Aktam XAITOV | rasmiy kanal
15.1K subscribers
9.37K photos
1.96K videos
22 files
5.43K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Муҳим ва устувор вазифалар белгилаб олинди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15408

O'zLiDeP фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фракция аъзолари, партия Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ходимлари иштирок этдилар.

Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида уй-жой ва коммунал хўжалиги, қурилиш, транспорт ва экология соҳаларидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишидан келиб чиқадиган партия ва фракция олдидаги вазифалар кўриб чиқилди.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур вазифалари ижросини таъминлашга қаратилган партия ва фракциянинг узоқ муддатли "Йўл харитаси" ишлаб чиқилиб, ишчи гуруҳлар шакллантирилди.

#uzlidep #fraksiya #dastur

O'zLiDeP расмий канали
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сардобада қишлоқ хўжалигидаги илғор тажрибаларни оммалаштиришга бағишланган республика семинари ўтказилди

Унда O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши ижроия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши раиси Актам Хаитов бошчилигида аграр соҳа мутасаддилари, агрокластерлар, илғор фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.

Семинарда агрокластерлар фаолиятини янада кенгайтириш, токзорлар барпо этиш, қатор ораларида сабзавот маҳсулотлари етиштириш, ёқилғисиз иситиладиган ихчам иссиқхоналар бунёд этиш, сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ҳамда пиллачиликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлиги ва даромадини кўпайтириш масалалари "Сирдарё тажрибаси" мисолида намойиш этилди.

Тадбир қатнашчилари “Sardoba Universal Cluster” кўп тармоқли кластери томонидан 80 гектар майдонда барпо этилган токзор, дала майдонларида жорий этилган томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиялари, шунингдек, замонавий пиллахона фаолияти билан яқиндан танишдилар.

#uzlidep #seminar

O'zLiDeP расмий канали
☑️ Барқарорлик рейтинги асосида тадбиркорлар тоифаларга ажратилади ва имтиёзлардан фойдаланиш имконияти ошади.

Маълумки, шу йилнинг 23 январь куни Президентимиз томонидан “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Мазкур қарор билан рейтинг доирасида тоифаларга ҳам ажратилди.

Давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ҳукумат қарори билан Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, рейтинг Солиқ қўмитасининг “Тадбиркорларнинг барқарорлик рейтинги” электрон платформасида онлайн шакллантирилади ва Савдо-саноат палатасининг расмий веб-сайтида эълон қилиб борилади.

Тадбиркорлар фаолиятини баҳолаш кўрсаткичлари бўйича умумий балл баҳолаш вақтида амалда бўлган кўрсаткичлар сони ва уларга берилган баллар йиғиндисидан келиб чиқиб белгиланади.

Маълумотлар солиқ тўловчининг шахсий кабинетида реал вақт режимида акс эттирилади.

Рейтинг маълумотлари бўйича эътирозлар бўлса, Солиқ қўмитасига мурожаат қилинади.

Шунга кўра, билдирилган эътирозлар 1 иш куни давомида кўриб чиқилади.

Савдо-саноат палатаси рейтинг маълумотларини ҳамда келиб тушаётган мурожаатларга тезкор жавоб берилишини мониторинг қилиб боради.

@a_xaitov
Спикер ўринбосари ва Наманган шаҳар хокими Намангандаги йирик корхона фаолияти билан танишишди

👇БАТАФСИЛ ЎҚИШ👇
https://namanganliklar.uz/news/26448

Бизнинг саҳифаларга обуна бўлинг🔅
🕊Telegram |📹 Instagram | 📹YouTube
Аҳоли турмуш фаровонлигини юксалтиришга қаратилган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тушунтирилди

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15417

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, O'zLiDeP фракцияси раҳбари Актам Хаитов Наманган вилоятида учрашувлари давомида йирик саноат корхоналари, тадбиркорлик субъектлари, кластерлар, фермерлар фаолияти билан яқиндан танишди.

Партия етакчиси Наманган шаҳридаги «Fazman tekstil» корхонаси жамоаси билан мулоқот ўтказди. Ҳозирда бу ерда 40 млн доллар қийматга эга бўлган лойиҳа устида иш олиб борилмоқда. Жумладан, Германия ва Туркия давлатларидан замонавий асбоб-ускуналар олиб келиб ўрнатилган. Корхонада йилига 1 млн дона тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш, 3 минг кишилик янги иш ўринлари яратиш, йиллик экспорт ҳажмини эса 15 млн долларга етказиш кўзда тутилган.

Учрашув давомида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси ҳам муҳокама қилиниб, корхона ишчи-ходимлари ўз таклифларини билдириб ўтдилар.

#uzlidep #uchrashuv

O'zLiDeP расмий канали
☑️ Пенсиянинг энг кам миқдорлари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилди.

Аҳолининг турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар амалга оширилаяпти, фуқароларнинг даромадларини ошириб бориш сиёсати изчил давом этаяпти.

Шу йилнинг 31 январдаги Пезидент фармони билан пенсиянинг энг кам миқдорлари минимал истеъмол харажатлари миқдорига етказилиши белгиланди.

Фармонга кўра, 2024 йил 1 февралдан:

иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда – ойига 621 минг сўм;

боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун пенсиянинг энг кам миқдори – ойига 621 минг сўм этиб белгиланиб, кейинги ҳар бир меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун амалдаги тартибга мувофиқ пенсия тўланади.

Ушбу амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ҳаммаси инсонни рози қилишга, унинг қадр-қимматини улуғлашга қаратилганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

@a_xaitov
Спикер ўринбосари текстиль корхонаси фаолияти билан танишди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, палатадаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партияси фракцияси раҳбари Актам Хаитов Наманган шаҳрининг Давлатобод туманидаги "Fazman tekstil" масъулияти чекланган жамиятида бўлиб, йирик текстиль корхонаси фаолияти билан яқиндан танишди.


Батафсил: https://uza.uz/posts/564030

📱Мобил илова 👉 iOS | Android

Тelegram | Facebook | Instagram | You Tubе
☑️ Қишлоқ хўжалиги экспортини ошириш масалалари кўриб чиқилди

Шу йилнинг 2 февраль куни Президентимиз мева-сабзавотчилик ва озиқ-овқат тармоғини ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда соҳада амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, жорий йилдаги вазифалар белгилаб олинди.

Мутасаддилар соҳадаги ишлар кўламини кенгайтириб, бу йил қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортини 3,5 миллиард долларга етказиш мумкинлигини айтди.

Бунинг учун, аввало, мева-сабзавотлар, полиз экинлари, узум ва дуккакли маҳсулотлар етиштириш кўпайтирилади. Ҳудудларда яна 20 та мобил лаборатория ташкил этилади.

6 мингта боғ, 3 мингдан зиёд токзор ва дала майдонлари, 344 та қадоқлаш корхонаси хорижий фитосанитария талабларига мувофиқлаштирилади. Юқори самарали энтомофаглар олиб келиниб, зараркунанда ҳашаротларга қарши янги турдаги биологик кураш йўлга қўйилади.

Халқаро ҳамкорликни кучайтириш орқали экспорт ҳажмлари нисбатан қиммат бозорларга йўналтирилади. Шунингдек, яна 8 та давлатга фитосанитар рухсат олинади. Мева-сабзавотчиликка ихтисослаштирилган халқаро кўргазмаларда экспортчи корхоналаримиз иштироки кенгайтирилиб, аниқ буюртмалар шакллантирилади.

Халқаро экспертларни жалб этган ҳолда ҳар бир маҳсулотни етиштириш, сақлаш, қадоқлаш ва етказиб бериш бўйича қўлланма ишлаб чиқилади.

Давлатимиз раҳбари озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, экспортбоп маҳсулотлар етиштириш бўйича қўшимча топшириқлар берди.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O'zLiDePнинг видеоселектордаги топшириқлардан келиб чиқадиган вазифалари белгилаб олинди

Маълумки, шу йил 29 январь куни Президентимиз раислигида уй-жой ва коммунал хўжалиги, қурилиш, транспорт ва экология соҳаларидаги устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда мазкур соҳалардаги камчиликларнинг сабаблари кўриб чиқилиб, келгусидаги долзарб вазифалар белгилаб берилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги ЎзЛиДеП фракциясининг йиғилишида Президентимиз раислигидаги мазкур видеоселектор йиғилишидан келиб чиқадиган долзарб вазифалар муҳокама қилинди.

Муҳокама ва билдирилган таклифлардан сўнг уй-жой ва коммунал хўжалиги, қурилиш, транспорт соҳаларидаги муаммоларни бартараф этишда партия ташкилотлари ва депутатлик бирлашмалари олдида турган асосий йўналишлардан келиб чиққан ҳолда Ишчи гуруҳи тузилиб, Йўл харитаси ишлаб чиқиладиган бўлди.

#uzlidep

O'zLiDeP расмий канали
☑️ Деҳқон хўжаликларининг кооперацияси - ҳамкорлик фаолиятини кучайтириш ҳамда илғор тажрибаларни алмашиш борасида Республика кўргазмали амалий семинари ўтказилди.

Мазкур тадбир Тўрақўрғон туманида Наманган вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши, Ўсимликлар ҳимояси ва карантини агентлиги томонидан ташкил этилди.

Семинарда Тўрақўрғон туманида “Бир ҳудуд - бир маҳсулот” тамойили асосида деҳқон хўжаликлари фаолиятини ташкил этиш борасидаги ишлар, экспортбоп маҳсулотларни етиштириш тажрибалари намойиш этилди.

“Турсунбой Комилов” фермер хўжалиги дала шийпонида семинар кун тартибидаги масалалар юзасидан тақдимот ўтказилди.

Бунда Тўрақўрғон тумани мисолида деҳқон хўжаликларини сифатли уруғликлар билан таъминлаш, экспортчи - агрегаторлар билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш масалалари ҳам муҳокама этилди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 1 февралдаги
 деҳқон хўжаликлари кооперациясини ривожлантиришга оид қарорининг мазмуни ҳам тушунтирилди.

@a_xaitov