “Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги ўзаро алмашинувлар йили” деб эълон қилишни, Тошкентда Корейслар тарихи музейи ҳамда Корейс маданият ва санъат уйи қошида кутубхона ташкил этишни таклиф этди.

Шавкат Мирзиёев ва Мун Чжэ Ин Ўзбекистон билан Корея ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма баёнотни қабул қилдилар.

Икки мамлакат раҳбарлари ҳузурида

Соғлиқни сақлаш соҳасида ҳукуматлараро битим;

Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги билан 2022-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;

Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2022-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;

энергетика соҳасида ўзаро мулоқот ўрнатиш;

“ақлли шаҳар”ларни ривожлантириш;

Иқтисодий тараққиётга кўмаклашиш жамғармаси орқали молиялаштириш, нодир металлар, мис ва уларнинг қотишмаларига оид меморандумлар имзоланди.

#Mirziyoyev #tashrif #JanubiyKoreya #hamkorlik

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ўзбекистон-Корея муносабатларининг ривожида янги саҳифа очилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10957

Новый уровень сотрудничества Узбекистана и Республики Кореи отвечает на вызовы современности

👉 https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/10957

#uzlidep #tashrif #munosabat #Xaitov

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳрида XXIV қишки Олимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этди.
Тадбир хорижий давлатлар, расмий делегация ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирокида “Қуш уяси” стадионида бўлиб ўтди.
Иштирокчи мамлакатларнинг спорт делегациялари, шу жумладан Ўзбекистон жамоаси стадион бўйлаб юрди. Ўйинларда ўзбекистонлик тоғ чанғичиси Комилжон Тўхтаев юртимиз байроғини тантанали кўтариб ўтди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял участие в торжественной церемонии открытия XXIV зимних Олимпийских игр в городе Пекине.
Мероприятие состоялось на стадионе «Птичье гнездо» с участием лидеров зарубежных стран, официальных делегаций и международных организаций.
По стадиону маршем прошли спортивные делегации стран-участниц, в том числе Узбекистана, который представляет горнолыжник Комилжон Тухтаев. Он торжественно пронес флаг Узбекистана.

#Mirziyoyev #tashrif #Xitoy #Pekin2022

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Покистон Бош вазирининг қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Шавкат Мирзиёев ва Имрон Хон фахрий қоровул олдидан ўтиб, шоҳсупага кўтарилди. Ўзбекистон ва Покистоннинг давлат мадҳиялари янгради.
Маросимда икки мамлакат расмий делегациялари аъзолари ҳам ҳозир бўлди.
Шавкат Мирзиёев халқларимиз дўстлиги, ҳамжиҳатлиги рамзи сифатида қароргоҳ боғига кўчат экди.

В резиденции Премьер-министра Пакистана состоялась церемония официальной встречи Президента Республики Узбекистан.
Шавкат Мирзиёев и Имран Хан обошли строй почетного караула и поднялись на трибуну. Прозвучали государственные гимны Узбекистана и Пакистана.
Президент Узбекистана в знак дружбы и согласия между нашими народами посадил дерево в саду резиденции.
На церемонии присутствовали также члены официальных делегаций двух стран.

#Mirziyoyev #tashrif #Pokiston #marosim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Давлатлараро муносабатларнинг янги босқичи

Озарбайжон Республикаси Президентининг давлат ташрифини тарихий аҳамиятга эга деб баҳолаш мумкин, чунки унда икки биродар халқларимиз дўстлигини янада мустаҳкамлаш ва мамлакатларимиз стратегик шериклигини чуқурлаштириш учун барча шароитлар шакллантирилди.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/12479

Новая глава межгосударственных отношений

Поэтому можно государственный визит Президента Азербайджанской Республики оценить как поистине исторический и прорывной, так как он сформировал все условия для дальнейшего укрепления дружбы двух братских народов и углубления стратегического партнерства обеих стран.

👉 https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/12479

#uzlidep #tashrif #munosabat

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов 14 июль куни давлат ташрифи билан мамлакатимизга келди.
Тошкент халқаро аэропортида самимий кутиб олишдан сўнг биродар мамлакат делегацияси “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, у ерда Туркманистон Президенти Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.
Сердар Бердимуҳамедов мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан батафсил танишди.

По приглашению Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева в нашу страну с государственным визитом прибыл Президент Туркменистана Сердар Бердымухамедов.
После теплой встречи в международном аэропорту Ташкента кортеж с делегацией братской страны направился в парк «Янги Узбекистон», где Президент Туркменистана возложил цветы к монументу Независимости.
Сердар Бердымухамедов был подробно ознакомлен с концепцией архитектурных решений и особенностями скульптурной композиции комплекса.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👉 Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам алмашлаб экишни йўлга қўйиш, ҳам асосий тармоқлар бўлмиш пахтачилик, ғаллачилик соҳасида манфаатдорликни оширишга жуда катта эътибор қаратилган.

Ушбу соҳага айнан инновацион лойиҳаларни жорий қилиш, пахтачилик соҳасида ҳам суғоришда интенсив технологиялар, яъни томчилатиб суғориш, ёмғирлатиб суғориш технологияларини жорий қилишда катта аҳамиятга эга бўлиб боряпти.

Бу борада давлатимиз раҳбари ҳам ўзларини қатор тавсияларини бердилар. Уста-деҳқонлар билан учрашган ҳолда ҳосилдорликни янада ошириш, аҳолини, айниқса фермерларимизни даромадини кўтариш масалалари бўйича масъулларга тегишли топшириқларни ҳам бердилар.

Президентимиз қарорлари билан 80 минг гектар пахтачилик ва ғаллачиликдан ерларни заҳирага олиб, уларни электрон танлов асосида ишсиз аҳолига ҳамда яхши даромад қилиш имкониятига эга бўлган фуқароларга тарқатиб бериляпти. Ҳозирда шуни ҳисобидан Республика бўйича 480 мингдан ортиқ одамлар банд бўлиш имкониятига эга бўлди. Буларнинг ичидан 100 мингга яқини хорижда ишлаб келган фуқароларимиз, ёшларимиздир.

#uzlidep #sirdaryo #tashrif

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Олий даражадаги Ўзбекистон-Туркманистон музокаралари якунида ҳужжатларни имзолаш ва алмашиш маросими бўлиб ўтди. Президентлар Стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисидаги декларацияни имзоладилар.

По завершении узбекско-туркменских переговоров на высшем уровне состоялась церемония подписания и обмена документами. Президенты подписали Декларацию об углублении стратегического партнерства.

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #hujjatlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов билан биргаликда Ашхободда “Тошкент” боғининг тантанали очилишида ҳамда “Хоразм – Тошовуз” чегараолди савдо зонасининг қурилишига бағишланган маросимда иштирок этди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев вместе с Президентом Туркменистана Сердаром Бердымухамедовым принял участие в церемониях открытия парка "Ташкент" в Ашхабаде и запуска строительства Зоны приграничной торговли "Хорезм-Дашогуз".

#Mirziyoyev #tashrif #Turkmaniston #bog #savdozonasi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter