Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14.8K subscribers
9.82K photos
2.04K videos
22 files
5.5K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
#СПИКЕР_ЎРИНБОСАРИ_ХУДУДДА
#АКТАМ_ХАИТОВ

Деҳқон хўжаликлари ва томорқачилар учун янги қонун мазмун-моҳияти тушунтирилди.

2021 йил 1 апрелда Президентимиз томонидан тасдиқланган «Деҳқон хўжалиги тўғрисида» ва «Томорқа хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари деҳқон хўжаликлари ва томорқачилар учун айни муддао бўлди.

O’zLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши ташаббуси билан Иштихон туманининг Бешариқ маҳалласида бўлиб, “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳиятини тарғиб қилиш мақсадида томорқачилар иштирокида тадбир ташкил қилинди.

Ҳар бир оиланинг тадбиркорлик билан шуғулланиши ва барқарор даромад манбаига эга бўлиши учун O`zLiDeP ва унинг парламентдаги фракцияси бор куч ва салоҳиятини сафарбар этади. Жойларда аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйган ҳолда, уйма-уй юриб уларни қийнаётган масалаларни ҳал этади, уларга яқин дўст бўлиб, маҳаллалар билан елкама-елка ишлайди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, OʻzLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳаитов тумандаги Бешариқ МФЙ ҳудудида яшовчи Нурали Султонов томорқаси фаолияти билан танишишди.

Нурали Султонов тадбир иштирокчиларига томорқачилик сир-асрорлари хусусида сўзлаб берди. Томорқасининг 6 сотихли иссиқхонасида кўчатчилик ташкил этган бўлиб, етиштирган помидор, бодринг, булғор қалампири ва бошқа кўчатларидан 25 миллион сўм даромад топаётганлигини иштирокчиларга айтиб ўтди.

- Излаган имкон топади, - дейди маҳалла раисининг хотин-қизлар бўйича ўринбосари Шохиста Холмуродова. - Ҳозирги кунда ҳар бир хонадон йилига 35-40 минг дона кўчатни ички бозорга чиқараяпти. Бундан ҳам яхшигина даромад олаяпти. Энди аҳолимиз етиштирган маҳсулотини ўзи хоҳлаган нархда сотиши, керак бўлса, экспортга чиқариши мумкин бўлади. Бу эса бозорларимиз қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан тўлиши ва рақобат муҳити шаклланиши учун муҳит яратади.

Шу куни тумандаги бошқа бир қатор томорқачилар хонадонларида ҳам маҳорат дарси шаклида тадбирлар ўтказилди. Яқинда кучга кирган “Томорқа хўжалиги тўғрисида”ги қонун юзасидан савол-жавоб ва баҳс-мунозаралар ўтказилди.

OʻzLiDeP Самарқанд вилоят Кенгаши
матбуот хизмати.

Аъзо бўлинг каналга;
https://t.iss.one/Deputatlar_minbari
#СПИКЕР_ЎРИНБОСАРИ
АКТАМ ХАИТОВ;

"ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН" ТУРАР-ЖОЙ МАССИВЛАРИ ҚУРИЛАДИ, ЯШИЛ ҲУДУД УМУММИЛЛИЙ ҲАРАКАТИ БОШЛАНАДИ.

Давлатимиз раҳбари раислигида 2 ноябрь куни аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Унда мен ҳам иштирок этдим
.

БАТАФСИЛ
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1074650733305703&id=100022823585778
ХАВОЛАДА.

Актам ХАИТОВ,
O'zLiDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
Спикери ўринбосари - O'zLiDeP фракцияси раҳбари,
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси.

@Deputatlar_minbari
#СПИКЕР_ЎРИНБОСАРИ
#АКТАМ_ХАИТОВ_ХУДУДДА;

Бугун Ўрта Чирчиқ туманида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳа доирасида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов ва Ўрта Чирчиқ туман ҳокими Олимжон Нурматов билан биргаликда манзарали дарахт кўчатларини экишди.


БАТАФСИЛ
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=729316575137557&id=100113808057840
ХАВОЛАДА.

@Deputatlar_minbari
#СПИКЕР_ЎРИНБОСАРИ
#АКТАМ_ХАИТОВ_ХУДУДДА

Ўзбекистон фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.А. Хаитов Сирдарё вилоятида ахолига парранда, қуён, бошқа махсулотлар етказиб берувчи таъминотчилар билан яқиндан танишиб Сирдарё , Мирзаобод , Оқолтин ва Гулистон туманларида амалий семинарларда қатнашди.
Ушбу семинарлар оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб борилди.


@Deputatlar_minbari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#СПИКЕР_ЎРИНБОСАРИ
АКТАМ ХАИТОВ;

Уч мингдан ортиқ томорқа хизмати корхоналари ташкил бўлди. Улар бугун аҳолига техника хизмати, уруғлик ва кўчатлар етказиб беряпти. Шунинг натижасида 3100та маҳаллада чуқур ихтисослашув бўлди.

Аҳоли хонадонларига сув чиқариб, суғориш учун кўмаклашиш тизимига йил охирига қадар 70 млрд сўм маблағ ажратилади

Аҳоли гидрогеология хулоласасини олиш учун 3-4 млн сўм ҳаражат қилар эди. Президентимиз буни аҳоли учун бепул қилишни қўллаб-қувватлади...

Актам ХАИТОВ
O'zLiDeP Cиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
Спикери ўринбосари - O'zLiDeP фракцияси раҳбари,
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси.

@Deputatlar_minbari