Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
🔴#LIVE
Шавкат Мирзиёев:
Яна бир муҳим масала – келгуси беш йилда 20 минг хонадонли 600 дан зиёд кўп қаватли уй-жойлар қурилади. Шундан, қарийб 3 мингта хонадон эҳтиёжманд оилаларга ажратилиб, уларга ипотека кредити бўйича 120 миллиард сўмлик субсидия берилади. “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида 150 та қишлоқ ва маҳаллани обод қилиш, ижтимоий соҳа объектлари ва ички йўлларни қуриш-таъмирлаш ишларига ҳар йили 500 миллиард сўм йўналтирилади.
Электр энергияси таъминотини яхшилаш мақсадида, келгуси беш йилда 5,5 минг километр паст ва юқори кучланишли тармоқлар, 1,5 мингта трансформатор янгидан қурилади ва таъмирланади. Бунинг ҳисобига 264 мингдан зиёд аҳоли хонадонлари ҳамда 6 мингдан зиёд ижтимоий соҳа ва тадбиркорлик объектларининг электр таъминоти барқарорлашади.
Термиз туманидан Термиз шаҳрига қўшилган маҳаллаларни боғлаш учун йирик йўл ўтказгич барпо этилади. Шунингдек, келгуси беш йилда 6 минг километр автомобиль йўллари ва кўчалар, 300 та кўприкни қуриш-таъмирлаш ишлари бажарилади. Бунга 2 триллион сўм йўналтирилади.
Бундан ташқари, “Дарбанд-Денов”, “Тошкент-Термиз” ва “Душанбе-Термиз” йўналиши бўйича 180 километр автомобиль йўлларини реконструкция қилишга халқаро молиявий институтларининг маблағларидан 380 миллион долларлик лойиҳалар амалга оширилади.
#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube

🔴#LIVE #ҚишлоқХўжалиги
Шавкат Мирзиёев:
Вилоятда қишлоқ хўжалигида экспортини энг камида 5 баробарга ошириш учун барча имкониятлар мавжуд. Вилоятнинг бебаҳо табиатидан фойдаланиб, эртаки маҳсулотларни етиштириш орқали йилига 3 марта ҳосил олиш шарт ва зарур. Бу вилоят учун жуда катта имкониятдир.
Вилоятнинг жами 15 минг гектар пахта ва ғалла майдонлари очиқ танлов асосида аҳолига ажратилади. Агар бу тажриба тез орада ўз самарасини берса, яна камида шунча пахта ва ғалла майдонлари камайтирилиб, мева-сабзавот етиштиришга ажратилади.
Шунингдек, 2 минг гектарда иссиқхона, жумладан 1 минг гектарда лимон етиштириш ташкил этилади ва 5 мингдан ортиқ аҳоли бандлиги таъминланади. Биргина Қумқўрғонда камида 300 гектар майдонда лимончилик йўлга қўйилади.
Оборотдан чиққан 16,5 минг гектар майдон қайта ўзлаштирилиб, мева-сабзавотчилик ва чорвачиликка ажратилиб, 20 мингга яқин аҳоли банд қилинади. Масалан, Музработда 1,7 минг гектар, Бандихонда 1,5 минг гектар, Қизириқда 1,3 минг гектар, Қумқўрғон ва Узунда 1 минг гектардан қўшимча ер майдонлари фойдаланишга киритилади.
Бундан ташқари, Олтинсой, Сариосиё, Узун, Деновда 20 минг гектар узумзор, Музработ, Қизириқда 7 минг гектар анорзор барпо этилиб, 30 мингдан ортиқ иш ўрни яратилади.
Олтинсойда 1 минг 700 гектар майдонда кластер усулида узум плантацияси барпо этилиб, 3 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади. Узун туманида “Ин-витро” усулида йилига 2 миллион дона мева ва узум кўчатларини етиштириш йўлга қўйилади.
Янги боғ ва токзорлар учун ер солиғини тўлаш бўйича имтиёзли давр 3 йилдан 5 йилга узайтирилади ҳамда 7 йил муддатга имтиёзли кредитлар ажратилади. Шунингдек, 3 минг гектар ўрмон хўжалиги ерларида писта, каврак ва павлония плантациялари ташкил қилинади.

🔴#LIVE #Саноат
Сурхондарёда 6,6 миллиард долларлик 5 мингдан зиёд инвестиция лойиҳалари амалга оширилади
Вилоятнинг туман ва шаҳарларида саноат бир маромда ўсаётгани йўқ. Бу борада Сурхон воҳасининг Аллоҳ берган мавжуд табиий, норуда ва қазилма ресурсларидан тўлиқ фойдалана олмаяпмиз. Шунинг учун, вилоятда инвестицион ва тадбиркорлик фаолиятини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида, келгуси беш йилда саноат тармоқларида 6,6 миллиард долларлик 5 мингдан зиёд инвестиция лойиҳалари амалга оширилиб, 130 мингта янги иш ўринлари яратилади.
Вилоят учун асосий драйвер бўлган қурилиш материаллари, тўқимачилик, ипакчилик, озиқ-овқат, чарм-пойабзал каби соҳалардаги лойиҳаларга алоҳида эътибор берилади. Жумладан, қурилиш материаллари саноатида 1 миллиард долларлик 900 та лойиҳаларни ишга тушириш ҳисобига 14 мингдан зиёд иш ўринлари яратилади, ишлаб чиқариш ҳажми 5 баробарга кўпаяди, ҳамда йилига 670 миллион долларлик импорт ўрнини босувчи ва 280 миллион долларлик экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқарилади.
Вилоятда мавжуд 64 та кон тўлиқ ўзлаштирилиб, хусусий секторга берилади, шунингдек базальт, гипс, шиша, керамзит учун хомашёси, қурилиш ва пардозбоп тошлар ва оҳактош мавжуд бўлган 75 та истиқболли майдонларда геология-қидирув ишлари якунига етказилади.
Сариосиё, Шеробод, Бойсун ва Жарқўрғон туманларида қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга мўлжалланган “хомашёдан – тайёр маҳсулотгача” тамойили асосида “Индустриал зона”лар ташкил этилади. Ушбу туманларда 20 дан зиёд норуда конлари бўйича геология-қидирув ишларига қўшимча 100 миллиард сўм маблағлар ажратилади.
Бундан ташқари, тўқимачилик саноатида 250 миллион долларлик 42 та йирик лойиҳаларни ишга тушириш натижасида 21 мингта янги иш ўринлари ташкил этилади ва вилоятдаги ип калаванинг қайта ишлаш даражаси ҳозирги 22 фоиздан 60 фоизга етказилади, ипакчилик соҳасида 165 миллион долларлик 58 та лойиҳа ишга туширилиб, ипак мато ишлаб чиқариш ҳажми 2 баробарга, ипак гиламлари ҳажми 5 баробарга оширилади ҳамда қўшимча равишда 18 мингта доимий ва 110 мингта мавсумий иш ўринлари яратилади, чарм-пойабзал соҳасида 120 миллион долларлик 37 та янги лойиҳалар ишга туширилиб, ҳозирги хомашё ва ярим тайёр маҳсулотлардан тайёр экспортбоп пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларни ишлаб чиқаришга ўтилади. Натижада, 5 мингта янги иш ўринлари ва 90 миллион долларлик қўшимча экспорт имкониятлари яратилади.

Сурхондарёда 10та «мега-лойиҳа» ишга туширилади
Ангор туманида 1530 МегаВатт қувватига эга янги буғ-газ электр станциясини ишга тушириш учун Нидерландиядаги “Стоун Сити Энерджи” ҳамда Германиядаги “Симэнс” компанияларининг 1,2 миллиард долларлик, Шеробод туманида 457 МегаВатт бўлган фотоэлектр станциясини қуриш учун Бирлашган Араб Амирликларидаги “Масдар” компаниясининг 260 миллион долларлик тўғридан тўғри инвестициялари ўзлаштирилади.
Натижада, вилоят ва қўшни ҳудудлардаги 750 мингта хонадон ва 60 мингта саноат корхоналарининг электр энергияга эҳтиёжини тўлиқ қоплаш имконияти яратилади.
Худди шундай, Жарқўрғон туманида россиялик ҳамкорлар билан 150 миллион долларлик хорижий инвестициялар ҳисобига мавжуд конларда нефть қазиб олиш ҳажми 5 баробар кўпайтирилиб, 250 минг тоннага етказилади.
Бундан ташқари, Шеробод туманида покистонлик ҳамкорлар билан 150 миллион долларлик ҳамда Бойсун туманида Жанубий Корея инвесторлари билан 100 миллион долларлик жами 2,5 миллион тонна қувватига эга цемент ишлаб чиқариш лойиҳаси, Денов туманида 30 миллион долларлик минивэн ва кичик юк автомобиллари ишлаб чиқариш лойиҳаси, Ангор туманида 23 миллион долларлик тайёр пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси, Жарқўрғон туманида 45 миллион долларлик қурилиш материалларини ишлаб чиқариш лойиҳаси вилоятнинг саноат салоҳиятини оширишга ўз ҳиссини қўшади.

