Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14.9K subscribers
9.37K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
⚡️ КАРАНТИН ТАРТИБ ВА ЧЕКЛОВЛАРИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИЛДИ

❗️Республика махсус комиссиясининг қарорлари билан жорий этилган тартиб ва чекловларга қўшимчалар киритилди:

📌28 июндан 12 июлгача Тошкент шаҳрига қўшни вилоятлардан автотранспорт (автобус, автомобиль) воситалари орқали ўта зарурат бўлмаган ҳолларда кириш бўйича чекловлар ўрнатилди;

📌хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли қатламлари билан биргаликда Тошкент шаҳри аҳолисининг 18 ёшдан катта бўлган барча қатламини ўзлари бириктирилган оилавий поликлиникаларда коронавирус инфекциясига қарши Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан иҳтиёрий тарзда оммавий эмланиши белгиланди;

📌 28 июндан республика бўйлаб кўнгилочар объектлар – ресторан, тунги клублар, дискотека, караоке, бильярд заллари ва компьютер ўйинлари марказлари ҳамда умумий овқатланиш объектлари – кафе, ошхона, чойхоналарни ишлашига соат 8:00 дан 20:00 гача рухсат берилади;

📌 кўнгилочар ва умумий овқатланиш объектларида ташриф буюрувчиларга ушбу муассасаларнинг умумий сиғимининг 50 фоизидан қатъий оширмаган ҳолда хизмат кўрсатиш белгиланди.

#uzlidep #karantin #niqobtaqing

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
Тошкент ёпилди. Кимлар қачон истисно?

ССВ хабарича пойтахтга 12 июлгача:

📌Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) шахсларга;

📌Тошкент шаҳрида доимий яшовчи (рўйхатдан ўтган) чет эл фуқароларига;

📌даволаниш учун ташриф буюраётган шахсларга;

📌Тошкент шаҳрида доимий фаолият кўрсатувчи ҳудудлардан келувчи шахсларга (иш жойи тўғрисида тасдиқловчи ҳужжат бўлган тақдирда);

📌Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижий мамлакатга учиб кетувчи шахсларга (авиачипта бўлган тақдирда);

📌Ўзбекистонга турист бўлиб келган чет эл фуқароларига ва уларни олиб келаётган автотранспорт воситасининг ҳайдовчиси ҳамда агар гуруҳли жамоа бўлса, таржимон ёки туристик фирма вакилига;

📌барча турдаги юк ташиш, шунингдек, қурилиш материаллари (қум, шағал ва бошқалар) билан боғлиқ ҳолларга, етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳар қандай автотранспорт воситаларида ҳамда “Ўзбекистон почтаси” АЖнинг почта жўнатмаларини ташиш билан боғлиқ ҳолларга;

📌соғлиқни сақлаш тизими ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларига.

#uzlidep #karantin #niqobtaqing

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
💉 Талабалар ҳам коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда оммавий эмланади

❗️Мавжуд эпидемиологик ҳолатни инобатга олган ҳолда умумий эмлаш ишларига жалб этилган аҳоли гуруҳлари қатори кенгайтирилди.

⬇️Унга кўра:

📌18 ёшдан катта бўлган Самарканд ва Тошкент вилояти аҳолисини, шунингдек, имкониятдан келиб чиқиб, бошқа ҳудудлардаги 18 ёшдан катта аҳоли қатламини ўзлари бириктирилган бирламчи тиббий-санитария муассасаларида ихтиёрий равишда эмлаш белгиланди;

📌 Барча давлат ва нодавлат олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган 18 ёшдан катта бўлган, бугунги кунда бакалавриатура, магистратура, клиник ординатура босқичларида таҳсил олаётган талабаларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда оммавий эмлаш белгиланди.

❗️Яна бир янгилик: коронавирус инфекциясига қарши ихтиёрий равишда эмланган тўлов контракт асосида ўқийдиган талабаларга ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, 2021/2022 ўқув йили учун базавий тўлов контарктига 10 фоиз миқдорида бир марталик чегирма бонуси берилади.

Азиз талабалар, коронавирусга қарши эмланишда фаол иштирок этинг, соғлиғингизга бефарқ бўлманг!

#uzlidep #vaksinaoling #niqobtaqing #masofasaqlang

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
📌Янги чоралар

Барча турдаги оммавий тадбирлар вақтинча тўхтатилди

🎬 Юртимизда барча турдаги оммавий байрам тадбирлари, спорт мусобақалари, шунингдек, концерт, фестиваль, театр ва кино дастурлари вақтинча тўхтатилди.

🏃‍♂️Спорт турлари бўйича мусобақаларни мухлисларсиз ўтказишга рухсат берилди.

1 августдан тўйхоналарда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш 50 кишидан кўп бўлмаган (яқин қариндошлар ва ушбу туман ҳудудида истиқомат қилувчи бошқа қариндошлар) ҳамда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда ўтказишга рухсат берилди.

#karantin #niqobtaqing #masofasaqlang #vaksinaoling

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube