Aktam XAITOV | rasmiy kanal
13.6K subscribers
9.68K photos
2.02K videos
22 files
5.48K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
☑️  Маҳалланинг иқтисодий заминини мустаҳкамлаш, одамлар даромадини кўпайтириш  имкониятларини тўлиқ ишга солиш зарурлиги қайд этилди.

Давлатимиз раҳбари халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг бугун бўлиб ўтаётган сессиясида бу ҳақида таъкидлади.

Ҳозирги мураккаб шароитда иқтисодиётимизга, аҳоли даромадларига ташқи дунёдаги салбий таъсирларни камайтириш  муҳим вазифалардан бири эканига эътибор қаратилган.

Маҳалланинг ҳудудини ўзига хос иқтисодий маконга айлантириш, одамлар даромадини кўпайтириш мақсадида Ҳукумат идоралари Сайхунобод тумани тажрибасини кенг жорий этиш ишларини амалга ошираяпти.

@a_xaitov
☑️ Деҳқонобод тумани марказини айланиб ўтувчи 17 километрлик янги йўл қурилади

Бу ҳақида 2 апрель куни Президентимизнинг автомобиль йўллари қурилишига оид режалар тақдимоти билан танишувда маълум қилинди.

Тақдимотга кўра, Осиё тараққиёт банки иштирокида “Цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш” лойиҳаси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги 86 та туманда, 770 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган 272 та маҳалладаги 841 километр йўллар цемент-бетон қоплама билан янгидан қурилади. Бунга Осиё тараққиёт банкининг 240 миллион долларлик қарз маблағи йўналтирилади.

Қурилиш ҳамда техник назорат ишлари тўлиқ маҳаллий пудратчилар – хусусий тадбиркорлар ва маҳаллий муҳандислар томонидан амалга оширилади. Йўллар фойдаланишга қабул қилинганидан сўнг, бош пудратчи томонидан 5 йил давомида кафолатли соз ҳолатда сақланади ва эксплуатация қилинади.

Яна бир лойиҳа халқаро аҳамиятдаги М39 “Олмаота – Бишкек – Тошкент – Шаҳрисабз – Термиз” магистрал автомобиль йўлининг 1255-1315 километрларини реконструкция қилишга қаратилган. Йўлнинг бу қисми Деҳқонобод тумани маркази Қорашина шаҳарчасидан ўтган бўлиб, ҳозирги кунда тор ва таъмирталаб.

Лойиҳа доирасида 60 километр узунликдаги йўл цемент-бетон қопламадан 4 тасмали қилиб қурилади. Деҳқонобод тумани марказини айланиб ўтувчи 17 километрлик янги йўл, 14 та кўприк ва йўл ўтказгичлар барпо этилади. Бу Ислом тараққиёт банки ва ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармасидан жалб этиладиган қарийб 154 миллион доллар ҳисобидан молиялаштирилади.

Давлатимиз раҳбари йўлларни сифатли қуриш, таъмирланадиган кўчалар бўйида дарахтларни ўстириш орқали ҳудуд экологиясини яхшилаш, қишлоқларда қулай йўл-транспорт инфратузилмасини яратиш бўйича кўрсатмалар берди.

@a_xaitov
O`zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15683

Мажлисда партиянинг “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури асосида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режаси бажарилиши атрофлича таҳлил қилинди.

#uzlidep #tahlil

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид энг сўнгги ижод намунасини ўқиб эшиттирди.

Ниҳоятда таъсирли, теран мазмунли, адолатли ҳақиқат баён этилган, халқчил ижод намунаси. Офарин!

Маълумот учун: халқ шоири Сирожиддин ака ушбу шеърини шу йил учинчи апрел куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳри Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ўқиб, эшиттирди.

@a_xaitov
ҚАДАЛГАН ҲАР БИР НИҲОЛ ҚАДРЛИ

Жиззахлик маслакдошларимиз партиянинг ҳудудий ташкилоти раиси, халқ депутатлари вилоят кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи раҳбари Эркин Холматов бошчилигида Зомин тумани Пешағор маҳалласи ҳудудидан ўтган катта йўл ёқасига 500 туп манзарали дарахт кўчатларини ўтқаздилар/

"XXI asr” газетасининг 2024 йил 4 апрель сонидан.

@a_xaitov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ишчи гуруҳ фаолияти: Самарқандлик тадбиркорларнинг саволлари кўп

O‘zLiDeP Самарқанд вилоят кенгаши томонидан тузилган Тадбиркорлик субъектларига солиқ мажбуриятларини бажариш юзасидан янада қулай шарт-шароитлар яратиш масалаларини жамоатчилик назорати тартибида кўриб чиқиш бўйича ишчи гуруҳи аъзолари Самарқанд шаҳрида қатор ўрганишлар ўтказди.

"XXI asr” газетасининг 2024 йил 4 апрель сонидан.

@a_xaitov
☑️ Имтиёзли кредит шартлари янада қулайлаштирилди

Шу йилнинг 2 апрель куни Президентимиз томонидан имзоланган "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини молиялаштиришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига кўра энди битта кредитни бир нечта мақсадларда фойдаланиш мумкин.

Хусусан, 2024 йил 1 апрелдан 2024 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ўзини ўзи банд қилган жисмоний шахсларга (асосий иш жойига эга шахслар бундан мустасно) қуйидагича ажратилади:

33 миллион сўмгача, бир йилдан сўнг ушбу қарз олувчининг тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги, қарзнинг мақсадли ишлатилганлиги ҳамда заруратга қараб гуруҳ кафиллиги (камида 3 нафар фуқаро) билан қўшимча 50 млн сўмгача револьвер асосида;

ушбу кредитлардан томорқани ривожлантиришнинг бир нечта йўналишларида (паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик ва ихчам иссиқхона) фойдаланиши учун;

ер майдони 10 сотихдан ортиқ бўлган томорқа ер эгаларига ва ижарачиларга 50 млн сўмгача гаровсиз;

10 сотихли ихчам иссиқхоналарни барпо этиш ва балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун 100 млн сўмгача гаровсиз берилади.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ваколатли банклар билан биргаликда 2024 йил 1 июлдан маҳаллаларда дастурлар доирасида ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланилиши мониторингини ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш механизмини жорий этади.

