Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15K subscribers
9.37K photos
1.96K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Самарқандда йирик компания раҳбарлари, инвесторлар ва талаба-ёшлар билан учрашдик
 
Самарқанд вилоятида сайловчилар билан учрашувларимиз кўтаринки руҳда ташкил қилинди. Дастлаб “Ургут иқтисодий зонаси” таркибидаги корхоналар ичши ходимлари билан учрашдик. Унда 100 нафардан ортиқ йирик компания раҳбарлари ва инвесторлар иштирок  этди.

Мулоқот аввалида ЎзЛиДеП сайловолди дастурининг асосий йўналишлари, хусусан, 5 мақсад ва 500 вазифа доирасида келгуси беш йилда амалга ошириладиган ишлар ҳамда уларнинг аҳоли ҳаётидаги аҳамияти ҳақида атрофлича маълумот берилди.

Рақамли технологияларга ихтисослашган корхоналарнинг экспорт фаолиятини жадаллаштириш, “Чип саноати”, сунъий интеллект, нанотехнологиялар каби илғор тармоқларни ривожлантириш келгуси беш йилликдаги устувор вазифамиз. Шунингдек, Саноатда таннархни камайтириш, махсус саноат зоналарини хорижий компанияларга аутсорсинг асосида бошқарувга бериш, автомобиль ишлаб чиқариш ҳажмини йилига 1 миллион донага етказиш чораларини кўрамиз.

Шу куннинг ўзида Самарқанд давлат университети Ургут филиалида тумандаги маҳалла раислари ва маҳалла фаоллари, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар билан учрашувимиз давом этди.

Эътиборлиси, партия сайловолди дастурида умумий ўрта таълим мактабларида 153 мингдан ортиқ синф раҳбарлари учун тўланадиган маблағ миқдорини кўпайтириш ва келгуси йилларда Мактабларни ривожлантириш давлат дастурини жорий этиш диққатимиз марказида бўлади. 2030 йилга қадар қўшимча 2,5 млн ўқувчи ўрнини яратиш, таълим сифатини тубдан яхшилаш нодавлат умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 2 баробарга ошириш мақсадлари ўрин олган. Бу эса ҳеч шубҳасиз, ёш авлоднинг жамиятимизда тутган ўрнини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

#uzlidep #saylov2024

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😎 ЎзЛиДеП пойтахт бўйлаб аҳоли гавжум жойларда тарғибот-ташвиқот ишларини қизғин олиб бормоқда.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Гулистонлик сайловчилар ЎзЛиДеПнинг таълимни ривожлантиришга оид ташаббусларини юксак боҳолашди

Гулистон шаҳридаги Ёшлар марказида сирдарёлик сайловчилар билан учрашдик. Тадбирда партия фаоллари, профессор-ўқитувчилар, талаба-ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди.

Учрашувда юртимизда камбағаллик кўламини икки карра камайтириш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилишнинг маҳаллабай дастурларини ишлаб чиқиш, оилавий тадбиркорлик дастури доирасида имтиёзли кредит ҳажмини ҳар йили 30 фоизга ошириб бориш ЎзЛиДеПнинг устувор вазифаси экани қайд этилди. Шунингдек, иқтисодиётда давлат иштирокини кескин қисқартириш, монопол соҳаларни бозор тамойилларига ўтказиш каби вазифалар ҳам партиямизнинг кейинги беш йилликдаги устувор вазифаси айтиб ўтилди.

Тадбир қатнашчилари давлат ташкилотларидан мустақил бўлган нодавлат “таълим аудити” тизимини жорий қилиш, профессионал таълим тизимини халқаро стандартлар асосида такомиллаштиришга эришиш, ёшларимизни “Топ-100” глобал рўйхатга кирган университетларда таълим олиши учун валютада узоқ муддатли ва имтиёзли кредитлар бериш амалиётини жорий этиш бўйича партия ўз зиммасига олаётган вазифалар мамлакатимиз таълим тизимини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этишини эътироф этишди.

Учрашув якунида иштирокчилар партия сайловолди дастуридаги вазифалар аҳамиятидан келиб чиқиб, яқинлашиб келаётган сайловда ЎзЛиДеПга овоз беришларини таъкидлашди.

#uzlidep #saylov2024

@a_xaitov
Нукус шаҳрида ЎзЛиДеПнинг тарғибот тадбири бўлиб ўтди

Нукус шаҳридаги “Дўстлик майдони”даТадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясинингнавбатдаги оммавий тадбири ташкил этилди.

“Эркин ва фаровон, қудратли янгиЎзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиориостидаги оммвий тадбирда минглаб тадбиркорлар, фермерлар, таълим ва тиббиёт соҳаси ходимлари, маданият ва санъат соҳаси вакиллари, партия фаоллари ҳамда ёшлар иштирок этди.

Тарғибот тадбирида сўз олганлар партиянингкелгуси беш йилликдаги асосий таклиф-ташаббусларига тўхталиб ўтишди. Партия сайловолди дастурида таълим, тиббиёт, ижтимоий, иқтисодий соҳаларни янада ривожлантириш учун бир қатор таклифларни илгари сурмоқда.

Партия сайловолди дастурида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аграр соҳани ривожлантириш борасида ҳам қатор устувор вазифалар белгиланган. Бу борада аҳолининг сифатли озиқ-овқат маҳсулотига бўлган талабини тўла қондириш ва ички бозорда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархлари барқарорлигига эришиш, қишлоқ хўжалигида 1 гектар ердан олинадиган ўртача даромадни 5 минг долларга етказиш партиянинг бош вазифасидир.

Тарғибот тадбирида партиянинг барқарор, содда ва адолатли солиқ сиёсатини жорий этиш, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини юксалтириш, барқарор ва самарали молиявий хизматлар бозорини шакллантириш, инфратузилма ва туризмни ривожлантириш ҳамда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш каби йўналишдаги вазифалари бўйича ҳам маълумот берилди.

Тадбирда йиғилган фуқаролар партиянинг мақсад ва ғояларини тўлиқ қўллаб-қувватлашларини билдириб ўтдилар.

#uzlidep #saylov2024

@a_xaitov
Жиззахлик тадбиркор ва фермерлар билан учрашдик

Жиззах вилоятдаги “BMB HOLDING” бошқарув офиси мажлислар залида таниқли тадбиркорлар ва фермерлар ҳамда партия фаоллари билан учрашдик.

ЎзЛиДеП Ўзбекистонни тадбиркорлар мамалакатига айлантириш, тадбиркорлар фаолиятига ҳар қандай ноқонуний усулда аралашганлик учун давлат органлари мансабдор шахсларининг жавобгарлигини кучайтириш, “Тадбиркорлик кодекси” қабул қилинишини тезлаштириш каби вазифаларни сайловолди дастурининг устувор вазифаси сифатида белгилаган.

Шунингдек, Ўзбекистонни минтақавий “тўқимачилик хаби”га айлантириш учун соҳадаги тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қишлоқ хўжалигида 1 гектар ердан олинадиган ўртача даромадни 5 минг долларга етказиш учун барча имкониятларни ишга солиш, фермер ва деҳқонларга имтиёзли кредитлар ажратиш, уларнинг қайтариш муддатларини мавсумийликдан келиб чиқиқан ҳолда белгилаш каби долзарб вазифалар ҳақида сўз юритилди.

Учрашувда электорат вакиллари ҳам сўзга чиқиб, партиянинг янги сайловолди дастури юртимизда тадбиркорликни янада ривожлантириш учун муҳим аҳамият касб этишини таъкидлаб ўтишди.

#uzlidep #saylov2024

@a_xaitov
“Шўртан” газ кимё мажмуаси ишчи-ходимлари билан мулоқот қилдик

“Шўртан” газ кимё мажмуасида ЎзЛиДеП сайловолди тарғибот тадбири ташкил этилди. “Эркин ва фаровон, қудратли янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остидаги тадбирда воҳада фаолият олиб бораётган тадбиркорлар, меҳнат фахрийлари, жамият ишчи-хизматчилари, партия фаоллари ва ёшлар иштирок этишди.

Тадбирда камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлиги ва фаровонлиги, тўкис ҳаётини таъминлаш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматни замон талабларига мослаштириш, ёшларни билим олишлари учун барча шароитларни яратиш борасида партия сайловолди дастурида устувор вазифалар белгилангани қайд этилди.

Шунингдек, тадбирда таъкидланганидек, туман марказларидан ҳар бир қишлоққача 5,5 минг километр цемент-бетон йўллар қуриш, аҳоли пунктларини жамоат транспорти билан тўлиқ қамраб олиш, аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолини зарур энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича партия ўз зиммасига олаётган вазифалар мамлакатимиз тараққиёти ва аҳоли турмуш тарзини оширишда муҳим аҳамият касб этади.

Учрашув иштирокчилари партиянинг барқарор, содда ва адолатли солиқ сиёсатини жорий этиш, мамлакатимиз экспорт салоҳиятини юксалтириш, барқарор ва самарали молиявий хизматлар бозорини шакллантириш бўйича таклиф ташаббуслари мамлакатимиз тараққиёти учун муҳим аҳамият касб этишини таъкидлашди.

#uzlidep #saylov2024

@a_xaitov
#fotoreportaj

😎ЎзЛиДеПнинг оммавий тадбири бошланди

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Live

ЎзЛиДеП ишбилармонлар сонини 3 миллиондан ошириш учун барча зарур чораларни кўради


😎 Тадбирда партия ялпи ички маҳсулот ҳажмини 2030 йилга бориб 160 миллиард долларга, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни эса 4 минг долларга етказилиши учун астойдил курашиши қайд этилди.

✔️ Шунингдек, ЎзЛиДеП Ўзбекистонни тадбиркорлар мамлакатига айлантириш, юртимиздаги ишбилармонлар сонини 3 миллион нафардан ошириш учун барча зарур чораларни кўради

😎 Тадбирда сўзга чиққанлар партиянинг бу каби ташаббуслари миллий иқтисодиётда давлатнинг таъсирини камайтириб, бозор муносабатларига асосланган соғлом рақобат муҳитини яратишга имконият беради.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Пойтахтимизда ЎзЛиДеПнинг оммавий тадбири бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 24 октябрь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг навбатдаги оммавий тадбири пойтахтимизда ташкил этилди.

“Эркин ва фаровон, қудратли янги Ўзбекистонни биргаликда қурамиз!” шиори остидаги оммавий тадбирда партия сайловолди дастуридаги муҳим масалаларга тўхталиб ўтилди.

Хусусан, партия ялпи ички маҳсулот ҳажмини 2030 йилга бориб 160 миллиард долларга, аҳоли жон бошига тўғри келадиган даромадни эса 4 минг долларга етказилиши учун астойдил курашади. O‘zLiDeP Ўзбекистонни тадбиркорлар мамлакатига айлантириш, юртимиздаги ишбилармонлар сонини 3 миллион нафардан ошириш учун барча зарур чораларни кўради. Умуман олганда партиянинг ушбу ташаббуслари миллий иқтисодиётда давлатнинг таъсирини камайтириб, бозор муносабатларига асосланган соф рақобат муҳитини яратишга имконият беради.

Тарғибот тадбири иштирокчиларига партиянинг илм аҳли ва ижодкор зиёлиларга доимий эътибор қаратиш, уларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, меҳнат ва яшаш шароитларини, шунингдек, маданият ва спорт муассасалари, кутубхоналар, театр ва музейларнинг моддий-техник базасини янада яхшилаш бўйича ўз зиммасига олаётган вазифалари ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, партия келгуси беш йилликда қўшимча уй-жой қурилиши соҳасига 15 миллиард доллар маблағ йўналтириш орқали 1 миллион хонадонли уй-жойлар қурилишига алоҳида эътибор қаратади. Янги уй-жой сотиб олган фуқароларга қўшилган қиймат солиғининг ярми қайтариб бериладиган тизим жорий этиш устида ишлайди.

Партиямиз ёшлар учун манфаатли иш ўринларини яратиш, тадбиркорлик фаолиятини молиялаштиришга кўмаклашиш, талабалар учун давлат ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган стажировка тизимини ривожлантириш зарур, деб ҳисоблайди. Ëшлар учун махсус уй-жойлар қуриш ва ҳар йили 1 мингта ёш оилага имтиёзли ипотека кредитларини бериш, хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари, иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, аёлларнинг масофавий меҳнат ва рақамли тадбиркорлик бўйича кўникмаларини оширишга жиддий эътибор қаратади.

Тарғибот тадбирида партия сайловолди дастурида барча ҳудудларда, аввало, Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосини яхшилаш бўйича “Мусаффо ҳаво – 2030 миллий дастури”ни қабул қилишни, экологик тоза транспортлар учун зарур инфратузилмани ривожлантириш ва электр транспорт воситаларини оммалаштириш бўйича қўшимча имтиёзлар берувчи қонунни қабул қилиш каби шаҳар аҳли учун ғоятда муҳим бўлган ташаббус ҳам киритилгани таъкидланди. Мулк шаклидан қатъи назар, барча меҳнат жамоаларида иш вақти меъёрларига қатъий амал қилиш, ҳокимларнинг Кенгаш олдида ҳисобдор бўлиши, масъулияти ва жавобгарлиги ошишини таъминлайдиган тизимни мустаҳкамлаш, ички ишлар ва миллий гвардия органлари ходимларининг фуқаролар билан мулоқот қилиш стандартларини жорий этиш орқали уларни халқ кўз ўнгида том маънода ҳимоячига айлантириш каби вазифалар ҳам бор.

Шунингдек, йўл транспорт ходисаларини кескин камайтириш чораларини кўриш, юқори тезликда ҳаракатланадиган ҳайдовчиларни транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш, йўл ҳаракати ва бошқа соҳалардаги жиноятлар натижасида боқувчисидан маҳрум бўлганларга айбдорлардан 18 ёшга тўлгунга қадар алимент олиш ҳуқуқини бериш каби таклифлар ҳам ўрин олган.

Тадбир сўнггида иштирокчилар бўлажак сайловларда ЎзЛиДеПни қўллаб-қувватлаб овоз беришга чақирилди.
Тарғибот тадбири машҳур санъаткорларнинг куй-қўшиқларига уланиб кетди. Тадбирда йиғилган сайловчилар партиянинг мақсад ва ғояларини тўлиқ қўллаб-қувватлашларини билдириб ўтдилар.

#uzlidep #saylov2024

🖥 Расмий саҳифаларимизга уланинг
Нурафшонлик ёшларга партиямиз мақсад ва ғояларини тушунтирдик

Тошкент ахборот технологиялари университети Нурафшон филиалида таълим олаётган талаба-ёшлар билан учрашув ўтказди.

ЎзЛиДеП сайловолди дастурида ёшлар учун махсус уй-жойлар қуриш ва ҳар йили 1000 нафар ёш оилага имтиёзли ипотека кредитларини бериш таклиф этиляпти.

Шунингдек, ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш мақсадида ҳар бир маҳаллада “Мустақил ривожланиш” марказлари ташкил қилиниши партиянинг ёшларга оид сиёсатига ҳамоҳанг эканини алоҳида таъкидлаш жоиз.

ЎзЛиДеП талабалар учун давлат ташкилотларида иш ҳақи тўланадиган стажировка тизимини ривожлантириш мақсадида ОТМлар ҳузурида ташкил қилинган “Каръера ва стажировка марказлари” фаолиятини такомиллаштириш тарафдори.

#uzlidep #saylov2024

@a_xaitov