Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15.1K subscribers
9.37K photos
1.96K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
​​🔴#LIVE

Сурхондарёда 10та «мега-лойиҳа» ишга туширилади

Ангор туманида 1530 МегаВатт қувватига эга янги буғ-газ электр станциясини ишга тушириш учун Нидерландиядаги “Стоун Сити Энерджи” ҳамда Германиядаги “Симэнс” компанияларининг 1,2 миллиард долларлик, Шеробод туманида 457 МегаВатт бўлган фотоэлектр станциясини қуриш учун Бирлашган Араб Амирликларидаги “Масдар” компаниясининг 260 миллион долларлик тўғридан тўғри инвестициялари ўзлаштирилади.

Натижада, вилоят ва қўшни ҳудудлардаги 750 мингта хонадон ва 60 мингта саноат корхоналарининг электр энергияга эҳтиёжини тўлиқ қоплаш имконияти яратилади.

Худди шундай, Жарқўрғон туманида россиялик ҳамкорлар билан 150 миллион долларлик хорижий инвестициялар ҳисобига мавжуд конларда нефть қазиб олиш ҳажми 5 баробар кўпайтирилиб, 250 минг тоннага етказилади.

Бундан ташқари, Шеробод туманида покистонлик ҳамкорлар билан 150 миллион долларлик ҳамда Бойсун туманида Жанубий Корея инвесторлари билан 100 миллион долларлик жами 2,5 миллион тонна қувватига эга цемент ишлаб чиқариш лойиҳаси, Денов туманида 30 миллион долларлик минивэн ва кичик юк автомобиллари ишлаб чиқариш лойиҳаси, Ангор туманида 23 миллион долларлик тайёр пойабзал ва чарм-атторлик маҳсулотларини ишлаб чиқариш лойиҳаси, Жарқўрғон туманида 45 миллион долларлик қурилиш материалларини ишлаб чиқариш лойиҳаси вилоятнинг саноат салоҳиятини оширишга ўз ҳиссини қўшади.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​🔴#LIVE

Шавкат Мирзиёев: Хафа бўлмасангиз бир гап айтаман ...

Бир вақтлар яхши пахта терганга битта гилам бериларди, раис бир марта ош қилиб берарди. Ҳозир мен президент бўлиб, пахта теришда килосига неча пул берилаётганини билмайман. Керак бўлса 3 минг сўмдан бериб тердирсин. Чунки пахтани манфаат етиштиряпти. Теримчида ҳам манфаат бўлмаса, термасин! Уни ҳеч ким мажбурламайди.

Мана, Андижон экспортда 1 млрд долларлик натижага эришяпти. Сурхондарёнинг нима камчилиги бор? Хафа бўлмасангиз бир гап айтаман – Андижон бугун сизлардан 10 йилга илгарилаб кетган. Лекин у ерда имкониятлар кам – 1 га 10, яъни ернинг 1 фоизи, аҳолининг 10 фоизи Андижонда.

Андижонда мен профессорлар билан гаплашдим, “олдин 2 млн сўм ойлик олардим, ҳозир 12 млн сўм оляпман, мендан ҳар қанча талаб қилсангиз арзийди” дейишяпти. Сурхондарёнинг ҳам домлалари маоши ошди. Энди болаларимизнинг билими ошишини талаб қилсак бўладими, йўқми? Бўлади! Чунки Сурхон фарзандлари ҳам менинг менинг фарзандларим, улар ёмон яшашлари мумкин эмас. Кўзлари ёниб туриши шарт.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴#LIVE

Шавкат Мирзиёев:

Энди ҳар бир маҳалланинг ўз бюджети бўлади. Шу орқали эҳтиёжманд оилаларга субсидиялар ажратиш, жамоат ишларига жалб қилиш, ёшларни касбга ўқитишни ташкил этиш ваколатлари ҳоким ёрдамчиларига берилади.

Ҳоким ёрдамчилари иқтисодиёт ва инвестиция идоралари, ҳокимиятда ишлайдиган билимли ва шижоатли ёшлар орасидан танланади. Лавозимга қўйишдан олдин улар 2 ой давомида янги тизим асосида ишлашга ўқитилади. 2-3 йил маҳаллада фидокорона ишлаб, ўзини кўрсатганларни келгусида раҳбарлик лавозимларига тайинлаймиз.

Агар ушбу янги тизим барча шаҳар ва туманларда самарали ташкил этилса, уч йилда вилоятда ишсизлик ва камбағалликни кескин қисқартиришга эришилади.

Умуман олганда, келгуси беш йилда Сурхондарё вилоятини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш учун давлат ҳисобидан 50 триллион сўм ажратилади ва жами 320 мингта янги иш ўринлар яратилади.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
🔴#LIVE

Шавкат Мирзиёев: Энди, ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш ва камбағалликни қисқартириш бўйича “ҳоким ёрдамчилари” лавозимлари жорий этилади. Буни тушунмаган ҳоким мен билан ишлолмайди.

Керак бўлса, Тошкентда ўтирган вазирлар ҳам маҳаллага тушиб ишлайди. Тошкент эмас, бутун мамлакат - Ўзбекистон.
Шароити оғир маҳаллани кўтариб берса, ҳар қандай лавозим бўлса берамиз.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
​​🔴#LIVE #Тиббиёт

Келгуси 5 йилда Сурхондарё вилоятининг бирламчи тиббий хизмат соҳасига давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар икки баробар оширилади

💊 Оилавий поликлиникалар ва шифокорлик пунктларида қон босими ва қандли диабет даволаш учун дори воситалари бепул берилади

🤱 765 минг нафар болалар ва 62 минг ҳомиладор аёллар 7 турдаги витаминлар билан бепул таъминланади

🏥 24 та оилавий шифокорлик пунктлари ва 4 та оилавий поликлиника янги очилади, 89 та тиббиёт муассасалари тўлиқ қайта таъмирланади

💉 Шифохоналарда амалга ошириладиган даволаш турлари сони 130 тадан 168 тагача оширилади

🛌 Сариосиё, Шеробод ва Деновда жароҳатлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари ишга туширилади. Узун, Олтинсой, Шўрчи, Денов ва Сариосиё туманларига тиббий хизмат кўрсатадиган 150 ўринли минтақавий болалар шифохонаси барпо этилади. Денов, Бойсун, Шеробод ва Қумқўрғонда перинатал марказлар ташкил қилинади

💰 Вилоят кўптармоқли тиббиёт марказини жиҳозлашга 2 миллион доллар ажратилади

👩‍⚕️ Олис қишлоқларга борадиган шифокорларни қўллаб-қувватлаш дастури давом эттирилади ва бунга қўшимча 20 миллиард сўм ажратилади

❗️2018 йилда ташкил этилган Тошкент тиббиёт академиясининг Термиз филиали хорижий ҳамкор олийгоҳни жалб этиб, алоҳида мустақил институт сифатида фаолияти йўлга қўйилади.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Худо насиб қилса, беш йилдан кейин бошқача жойларда учрашамиз» — Шавкат Мирзиёев ёшларни сифатли ва билимли мутахассислар қилиб тайёрлаш аҳамияти ҳақида

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ишончли вакил хўжаободлик сайловчилар билан учрашди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10286

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Ш.Мирзиёевнинг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ишончли вакили Абат Данияров энг чекка туманларда сайловчилар билан учрашмоқда.

Ана шундай учрашувларнинг бири Тахиятош, Хўжайли, Бўзатов, Кегейли ва Нукус туманларида ҳам ташкил қилинди.

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/10283

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Шавкат Мирзиёев Термиз шаҳрида сурхондарёлик сайловчилар билан учрашув ўтказди.

- Сурхон – кўҳна цивилизациялар, бой тарих ва маданиятни мужассам этган қадимий замин. Тарихда Бохтар, Тоҳаристон, Чағониён каби давлатлар, Кушондек буюк империялар айнан шу ҳудудда гуллаб-яшнаган, - деди Шавкат Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев в городе Термезе встретился с сурхандарьинскими избирателями.

- Сурхан - колыбель древних цивилизаций, край с богатой историей и культурой. В прошлом именно в этом регионе процветали такие государства, как Бактрия, Тохаристан, Чаганиан, великие империи, такие как Кушан, - сказал Шавкат Мирзиёев.

#uzlidep #Mirziyoyev #InsonQadriUchun #ИнсонҚадриУчун

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
#ПРЕЗИДЕНТЛИККА_НОМЗОД
ШАВКАТ МИРЗИЁЕВ;

– Ҳеч қачон тўхтама! Чунки, тўхтасанг ўтиргинг, ўтирсанг ётгинг, ётсанг ухлагинг келади. Ухласанг ғафлатда қоласан!


ПРЕЗИДЕНТЛИККА_НОМЗОД
#ШАВКАТ_МИРЗИЁЕВГА
ОВОЗ БЕРИНГ, АЗИЗЛАР!

#uzlidep #Mirziyoyev
#InsonQadriUchun
#ИнсонҚадриУчун

ИНСОН ҚАДРИ УЧУН!

@Deputatlar_minbari