@a_xaitov
ТЕЖАМКОРЛИК ДАВР ТАЛАБИ

👉🏻 https://uzlidep.uz/news-of-party/15695

Айрим вазирлик, идора ва ташкилотлар томонидан автотранспорт харид қилиши ҳолатлари жамоатчилик ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Масалан, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Жамоат ишлари жамғармаси томонидан 444 млн сўмга бир дона «BYD SONG PLUS» автотранспорт воситасини, Энергетика бозорини ривожлантириш ва тартибга солиш агентлиги томонидан 504 млн сўмга премиум-классдаги «BYD HAN» автомобилини ҳамда Олий Суд томонидан 1,5 млрд сўмга «йўлтанламас» «Toyota Land Cruiser 300» автомобилини ва бошқа айрим ташкилотлар ҳам шу каби автотранспорт воситаларини харид қилишаётгани шулар жумласидандир.

#uzlidep #muhokama

@uzlidep
Яшил маконни бирга қурамиз!

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15687

- Сафдошларимиз билан “Яшил макон” лойиҳасида иштирок этиб, яна бир эзгу мақсад атрофида жипслашиб, Нурафшон шаҳрида барпо этилаётган боғда кўпйиллик мевали ҳамда манзарали дарахти кўчатларини яхши ниятлар билан ўтқазаётганимиздан мамнунмиз, - дейди партия вилоят кенгаши раиси Тўлқинжон Файзиев.

#uzlidep #yashil_makon

O'zLiDeP расмий канали
Ўзаро манфаатли иқтисодий ҳамкорлик янада кенгаяди.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Хивада учрашув ўтказдилар.

Ўзбекистон билан Қозоғистон ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ҳар томонлама амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Икки қардош, яқин қўшни ва дўст давлат раҳбарлари учрашуви ва мулоқотида икки томонлама ўзаро манфаатли хамкорликни кенгайтиришга катта эътибор қаратилди.

Хусусан машинасозлик, энергетика, транспорт ва логистика, кончилик, тўқимачилик, озиқ-овқат саноатида қўшма лойиҳалар амалга ошириш муҳокамалар мавзуси бўлгани катта аҳамиятга эга.

Давлат раҳбарлари мулоқотида ўзаро товар айирбошлашни кўпайтириш, саноат кооперацияси бўйича узоқ муддатли дастурни шакллантириш ҳамда транспорт ва энергетикада инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш имкониятларига эътибор каратилган.

@a_xaitov
☑️ Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадлари оширилади ва бандлиги таъминланади

Шу йил 5 апрелда Президентимизнинг "Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, туман ҳокимликлари захирасидаги 60 минг гектар ер майдони электрон онлайн аукцион савдоларига қўйилиб, деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун ёшларга ижарага берилади ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришдан сотишгача бўлган занжирни қамраб олувчи янги тизим жорий этилади.

Ушбу ер майдонини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали “маҳалла еттилиги”нинг тавсияси билан шакллантириладиган рўйхатга киритилган ёшлар (талабгорлар) ўртасида ўтказилади.

Бунда ер майдонларини ижарага бериш бўйича электрон онлайн аукцион савдолари ғолибларига ер участкаси нархини 10 йил муддатга тенг улушларда фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат берилади.

Маҳсулотлар етиштириш учун тижорат банклари томонидан 7 йилгача муддатга 100 млн сўмгача кредит ажратилади. Бунда, қарор доирасида барча турдаги кредитларни "маҳалла еттилиги”нинг кафиллиги асосида ажратишга рухсат берилади ҳамда улар кредитларнинг натижадорлиги учун тенг жавобгар бўлади.

Ердан фойдаланувчиларга мини-техника, ypyғ ва кўчат харидига "Ёшлар дафтари” жамғармасидан 5 миллион сўмдан субсидия, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармасидан 33 млн сўмгача кредит ажратилади.

Кенгаш ва Агробанк томонидан жойларда 167 та "Агромарказлар" орқали хусусий секторни жалб қилган ҳолда барча хизматлар кўрсатилиши йўлга қўйилади.

Ушбу мақсадлар учун Ёшлар ишлари агентлиги жамғармасидан 50 миллиард сўмгача, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги жамғармадан 60 миллиард сўмгача маблағ йўналтирилади.

@a_xaitov
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Бўстонлиқда “O'zLiDeP боғи” барпо қилинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15698

Шу кунларда юртимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсуми доирасида турли манзарали ва мевали кўчатларни экиш жараёнларида Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳам фаол қатнашяпти. Ушбу лойиҳа доирасида республика бўйлаб “O'zLiDeP боғи” ташкил қилиняпти.

Хусусан, Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани “Қўшқўрғон” МФЙда ҳам “O'zLiDeP боғи” барпо қилинди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси аъзолари, партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти Кенгашлари ходимлари катта уюшқоқлик ва шижоат билан иштирок этишди.

Дастлаб партия фаоллари иштирокида семинар ташкил қилиниб, кўчат экиш тартиби ва сирлари мутахассислар томонидан батафсил тушунтириб берилди. Шундан сўнг партия вакиллари кўчат ўтқазишга киришдилар. Мазкур ҳудудга 1000 туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

#uzlidep #yashil_makon

O'zLiDeP расмий канали