Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15K subscribers
9.37K photos
1.96K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Халқ депутатлари сессиясидан сўнг Президент кутилмаганда Фарғона шаҳридаги Шодиёна маҳалласига борди. Маҳалла оралаб юриб, аҳоли билан учрашди.
- Мана, бугун вилоятларингизга янги ҳоким қўйдик. Маҳаллабай ишлаш тизимини жорий қиляпмиз. Ҳақиқий аҳволни билиш, одамларнинг оғирини енгил қилиш учун маҳаллангизга ўзим келдим, - деди Шавкат Мирзиёев аёллар билан суҳбатда.

После сессии кенгаша народных депутатов Президент незапланированно посетил махаллю Шодиёна в Фергане. Он пешком обошел махаллю и встретился с местными жителями.
- Сегодня мы назначили нового хокима в вашей области. Внедряем систему работы в разрезе махаллей. Я пришел в вашу махаллю лично, чтобы узнать реальную ситуацию, облегчить заботы людей, - сказал Шавкат Мирзиёев в разговоре с женщинами.

#Mirziyoyev #safar #Fargona #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ташкил этилди

“Маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича давлат сиёсатининг устувор йўналишлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ–29-сон, 03.12.2021 й.) қабул қилинди.

💼 Фармонга кўра, 2022 йил 1 январдан ҳар бир шаҳарча, қишлоқ, овулда, шунингдек, ҳар бир маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокимининг ёрдамчиси лавозими таъсис этилади.

🔰 Мазкур лавозимга:

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, Молия, Бандлик ва меҳнат муносабатлари, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирликлари, Давлат солиқ қўмитаси, тижорат банклари, иқтисодий ва инвестиция комплексларига кирувчи бошқа идоралар, уларнинг ҳудудий бўлинмаларида бўлим (шўъба) бошлиғидан паст бўлмаган лавозимда ишловчи раҳбар ходимлар, шунингдек, маҳаллий ҳокимликларнинг раҳбар ходимлари тайинланади;
номзодлар очиқ танловлар асосида ишга қабул қилинади;
тадбиркорлар, бошқа соҳа вакиллари, фаол ёшлар, раҳбарлик лавозимида фаолият юритмаётган ходимлар ва олий маълумотга эга бўлмаган фуқаролар ҳам ишга қабул қилиниши мумкин.

☑️ Фармон билан қуйидагилар ташкил этилди:

👉 Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бошқармалари;
👉 туман (шаҳар) ҳокимликлари таркибида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш марказлари.

Агентлик директори Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади.

🎖Фармонга кўра, “Янги Ўзбекистон ислоҳотчиси” кўкрак нишони таъсис этилди.

⚠️ Ушбу кўкрак нишони билан ҳоким ёрдамчиси лавозимига тайинланган ҳамда улар фаолиятини самарали ташкил этишга жалб қилинган шахслар тақдирланади.

➡️ Фармон билан шунингдек, Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилди.

#uzlidep #mahalla #tadbirkorlik

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар, спорт, соғлиқни сақлаш, электр энергияси соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти билан танишди.
Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, маҳалла марказларини барпо этиш, мактаб таълими қамровини ошириш, онкология марказини қуриш доирасида режалаштирилган ва амалга оширилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.
Электр таъминоти барқарорлиги ва хавфсизлигини мустаҳкамлашга қаратилган қарор лойиҳасини тайёрлашга кўрсатма берилди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с презентацией проектов в сферах молодежи, спорта, здравоохранения и электроэнергетики.
Доложено о проводимой и запланированной работе по содержательной организации досуга молодежи, строительству махаллинских центров, расширению охвата школами, возведению онкологического центра.
Дано указание подготовить проект поставления, нацеленный на повышение стабильности и безопасности системы электроснабжения.

#Mirziyoyev #taqdimot #mahalla #iqtisodiyot #ijtimoiysoha

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилоятида томорқадан самарали фойдаланиш бўйича тадбирлар ўтказилди

Қарши туманидаги маҳаллага Фарғонанинг Қува туманидан 47 мингта мевали дарахт кўчатлари олиб келинди

Ғузордаги “Мустақиллик” маҳалласида томорқада мевали ҳамда сабзавот кўчатлар экиш, парвариш қилиш, ишлов бериш бўйича семинар ўтказилди

Чироқчининг "Қирғиз" маҳалласида боғдорчилик, узумчилик, полизчилик, асаларичилик ва чорвачилик каби йўналишларини маҳалаларда ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш мақсадида кўргазмали семинар ташкил қилинди.

Яккабоғдаги “Мевазор” маҳалласида ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари билан мулоқот олиб борилди ва ҳар бир маҳалла хонадонларида мўъжазгина боғ яратиш бўйича тавсиялар берилди.

📹👉 Facebook

#uzlidep #mahalla #tomorqa

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube