☑️ Жисмоний шахсларга бериладиган микроқарз миқдори икки баробар оширилмоқда.
Аҳолининг микромолиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятлари кенгаяди.
ЎзЛиДеП Фракциямиз йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига кредит мажбуриятларини бажариш тартибини такомиллаштириш ҳамда аҳолининг микромолиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Бугунги кунда иқтисодиётда микромолиявий хизматларга бўлган талаб ошиб бораётганлиги аҳоли учун ажратиладиган микроқарзнинг энг кўп миқдорини 100 млн сўм этиб белгилаш назарда тутилмоқда.
Шунингдек, ушбу қонун лойиҳаси билан кредит мажбуриятларини бажариш тартибини такомиллаштириш орқали қарз олувчилар учун қулай молиявий имкониятлар яратилади.
Депутатларимиз қонун лойиҳасини партия электорати манфаатларига мос эканини инобатга олган ҳолда, ялпи мажлис муҳокамасига киритишни қўллаб-қувватладилар.
@a_xaitov

Сув текин эмас, уни тежанг, қадрланг!
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши сувдан фойдаланаётган қишлоқ хўжалиги соҳаси ходимларига мурожаат билан чиқди.
———
Suv tekin emas, uni tejang, qadrlang!
O‘zbekiston fermer, dehqon xo‘jaliklari va tomorqa yer egalari kengashi suvdan foydalanayotgan qishloq xo‘jaligi sohasi xodimlariga murojaat bilan chiqdi.
Batafsil: 👉 https://zarnews.uz/1ezx
Каналга қўшилинг: 👇
Telegram | Facebook | Youtube

☑️ Ижтимоий жиҳатдан аҳамиятга молик миллий ва давлат дастурларига ажратиладиган грант маблағларининг белгиланган миқдорлари Қонунга ўзгартиш киритилмасдан кўпайтирилади.
Ушбу норма йилнинг 25 декабрь куни Президентимиз томонидан имзоланган “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунда назарда тутилган.
Мазкур қонун билан 2024 йил учун Ўзбекистоннинг консолидациялашган бюджетини шакллантириш ва ижро этиш билан боғлиқ муносабатлар тартибга солинди.
Ўзбекистон бюджет тизими бюджетларининг 6 ойлик ижроси якунлари бўйича даромадлари прогнози бажарилмаган ва жорий молия йилининг охирига қадар уларнинг келиб тушиши учун етарли асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда:
➖ республика бюджети умумий харажатларининг 3 ва ундан ортиқ фоизи миқдоридаги харажатларни қисқартириш Олий Мажлис палаталари томонидан;
➖ 3 фоиздан кам миқдордаги харажатларни қисқартириш Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида амалга оширилади.
Ўзбекистон номидан чиқариладиган давлат қимматли қоғозларининг чекланган соф ҳажми 25 трлн сўм миқдорида белгиланди.
2024 йил учун Ўзбекистон консолидациялашган бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулотнинг 4 фоизи миқдорида белгиланди.
Қонунга кўра, жумладан солиқларнинг жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи, ер солиғи, мол-мулкни ижарага беришдан олинадиган йиллик даромад тўғрисидаги декларацияга асосан жисмоний шахслар томонидан тўланадиган, шунингдек ЯТТлар томонидан тўланадиган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳамда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқлар туманлар ва шаҳарлар бюджетларига тўлиқ ҳажмда ўтказилади.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Давлат бюджети тўғрисидаги қонун партиямиз фракциялари ва ялпи мажлисларда бир неча маротаба кенг муҳокамалар қилинди, депутатлар турли йўналишларда ўз таклифлари ва фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишган эди.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Икки миллиард долларлик қуёш ва шамол электр станцияларини ишга туширишга старт берилди.
Бунинг натижасида икки миллионта хонадон узлуксиз электр энергияси билан таъминланади, 2 миллиард куб метр табиий газни тежаш ҳамда саноат ва хизматлар соҳасида 4 миллиард долларлик қўшилган қиймат яратиш имконияти пайдо бўлади.
Бу ҳақида шу йил 27 декабрь куни мамлакатимизнинг олтита ҳудудида 5 та қуёш ва 1 та шамол электр станцияларини ишга тушириш ва тармоққа улашга бағишланган тантанали маросимида Президентимиз маълум қилди.
Мазкур, мамлакатимиз иқтисодиёти учун муҳим тадбирда, биз ҳам қатнашдик.
Ушбу муҳим инвестиция лойиҳаларининг ҳамкорлари Masdar, China Energy Engineering Corporation ва бошқа компаниялар.
Ўзбекистонда энергетика тизимини ислоҳ қилиш ва барқарорлигини ошириш бўйича кенг кўламли дастур амалга оширилаётганини алоҳида эътироф этамиз.

Партиямиз нашрининг навбатдаги сонида ЎзЛиДеП фракциясининг 2023 йилдаги фаолияти юзасидан ўтказилган брифинг, унда ўтган даврдаги фаолияти сарҳисоб қилингани ва келгусидаги мақсад ва вазифалар хусусида сўз боради. Шунингдек, фракциянинг навбатдаги йиғилишида бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалари бўлиб ўтганлиги юзасидан мақола чоп этилган.
“XXI asr” газетасининг 2023 йил 28 декабрь 52 (1049) -сонидан
@a_xaitov
“XXI asr” газетасининг 2023 йил 28 декабрь 52 (1049) -сонидан
@a_xaitov
Божхона қийматини аниқлаш билан боғлиқ нормалар халқаро стандартларга мувофиқлаштирилмоқда
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига божхона тартиб-таомилларини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Мазкур қонун лойиҳаси партиямиз фракциясида ҳам кенг муҳокама қилинди, депутатларимиз томонидан қатор таклифлар, фикр-мулоҳалар билдирилди.
Қонун лойиҳасида товарларнинг божхона қийматини белгилашнинг асосий усули сифатида шартнома баҳоси қатъий белгиланмоқда. Бир вақтнинг ўзида бир нечта божхона тартиботларни амалга ошириш учун божхона тўловлари тўланишини белгиловчи Бош таъминлов ҳужжатини қўллаш амалиёти киритилмоқда.
Шунингдек, контрафакт маҳсулотлар кириб келишининг олдини олиш мақсадида божхона органларига қўшимча ҳуқуқлар берилмоқда. Товарлар бўйича экспертиза якунланмаган бўлса ҳам, ушбу товарларни импортга шартли чиқариб юбориш амалиёти жорий этилмоқда.
Бундан ташқари, қонун лойиҳаси билан тадбиркорга товарларни Ўзбекистонга олиб келгунга қадар улар бўйича божхона тўловлари ва ишлаб чиқарилган мамлакатини аниқлаш юзасидан олдиндан маълумот олишнинг ҳуқуқий асоси мустаҳкамланмоқда. Мазкур янги тартибнинг жорий этилиши тадбиркорларга ўз бизнесларини олдиндан режалаштиришга янада кенг имконият яратиб беради.
Қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

O'zLiDeP ҳудудий кенгашлари болажонларни хушнуд қилишда давом этмоқда
Партиянинг Томди туман Кенгаши ташаббуси билан 2-сонли Бойчечак мактабгача таълим муассасасида Янги йил байрами ташкил қилинди. Мазкур боғчанинг барча тарбияланувчиларига байрам совғалари топширилди.
#uzlidep #yangiyil
➖O'zLiDeP расмий канали ➖

Янги йил байрами олдидан булунғурлик 379 та оилага қувонч улашилди
Янги йил байрами арафасида ЎзЛиДеП ҳудудий кенгашлари томонидан маҳаллалардаги кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олиняпти, байрам совғаларини улашмоқда.
O’zLiDeP Булунғур туман Кенгаши тумандаги бир нечта маҳаллаларда бўлиб, “Темир дафтар”да рўйхатда турган 379 нафар оилага уй-рўзғор буюмлари олиб беришда кўмаклашди.
#uzlidep #yangiyil
➖O'zLiDeP расмий канали ➖
Янги йил байрами арафасида ЎзЛиДеП ҳудудий кенгашлари томонидан маҳаллалардаги кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олиняпти, байрам совғаларини улашмоқда.
O’zLiDeP Булунғур туман Кенгаши тумандаги бир нечта маҳаллаларда бўлиб, “Темир дафтар”да рўйхатда турган 379 нафар оилага уй-рўзғор буюмлари олиб беришда кўмаклашди.
#uzlidep #yangiyil
➖O'zLiDeP расмий канали ➖
Аҳолининг микромолиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилмоқда
👉 Батафсил
Қонун лойиҳанинг қабул қилиниши кредит мажбуриятларини бажариш тартибини такомиллаштириш орқали қарз олувчилар учун қулай молиявий имкониятлар яратиш ҳамда аҳолининг микромолиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.
#uzlidep #mikromoliya
➖O'zLiDeP расмий канали ➖
👉 Батафсил
Қонун лойиҳанинг қабул қилиниши кредит мажбуриятларини бажариш тартибини такомиллаштириш орқали қарз олувчилар учун қулай молиявий имкониятлар яратиш ҳамда аҳолининг микромолиявий хизматлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.
#uzlidep #mikromoliya
➖O'zLiDeP расмий канали ➖
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O‘zLiDeP “Ёшлар қаноти” ёшларни мамлакат ижтимоий, иқтисодий, сиёсий ҳаётида ўз ўринларини топишига яқиндан кўмакчи бўляпти
#uzlidep #yoshlar
➖O'zLiDeP расмий канали ➖
#uzlidep #yoshlar
➖O'zLiDeP расмий канали ➖
Forwarded from O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP
O'zLiDeP фракциясининг 2023 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинди
👉 Батафсил
Ҳисобот даврида фракция аъзолари томонидан 2 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилди. Шунингдек, фракция аъзолари бошқа фракциялар аъзолари билан биргаликда 7 та қонун лойиҳасига ҳамташаббускор бўлди.
#uzlidep #yangiyil
➖O'zLiDeP расмий канали ➖
👉 Батафсил
Ҳисобот даврида фракция аъзолари томонидан 2 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида Қонунчилик палатаси муҳокамасига киритилди. Шунингдек, фракция аъзолари бошқа фракциялар аъзолари билан биргаликда 7 та қонун лойиҳасига ҳамташаббускор бўлди.
#uzlidep #yangiyil
➖O'zLiDeP расмий канали ➖
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимиздаги сув ресурсларининг 20 фоизи ўзимизда, катта қисми қўшни давлатларда шаклланади. Иқлим ўзгариши оқибатида сув манбалари йил сайин камайиб бормоқда.
Трансчегаравий дарёларни бошқариш бўйича вазият ҳам жиддий. Буларнинг таъсирида 2030 йилга бориб юртимиздаги сув танқислиги 15 миллиард куб метрга етиши прогноз қилинаяпти.
Лекин шу ҳолатда ҳам сувдан самарасиз фойдаланилаяпти. Мамлакатимиздаги жами сув ресурсининг 90 фоизи қишлоқ хўжалигида сарфланаяпти. Масалан, юртимизда бир гектар пахта майдонини суғориш учун йилига 10-11 минг кубметр сув сарфлангани ҳолда, иқлими ва ери бизникига ўхшаш мамлакатларда бундан 2-3 баравар кам сув ишлатилаяпти.
Давлатимиз раҳбари қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва йўқотишларни камайтириш мақсадида бир йил давомида сувни тежаш бўйича фавқулодда иш тизимига ўтилишини белгилаб берди.
Қишлоқ хўжалигида сувни тежаш технологияларини жорий қилинишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бунда томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш технологиялари жорий қилинаётгани натижадорликка эришилмоқда. Мамлакатимизда 4,3 миллион гектар суғориладиган ер бўлиб, шундан 30 фоизига сув тежовчи технологиялар жорий қилинган. Бундай кластер ва фермер хўжаликларида сув 30-40 фоизга, ўғит ва ёқилғи 25-30 фоизга тежалиши билан бирга ҳосилдорлик ошган.
Ўзбекистон телеканалининг "Агроолам" кўрсатувида бу ҳақида батафсил маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

☑️ Бир қатор озиқ-овқат маҳсулотларини импорт божидан озод қилиш бўйича имтиёзли давр 2024 йил охиригача узайтирилди.
Шу йилнинг 28 декабрь куни Президентимиз томонидан “Истеъмол бозорларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Таъкидлаш жоизки, келтирилган товарларга импорт божхона божининг нол ставкасини қўллаш муддати 2024 йил 1 январгача эди. Эндиликда мазкур фармон билан 2025 йил 1 январга қадар узайтирилди.
Божсиз режим амал қилаётган товарлар қаторига балиқ, гўшт, ун, ўсимлик ёғи ва бошқа ёғлар, қуюлтирилган сут, қаймоқ, сариёғ, йогурт, пишлоқ, творог, тухум, банан, цитрус мевалар, янги ёки қуритилган хурмо, янги олма, нок, беҳи, чой, кофе, ёрмалар, хамиртуруш, қандолат маҳсулотлари, мурабболар, макарон маҳсулотлари ва бошқалар киради.
Янги фармонга кўра, улар қаторига 2024 йил 1 январдан 2025 йил 1 январга қадар янги сўйилган, совитилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлар ва кунгабоқар, махсар ёки пахта мойи ва уларнинг фракцияларини Ўзбекистонга олиб киришда божхона божининг ноль ставкаси қўлланилиши белгиланди.
Ушбу Фармон мамлакатимизда озиқ-овқат маҳсулотлар нархларининг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилади.