Aktam XAITOV | rasmiy kanal
13K subscribers
9.36K photos
1.96K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Деновда Янги Ўзбекистон боғи барпо этилмоқда

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10832

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Актам Хаитов Денов туманида бўлиб, тумандаги халқ таълими ходимлари билан учрашди.

А.Хаитов партиянинг ҳудудий вакиллари билан биргаликда туманда “Янги Ўзбекистон боғи” намунаси асосида ташкил этилаётган ушбу боғга мевали дарахт кўчатларини ўтқазди.

#uzlidep #Xaitov #yashilmakon

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Халқчил" кўрсатув - излаганга имконият бор!
Шу йил 2 ноябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида бу дастурнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди. Ўтган бир ойда янги массивлар учун шаҳар ёки туман марказига яқин, инфратузилмага эга жойлар танланиб, дастлабки лойиҳалар шакллантирилди.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10825

#uzlidep #yangimassiv

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев Президент Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Қозоғистон пойтахти Нур-Султон шаҳрига келди.
Нурсултон Назарбоев номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди.
Давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев кутиб олди.
Ташрифнинг асосий тадбирлари 6 декабрга мўлжалланган.

Президент Шавкат Мирзиёев по приглашению Президента Касым-Жомарта Токаева прибыл с государственным визитом в столицу Казахстана Нур-Султан.
В Международном аэропорту имени Нурсултана Назарбаева в честь высокого гостя был выстроен почетный караул.
Главу нашего государства встретил Президент Республики Казахстан Касым-Жомарт Токаев.
Основные мероприятия визита пройдут 6 декабря.

#Mirziyoyev #tashrif #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди

“Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–29-сон, 03.12.2021 й.) қабул қилинди.

💼 Фармонга кўра, 2022 йил 1 январдан ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси лавозими таъсис этилади.

🔰 Мазкур лавозимга:

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Молия, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирликлари, Давлат солиқ қўмитаси, тижорат банклари, иқтисодий ва инвестиция комплексларига кирувчи бошқа идоралар, уларнинг ҳудудий бўлинмаларида бўлим (шўъба) бошлиғидан паст бўлмаган лавозимда ишловчи раҳбар ходимлар, шунингдек, маҳаллий ҳокимликларнинг раҳбар ходимлари тайинланади;
номзодлар очиқ танловлар асосида ишга қабул қилинади;
тадбиркорлар, бошқа соҳа вакиллари, фаол ёшлар, раҳбарлик лавозимида фаолият юритмаётган ходимлар ва олий маълумотга эга бўлмаган фуқаролар ҳам ишга қабул қилиниши мумкин.

☑️ Фармон билан қуйидагилар ташкил этилди:

👉 Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари;
👉 туман (шаҳар) ҳокимликлари таркибида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари.

Агентлик директори Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади.

🎖Фармонга кўра, “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишони таъсис этилди.

⚠️ Ушбу кўкрак нишони билан ҳоким ёрдамчиси лавозимига тайинланган ҳамда улар фаолиятини самарали ташкил этишга жалб қилинган шахслар тақдирланади.

➡️ Фармон билан шунингдек, Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди.

#uzlidep #mahalla #tadbirkorlik

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Forwarded from Doniyor Gʻaniyev
Qonun loyihalarini qabul qilish, ularning mazmun-moyihati va ahamiyatini targ'ib qilishda qilgan arzimas mehnatimiz (aslida bu vazifamiz) Adliya vazirligi tomonidan e'tirof etilib, "Huquqiy targ'ibot a'lochisi" ko'krak nishoniga munosib ko'rishibdi.

Bu albatta men uchun katta sharaf. Umid qilamanki, kelgusida vazirlikning professional jamoasi bilan birgalikda qonun hujjatlariga xalqimiz manfaatiga xizmat qiladigan ko'plab yangi o'zgarish va qo'shimchalar, yangi qonun loyihalari tashabbus qilish nasib qiladi.

@D_Ganiyev
Ер ислоҳотларининг илк натижалари ва истиқболлари муҳокама марказида бўлди

Бугун Пойтахтимизда “Ер ислоҳотларининг илк натижалари ва истиқболлари” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси бўлиб ўтди.

Ерлардан самарали фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш, бунда барчага тенг имкониятлар яратиш ҳамда қонун устуворлигини таъминлаш давлатнинг асосий вазифаларидан биридир.

Бу борада Президентимиз томонидан 2021 йил 8 июнь куни қабул қилинган «Ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлаш, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилиш ва уларни бозор активига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда ушбу Фармоннинг мантиқий давоми сифатида қабул қилинаётган бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар соҳани янада ислоҳ қилишга замин яратмоқда.

Ҳозирда қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар барча турдаги қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун очиқ электрон танлов якунларига кўра, фақат ижара ҳуқуқи асосида ажратиляпти, қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ерлар ҳам мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилинмоқда. Бу ҳам шаффофликни таъминлашга хизмат қилмоқда.

Шунингдек, Президентининг 2021 йил
23 ноябрдаги “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ ҳўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам катта имкониятлар эшигини очиб берди.

Мазкур меъёрий ҳужжатлар билан “Деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламенти”, “Юридик шахсларга қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун ер участкаларини ижарага беришнинг маъмурий регламенти” ва “Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини иккиламчи ижарага бериш тартиби тўғрисида низом” тасдиқланди.

Мазкур ҳужжатлар асосида фуқароларимизга қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонларини танлов асосида ижарага бериш жараёнлари такомиллаштирилди.

Конференцияда соҳада амалга оширилаётган шу каби ислоҳотлар ҳақида Қонунчилик палтаси депутатлари, қишлоқ хўжалигининг етук олим ва мутахассислари ўз маърузалари билан иштирок этишди. Илмий-амалий конференцияда соҳага оид қатор таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдириб ўтилди.

@barnomirzamova
Оқўрда қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.
Сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бўлиб ўтди.
Самимият ва ишонч руҳида ўтган учрашувда етакчилар кўп қиррали Ўзбекистон-Қозоғистон шериклигига доир кенг кўламли масалаларни, шу жумладан сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликни кўриб чиқдилар, халқаро ва минтақа кун тартиби юзасидан фикр алмашдилар.

В резиденции Акорда прошла церемония официальной встречи Президента Республики Узбекистан.
Затем состоялись переговоры глав государств в узком составе.
В ходе встречи, которая прошла в теплой и доверительной обстановке, главы государств рассмотрели широкий круг вопросов многогранного узбекско-казахстанского партнерства, в том числе в политической, торгово-экономической, культурно-гуманитарной сферах, а также обменялись мнениями по международной и региональной повестке.

#Mirziyoyev #tashrif #Qozogiston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter