Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14.2K subscribers
9.41K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
☑️ Томорқада етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш тизимини яратилади

"Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"
Президент қарори шу йил 16 декабрда эълон қилинди.

Мазкур қарор:
👉 томорқа хўжаликларида маҳсулот етиштиришни кўпайтириш орқали аҳоли даромадини ошириш;
👉 ички бозорни озиқ-овқат маҳсулотлари билан тўлдириш;
👉 томорқада етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш тизимини яратиш;
👉 ҳар бир туманда томорқа ер эгалари ва ишлаб чиқарувчилар ўртасида кооперация алоқаларини ривожлантириш борасида аниқ чора ва тадбирларни назарда тутади.

Мазкур қарорда томорқада маҳсулот етиштиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 миллион АҚШ доллари эквиваленти миқдоридаги қарз маблағлари Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига йўналтирилтирилиши белгиланган.

Бу маблағлар тижорат банкларига ресурс сифатида йўналтирилган ҳолда, томорқачилик лойиҳаларини кредитлаш учун оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларида белгиланган шартлар асосида:

а) томорқа ер эгаларига:

қоида тариқасида, 100 бош парранда, 5-10 бош курка, 20 бош қуён, 5-6 бош қўй ва эчки, 5 та асалари уяси, интенсив усулда балиқ боқишни йўлга қўйиш, шунингдек, ихчам иссиқхоналар, “дала дўконлари” қуриш, артезиан қудуқларини қазиш;

кичик интенсив боғдорчилик, лимончилик ва узумчилик;

полиз, дуккакли, мойли экинлар, картошка етиштириш ва сабзавотчилик
учун кредит ажратилади;

б) тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчисининг тавсиясига кўра “Томорқа хизмати” МЧЖларга уруғлик ва кўчат, мотокультиватор ва минитрактор, инкубатор харид қилиш ҳамда айланма маблағ учун 300 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.

Бунда, “Томорқа хизмати” МЧЖларга бериладиган кредитлар бўйича Жамғарма маблағлари гаров таъминоти сифатида қабул қилинади;

в) етакчи тадбиркорлик субъектларига аҳоли томорқаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кооперация асосида етиштириш ва етиштирилган маҳсулотларни харид қилиш учун айланма маблағларни тўлдиришга кредитлар ажратилади.

Шунингдек, 2026 йил 1 январга қадар:

томорқада етиштирилган маҳсулотларни кафолатли харид қилиш мақсадида томорқа ер эгалари билан кооперация асосида иш ташкил этган тадбиркорлик субъектларига омборхоналарни жиҳозлаш, шунингдек, қуритиш, саралаш ва қадоқлаш ускуналари харид қилиш харажатларининг 30 фоизи миқдорида, бироқ 150 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган ҳажмда субсидия берилади;

сув таъминоти оғир томорқа ерлари ва фойдаланишдан чиққан майдонларни суғориш учун вертикал суғориш қудуқларини бурғулаш, дарёлар, каналлар ва бошқа сув объектларидан сув чиқариш воситаларини сотиб олиш ва ўрнатиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби амал қилади.

@a_xaitov
⚡️Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига халқаро стандарт сертификати топширилди

Жамиятда коррупция мураккаб ижтимоий ҳодиса сифатида намоён бўлиб, унга қарши курашишга қаратилган фаолият комплекс-мажмуавий тарзда мунтазам равишда изчил амалга оширилиши яхши натижа бериши мумкин.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3q46qAa

Обуна бўлинг 👉 t.iss.one/yuz_official
Ўзбекистон Президенти Корея Республикаси парламенти Спикери билан учрашди

📍https://uza.uz/posts/330476

🔻 ЎзАнинг телеграм каналларини кузатиб боринг

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан | Тезкор
☑️ Натижага ишлаш-асосий мезон

Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши «Аҳолига парранда, қуён, эчки, қорамол асалари уялари тарқатиш ҳамда аҳолини қўллаб-қувватлашнинг самарали тизимини жорий этиш юзасидан ишлаб чиқилган тавсиялар» асосида семинарлар ўтказилмоқда.

Яккабоғ туманида семинар Эсат қишлоғида яшовчи Рустам Қудратов хонадонида ўтказилди.

– 10 сотих томорқа ва 40 бошдан зиёд қўчқор оиламиз тўкинлигини таъминлашда қўл келмоқда, – дейди Р. Қудратов. – Яқинда 25 бош қўчқорни сотиб, яхшигина даромад кўрдик. Бундан ташқари хонадонимдаги махсус катакларда товуқ, курка, ўрдак, ғоз ва қуён парваришлаймиз. Бундан ҳам яхшигина маблағ топамиз. Ветеринар билан доим маслаҳатлашиб турамиз. Ҳозирда чорва моллар ҳолати бўйича махсус дафтар тутилган бўлиб, ветеринар унга касалликларга қарши эмланганлигини қайд этиб боради.

Бир сўз билан айтганда, бу янги тизим замирида ҳам муҳим жиҳат: натижага ишлашдек, ҳаётий мезон мужассам.

https://uza.uz/uz/posts/endi-xonadonbay-yurish-tizimiga-etibor-qaratiladi_330524

@a_xaitov
Давлат раҳбарларининг музокараларидан сўнг икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Мун Чжэ Ин Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини чуқурлаштириш тўғрисидаги қўшма баёнотни қабул қилдилар.
Икки мамлакат раҳбарлари ҳузурида соғлиқни сақлаш, “ақлли” шаҳарлар, энергетика, нодир металлар соҳасида ҳамкорлик қилиш, лойиҳаларни молиялаштириш бўйича қатор келишувлар имзоланди.

После переговоров глав государств состоялась церемония подписания двусторонних документов.
Президенты Шавкат Мирзиёев и Мун Чжэ Ин приняли Совместное заявление об углублении отношений особого стратегического партнерства между Республикой Узбекистан и Республикой Корея.
В присутствии лидеров подписан ряд документов о сотрудничестве в области здравоохранения, “умных” городов, энергетики, редких металлов, финансировании проектов.

#Mirziyoyev #tashrif #JanubiyKoreya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from MTRK ǀ Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Фермер, деҳқон ҳўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасига ISO сертификатлари топширилди
#17dec #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv
Томорқачилик — озиқ-овқат маҳсулотларини арзон қилишнинг таянч нуқталаридан бири

👉БАТАФСИЛ

Facebook | Telegram | YouTube| Instagram
Президент Шавкат Мирзиёев Сеул шаҳрида Корея Республикасининг етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда умумий қиймати 5 миллиард доллардан ортиқ 40 та янги лойиҳани амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Президентимиз Корея компаниялари раҳбарларини Ўзбекистонга келиш ва у ерда хорижий инвесторлар учун яратилган қулай шароитлардан фойдаланишга таклиф этди.

Президент Шавкат Мирзиёев провел в Сеуле встречу с главами ведущих компаний и финансовых структур Республики Корея.
На встрече обсуждены вопросы реализации 40 новых проектов на общую сумму более 5 миллиардов долларов.
Глава государства пригласил руководителей компаний Кореи посетить Узбекистан и воспользоваться благоприятными условиями, которые созданы для иностранных инвесторов.

#Mirziyoyev #tashrif #JanubiyKoreya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter