Президентимиз 14 март куни Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига ташриф буюрди. Бу ерда томорқа ва уй хўжаликларидаги имкониятларни тўлиқ ишга солиш орқали аҳоли даромадларини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Сайхунобод туманида Иттифоқ маҳалласида бўлиб, томорқа ва уй хўжаликларидаги омилкорлик билан танишди.
"XXI asr” газетасининг 2024 йил 21 март сонидан.
@a_xaitov

Текширувлар: техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасини такомиллаштиришга оид янги чоралар
Президент томонидан шу йил 28 февралда “Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарор имзоланди.
Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси “хавфни таҳлил қилиш” тизими натижаларига асосан ўтказиладиган текширувларнинг бошланиши ҳақида тадбиркорлик субъектини хабардор қилиш тартиби Инспекциянинг назорат тадбирларига нисбатан тадбиқ этилмайди.
2024 йил 1 октябрдан бошлаб техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун қуйидаги чоралар кўрилади:
➖техник жиҳатдан талабларга номувофиқ маҳсулотни муомаладан чиқариш ёки маҳсулотнинг камида 60 фоизини чақириб олиш тўғрисидаги кўрсатмаларни бажармаганлик учун – юридик шахсларга реализация қилинган маҳсулот қийматининг 100 фоизи миқдорида молиявий жарима қўллаш;
➖техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига номувофиқ маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш ҳолатлари тасдиқланганда, ушбу маҳсулотларга расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатини тўхататиб қўйиш;
➖сертификатлаштириш органининг қоидаларга риоя этмаганлиги (шу жумладан, маҳсулотнинг барча мажбурий кўрсаткичларга мувофиқлиги баҳоланмаганлиги) натижасида сифатсиз маҳсулотлар қилинганлиги ҳолатлари аниқланганда, мазкур органнинг сертификатлаш фаолиятини тўхтатиб туриш.
2025 йил 1 январдан қуйидагилар тадбиқ қилинади:
➖“Ўзбекистон аккредитация маркази”давлат муассасаси томонидан мувофиқликни баҳолаш органлари фаолиятини текшириш жараёнида олдин аниқланган камчиликлар такрорланган тақдирда мазкур соҳа аккредитация доирасидан чиқарилади;
➖мувофиқликни баҳолаш органлари фаолиятида халқаро стандартларга риоя этилишини тизимли баҳолаб боришни назарда тутувчи халқаро даражада тавсия қилинган услублар жорий қилинади ва аккредитация жараёнларида қўлланади;
➖белгиланган тартибда малака оширмаган ва аттестациядан ўтмаган мутахассисларнинг мувофиқликни баҳолаш органлари ва синов лабораторияларида фаолият олиб бориши тақиқланади.
Шунингдек “Техник тартибга солиш” миллий ахборот тизими ишга туширилади. 2025 йил 1 январдан бошлаб мувофиқликни баҳолаш органларини аккредитациядан ўтказиш, маҳсулотларни давлат рўйхатига олиш, мувофиқликни баҳолаш органлари ва синов лабораториялари томонидан синов баённомалари, мувофиқлик сертификати ва декларацияни расмийлаштириш жараёнлари фақат мазкур тизим орқали амалга оширилади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Томорқадан самарали фойдаланиш
#18mar #uzbekiston24
Хоразм вилоятида маҳаллалар ихтисослашувидан келиб чиқиб аҳоли даромадини ошириш ва ишсизликдан ҳоли қилиш бўйича амалий ҳаракататлар бошланди.
Бу борада Сирдаё вилоятидаги Сайхунобод тажрибаси асосида 54 тижорат банклари ҳамда иқтисодий комплексга кирувчи ташкилотлар вилоятдаги 531 та маҳаллага бириктирилди.
Янги бозор туманидаги Паҳлавон Маҳмуд маҳалласида амалий семинар бўлиб ўтди. Таъкидланганидек, мазкур маҳаллада 633 та хонадон бўлиб, аҳоли сони 3016 нафарни ташкил этади. Маҳалла аҳолисига томорқадан унумли фойдаланиш, хонадонда ишлаб чиқариш, кўчада хизматларни кўпайтириб, даромад топишга кўмаклашишга киришилди.
Ўрганиш натижасига кўра шу маҳалланинг 609 та хонадонларида истиқомат қилувчи 2717 нафар аҳолидан 1475 нафари меҳнатга лаёқатли эканлиги аниқланган. Ўзининг тадбиркорлик фаолиятини бошлаш истагида бўлган ҳамда молиявий кўмакка муҳтож 1194 нафар фуқаролар рўйҳатга олиниб уларга кредит, субсидия олишга, ишга жойлашишга ҳамда тадбиркорлигини бошлашга кўмаклашиш чоралари кўрилди.
Мазкур амалий семинарда уйда қўшимча даромад олиш бўйича тушунтиришлар берилди. Томорқа ва уй хўжалигидан самарали фойдаланиш чоралари белгиланди. Аҳолига аниқ тушунчалар бериш мақсадида кўргазмалар ташкил этилди. Унда асаларичилик, парандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, балиқчилик, ҳунармандчилик каби бир нечта йўналишларда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар ўз маҳсулотларини намойиш этдилар. Ишни ташкил этиш истагидагиларга шу куннинг ўзида маҳсулот етказиб бердилар.
@a_xaitov
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur

Битта томорқадан 100 миллион даромад
Шўрчи тумани Оқтумшуқ маҳалласида яшовчи Гулсара Сатторова мана, ўн йилдирки, ўзига қарашли томорқасида полиз маҳсулотлари етиштиради.
Эътиборлиси, у мактабда ҳам ишлайди, ҳам оила аъзолари билан бирга иссиқхонасида тиним билмайди. Ана шу ҳалол меҳнати ортидан бир йилда 80-100 миллион сўмгача даромад оляпти, десак ишонарсиз.
"XXI asr” газетасининг 2024 йил 21 март сонидан.
@a_xaitov
Шўрчи тумани Оқтумшуқ маҳалласида яшовчи Гулсара Сатторова мана, ўн йилдирки, ўзига қарашли томорқасида полиз маҳсулотлари етиштиради.
Эътиборлиси, у мактабда ҳам ишлайди, ҳам оила аъзолари билан бирга иссиқхонасида тиним билмайди. Ана шу ҳалол меҳнати ортидан бир йилда 80-100 миллион сўмгача даромад оляпти, десак ишонарсиз.
"XXI asr” газетасининг 2024 йил 21 март сонидан.
@a_xaitov
☑️ Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лойиҳа офислари ташкил этилади.
Президентимизнинг шу йил 14 мартда "Ташқи савдо ва ҳудудий саноатни ривожлантиришда тадбиркорлар бирлашмаларининг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, Экспортни рағбатлантириш агентлиги ҳамда Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси негизида “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ (Компания) ташкил этилди ва унинг устав капиталидаги давлат улушини бошқариш функцияси ишончнома асосида Савдо-саноат палатасига берилди.
Ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига кўмаклашиш (экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш бундан мустасно) учун Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағларни Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида юридик шахс ташкил этмасдан очиладиган Савдога кўмаклашиш жамғармасига йўналтириш ҳамда Жамғарма маблағларини бошқариш ҳуқуқи Компанияга берилди.
“Ўзбекэкспертиза” АЖ устав капиталидаги давлат улуши ва айрим давлат иштирокидаги корхоналарга тегишли улушларни Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказган ҳолда давлат улушини бошқариш функциясини ишончнома асосида Савдо-саноат палатасига берилди.
Махсус иқтисодий, кичик саноат, ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналарига инвесторларни жалб қилиш, уларнинг иштирокчиларига кўмаклашиш Савдо-саноат палатасининг вазифаларидан бири сифатида белгиланди.
Савдо-саноат палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш лойиҳа офислари ташкил этилади.

Мамлакатимизда халқ фаровонлигини ошириш, камбағалликни қисқартиришга саъй-ҳаракатлар моҳияти айтиб ўтилди.
Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев 25 март куни бутун мамлакатимиз бўйлаб ўтказилган ифторликда иштирок этди.
Мен ҳам таклиф этилдим.
Президентимиз ташаббуси билан ташкил этилган мазкур савобли тадбир - ифторлик инсон қадрини улуғлашга, ўсиб келаётган ёшларимизни олижаноб руҳда тарбиялашга хизмат қилиши таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари муборак Рамазон ойи шарофати билан юртимизда, жами мусулмон ўлкаларда, бутун дунёда тинчлик, барқарорлик ҳукм суришини тилади, одамлар, халқлар ўртасида дўст-биродарлик, ўзаро ҳурмат туйғулари устувор бўлишини, кучлилар – ожизларга таянч, саховатпешалар – муҳтожларга ёрдамчи, ёшлар – қарияларга ғамхўр бўлишини таъкидлади.
Президентимиз савобли ишларга ҳисса қўшаётган иймон-диёнатли, саховатли юртдошларимизга ташаккур айтди.

☑️ Аҳоли даромадларини ошириш борасида вазифалар белгиланди.
Президентимиз раислигида Наманган вилоятининг имкониятларини ишга солиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Мен ҳам қатнашдим.
Аҳоли бандлигини ошириш, томорқачилик орқали даромадни кўпайтириш борасида Уйчи тумани тақдимоти ва Сайхунобод тажрибаси сосида Наманган вилоятида мавжуд салоҳиятни тўлиқ ишга солиш борасида вазифалар белгиланди.
Масъуллар ҳар бир корхона, тадбиркор ва хонадон билан яқиндан иш ташкил қилади.
Ҳусусан Сайхунобод мисолида Уйчи туманидаги 56 та маҳаллада ишсизлик ва камбағалликдан холи ҳудудга айлантириш, томорқадан 60-70 миллион сўм даромад олиш бўйича намуна яратиш топширилди.
Наманган вилоятида аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиш борасида маҳаллалар чуқур ихтисослаштирилади.
Жумладан интенсив сабзавотчилик, кўчатчилик, гулчилик, иссиқхона, балиқчилик, асаларичилик, чорвачилик, узумчилик, қулупнай, картошка етиштириш каби сердаромад йўналишлар қўллаб-қувватланади.

O'zLiDePда ЕХҲТ ДИИҲБ делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15646
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасида Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюросининг (ЕХҲТ ДИИҲБ) Урсула Гачек бошчилигидаги делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди.
#uzlidep #uchrashuv
➖O'zLiDeP расмий канали ➖

☑️ Наманганда қишлоқ хўжалиги тармоқлари юқори босқичга кўтарилади
Президентимиз раислигида Наманган вилоятининг имкониятларини ишга солиш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда қишлоқ хўжалиги тармоқларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. Унда мен ҳам қатнашдим.
Давлатимиз раҳбари Наманганда сув манбалари сероб бўлгани билан, сув тежовчи технологияларни биринчи навбатда шу ҳудудда жорий қилиш шартлиги кўрсатиб ўтилди.
Жорий йилда 60 минг гектарда сув тежовчи технологияни жорий қилиш ва 40 минг гектарни лазерли текислаш ҳамда вилоятдаги каналларни бетонлаш, янги сув омборларини қуриш, мавжудларини таъмирлаш юзасидан мутасаддиларга кўрсатма берилди.
Яна бир муҳим тармоқ мева-сабзавот экспортини кўпайтириб, экспорт географиясини кенгайтириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.
Унга кўра, деҳқонларга берилган 18 минг гектарга карантин инспекторлари боғланиб, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш ташкил этилади, 54 минг гектарнинг агрокимёвий харитаси ишлаб чиқилиб, 18 минг гектари “GSP+” талабларига мослаштирилади.
Шунингдек, йил якунигача мева-сабзавотни қайта ишлаш йўналишида 62 та лойиҳани ишга тушириш, Косонсой ва Попда йирик чорвачилик кластерлари фаолиятини йўлга қўйиш, Попда асал ишлаб чиқариш бўйича йирик корхонани ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.
Бу эса вилоятнинг иқтисодиётини кўтаришга, аҳоли турмушини яхшилашга, бозорлар тўкин-сочинлигини таъминлашга хизмат қилади.

☑️ “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш бўйича вазифалар белгиланди
Президентимиз раислигида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида баҳорги экиш мавсумини ташкил қилиш ва чиқиндиларни бошқаришни такомиллаштириш юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтиди.
Унда мен ҳам қатнашдим.
Бу йил баҳорда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида 125 миллион туп кўчат экиш белгиланган. Ушбу ишларни тизимли ташкил қилиш борасида аниқ вазифалар белгилаб берилди.
Юртимизда дарахт экиб, яшиллик яратишни хоҳловчилар кўп. Лекин кўп қаватли уйда яшайдиган одамларда ер йўқ. Бу борада Жанубий Корея тажрибаси асосида Тошкент вилоятида яхши ташаббус бошланган. Унга кўра, туманлар ҳудудидан ер ажратилиб, 30 йил муддатга ободонлаштириш бошқармаларига берилади. Маҳаллий бюджет ҳисобидан томчилатиб суғориш тизими жорий қилиниб, ер тайёр ҳолга келтирилиб, дарахт экиш истаги бор аҳолига таклиф этилади. Ҳар бир кўчат уни эккан одам номига тамғаланади.
Давлатимиз раҳбари бу тажрибани барча вилоятларда амалга ошириш бўйича кўрсатма берди.
Бундан ташқари баҳор мавсумида маҳаллаларда ва кўп қаватли уйлар атрофида, йўллар ва каналлар бўйидаги ерларга ҳамда пойтахтда амал қилаётган йирик қурилиш лойиҳаларида майдоннинг камида 30 фоизига дарахт экиш мажбурияти барча вилоятларда жорий қилиниши белгиланди.
Яна бир муҳим йўналиш сифатида “Менинг боғим” лойиҳасини ишга тушириш топширилди. Бунга бюджетда назарда тутилган 50 миллиард сўм ажратилади. Жойларда 444 та яшил боғ ва 160 та жамоат паркларини ташкил қилишга кўрсатма берилди.
Ижтимоий муассасаларга кўчатларни бепул етказиб бериш амалиёти бу йил ҳам давом эттирилиб, уларга жами 4 миллиондан зиёд кўчат тарқатилиши айтилди.
Мазкур жараёнда партиямиз фаоллари, депутатлар, қуйи бўғинларимиз ҳам фаол қатнашади.

Томорқачилик маданияти ва уй хўжалигидан самарали фойдаланиш
#27mar #uzbekiston24
Бугун аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш, томорқа имкиниятларидан унумли фойдаланиш бўйича янги самарали тизим йўлга қўйилмоқда.
Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган Сайхунобод тажрибаси республикамиз бўйлаб кенг оммалашмоқда.
Даромадли экин турларини кўпайтириш, бир йилда 2-3 мартагача ҳосил олиш, бир сотих томорқадан камида 1-2 млн сўм даромад кўриш борасида мақсадли ишлар ташкил қилинмоқда. Ҳар бир кўча, ҳар бир хонадон қамраб олинган ҳолда кўчат экиш ишлари амалга ошириляпти.
Хусусан, Қашқадарё вилоятида 661 минг хонадонга тегишли 116 минг гектар томорқалар ҳамда 36 минг деҳқон хўжаликларини 20 минг гектарлик майдонларида Сайхунобод тажрибасини йўлга қўйиш, етиштирилган маҳсулотларнинг бозорини топиш, аҳолини даромадли қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Бу борадаги ишлар Миришкор, Касби, Қамаши туманларида ҳам йўлга қўйилди.

☑️ Давлат корхоналарининг қарзлари ва асоссиз харажатларини камайтириш вазифаси қўйилди
Шу йилнинг 29 март куни Президентимиз иқтисодиётни барқарор ривожлантириш ва тармоқларнинг рақобатбардошлигини ошириш масалалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.
Таъкидланганидек, жорий йилнинг биринчи чорагида ялпи ички маҳсулот ҳажми 6 фоиздан зиёд ўсиши кутилмоқда. Бунда тадбиркорлик фаол қўллаб-қувватланиши ва қиш мавсумида барқарор энергия ресурслари билан таъминланиши ҳисобига саноат ўсиши қарийб 10 фоизга, экспорт ҳажми 3,5 миллиард долларга етиши муҳим омил бўлмоқда.
Йиғилишда йирик давлат корхоналарининг харажатларини мақбуллаштириш, энергия ресурсларини тежаш борасида қилинаётган ишлар натижадорлиги атрофлича кўриб чиқилди. Дунё бозоридаги мураккаб шароитда экспорт тушумларини ошириш, корхоналарнинг тўлов қобилиятини мустаҳкамлаш, дебитор қарздорлигини камайтириш, харажатлар асоссиз ўсишининг олдини олиш бўйича аниқ вазифалар қўйилди.
Шунингдек тадбиркорларга ташқи бозорларга чиқишда қулай ишлаб чиқариш ва логистика занжирларини яратиб бериш, маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича топшириқлар берилди.
Давлатимиз раҳбари ички бозорда нарх-наво барқарорлиги масаласига алоҳида тўхталиб, кундалик истеъмол товарларини маҳаллийлаштиришни кенгайтириш, корхоналарнинг қувватини оширишга кўмаклашиш зарурлигини таъкидлади.

Ишчи гуруҳ ўрганишлари кўриб чиқилди
#24mar #uzbekiston24
O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ташаббуси билан тиббиёт тизимидаги хусусий сектор вакилларининг муаммоларини аниқлаш ва уларга амалий кўмак бериш мақсадида ишчи гуруҳлар тузилган эди. Қисқа вақт ичида мазкур ишчи гуруҳлар томонидан қатор ўрганишлар ўтказилди.
Халқ депутатлари Наманган вилоят кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида ушбу ўрганиш натижалари якунлари муҳокамасига бағишланди.
Таъкидланганидек, ҳудудда соғлиқни сақлаш соҳасида 500 дан ортиқ хусусий клиника, шифохона ва дорихоналар аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда. Ишчи гуруҳлар бу субъектлардан 342 тасининг фаолиятини кўриб чиқди. Ишчи гуруҳларнинг ўрганиш натижалари умумлаштирилган ҳолда йигирмага яқин таклиф ишлаб чиқилди.
Дастлабки таҳлилларга кўра, хусусий тиббиёт муассасаларида малакали кадрлар етишмовчилиги жиддий масала сифатида аниқланган ҳолатлар ичида алоҳида ўрин эгаллайди.
Танқидий ўрганишлар шуни кўрсатяптики, хусусий секторда мутахассислар етишмовчилиги қарийб 40 фоизни ташкил этади. Айниқса, гинеколог, физиотерапевт ва УЗИ мутахассисларига талаб жуда юқори.
Йиғилишда ўрганиш якунларида аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш, хусусий секторни ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

☑️ Нореал қарздорликни аҳоли ҳисобига ёзиш амалиётига чек қўйилади.
Бу борада давлатимиз раҳбари раислигида шу йил 29 мартда бўлиб ўтган видеоселектор мажлисида топшириқ берилди.
“Маҳалла еттилиги”га ҳудудида аслида кўрсатилмаган хизмат бўйича нореал қарзни ҳисобга олмаслик ваколати берилади.
Бу орқали хизмат кўрсатилмаган ҳудуд учун ҳам дебитор қарздорлик ёзиб қўйишдек адолатсиз амалиётга чек қўйилади.

☑️ Аҳолини чиқиндини саралаган ҳолда ташлашга рағбатлантирадиган тизим жорий этилади.
Президентимиз раислигида шу йил 29 март куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида чиқиндилар билан ишлаш тизимини янгича ёндашувлар асосида ташкил этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Бунда тадбиркорлар ўзига бириктирилган ҳудудда дарахт ва гуллар экиш, уларни парваришлаш, ариқларни тозалаш, кўчаларни ёритиш билан бирга, чиқиндиларни олиб кетиш билан ҳам шуғулланади.
Тошкент шаҳри учун алоҳида тизим бўлади. Пойтахт туманларидаги ободонлаштириш бошқармаларининг кўчаларни тозалаш, кўкаламзорлаштириш, йўлларга хизмат кўрсатиш вазифалари 15 апрелдан аукцион орқали хусусий шерикларга берилади.
Чиқинди полигонларини тартибга келтириш ва чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича ҳам янги тизим бўлади. Ҳар бир вилоятда жойлашуви қулай бўлган 3-4 тадан полигон махсус эко-саноат зонасига айлантирилиб, қайта ишлаш лойиҳалари амалга оширилади. Қолганларида чиқиндини вақтинча тўплаб, қайта юклайдиган станциялар ишга тушади.
Шунингдек кўп қаватли уйларда аҳолини чиқиндини саралаган ҳолда ташлашга рағбатлантирадиган тизим жорий этиляпти. Тадбиркорлар қайта ишланадиган фойдали чиқиндини аҳолидан сотиб олади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ЯшилМакон2024
🌿 “Яшил макон" ва Менинг боғим" умуммиллий лойиҳаси доирасида Янгиқурғон туманида яшил боғ ва жамоат паркларини ташкил тадбири давомида Наманган вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг МУРОЖААТИ фермер ва деҳқонларга эшиттирилди

☑️ “Хорижга иш – маҳалладан” тамойили йўлга қўйилади.
Президентимизга миграцияни тартибга солиш ва меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифлар тақдимот қилинди.
Давлатимиз раҳбари таклифига кўра, эндиликда Бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги давлат муассасаси шаклида бошқарув органига айланади.
Хориждаги фуқароларимиз масалаларини тезкорлик билан ҳал қилиш учун элчихоналар ва тегишли вазирликларда 24 соат ишлайдиган “колл-марказлар” ташкил этилади.
Шунингдек “Хорижга иш – маҳалладан” тамойили йўлга қўйилади. Бунда, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси хорижда ишлаш истагида бўлган фуқарони аниқлаб, “Онлайн маҳалла” платформасига киритади. Номзодлар хориждаги иш берувчилар танловларига жалб қилинади.
Бундан ташқари касбий малакаси йўқ ва тилни билмайдиган фуқароларни касбга ўқитиш ва профтаълим муассасаларида мақсадли тайёрлаш йўлга қўйилади. Хорижда ишлаш истагида бўлганлар муайян харажатларга ҳам дуч келади. Шу боис энди мигрантларнинг ишчи виза, йўл чиптаси, хорижий тил ва касб бўйича малакани баҳолатиш харажатлари қисман қопланади.
Меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳам муҳим масала. Шу боис, Сайхунобод тажрибаси асосида уларга томорқада маҳсулот етиштириб, даромад олиши учун молиявий кўмак берилади ҳамда бошқа турдаги бандлик хизматлари кўрсатилади. “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурига мувофиқ имтиёзли кредитлар ажратилади.