Шавкат Мирзиёев: Хафа бўлмасангиз бир гап айтаман ...
Бир вақтлар яхши пахта терганга битта гилам бериларди, раис бир марта ош қилиб берарди. Ҳозир мен президент бўлиб, пахта теришда килосига неча пул берилаётганини билмайман. Керак бўлса 3 минг сўмдан бериб тердирсин. Чунки пахтани манфаат етиштиряпти. Теримчида ҳам манфаат бўлмаса, термасин! Уни ҳеч ким мажбурламайди.
Мана, Андижон экспортда 1 млрд долларлик натижага эришяпти. Сурхондарёнинг нима камчилиги бор? Хафа бўлмасангиз бир гап айтаман – Андижон бугун сизлардан 10 йилга илгарилаб кетган. Лекин у ерда имкониятлар кам – 1 га 10, яъни ернинг 1 фоизи, аҳолининг 10 фоизи Андижонда.
Андижонда мен профессорлар билан гаплашдим, “олдин 2 млн сўм ойлик олардим, ҳозир 12 млн сўм оляпман, мендан ҳар қанча талаб қилсангиз арзийди” дейишяпти. Сурхондарёнинг ҳам домлалари маоши ошди. Энди болаларимизнинг билими ошишини талаб қилсак бўладими, йўқми? Бўлади! Чунки Сурхон фарзандлари ҳам менинг менинг фарзандларим, улар ёмон яшашлари мумкин эмас. Кўзлари ёниб туриши шарт.

Энди ҳар бир маҳалланинг ўз бюджети бўлади. Шу орқали эҳтиёжманд оилаларга субсидиялар ажратиш, жамоат ишларига жалб қилиш, ёшларни касбга ўқитишни ташкил этиш ваколатлари ҳоким ёрдамчиларига берилади.
Ҳоким ёрдамчилари иқтисодиёт ва инвестиция идоралари, ҳокимиятда ишлайдиган билимли ва шижоатли ёшлар орасидан танланади. Лавозимга қўйишдан олдин улар 2 ой давомида янги тизим асосида ишлашга ўқитилади. 2-3 йил маҳаллада фидокорона ишлаб, ўзини кўрсатганларни келгусида раҳбарлик лавозимларига тайинлаймиз.
Агар ушбу янги тизим барча шаҳар ва туманларда самарали ташкил этилса, уч йилда вилоятда ишсизлик ва камбағалликни кескин қисқартиришга эришилади.
Умуман олганда, келгуси беш йилда Сурхондарё вилоятини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш учун давлат ҳисобидан 50 триллион сўм ажратилади ва жами 320 мингта янги иш ўринлар яратилади.

Шавкат Мирзиёев: Энди, ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича “ҳоким ёрдамчилари” лавозимлари жорий этилади. Буни тушунмаган ҳоким мен билан ишлолмайди.
Керак бўлса, Тошкентда ўтирган вазирлар ҳам маҳаллага тушиб ишлайди. Тошкент эмас, бутун мамлакат - Ўзбекистон. Шароити оғир маҳаллани кўтариб берса, ҳар қандай лавозим бўлса берамиз.

🔴#LIVE #Тиббиёт
Келгуси 5 йилда Сурхондарё вилоятининг бирламчи тиббий хизмат соҳасига давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар икки баробар оширилади
💊 Оилавий поликлиникалар ва шифокорлик пунктларида қон босими ва қандли диабет даволаш учун дори воситалари бепул берилади
🤱 765 минг нафар болалар ва 62 минг ҳомиладор аёллар 7 турдаги витаминлар билан бепул таъминланади
🏥 24 та оилавий шифокорлик пунктлари ва 4 та оилавий поликлиника янги очилади, 89 та тиббиёт муассасалари тўлиқ қайта таъмирланади
💉 Шифохоналарда амалга ошириладиган даволаш турлари сони 130 тадан 168 тагача оширилади
🛌 Сариосиё, Шеробод ва Деновда жароҳатлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ишга туширилади. Узун, Олтинсой, Шўрчи, Денов ва Сариосиё туманларига тиббий хизмат кўрсатадиган 150 ўринли минтақавий болалар шифохонаси барпо этилади. Денов, Бойсун, Шеробод ва Қумқўрғонда перинатал марказлар ташкил қилинади
💰 Вилоят кўптармоқли тиббиёт марказини жиҳозлашга 2 миллион доллар ажратилади
👩⚕️ Олис қишлоқларга борадиган шифокорларни қўллаб-қувватлаш дастури давом эттирилади ва бунга қўшимча 20 миллиард сўм ажратилади
❗️2018 йилда ташкил этилган Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиали хорижий ҳамкор олийгоҳни жалб этиб, алоҳида мустақил институт сифатида фаолияти йўлга қўйилади.

🔴#LIVE #Таълим
Сурхондарёда 3 та янги олийгоҳ ташкил этилади
➖ Келгуси 5 йилда вилоятда 47 та давлат ва хусусий шериклик асосидаги 758 та оилавий боғча очилади, 75 та давлат боғчаси таъмирланади. Ушбу ишларга бюджетдан 700 миллиард сўм ажратилади.
🏫 96 минг қўшимча ўқувчи ўрни яратилади. 21 та янги мактаб ва 358 та мактабларда янги бинолар қурилади, 116 та мактаб мукаммал таъмирланади.
‼️Шу орқали Сурхондарёда мактаб филиали деган эскилик сарқитидан бутунлай халос бўламиз.
⛹️♂️ Сурхондарё мактабларида 320 та спорт ва 311 та маърифат заллари бунёд этилади ва тўлиқ жиҳозланади.
🖥 389 та компьютер синфхоналари, 741 та технология устахоналари ва 776 та мактаб кутубхоналари жиҳозланади ва замонавий адабиётлар билан таъминланади.
🏫 Қумқўрғон, Олтинсой, Бандихон туманлари ва Термиз шаҳрида Ай-Ти, математика, кимё-биология фанларига ихтисослашган 19 та мактаб ташкил этилади.
❗️Олий таълим қамрови 25 фоиздан 50 фоизга етказилади. Бунинг учун вилоятда 3 та янги олийгоҳ ташкил этилади.
@uzlidep

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Худо насиб қилса, беш йилдан кейин бошқача жойларда учрашамиз» — Шавкат Мирзиёев ёшларни сифатли ва билимли мутахассислар қилиб тайёрлаш аҳамияти ҳақида
#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Ишончли вакил хўжаободлик сайловчилар билан учрашди
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10286
#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10286
#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Ш.Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ишончли вакили Абат Данияров энг чекка туманларда сайловчилар билан учрашмоқда.
Ана шундай учрашувларнинг бири Тахиятош, Хўжайли, Бўзатов, Кегейли ва Нукус туманларида ҳам ташкил қилинди.
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10283
#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ана шундай учрашувларнинг бири Тахиятош, Хўжайли, Бўзатов, Кегейли ва Нукус туманларида ҳам ташкил қилинди.
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10283
#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун
Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида сурхондарёлик сайловчилар билан учрашув ўтказди.
- Сурхон – кўҳна цивилизациялар, бой тарих ва маданиятни мужассам этган қадимий замин. Тарихда Бохтар, Тоҳаристон, Чағониён каби давлатлар, Кушондек буюк империялар айнан шу ҳудудда гуллаб-яшнаган, - деди Шавкат Мирзиёев.
—
Шавкат Мирзиёев в городе Термезе встретился с сурхандарьинскими избирателями.
- Сурхан - колыбель древних цивилизаций, край с богатой историей и культурой. В прошлом именно в этом регионе процветали такие государства, как Бактрия, Тохаристан, Чаганиан, великие империи, такие как Кушан, - сказал Шавкат Мирзиёев.