УКРЕПЛЕНИЕ ДИПЛОМАТИЧЕСКИХ УЗ С КНР: ПРИОРИТЕТ ВНЕШНЕЙ ПОЛИТИКИ УЗБЕКИСТАНА
Обобщая итоги официально го визита Президента Шавката Мирзиёева в КНР, можно отметить, что стороны в ходе переговоров смогли успешно рассмотреть вопросы дальнейшего расширения многопланового практического взаимодействия, в том числе в торгово-экономической сфере. Все это наглядно показывает, что благодаря политической воле и совместным усилиям лидеров двух стран узбекско-китайские отношения вышли на беспрецедентный уровень во всех сферах и направлениях.
👉 № 19 (30328) газеты «Правда Востока», от 26 января 2024 года
@a_xaitov

Сарҳисоб: Парламент фаолиятидаги муҳим натижалар ва устувор вазифалар
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2023 йилдаги фаолияти тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди.
Ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. Исмоилов ахборот берди.
Ҳисобот даврида фракциямиз томонидан ҳам қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолияти, сайловчилар билан мулоқот қилиш бўйича муайян ишлар амалга оширилди.
👉 "Халқ сўзи" газетасининг 2024 йил 26 январь сонидан.

☑️ Дорилар билан боғлиқ потенциал хавф-хатарларни тезкор аниқлашга қаратилган фармакологик назорат тизими ташкил этилади
Бу ҳақда Президентимиз томонидан шу йил 23 январь куни қабул қилинган “Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида маълум қилинди.
Фармонга кўра, 2024 йил 1 июлдан дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрловчи, улгуржи ҳамда чакана реализация қилувчи ташкилотлар аҳолини сифати, хавфсизлиги ва самарадорлиги кафолатланган дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш учун масъул бўлган ташкилот сифатида эътироф этилади ҳамда уларга нисбатан давлат назоратини амалга оширишнинг алоҳида қоидалари белгиланади.
Шунингдек, дори воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ потенциал хавф-хатарларни тезкор аниқлаш ва уларга жавоб беришга қаратилган, халқаро стандартлар талаблари асосида фармакологик назорат тизими ташкил этилади.
Бундан ташқари дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрловчи, улгуржи ҳамда чакана реализация қилувчи ташкилотларда уларга берилган лицензия талабларига риоя этилишини бир йилда кўпи билан бир маротаба ваколатли органни хабардор этиш орқали назорат қилиш тартиби жорий этилад.
Дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларни телерадиоканаллар орқали реклама қилиш учун ишлаб чиқилган контент Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган хулоса асосида эфирга узатилади.
Янги ташкил этиладиган дори воситалари ва тиббий буюмлар сақланадиган божхона омборлари ва эркин омборлар мажбурий равишда “Зарур сақлаш амалиёти – GSP” талабларига мувофиқ ташкил этилади.

Иссиқхона – мўл даромад манбаи
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15369
➖Актам Хаитов Қашқадарёда учрашувлари давомида Нишон туманида томорқачиликни ривожлантириш борасидаги ишлар билан танишди.
➖Алишер Тўйчиев 1 гектар майдонда ташкил этилган иссиқхонада помидор, бодринг, булғор қалампири етиштириб, воҳа бозорларига чиқариб, ҳар йили 150 млн. сўм соф даромад олиб келмоқда.
➖Тўлқин Муҳаммадиев 20 сотих майдонда кўкатлар етиштириб, ҳар йили 50 млн. сўм даромад қилиб келмоқда.
➖Бегали Тўраев 24 йилдан буён гул етиштириш билан шуғулланиб. 2 сотих майдонда 100 хил ер ҳамда тувакда ўстириладиган гулларни етиштириб, туман бозорларига чиқаришаяпти.
#uzlidep #Xaitov #issiqxona
➖O'zLiDeP расмий канали ➖

Деҳқонободлик тадбиркор 1 гектар майдонда лимонзор барпо қилди
👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15368
➖Актам Хаитов раҳбарлигидаги республика ишчи гуруҳи Қашқадарёнинг Деҳқонобод туманида томорқачиликни ривожлантириш борасидаги ишлар билан танишишди.
➖Карашинада яшовчи Одил Дониев лимонзор ташкил этган. 1 гк.га 2 минг дона лимон кўчати экиб, ҳар йили 4-5 тонна сифатли ҳосил олмоқда.
➖Оқработда яшовчи Исмоил Қулназаров 5 камерали 12 тонналик совуткич қурмоқчи эканлиги, келгусида етиштирилган кишмиши, тоифи узумларини шу ерда сақлаб, қишда яхшигина нархда сотиб, олган даромади эвазига олган молиявий кўмагини тўламоқчи эканлигини билдирди. Унга банкдан кредит олишга амалий ёрдам бериладиган бўлди.
#uzlidep #Xaitov #limonchilik

☑️ Тадбиркорлик субъектлари барқарорлик рейтинги бўйича тоифаларга ажратилди
Президентимиз томонидан шу йилнинг 23 январь куни “Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2024 йил 1 февралдан қонунчилик талабларига риоя этган ҳолда фаолият юритаётган тадбиркорларни аниқлаш ва қўшимча рағбатлантиришни назарда тутувчи Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинги жорий этилади.
Унга кўра, рейтинг доирасида тадбиркорлар юқори, ўрта, қониқарли ва қуйи барқарорлик тоифаларга ажратилади.
Юқори барқарорлик рейтингидаги тадбиркорлар ҳар йили 20 август – Тадбиркорлар куни арафасида тақдирлаш учун давлат мукофотлари ҳамда “Фаол тадбиркор” кўкрак нишонига тавсия этилиши катта рағбат бўлди.
Юқори тоифадаги тадбиркорлар фаолиятида солиқ текширувлари ўтказилмайди, шунингдек, ушбу тоифадаги тадбиркорларга ҚҚС суммаси ўрнини қоплаш (қайтариш) бир кунда текширувларсиз амалга оширилади.
Шунингдек, ушбу тоифадаги тадбиркорлик субъектларига солиқлар бўйича (ҚҚС бундан мустасно) мавжуд ортиқча тўлов суммасини қайтариш 3 кунда амалга оширилади, товарларни импорт қилишда ва товарларни (хизматларни) реализация қилишда тўланадиган ҚҚС суммаларини ўзаро ҳисобга олиш тартиби татбиқ этилади.
Бундан ташқари 2024 йил 1 апрелдан тадбиркорларга субсидия, имтиёз ва преференциялар уларнинг рейтинг даражасидан келиб чиққан ҳолда жорий этилади.

Уй-жой, қурилиш ва коммунал хўжалиги соҳасидаги вазифалар белгиланди
Президент раислигида уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда қурилиш соҳасидаги муаммоларни бартараф қилиш, соҳани тизимга солиш борасида ҳам аниқ вазифалар белгилаб олинди. Хусусан, айрим жойларда ноқонуний қурилишлар ўзбошимчалик билан олиб борилгани, ушбу ноқонуний қурилган объектларни тартибга олиш бўйича мутлақо янги тизим жорий қилиниши айтиб ўтилди.
Шунингдек, ҳар бир ишлаб чиқилган режани аҳоли билан муҳокама қилиш ва ижроси бўйича жамоатчилик назоратини ўрнатиш муҳимлиги таъкидланди. Бунинг учун “Менинг ҳудудим” платформаси ишга туширилиб, шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда жамоатчилик фикрини ўрганиш ва овоз бериш механизмини жорий қилиш топширилди.
Йиғилишда коммунал соҳадаги ишлар аҳволи ҳам таҳлил қилиниб, кўп қаватли уйларни бошқариш, иссиқлик ва сув таъминоти соҳаларида кескин ўзгариш бўлмаётгани танқид қилинди.
Уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва Энергетика вазирлигига кўп қаватли уйларда энергия тежаш бўйича алоҳида дастур амалга оширишни бошлаш топширилди.
Йиғилишда кўп қаватли уй-жойларни сақлаш, электр, газ, сув, иссиқлик, чиқинди, “квартплата”, солиқ тўловлари бўйича хонадоннинг ягона биллинг ҳисоб-рақамини жорий қилиш вақти келганлиги, уй ертўласини тадбиркорларга ижарага бериш ва шу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш борасида ҳам вазифалар белгиланди.

☑️ ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида муҳим масалалар ва қатор қонун лойиҳалари муҳокама қилинди.
Хусусан, “Баҳолаш фаолияти янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда атрофлича кўриб чиқилди.
Депутатлар қонун лойиҳасини муҳокама қилиш жараёнида унинг бугунги кундаги зарурати ва аҳамиятига алоҳида эътибор қаратдилар. Лойиҳадаги айрим нормалар бўйича партия мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда бир қатор таклифлар берди.
Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг ишончлилигини текширишда муаммоларни бартараф қилиш, фуқароларнинг ортиқча харажатларини камайтиришга хизмат қилади.
Йиғилишда кўриб чиқилган кейинги масала — “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳаси бўлди.
Дастур лойиҳасида ёшлар ўртасида тадбиркорликни кенг оммалаштириш ва бизнес билан шуғулланишга қўшимча имкониятларни яратиш мақсадида оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ажратилаётган кредитларнинг камида 40 фоизи ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга йўналтирилиши белгиланган.
Бизнес учун янада қулай шароитлар яратиш мақсадида эса “Бизнесни қўллаб-қувватлаш дастури” доирасида 2024 йил якунига қадар комплекс қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш орқали камида 200 мингта янги тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан 90 мингта корхона ва 110 мингта якка тартибдаги тадбиркорлар фаолияти йўлга қўйилиши учун зарур шароитлар яратиш назарда тутилган. Бу минглаб одамлар ишли бўлади, аҳоли жон бошига даромад кўпаяди, дегани.
Савол-жавоблар ва мунозаралар чоғида депутатлар ҳар бир фракция аъзоси Давлат дастури лойиҳасини янада такомиллаштириш бўйича ўз таклифлари, тавсияларини бериш билан бирга, бу жараёнга фаол ва ташаббускор иштирок этиши лозимлигини таъкидлади.
Йиғилиш якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Ўзбекистон - Хитой ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичлари
ЎзЛиДеП фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 23-25 январь кунлари Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи якунларидан келиб чиқувчи устувор вазифаларни муҳокама қилиб олдик.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ўзаро муносабатлар тарихи минг йилликларга бориб тақалади. Бу икки халқ азалдан ўзаро савдо-сотиқ қилган, бир-бирининг маданиятини бойитган. Бугунги кунда мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик сиёсат, иқтисодиёт, савдо, саноат, таълим, маданият каби барча соҳаларни қамраб олган.
Хитой Ўзбекистоннинг мустақил тараққиёт йўлини ва Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди. Ушбу давлатнинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритилаётган салмоқли сармоялари хитойлик ҳамкорларнинг ишончи ва кенг кўламли ислоҳотларни қўллаб-қувватлаётганидан далолат беради. Давлатимиз раҳбарининг Хитойга ташрифи шубҳасиз, ҳар икки давлат ва уларнинг фуқаролари манфаатига қаратилган ҳамкорлик учун янги уфқларни очади.
Сўнгги йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажми икки баравар, қўшма корхоналар сони уч баробарга кўпайганини, ташриф давомида эришилган натижалар Ўзбекистон — Хитой муносабатларида янги саҳифа очишини алоҳида қайд этмоқчимиз.
Муҳокамалар давомида Президентимизнинг Хитойга ташрифи якунларидан келиб чиқиб, партия ва фракция олдида турган устувор вазифалар белгилаб олинди.

