Aktam XAITOV | rasmiy kanal
16.2K subscribers
9.41K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
​​🔴#LIVE #Саноат

Сурхондарёда 6,6 миллиард долларлик 5 мингдан зиёд инвестиция лойиҳалари амалга оширилади

Вилоятнинг туман ва шаҳарларида саноат бир маромда ўсаётгани йўқ. Бу борада Сурхон воҳасининг Аллоҳ берган мавжуд табиий, норуда ва қазилма ресурсларидан тўлиқ фойдалана олмаяпмиз. Шунинг учун, вилоятда инвестицион ва тадбиркорлик фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида, келгуси беш йилда саноат тармоқларида 6,6 миллиард долларлик 5 мингдан зиёд инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, 130 мингта янги иш ўринлари яратилади.

Вилоят учун асосий драйвер бўлган қурилиш материаллари, тўқимачилик, ипакчилик, озиқ-овқат, чарм-пойабзал каби соҳалардаги лойиҳаларга алоҳида эътибор берилади. Жумладан, қурилиш материаллари саноатида 1 миллиард долларлик 900 та лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига 14 мингдан зиёд иш ўринлари яратилади, ишлаб чиқариш ҳажми 5 баробарга кўпаяди, ҳамда йилига 670 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи ва 280 миллион долларлик экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.

Вилоятда мавжуд 64 та кон тўлиқ ўзлаштирилиб, хусусий секторга берилади, шунингдек базальт, гипс, шиша, керамзит учун хомашёси, қурилиш ва пардозбоп тошлар ва оҳактош мавжуд бўлган 75 та истиқболли майдонларда геология-қидирув ишлари якунига етказилади.

Сариосиё, Шеробод, Бойсун ва Жарқўрғон туманларида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга мўлжалланган “хомашёдан – тайёр маҳсулотгача” тамойили асосида “Индустриал зона”лар ташкил этилади. Ушбу туманларда 20 дан зиёд норуда конлари бўйича геология-қидирув ишларига қўшимча 100 миллиард сўм маблағлар ажратилади.

Бундан ташқари, тўқимачилик саноатида 250 миллион долларлик 42 та йирик лойиҳаларни ишга тушириш натижасида 21 мингта янги иш ўринлари ташкил этилади ва вилоятдаги ип калаванинг қайта ишлаш даражаси ҳозирги 22 фоиздан 60 фоизга етказилади, ипакчилик соҳасида 165 миллион долларлик 58 та лойиҳа ишга туширилиб, ипак мато ишлаб чиқариш ҳажми 2 баробарга, ипак гиламлари ҳажми 5 баробарга оширилади ҳамда қўшимча равишда 18 мингта доимий ва 110 мингта мавсумий иш ўринлари яратилади, чарм-пойабзал соҳасида 120 миллион долларлик 37 та янги лойиҳалар ишга туширилиб, ҳозирги хомашё ва ярим тайёр маҳсулотлардан тайёр экспортбоп пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ўтилади. Натижада, 5 мингта янги иш ўринлари ва 90 миллион долларлик қўшимча экспорт имкониятлари яратилади.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube