Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15K subscribers
9.44K photos
1.98K videos
22 files
5.44K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Парламентлараро ҳамкорлик бўйича фикр алмашилди

2024 йил 11 май куни ЎзЛиДеП вакилларидан иборат делегация Хитой Халқ Республикаси Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раисининг ўринбосари Ван Дунмин билан учрашув ўтказди.

Мулоқотимизда сўнгги йилларда икки давлат раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпиннинг сиёсий иродаси, мунтазам учрашувлари туфайли Ўзбекистон — Хитой ҳамкорлик муносабатлари кенг кўламли аҳамият касб этиб, стратегик шериклик даражасига кўтарилгани эътироф этилди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил январь ойида Хитой Халқ Республикасига қилган давлат ташрифи ҳар томонлама мазмунли ва самарали кечгани, мамлакатларимиз ва халқларимиз учун манфаатли келишувларга эришилгани алоҳида таъкидланди.

Хусусан, Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янги босқичга олиб чиқишга қаратилган Қўшма баёнот ҳамда бошқа қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилингани барча соҳалардаги алоқаларни жадал ривожлантирига хизмат қилаётгани қайд этилди.

Ўз навбатида, Ван Дунмин Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон ўз тараққиётида янги босқичга чиқаётгани, очиқ ва конструктив ташқи сиёсат олиб борилаётганини юқори баҳолади. Шунингдек, мамлакатларимиз ўртасидаги алоқаларни ривожлантиришда муҳим омил бўлган парламентлараро мулоқотларни кўпайтириш ҳар томонлама фойдали эканини қайд этди.

Конструктив руҳда ўтган учрашувда Ўзбекистон — Хитой ўртасидаги парламентлараро алоқаларни янада кенгайтириш, қонун ижодкорлиги соҳасида ҳамкорликни кучайтириш масалалари бўйича фикрлар алмашилди.

Учрашув самимий ва дўстона руҳда ўтди.

@a_xaitov
☑️ IT хизматларини энг чекка ҳудудларгача ривожлантириш бўйича топшириқлар берилди

Президентга мамлакатимизда рақамли технологияларни ривожлантириш, бу соҳада ёшларни ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари бўйича ахборот берилди.

Сўнгги йилларда бу соҳа жуда тез ривожланиб, мутахассислар ва хизматлар кўпайиб бормоқда. Барча соҳалар босқичма-босқич рақамлаштириб бориляпти.

Биргина жорий йилнинг ўтган тўрт ойида соҳадаги хизматлар ҳажми 20 фоиз ўсди, 200 миллион долларлик экспорт қилинди, 5 мингта иш ўрни яратилди.

Лекин, ҳудудлар кесимида қараганда, IT хизматлари ва экспортининг асосий улуши Тошкент шаҳрига тўғри келади. Мазкур соҳани энг чекка ҳудудларгача ривожлантириш борасида топшириқлар берилди. Уларда йилига 10 мингга яқин ёшлар IT, чет тили ва бошқа замонавий касблар бўйича бепул ўқитилиши кўзда тутилган.

Ривожланган давлатларда IT саноатни ривожлантиришда стартапларни қўллаб-қувватлашдан кенг фойдаланилади. Юртимизда ҳам бундай лойиҳаларни шаффоф тарзда ўтказиш, бунинг учун IT таълим ва дастурий маҳсулот йўналишидаги лойиҳалар бўйича 1 миллиард сўмгача бўлган стартаплар танловини IT-парк орқали ўтказиш таклиф этилмоқда.

Рақамли технологияларни барча соҳаларга кенг жорий қилишни партиямиз ўз олдига устувор мақсад ва вазифа сифатида белгилаб олган экан, бу борада амалга оширилаётган ишларни тўлиқ қўллаб-қувватлаймиз.

@a_xaitov
“ИШБИЛАРМОН АЁЛ – 2024"

Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ташаббуси билан мунтазам ўтказиб келинаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг жорий йилги ҳудудий босқичлари мамлакатимизнинг энг чекка, олис туманларидаги маҳалла ва овулларидан бошланди.

"XXI asr” газетасининг 2024 йил 9 май сонидан.

@a_xaitov
ТАДБИРКОРЛИК СУБЪЕКТЛАРИ УЧУН ЯНАДА ҚУЛАЙ ШАРОИТ ЯРАТИЛАДИ

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Дастлаб жорий йилнинг 2-3 май кунлари ўтказилган учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида Президентимиз томонидан илгари сурилган устувор йўналишларнинг аҳамияти атрофлича муҳокама қилинди.

"XXI asr” газетасининг 2024 йил 9 май сонидан.

@a_xaitov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Томорқада кўчатлар етиштириб йилига 200 миллион сўм топиш мумкинми? Тойлоқлик деҳқон Саидамир Акилов бу ҳақда ўз тажрибасини сўзлаб берди.

Саидамир ака помидор, булғор қалампири, карам кўчатлари етиштириб келади. Ҳаридорлари асосан буюртма асосида бўлиб, 100 мингтагача кўчат етказиб беришади. Кўчатлар декабрь ойидан июнь ойигача яъни 4 мартагача экилади. 5 мартасига карамнинг турли навларидан уруғи экилиб, кейин аҳолига етказиб берилади. Бир йилда 2 мингта кўчат етиштирилиб, ўртача даромади 200 миллион сўмни ташкил қилади.

📹 Youtube'da ko'rish👈

@a_xaitov
✏️ Ўзбекистон либерал-демократик партияси нашри – "ХХI аср" ижтимоий-сиёсий газетаси бош муҳаррири Норқобил Жалилов "Олтин қалам" XVIII миллий мукофоти билан тақдирлангани барча партиядошларимизни қувонтирмоқда.

✏️Мавриди келганда, мазкур газета, аввало, партиямизнинг эзгу, олижаноб ғоя ва мақсадларини тарғиб қилиш, O'zLiDePнинг ОАВ йўналишидаги долзарб вазифаларини амалга оширишга салмоқли ҳисса қўшаётганини мамнуният билан эътироф этамиз. Норқобил Жалилов раҳбарлик қилган даврда "ХХI аср" ҳам шаклан, ҳам мазмунан юксалди, минглаб янги ўқувчилар орттирди.

✏️Эътиборлиси, партиямиз нашрини 2016 йилдан буён бошқариб келаётган Норқобил Жалилов "Олтин қалам" миллий мукофоти билан икки карра тақдирланган ягона журналистга айланди. У дастлаб телевидениедаги фаолияти учун ҳам бу нуфузли мукофотга лойиқ кўрилган.

#uzlidep #tabriklaymiz

@uzlidep
O‘zLiDeP делегациясининг Хитойдаги навбатдаги учрашуви

Жорий йилнинг 10 май куни Пекин шаҳрида O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси вакилларидан иборат делегация Хитой Коммунистик партияси (ХКП) Марказий Қўмитаси халқаро бўлим мудири Лю Цзяньчао билан самарали учрашув ўтказди.

Таъкидлаганидек, Хитой билан кўп қиррали муносабатларни ривожлантириш Ўзбекистон ташқи сиёсатининг асосий устувор йўналишларидан бири бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Буларнинг барчаси мамлакатларимиз раҳбарлари Шавкат Мирзиёев ва Си Цзиньпин ўртасидаги ишончли мулоқот, шунингдек давлат раҳбарлари иштирокидаги мунтазам саммитлар самарасидир.

Сўнгги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми икки баравар ошиб, 2023 йилда 14 миллиард долларлик рекорд даражага етди. Хитой капитали иштирокидаги корхоналар сони уч баробар ошди. Келгуси йилларда бу кўрсаткични, жумладан, қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини ўзаро етказиб бериш, савдони кенгайтириш ҳисобига 20 миллиардга етказиш имкониятлари мавжуд.

Мулоқотимизда Ўзбекистон ва Хитой дўстлигини мустаҳкамлашда халқ, парламентлараро ва партиялараро дипломатияга катта аҳамият қаратаётгани қайд этилди. Жумладан, сўнгги вақтларда ХКП билан партиялараро ҳамкорлик янада фаоллашди. Бу борада давлат раҳбарларининг қарорларини, жумладан, “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси доирасидаги ишларни амалга оширишни изчил давом эттиришда сиёсий партияларнинг иштирокини янада кучайтириш алоҳида эътиборга лойиқдир.

Лю Цзяньчао ХКП ва ЎзЛиДеП ўртасида алоқалар ўрнатилганидан буён томонлар дўстона фикр алмашиш ва қўшма тадбирларда иштирок этишни қўллаб-қувватлаб келаётганини алоҳида таъкидлади. ХКП ўзаро манфаатли масалалар бўйича келишувларга эришиш, давлат раҳбарларининг қўшма қарорларини амалиётга татбиқ этиш, партия қурилиши соҳасида тажриба алмашишни кенгайтириш учун ЎзЛиДеП билан ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини таъкидлади.
 
@a_xaitov
Маҳаллаларда аҳоли бандлигини таъминлашда Сайхунобод тажрибаси ўз натижадорлигини беряпти

Президент ҳузурида 10 май куни маҳаллаларда бандликни таъминлаш ва меҳнат миграциясини тартибли ташкил этиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказилди.

Бу борада барча ҳудудларда Сайхунобод тажрибаси амалга оширилаётганини алоҳида эътироф этиш жоиз.

Мутасадди раҳбарлар камбағал оилалар билан манзилли ишлаб, одамларнинг даромадини оширишга кўмаклашмоқда. Бунинг учун арзон кредитлар, субсидия ва имтиёзлар йўналтирилаяпти. Агросаноат мутахассислари билан бирга, аҳоли томорқаларида сердаромад экинлар экилаяпти.

Давлатимиз раҳбари бугунги мураккаб вазиятда одамларни ишли ва даромадли қилишнинг ягона йўли ички имкониятларни тўла сафарбар этиш эканини таъкидлади.

Йиғилишда миграция масаласига ҳам тўхталиб, ягона ахборот платформасини яратиш, хорижда қийин вазиятга тушиб қолган юртдошларимизга кўмаклашиш зарурлиги таъкидланди.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Томорқачиликни ривожлантириш бўйича Сайхунобод тажрибаси Зомин туманига ҳам қўлланиляпти

Бугун томорқасидан унумли фойдаланиб оилавий тадбиркорликни йўлга қўяётган юртдошларимиз кўпчилигини ташкил этади. Жумладан, иссиқхона шароитида турли даромадли экинларни парваришлаб, оиласи фаровонлигини таъминланаётганини ибрат қилиб тилга олиш мумкин.

Алоҳида таъкидлаш лозимки, бу жараёнлар мамлакатимиз миқёсида тизимли ташкил этиляпти. Сайхунобод тажрибасини Зомин туманига ҳам кенг қўлланилаётгани аҳоли даромадларини ошиши, бандлиги таъминланишига хизмат қиляпти.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳам ушбу жараёнда ўз ҳиссасини қўшиб келмоқда.

@a_xaitov
Хитой тажрибаси билан танишилди

Хабар берганимиздек, Партиямиз делегацияси Хитой Халқ Республикасида бўлиб, қатор учрашувларни ўтказди.

Ташриф доирасида делегациямиз аъзолари Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитасининг тарғибот бўлими бошлиғи ўринбосари Ван Ган билан учрашди.

Мулоқотда партия ғоя ва мақсадлари ҳақида кенг жамоатчиликка ахборот тарқатиш, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, инновацион технологиялар асосида тарғибот ишларини амалга ошириш ҳамда ижтимоий тармоқлар имкониятларидан самарали фойдаланиш юзасидан фикр алмашилди.

Тарғибот дастурлари ва тадбирларини ишлаб чиқиш, уларнинг самарали бажарилишини назорат қилиш, профессионал тарғиботчиларни тайёрлаш, соҳага рақамли технологияларни кенг жорий қилишда ўзаро тажриба алмашиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Делегациямиз аъзолари Пекин шаҳрининг Чаоян туманидаги Наньмофан қишлоғида бўлиб, партия қуйи бўғини фаолияти билан танишдик.

Партиямиз фаоллари билан мулоқот чоғида электорат билан ишлаш, сайловчилар муаммоларини ўрганиш, қонунларга таклифлар бериш масалалари муҳокама қилиниб, ушбу йўналишда ҳамкорликни ўрнатишга келишиб олинди.

Шунингдек, Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Халқаро бўлимининг олтинчи бўлими бошлиғининг ўринбосари Сюй Циньсянь билан ҳам учрашдик.

@a_xaitov
Ўзбекистон ишбилармон аёллар сафи 205 мингдан ошди.

Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессиясида илгари сурган ташаббуси асосида ташкил қилинган Осиё Хотин-қизлари форуми аёлларнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар соҳалардаги фаоллигини янада ошириш, ўзаро тажриба алмашиш, дўстона ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашда чинакам мулоқот майдонига айланди.

Мазкур форумнинг илк бор Ўзбекистонда ўтказилиши эса кейинги йилларда юртимизда гендер тенгликни таъминлаш ҳамда хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг дунё ҳамжамияти томонидан юқори даражада қўллаб-қувватланаётганидан ҳам далолат беради.

Давлатимиз раҳбарининг Осиё хотин-қизлари форуми иштирокчиларига йўллаган табригида ҳам бу борада амалга оширилаётган ислоҳотларни алоҳида эътироф этди.

Хусусан, сўнгги етти йилда Ўзбекистонда хотин-қизларнинг давлат бошқарувидаги улуши 27 фоиздан 35 фоизга кўтарилди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг 32 фоизи, Сенат аъзоларининг 25 фоизи аёллардан иборат. Бугун ҳар бир маҳалламизда ҳам уларнинг ўз вакиллари бор.

Ишбилармон аёллар сафи икки баробар кенгайиб, ўз бизнесини йўлга қўйган аёллар сони 205 мингдан ошди. Юз минглаб аёллар касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитилди. Салкам ярим миллион нафар сингилларимиз иш билан таъминланди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, партиямиз томонидан ҳар йили ўтказиб келинаётган "Ишбилармон аёл" кўрик-танлови ҳам тадбиркор, ишбилармон хотин-қизларимизни кашф қилишда туртки бўлмоқда. Бу эса мамлакатимизда ушбу йўналишда амалга оширилаётган ислоҳотларда партиямизнинг ҳам ҳиссаси борлиги бизни янада руҳлантирди.

@a_xaitov
☑️ Заргарлик учун қимматбаҳо тошларни олиб кириш 3 йилга ҚҚСдан озод қилинди

Президент томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.

Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган қимматбаҳо тошларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан 2024 йил 1 январдан 2027 йил 1 январгача озод қилинади.

Бундан ташқари, Касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйларининг ва дам олиш зоналарининг мазкур йўналишдаги хизматларни кўрсатишдан олган фойдаси 2026 йил 1 январгача фойда солиғидан озод қилинади.

“Туризм тўғрисида”ги Қонунига киритилган ўзгартиришга кўра, касаба уюшмалари тизимидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳлари негизида болаларнинг дам олиш мавсумидан ташқари даврда ташкил этиладиган дам олиш уйлари ва дам олиш зоналари жойлаштириш воситалари сифатида мажбурий сертификатлаштиришдан озод этилади.

@a_xaitov