Фарғона тажрибаси бошқа ҳудудларда оммалашмоқда
Фарғона вилоятининг кўплаб ҳудудларида томорқадан самарали фойдаланиш, кўчат етиштириш каби йўналишларда катта тажриба яратилган. Аксарият маҳаллаларда оилалар кафтдек ердан тўрт фаслда ҳам яхши даромад олмоқда.
Риштон ва Қува туманларида ташкил этилган кўргазмали семинарда ана шу илғор тажрибалар ҳақида маълумот берилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари, “Томорқа хизмати” корхоналари ҳамда Қашқадарё вилоятидаги ҳокимликларнинг қишлоқ хўжалиги бўйича ўринбосарлари иштирок этди.
https://uza.uz/uz/posts/fargona-tazhribasi-boshqa-hududlarda-ommalashmoqda_562096

Uza.uz

Фарғона вилоятининг кўплаб ҳудудларида томорқадан самарали фойдаланиш, кўчат етиштириш каби йўналишларда катта тажриба я
Forwarded from Фермер, деҳқон ва томорқачи
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЎзЛиДеП Давлат дастури лойиҳасини янада такомиллаштиришда фаол иштирок этади
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Президент Фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Давлат дастури лойиҳасида “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг 5 та йўналиши кесимида 2024 йил учун амалий чора-тадбирлар (295 та) ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар (117 та) рўйхатлари белгиланмоқда.
Дастур лойиҳасида халқимизнинг кундалик ҳаётида ижобий ўзгаришларга эришиш бўйича тизимли ҳаракатларни изчил давом эттириш, “яшил иқтисодиёт” тамойилларига асосланган юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш, экологик ҳолатни яхшилаш, сув ва бошқа табиий ресурслардан унумли фойдаланиш стандартларини кенг жорий қилиш ҳамда халқ манфаатларига йўналтирилган бошқарувни янада такомиллаштириш каби мақсадлар ўрин олган.
Хусусан, ёшлар ўртасида тадбиркорликни кенг оммалаштириш ва бизнес билан шуғулланишга қўшимча имкониятларни яратиш мақсадида оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ажратилаётган кредитларнинг камида 40 фоизи ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга йўналтирилиши белгиланган.
Шунингдек, “Бизнесни қўллаб-қувватлаш дастури” доирасида 2024 йил якунига қадар комплекс қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини амалга ошириш орқали камида 200 мингта янги тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан 90 мингта корхона ва 110 мингта якка тартибдаги тадбиркорлар фаолияти йўлга қўйилиши учун зарур шароитлар яратиш назарда тутилган. Бу минглаб одамлар ишли бўлади, аҳоли жон бошига даромад кўпаяди, дегани.
Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Қонунчилик палатасидаги фракцияси, партиянинг ҳудудий кенгашлари, маҳаллий кенгашлар депутатлари, барча фаолларимиз Давлат дастури лойиҳасини янада такомиллаштириш бўйича ўз таклифлари, тавсияларини бериш билан бирга, бу жараёнга фаол ва ташаббускор иштирок этади.
Ушбу ҳавола орқали лойиҳа муҳокамасида фаол иштирок этишингиз мумкин: https://regulation.gov.uz/oz/d/93447

Хусусий мулкни ҳимоя қилиш янада мустаҳкамланмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида қатор муҳим масалалар ва қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.
Хусусан, “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинди.
Янги таҳрирдаги Конституцияда давлат қурилишининг янги стратегик мақсади – ижтимоий давлат қуриш эканлиги белгиланди. Ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мутлақо янги механизмларини назарда тутувчи конституциявий асослар мустаҳкамланди.
Шундан келиб чиқиб, қонун лойиҳаси билан Уй-жой кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда. Яъни, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилишига йўл қўйилмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ва у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши кафолатланиши белгиланяпти.
Мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши янги таҳрирдаги Конституцияни сўзсиз амалга ошириш, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланиши орқали хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини таъминлашга хизмат қилади.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мазкур қонун лойиҳаси партиямиз фракцияси йиғилишларида ҳам бир неча маротаба кенг муҳокамалар қилиниб, қатор асосли таклифлар билдирилди.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.