Улуш киритиш асосида уй-жой қурилишида қатнашиш тартиби белгиланади
Инвестор ва қурувчи ўртасидаги шартномаларни мажбурий равишда нотариал тасдиқлаш, “Шаффоф қурилиш” ахборот тизимида улуш киритиш асосида ишловчи пудратчилар рўйхатини юритиш, бу рўйхатга кирмасдан жисмоний ва юридик шахсларнинг маблағларини жалб қилган пудратчиларга нисбатан жавобгарлик белгилаш кўзда тутилмоқда.
Бу ҳақида 30 апрел куни Президентимизнинг “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгиланди.
Фармонга кўра, 2024 йил май ойида қуйидагиларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси Вазирлар Маҳкамасига киритилиши керак:
➖"Шаффоф қурилиш” ахборот тизимида уй-жойлар қуришга жисмоний ва юридик шахсларнинг пул маблағларини жалб қилувчи пудрат ташкилотларининг электрон рўйхатини юритиш;
➖электрон рўйхатдан ўтмасдан улуш киритиш асосида кўп қаватли уй-жойлар қуришни бошлаган пудрат ташкилотларига нисбатан жавобгарлик чораларини белгилаш;
➖улуш киритиш асосида уй-жойлар қурилишини мониторинг қилиш тартибини белгилаш;
➖улуш киритиш асосида кўп қаватли уй-жойларни қуришда иштирок этиш тўғрисидаги шартномаларни мажбурий равишда нотариал тасдиқлаш тартибини жорий қилиш назарда тутилган.
Фармон асосида, 2024 йилда 4000 нафар фуқароларнинг алоҳида тоифалари (ҳарбий хизматчилар)ни уй-жой билан таъминлаш бўйича дастур ишлаб чиқилади. Дастур 2024 йил июл ойида тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилиши кўзда тутилган.
@a_xaitov

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида депутатлар томонидан ирригация-мелиорация обеъктларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда сув ресурсларини бошқаришни рақамлаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Сув хўжалиги вазири Ш. Ҳамраевнинг ахбороти эшитилди.
Вазир ахборотига кўра, 2023 йилда 190 та ирригация ва мелиорация обеъктида қурилиш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилиб, белгиланган вазифалар тўлиқ бажарилган. Хусусан, ирригация йўналишида 392,9 км. канал, 57,7 км. лоток, 19 та гидротехника иншооти, 4,6 км. босимли қувурлар, 2 та кўприк ва 60 та суғориш қудуқларини қуриш ва реконструкция қилиш ҳамда 9,1 км. сув обектларининг сувни муҳофаза қилиш зоналарида қирғоқ ҳимоя ишлари қилинган.
Яна бир муҳим масала ирригация тизимини рақамли технологиялар асосида автоматлаштирилган бошқарувга ўтказиш мақсадида 2023 йилда 7 339 та “Ақлли сув”, 2 578 та “Дайвер” ва 271 та насос қурилмалари ўрнатилиб, 21 та йирик сув хўжалиги обеъктининг бошқарув жараёнлари автоматлаштирилган. Бу борада сув истеъмолчилари кесимида сувнинг ҳисоби ва ҳисоботини юритиш, шунингдек улар тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш учун эса мўлжалланган “Сув ҳисоби” ахборот тизими яратилган.
Мунозаралар давомида депутатлар амалга оширилган ишлар билан бир қаторда, соҳада айрим камчиликлар ва ҳал этилиши лозим бўлган масалалар ҳам мавжудлигини қайд этдилар.
Мажлисда депутатлар томонидан вазирнинг ахбороти маълумот учун қабул қилиниб, кун тартибидаги масала юзасидан самарали парламент назоратини таъминлашга келишиб олинди.

☑️ Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари моддий рағбатлантирилади
Ўтганлар хотирасини ёд этиш, кексаю ногиронлиги бор кишиларга иззат-икром кўрсатиш, меҳру оқибат билан қуршаб олиш бугунги авлоднинг муҳим вазифасидир. Айниқса, Иккинчи жаҳон урушида халқимиз тинчлиги учун мардонавор кураш олиб борган қаҳрамон жангчилар хотирасини эслаш, шарафлаш ва ёд этишга юртимизда катта эътибор қаратилмоқда.
Президентимизнинг "Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармонига биноан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларининг ҳар бирига 20 млн сўм миқдорида бир марталик пул мукофот берилиши белгиланди.
Ушбу мукофот уларга тантанали тарзда топширилиши дилларини мунаввар этиши шубҳасиз. Қаҳрамон жангчиларимизга кўрсатилаётган бу иззати икром инсон қадрини улуғлаш, эзгу ғоясига ҳамоҳанглиги билан муҳим аҳамият касб этади.

☑️ Энди давлат гранти ўринлари энг юқори балл тўплаган абитуриентлар танлови асосида белгиланади
Президент ҳузурида 6 май куни олий таълим йўналишларини оптималлаштириш, қабул ва малака тизимларини такомиллаштириш бўйича таклифлар муҳокама қилинди.
Бугунги кунда бакалавриат, магистратура йўналишида мутахассислик бўлсада, лекин уларнинг айримлари халқаро стандартлар ва замонавий меҳнат бозори талабларига мос эмас. Бу битирувчиларда тўлиқ малака шаклланиши ва уларнинг ишга жойлашишида муайян қийинчиликлар туғдирмоқда.
Шу боис таълимнинг халқаро таснифи, илғор хорижий тажриба асосида бакалавриат ва магистратура йўналишларини қайта кўриб чиқиш ҳамда айни пайтда талаб юқори бўлган соҳаларда янги йўналишлар очиш бўйича таклифлар билдирилди.
Кейинги асосий масала бу – олий таълимга қабул тизимини янада адолатли қилиш ва давлат грантларини иқтидорга йўналтириш.
Янги тартибга кўра, муайян бир йўналишга ажратилган давлат гранти доирасида юқори балл тўплаган абитуриент, танлаган олий таълим муассасасидан қатъи назар, давлат грантига тавсия этилади. Яъни, юқори балл олган ёшлар ўқишга кирмай қолмайди.
Тақдимотда муҳандислик соҳасидаги таълим сифати ҳам таҳлил қилиниб, мутасаддиларга ушбу таълим йўналишида кескин ўзгариш ясаш бўйича кўрсатмалар берилди.

Тошкент инвестиция форумида умумий қиймати $26,6 миллиардлик шартномалар имзоланди
Ўзбекистонда III Халқаро инвестиция форуми ўз ишини якунлади. 93 мамлакатдан 2,5 мингдан ортиқ делегатни жамлаган форум глобал мулоқот ва инвестициявий соҳадаги илғор тажриба алмашиш майдонига айланди.
Тадбирнинг энг муҳим воқеаларидан бири Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикасининг Бош вазирлари иштирокида минтақавий энергетика лойиҳаларининг (Қамбарота ГЭС-1 ва Ёвон ГЭСини қуриш) хорижий инвесторларга тақдимоти бўлиб ўтди.
Форумни 30 та мамлакатдан 110 дан ортиқ хорижий оммавий ахборот воситалари, жумладан дунёнинг етакчи нашрлари «CNN», «Euronews», «London Post», ва «Associated Press» томонидан ёритилди.
Форум якунига кўра жами қиймати $26,6 млрд.га тенг келишувлар имзоланди. Маълумот учун: 2023 й. ТХИФда $11 млрд. 167 та ҳужжат имзоланганди.
https://yuz.uz/a/oz/100119

Янги Ўзбекистон
Тошкент инвестиция форумида умумий қиймати $26,6 миллиардлик шартномалар имзоланди
Ўзбекистонда III Халқаро инвестиция форуми ўз ишини якунлади. 93 мамлакатдан 2,5 мингдан ортиқ делегатни жамлаган форум глобал мулоқот ва инвестициявий соҳадаги илғор тажриба алмашиш майдонига айланди.
☑️ Фуқароларимизни қулай ва хавфсиз транспортдан фойдаланиш масаласи муҳокама қилинди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида транспорт вазири Илҳом Маҳкамовнинг “Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун қулай ва хавфсиз транспорт орқали чет давлатларга етиб боришида шарт-шароитларни таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги ахбороти эшитилди.
Маълум қилинганидек, бугунги кунда хорижда ишлаш истагида бўлган фуқароларни чет элга тартибли ва хавфсиз жўнатиш бўйича муайян ишлар қилиняпти. Жумладан, охирги икки йилда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 70 минг киши ривожланган давлатларга ишга юборилган.
Шунингдек, 28 та давлатнинг 300 га яқин иш берувчи ва рекрутинг агентликлари билан Ўзбекистондан ишчи кучини жалб қилиш бўйича ҳамкорлик шартномалари имзоланган. Бундан ташқари, Европа давлатлари билан ҳамкорликда 100 мингдан ортиқ иш ўринларига юртдошларимизни жалб қилиш бўйича 30 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилмоқда.
Мажлисда қайд этилганидек, 24 та миллий ва хорижий ташувчилар томонидан Россия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонга 37 та йўналиш бўйича 196 та автобус қатнови йўлга қўйилган. Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда авиация хизматларини кўрсатувчи 15 та резидент авиакомпания ташкил этилди. Халқаро йўналишларда Ўзбекистон авиаташувлар бозорида хизмат кўрсатувчи хорижий авиакомпаниялар сони 41 тага етди.
Йиғилишда депутатларимиз томонидан ҳудудларда автотранспорт ташкилотлари ва автовокзалларни ташкил этиш ишларини жадаллаштириш ҳамда темир йўл соҳасига хусусий секторни жалб этишни рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш лозимлигини қайд этдилар.
Кун тартибидаги масала юзасидан таъсирчан парламент назорати ўрнатиладиган бўлди.

9 май - Хотира ва қадрлаш куни
O‘zLiDePнинг миллиондан зиёд аъзолари номидан ҳурматли уруш ва меҳнат фахрийларини ҳамда барча юртдошларимизни Хотира ва қадрлаш куни билан самимий қутлаймиз.
Иккинчи жаҳон урушида халқимиз тинчлиги учун мардонавор кураш олиб борган қаҳрамон жангчилар хотирасини эслаш, шарафлаш ва ёд этишга юртимизда катта эътибор қаратилмоқда.
Президентимиз Фармони билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг моддий рағбатлантирилиши ҳам қаҳрамон жангчиларимизга кўрсатилаётган юксак эътибор, инсон қадрини улуғлаш каби эзгу ғоя мужассамлигини алоҳида эътироф этмоқчимиз.
Иккинчи жаҳон урушида, машаққатли меҳнат фронтида мардлик ва жасорат кўрсатган барча фахрийларимизга чуқур миннатдорлик билдирамиз.
Мард ва матонатли халқимизга абадий омонлик, хонадонларига қут-барака, тўкинлик ва осойишта ҳаёт тилаймиз.
Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшаш бахти ҳаммамизга, келажак авлодларимизга ҳамиша насиб қилаверсин!

Хитой элчиси билан учрашув
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15842
______
Встреча с Послом Китая
👉 https://uzlidep.uz/ru/news-of-party/15842
#uzlidep #hamkorlik
@uzlidep

☑️ “Сайхунобод” тажрибасини жадаллаштириш масаласи муҳокама қилинди
Президент раислигида маҳаллий саноат тармоғидаги ички имкониятларни сафарбар этиш орқали аҳолини ишли ва даромадли қилиш масалалари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишда “Сайхунобод” тажрибасини жадаллаштириш бўйича ҳам топшириқлар берилди.
Бу борада бошланган ишлар натижасида апрель ойини ўзида 365 минг аҳоли бандлиги таъминлангани ва тадбиркорликка жалб қилингани қайд этилди.
Банклар ўз мижозларининг муаммоларини ҳал қилиб, 115 минг аҳолига ишли бўлишга кўмаклашди. Маҳаллаларда 70 мингта микро-лойиҳа амалга оширилди, 465 минг гектар томорқа ерларига экин экилди.
Давлатимиз раҳбари "Сайхунобод" тажрибаси доирасидаги ишлар ҳамма ҳудудларда ҳам бирдек ташкил қилинмаётганини кўрсатиб ўтди.
Президентимиз бандлик ва аҳоли даромади масаласи биринчи даражали аҳамиятга эга эканини яна бир бор таъкидлаб, бу борада оқсоқликка йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида барча даражадаги раҳбарларни огоҳлантирди.
Таъкидлаш жоизки, Сайхунобод тажрибасини оммалаштириш борасида барча даражадаги раҳбарлар, маҳалла еттилиги билан партиямиз фракцияси аъзолари, фаолларимиз ўрганишлар олиб боряпти, аниқланган муаммоларни ўз вақтида ҳал қилиш чоралари кўриляпти.
Яна бир муҳим масала – тартибли ва хавфсиз меҳнат миграцияси масаласи таҳлил қилиниб, бу бўйича ягона ахборот платформасини яратиш, “маҳалла еттилиги” тизими билан интеграция қилиш, хорижда меҳнат қилаётган ва қийин вазиятга тушиб қолган юртдошларимизга кўмаклашиш, қайтган фуқароларни ишга жойлаштириш юзасидан топшириқлар берилди.

ОПРЕДЕЛЕНЫ ПРИОРИТЕТЫ СОТРУДНИЧЕСТВА УЗБЕКИСТАНА С ЕАЭС В КАЧЕСТВЕ НАБЛЮДАТЕЛЯ
Из последних событий выделим участие Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева 8 мая т.г. в городе Москве в юбилейном заседании Высшего Евразийского экономического совета в качестве главы государства-наблюдателя. Рассмотрены актуальные вопросы дальнейшего расширения многостороннего торгово-экономического сотрудничества, поддержки проектов промышленной кооперации, реализации совместных программ в приоритетных направлениях взаимодействия.
👉 № 91 (30400) газеты «Правда Востока», от 11 мая 2024 года

“ИШБИЛАРМОН АЁЛ – 2024"
Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ташаббуси билан мунтазам ўтказиб келинаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг жорий йилги ҳудудий босқичлари мамлакатимизнинг энг чекка, олис туманларидаги маҳалла ва овулларидан бошланди.
"XXI asr” газетасининг 2024 йил 9 май сонидан.

☑️ Чарм ва ипак саноатида мавжуд имкониятларни ишга солиш масалалари муҳокама қилинди
Президент раислигида маҳаллий саноат тармоғидаги ички имкониятларни сафарбар этиш орқали аҳолини ишли ва даромадли қилиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мен ҳам қатнашдим.
Таъкидланганидек, аҳоли даромадларини ошириш, иш ўринлари яратишда энг катта захира маҳаллий саноат тармоқлари ҳисобланади. Шу муносабат билан учта муҳим соҳа – чарм, гилам ва пиллачилик саноатини янада ривожлантириш, соҳадаги муаммо ва уларнинг ечими бўйича вазифалар белгилаб берилди.
Давлатимиз раҳбари икки йил олдин 155 гектар жой ажратилиб, чармга ихтисослашган 16 та кичик саноат зонаси қилингани, бу ишлар лозим даражада ташкил этилмаганини танқид қилди. Соҳада янги лойиҳалар учун 40 миллион доллар арзон ресурс ажратилгани, халқаро кредит линияларидан 100 миллион доллар жалб этилганига қарамай, бу борада ҳам ишлар суст олиб борилаётганлиги айтилди.
Яна бир муҳим тармоқ барча кластерлар фаолияти ҳам танқид қилиниб, 14 та кичик саноат зонасида 100 миллион долларлик лойиҳаларни бошлаш, 11 та чорва кластерига озуқабоп экин экиш учун ер масаласини тўлиқ ҳал қилиш вазифаси қўйилди.
Давлатимиз раҳбари гиламчилик ва ипакчилик соҳасидаги муаммо ва имкониятларга ҳам тўхталиб ўтди.
Дунёда ипак маҳсулоти импортини 45 фоизи тўғри келаётган Европа бозорига чиқиш муҳимлигини инобатга олган ҳолда экспортда ипакдан тайёр маҳсулот улушини, жумладан, пиллани чуқур қайта ишлаб, тайёр ипак маҳсулотлари, мато ва уй текстили ишлаб чиқарадиган қувватларни кўпайтириш зарурлиги таъкидланди.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ипакчиликни янада ривожлантириш учун куни кеча имзоланган Президент фармони билан пилла харид нархи 25 фоизга оширилгани, пиллакорлар даромад ва ижтимоий солиқлардан озод қилингани, тутзорлар учун ер солиғининг 10 фоизи тўланиши соҳа вакилларига берилган катта имкониятдир.

"XXI asr” ижтимоий-сиёсий газетасининг мазмундорлиги ва дизайни янгича кўринишда чоп этиляпти.
Партиямиз нашрида “Партия ҳаёти”, “Депутат ва сайловчи”, “Фракция фаолияти”, “Депутат минбари”, “Бизнинг вакилимиз”, “Партия фаоллари”, “Ҳудудий кенгашларда”, “Ҳисобот”, “Таҳлил ва талқин”, “Муаммо ва ечим”, “Мунозара-муҳокама” ва бошқа рукнлар остида мунтазам равишда таҳлилий мақолалар, асосли ва таҳлилий танқидий материаллар, мамлакат сиёсий-ижтимоий ҳаётида муҳим ўрни бор таниқли инсонлар билан суҳбат-интервьюлар ҳамда партиялараро баҳс-мунозарага чорловчи мақолалар чоп этиб борилмоқда.
Шу сабабли ҳам партиямиз нашрига бўлган қизиқувчилар ва ўқувчилар сони янада ортиб бормоқда.

Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги таклифлар тақдимот қилинди
Президентимиз 10 май куни қишлоқ хўжалигини иқлим ўзгаришига мослаштириш, ерлардан самарали фойдаланиш ва соҳани илмий ривожлантиришга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.
Бугун қишлоқ хўжалигида иқлим ўзгаришига мослашиш ва соҳанинг иқлимга салбий таъсирини юмшатиш муҳим саналади. Бу бўйича 52 банддан иборат миллий дастур ишлаб чиқилди. Дастур доирасида тизимли ишлар олиб бориляпти.
Яна бир муҳим масала, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг узлуксизлигида иссиқхоналарнинг алоҳида ўрни бор. Сўнгги йилларда уларнинг майдони 2,6 баравар, маҳсулот етиштириш ҳажми 3 баравардан зиёд ошган. Ушбу тармоқда 80 минг аҳоли доимий ва 70 минг нафари мавсумий иш билан банд.
Иссиқхона хўжаликларининг самардорлигини ошириш мақсадида хориждан малакали агроном, энтомолог ва лаборатория мутахассисларини жалб қилиш харажатларининг 50 фоизини, кўмир қозони сотиб олиш харажатларининг 20 фоизгача қисмини қоплаш таклиф этилмоқда.
Давлатимиз раҳбари ҳар доим соҳани илмий ривожлантириш талабини қўяди. Шу мақсадда Толали экинлар илмий-тадқиқот институти фаолиятини ташкил этиш таклифи билдирилди.

O'zLiDeP делегацияси Хитойда бўлиб турибди
Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитасининг Халқаро бўлими таклифига биноан ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, партиянинг ҳудудий кенгашлари вакиллари, Қонунчилик палатаси девони ходимлари ушбу давлатда бўлиб турибди.
Жорий йилнинг 9 май куни партиямиз вакиллари Тяньцзин шаҳрида ХКП шаҳар қўмитаси котиби Чэнь Миньэр, шаҳар халқ қурултойи йиғилиши доимий комиссияси раиси Ю Юньлин, шаҳар маъмурияти раҳбарлари Ван Лицзюнь ва Чжан Линь билан учрашув ўтказдик.
Мулоқотимизда Хитой Коммунистик партияси (ХКП) фаолияти билан таништириб ўтилди. Таъкидланганидек, ХКПнинг ҳудудий бўлинмалари халқ манфаатларига йўналтирилган тараққиёт ғоясига содиқлик, бошланғич партия ташкилотларининг сиёсий-ташкилий функцияларини кучайтириш, барча миллат вакилларини бирлаштириш ва уларга етакчилик қилишга алоҳида эътибор қаратмоқда.
Мулоқотимиз давомида Ўзбекистон ва Хитой давлатлараро ҳамкорлигини Ш.Мирзиёев ва Си Цзиньпин ўртасидаги ишончли муносабатларга асосланиб, партиялараро ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор экани алоҳида таъкидланди.
ЎзЛиДеП делегацияси вакиллари Хитойнинг турли соҳалардаги муваффақиятли ривожланиши тажрибасини, шунингдек, ХКП партиявий қурилиш усулларини самарали ва пухта ўрганиш ниятида эканлиги қайд этилди.
Учрашув якунида томонлар Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги минтақалараро алоқаларни ривожлантириш, иқтисодиёт ва савдо, фан-таълим, қишлоқ хўжалиги, маданият ва туризм соҳаларида амалий ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёр эканликлари ҳақида якдил фикрга келди.
Учрашув кўтаринки ва конструктив руҳда ўтди.