Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15K subscribers
9.37K photos
1.96K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси 76-сессияси умумий мунозараларининг биринчи кунида мунозараларида видеомурожаат билан сўзга чиқди.
Давлатимиз раҳбари халқаро ҳамжамиятга минтақа ва глобал кун тартибидаги долзарб масалалар, БМТнинг замонавий таҳдид ва хатарларга қарши биргаликда чора кўришдаги роли юзасидан ўз нуқтаи назарини тақдим этди ҳамда қатор муҳим таклиф ва ташаббусларни илгари сурди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев выступил с видеообращением в первый день общих дебатов 76-й сессии Генеральной Ассамблеи Организации Объединенных Наций.
Глава нашего государства представил международному сообществу свое видение актуальных вопросов региональной и глобальной повестки, роли ООН в консолидированном реагировании на современные угрозы и вызовы, а также выдвинул ряд важных предложений и инициатив.

#Mirziyoyev #nutq #BMT #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Халқ депутатлари Мирзаобод тумани Кенгашининг сессиясида қатор масалалар муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14807

Сессия кун тартибига кўра 5 та муҳим масала, хусусан, қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланиш, саноат ва тадбиркрликни ривожлантириш, жорий ўқув йилига тайёргарлик кўриш, ёшлар билан ишлаш, аҳолини тадбиркорлик қилиши учун ажратилаётган кредит ва субсидиялар, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликни олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар атрофлича муҳокама қилинди.

#uzlidep #sessiya #muhokama

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гулистон шаҳар Кенгашининг 81-сессияси бўлиб ўтди. Сессия ишида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Спикери ўринбосари Актам Хаитов, Қонунчилик палатаси депутатлари, маҳаллий Кенгаш депутатлари, шаҳар сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, ва бошқа масъул рахбарлар иштирок этди.

Сессия йиғилишида Гулистон шаҳрида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишларнинг самарадорлиги тўғрисида ҳамда Гулистон шаҳридаги таълим муассасаларининг 2023-2024-ўқув йилига тайёргарлик ҳолати ва таълим сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама этилди.

#uzlidep #sessiya

O'zLiDeP расмий канали
Мирзаободда саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш борасида қилинаётган ишлар танқидий таҳлил қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14916

Халқ депутатлари Мирзаобод туман Кенгашининг 71-сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда туманда саноат ва тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Муҳокамалар давомида туманда кичик саноат зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш, ичимлик ва оқова сув тармоқлари ҳамда автомобиль йўлларини қуриш-таъмирлаш ишларида камчиликлар борлиги танқид остига олинди.

Сессия кун тартибидаги масалалар юзасидан депутатларнинг саволларига мутасадди ходимларнинг жавоблари тингланди, соҳада йўл қўйилган камчиликлар юзасидан муҳокамалар олиб борилди, уларни бартараф этиш юзасидан сессиянинг тегишли қарори қабул қилинди.

#uzlidep #sessiya

O'zLiDeP расмий канали
Ҳудудий инвестиция лойиҳаларни жалб қилиш борасидаги ишлар танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/14914

Халқ депутатлари Гулистон шаҳар Кенгашининг 82-сессияси бўлиб ўтди.

Сессия кун тартибига 2та асосий масала - 2023 йилнинг ўтган даври давомида ҳудудий инвестиция лойиҳаларининг ишга туширилиши, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳамда экспорт прогнозларининг бажарилиши ҳамда 2023-2024 йилларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик борасида амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Ҳудудда инвестициларни жалб қилиш борасида ишлар тизимли йўлга қўйилмаганлиги, масъуллар томонидан бу борада суст иш олиб борилаётганлиги танқид остига олинди.

Куз-қиш мавсумида электр энергиясини ишлаб чиқариш барқарорлигини сақлашга алоҳида эътибор қаратилди.

А.Хаитов сессия кун тартибига киритилган масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдириб, соҳада йўл қўйилган хато ва камчиликларга тўхталиб ўтди.

#uzlidep #sessiya

O'zLiDeP расмий канали