Aktam XAITOV | rasmiy kanal
14.9K subscribers
9.37K photos
1.97K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❗️Актам Хаитов: Президентимиз “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини жорий йилда амалга ошириш масалалари бўйича аниқ вазифаларни белгилаб берди.

💰 Мазкур дастурларни амалга оширилишида жами 21 триллион сўм йўналтирилмоқда.

⚡️🚰 Газ, свет, йўл, сув таъминоти ва иш ўринлари масалалари бевосита ушбу дастурлар доирасида ҳал этилади.

👥Жойлардаги депутатлар биринчи навбатда энг оғир, муаммоли маҳаллаларни молиялаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратади.

💼 Маҳаллий кенгашларда энг кўп ўринга эга бўлган O’zLiDeP депутатларининг юқоридаги жараёнларда фаол иштироки таъминланади.

#uzlidep #Xaitov #obodqishloq #obodmahalla #uzbekistan24 #tahlilnoma
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Актам Хаитов: Шерободда аҳоли томорқаларидан максимал фойдаланиб анор экиладиган ҳудудларни кўпайтириш ишлари олиб борилмоқда

Шеробод ҳудудида анорчилик ривожланган. Оҳирги 4-5 йилда у юқори даражага олиб чиқилди

Бу ерларга илм кириб келаётгани ва анорчилик бўйича Шеробод тажрибасининг натижасида ўртача хосилдорликни 1,5–2 бараварга ошириш имконияти бор

Шерободнинг анорчилик ривожланмаган маҳаллаларида ҳам салкам 20 минг хонадонни қамраб олишни ўзимизга вазифа қилдик

#uzlidep #Xaitov #Surxondaryo #tashrif #tahlilnoma

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Партия раҳбари Актам Хаитовнинг Президентимиз раислигида пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятини такомиллаштириш, қишлоқ хўжалиги тармоқларини қўллаб-қувватлаш ва ҳосилдорликни ошириш чора-тадбирлари муҳокамаси бўйича видеоселектор йиғилишида берилган вазифалар хусусида:

Еримиз, сувимиз чекланган. Президентимиз фақат ақл ва илм билан иш қилиш бўйича топшириқ берди.

Кластер ва фермерлар ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш учун эркинлик кенгайяпти. Бир-бирини танлашда фермер ҳам, кластер ҳам эркин бўлса ўртада бозор ишлайди.

Манфаатдорлик ошган сари фермерларнинг даромади кўпайса улар кўп тармоқли фермер бўлиб ҳам ерга пулини тикади, ҳам техникасини ва маҳсулотини кўпайтиради.

#uzlidep #Xaitov #munosabat #tahlilnoma

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Tahlilnoma

Давлатимиз раҳбари шу йил 16 феврал куни Андижон вилоятида фаоллар билан бўлган мажлисда аграр соҳани ривожлантиришнинг муҳим вазифаларига тўхталиб ўтди.

Хусусан, ҳосилдорликни ошириш, экспортни кўпайтириш ва саноатлаштириш бўйича аниқ мақсадлар белгилаб берилди.

Унга кўра пахтачиликда алоҳида майдонларда 80 центнергача ҳосил берадиган, тола чиқими 45 фоизгача бўлган Хитой навини экиш, 10 минг гектарда томчилатиб суғориш жорий қилиш, 20 минг гектар ерни лазер усулида текислаш ишлари амалга оширилади.

Бундан мақсад, ҳосилдорликни ошириш, маҳсулот тан нархини камайтириш ҳамда илм-фан янгиликларини кенг жорий қилиш.

Бугун ҳам, фермерларимизни орасида шу кўрсаткичларни таъминлаётган, пахтадан 50 центнер олаётган ғалладан 100 центнер олаётган фермерларимиз ҳам бор.

Давлатимиз раҳбари фақат энди буларни сонини кўпайтириш, оммалаштириш, бунинг учун, қишлоқ хўжалигида олимлар билан ишлаш бўйича аниқ топшириқларни берди.

Бундан ташқари кластер ва фермерлар ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш, фермерларга гаровсиз кам фоизли кредитларни ажратиш, сувдан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалиги техникаси олишга 130 миллион доллар имтиёзли кредит ажратиш, фермерларга ўғитни далагача олиб келиш тизимини йўлга қўйиш белгиланди.

Яна бир муҳим масала, минерал ўғит етиштирувчи компанияларни 10-15 фоизгача таннархни камайтириш бўйича топшириқлар берилди. Натижада ўғит пасайгандан кейин, бу ҳам таннархда ўзини аксини топади. Энди техникага бўлган талабини ҳам қондиришда лизинг тизимидан кенг фойдаланилади. Мақсад иқтисодиётимизни ҳам самарадорлиги ва рақобатбардошлигини оширишга хизмат қиладиган муҳим омил бўлади.

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Tahlilnoma

Давлатимиз раҳбари Андижон вилоятида фаоллар билан бўлган мажлисда аграр соҳани ривожлантиришнинг муҳим вазифаларига тўхталиб ўтар экан, аҳолига бўлиб бериладиган ер майдонлари ҳамда томорқа ерларига саноат ва кооперацияни кенг олиб кириш, қўшимча 1 млрд. долларлик маҳсулот етиштириш мумкинлиги қайд этилди.

Хўш, бу топшириқларнинг ижросини таъминлаш механизми қандай бўлади?!

Ўтган йилларда давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 200 минг гектарга яқин ерлар очиқ танлов асосида аҳолимизга, шу жумладан, ёшларга, аёлларга тарқатилди.

700 мингга яқин деҳқон хўжаликлари шаклланиб, 30 йилгача ижара муддати белгиланди. Эндиликда 60 минг гектарни тарқатиш бўйича шу кунларда жадал иш олиб бориляпти. Чунки, булар энди лотларга бўлиниши керак. Булар бўлиниб танловга берилади. Электрон шаффоф танлов бўлади. Унга талабгорлар ўртасида очиқ, ойдин хабар етказиляпти. Айниқса, миграцияда юрган ёки ташқи мамлакатларда ишлаб келаётган ёшларнинг жуда кўпи қайтиб келяпти. Чунки, улар шу ерда шу даромадни топяпти.

Бу йил ҳам мана шу 60 минг гектар ердан 300 мингга яқин ёшларни бандилигини таъминлаш мақсад қилинган.

@a_xaitov