Aktam XAITOV | rasmiy kanal
12.9K subscribers
9.64K photos
2K videos
22 files
5.47K links
O’zLiDeP Siyosiy Kengashi Ijroiya qo’mitasi raisi, Deputat, Spiker o‘rinbosari

Sayt: www.uzlidep.uz
Facebook: fb.com/aktam.khaitov.5
Murojaat uchun: [email protected]
Download Telegram
Кириб келаётган янги йил барчамизга муборак бўлсин!

Қадрли дўстлар, партиядошлар!

2023 йил ниҳояланмоқда. 2024 йилнинг остонасида турибмиз. Якунланаётган йил улкан ижтимоий-сиёсий воқеаларга бой бўлди. ЎзЛиДеП тарихий жараёнларда фаол қатнашди.

Асосий қонунимизни такомиллаштириш ташаббуси билан чиққан сиёсий куч сифатида референдумолди ташвиқотини юқори савияда ўтказди. Аҳоли барча қатламлари манфаатларини ифодаловчи талай қоидаларнинг янги таҳрирдаги Конституциямиздан ўрин олишига эришди.

Вакилларимиз давлатимиз раҳбари ташаббуси билан муддатидан олдин янгиланган Асосий қонунга мувофиқ ўтказилган Президент сайловида фаоллик кўрсатишди. Мазкур сайлов жамиятимизнинг сиёсий етуклиги, Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларни халқимиз тўлиқ қўллаб-қувватлаганини яна бир бор исботлади.

Президентликка номзодимиз илгари сурган сайловолди дастури асосида “Ўзбекистон – 2030” стратегияси қабул қилинди. Мазкур ҳужжатдаги мақсадлар дастурий ғоя ва вазифаларимизга ҳамоҳанг.

Келгуси йилда бутун куч ва имкониятларимизни стратегияда белгиланган вазифалар бажарилишига йўналтирамиз. Ҳар бир партиядошимиз, ватанпарвар юртдошимиз олдимизда турган мақсадлар нақадар улканлигини теран ҳис этяпти. 2024 йилда фаолларимиз, хайрихоҳларимиз ишга янада каттароқ масъулият билан ёндашишига ишонаман.

Партиямиз аъзолари, жамики юртдошларимизни яна бир бор яқинлашаётган Янги йил билан табриклаб, самимий тилакларимни изҳор этаман.

2024 йил ўлкамизга қут-барака, бахт ва омад олиб келсин!

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Актам Хаитовнинг Янги йил табриги.

#uzlidep #Xaitov #yangiyil #tabrik

O'zLiDeP расмий канали
☑️ 2024 йил - “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”деб эълон қилинди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон халқига йўллаган янги йил табригида шу ҳақида маълум қилди.

Инсон қадрини улуғлаш, аҳолимиз манфаатларини таъминлаш, бунинг учун кучли иқтисодиёт барпо этиш асосий вазифа экани айтилган.

Шу мақсадда 2024 йилни мамлакатимизда “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили”, деб эълон қилингани Президентимизнинг янги йил табригида таъкидланган.

Байрам табригидан партиямиз электорати бўлган тадбиркорлар учун ҳам янги йилда янада қулай имкониятлар бўлиши аён бўлади.

Хусусан 2024 йилда:

👉 иқтисодиётимизга хорижий инвестицияларни жалб этиш, тадбиркорлик ва хусусий мулк учун кенг имкониятлар яратилади;

👉илм-фан, инновация, IT каби соҳаларни, “яшил” ва рақамли технологияларни ривожлантирилади;

👉 Ёшларни қўллаб-қувватлаш учун янги иш ўринлари кўпайтирилади, сифатли таълимга эътибор қаратилади;

👉 аҳоли даромадларини ошириш эътибор марказида бўлади. Иш ҳақи, пенсия, стипендия ва нафақалар миқдори кўпайтирилади. Хотин-қизлар ва нуронийларни, ёрдамга муҳтож инсонларни қўллаб-қувватлашга алоҳида аҳамият берилади. Ижтимоий соҳалар ривожи мутлақо янги босқичга кўтарилади.

@a_xaitov
☑️ Юридик шахс бўлмаган оилавий тадбиркорлик субъектлари 5 нафаргача доимий ходимни ёллаши мумкин.

Шу йилнинг 27 декабрь куни давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

Хусусан “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартиришга кўра, юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги оилавий тадбиркорлик субъектларига 5 нафаргача доимий ходимни улар билан меҳнат шартномасини тузган ҳолда ёллаш ҳуқуқи берилди (илгари 3 нафаргача эди).

Шунингдек, бир оилавий корхона иштирокчисига бир вақтнинг ўзида бошқа оилавий корхона иштирокчиси бўлиш ҳуқуқи берилди.

Бу борадаги амалдаги чекловнинг бекор бўлиши - оилавий корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш учун имкониятларни кенгайтиради.

Шу боисдан ЎзЛиДеП фракциямиз депутатлари Қонунчилик палатасида муҳокамаларда мазкур ўзгаришларни фаол қўллаб-қувватлашган.

@a_xaitov
☑️ Инвестицион фаолликни ошириш ва энергетика қувватларини кўпайтириш вазифалари белгиланди.

Президентимиз шу йил 2 январь куни инвестиция сиёсатини амалга ошириш ҳамда энергетика тизимида қайта тикланувчи энергия қувватлари улушини кўпайтириш бўйича 2023 йилда қилинган ишлар ва 2024 йилга мўлжалланган режалар тақдимоти билан танишди.

2024 йилда хорижий инвестициялар ҳажмини янада кўпайтириш, бунда асосий эътиборни электротехника, машинасозлик, қурилиш материаллари, фармацевтика, тўқимачилик ва чарм тармоқларига қаратиш борасида топшириқлар берилди.

Йиғилишда “яшил” энергетикани ривожлантириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Қуёш, шамол ва гибрид турдаги электр станцияларни давлат-хусусий шериклик асосида барпо этиш борасида ишларни жадал давом эттириш юзасидан вазифалар белгиланди.

ЎзЛиДеП давлатимиз раҳбарининг мазкур ташаббусларини тўлиқ қўллаб-қувватлайди, бу борада партиямиз сайловолди дастурида ҳам аниқ вазифалар кўзда тутилганлигини алоҳида эътироф этамиз.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#brifing

Oliy Majlis Qonunchilik palatasidagi O‘zLiDeP fraksiyasining 2023-yildagi faoliyati bo‘yicha brifing

Veb-sayt| Telegram |Facebook | YouTube| Instagram| Twitter| ParlamentTV
☑️ “20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис” Дастурига киритилган тадбиркорларга имтиёзлар берилади.

Солиқ кодексининг 482 ва 483-моддаларига қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасида депутатларимиз муҳокамасидан ўтди ва маъқулланди.

Мазкур лойиҳа билан “20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис” Дастурига киритилган тадбиркорлик субъектларига улар яратган янги иш ўринларига қараб, солиқ имтиёз ва преференциялар тақдим этиш кўзда тутилмоқда.

Хусусан айланмадан олинадиган солиқларни яратилган янги иш ўринлари сонига қараб бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти тақдим этилмоқда.

Шунингдек, 2025 йил 1 январгача “20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассис” Дастурига киритилган тадбиркорлик субъектлари юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини пасайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлаши белгиланмоқда.

Агар тадбиркорлик субъектлари томонидан “ҳамкорлик шартномалари”да назарда тутилган мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда, қўлланилган солиқ имтиёзлари бутун солиқ даври учун ушбу солиқларни тўлаш бўйича мажбуриятларнинг тикланиши билан бекор қилинади.

Депутатларимиз мазкур қонун лойиҳасига партия мақсад ва вазифаларидан келиб чиққан ҳолда ўз таклифлари, фикр-мулоҳазаларини билдириб, лойиҳани қўллаб-қувватладилар.

@a_xaitov
☑️ Сув тежовчи технологиялар жорий қилган фермерларга имтиёзли кредит ва субсидиялар ажратилади.

Сув танқислиги тобора кучаяётган бугунги замонда мамлакатимизда уни қадрлаш, тежаб фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Сўнгги йилларда 472 минг гектар ер томчилатиб ва 48 минг гектари ёмғирлатиб суғоришга ўтказилди, 97 минг гектарда бошқа сув тежовчи технологиялар жорий қилинди. 649 минг гектар ер лазерли текисланди.

Давлатимиз раҳбари 4 январь куни ушбу бошланган ишларни янада самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

Унга кўра, туман ирригация бўлимлари ва махсус хизматлар негизида “Сув етказиб бериш хизматлари” давлат муассасалари ташкил қилинади. Улар экскаватор ва бошқа техникалар билан таъминланади. Шунингдек, барча суғориш тармоқларини хатловдан ўтказиш, эгалари бўйича бириктириш ҳамда ҳар бирининг ягона идентификацион рақамини ишлаб чиқиш кўзда тутилмоқда.

Бундан ташқари 2025 йилдан бошлаб, далада сув ҳисоблагич ўрнатган ва тежамкор технологияларни қўллайдиган фермерлар учун солиқ коэффициенти камайтирилади. Аксинча ҳолатларда эса оширилади. Шу билан бирга, сув етказиб бериш учун тўловлар бекор қилинади.

Яна бир муҳим жиҳати имтиёзли кредитлар ҳамда субсидиялар берилмоқда. Ушбу кредитлар 2 йиллик имтиёзли давр билан 5 йил муддатга 14 фоизлик ставкада ажратиб берилса, ҳар бир гектар учун 8 миллион сўм миқдорида субсидия берилади.

Давлатимиз раҳбари бу таклифларни маъқуллаб, сўнгги истеъмолчигача бўлган тизимни тўғри йўлга қўйиш, сувни тежаш ишларини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Актам Хаитов: O'zLiDeP депутатлари 2023 йилда ўз фаолиятида партиямизнинг дастурий мақсадларини амалга оширишга, сайловчиларимиз томонидан қўйилган вазифаларни ва улар учун қулай бўлган қонунлар яратишга алоҳида эътибор қаратди.

Конституциямизни янгилиш ташаббуси билан чиққан партия сифатида депутатларимиз тарғибот, тушунтиришларда ҳам фаол бўлди.

9та қонун бўйича депутатларимиз фаол иштирок этди.

Фракциямиз депутатлари “Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тўғрисида”ги Қонунни олиб чиқишди ва байроғимиздан эндиликда кенг фойдаланиш учун имкониятлар яратилди.

Янгича иш услуби жорий этилди: Депутатларимиз маҳаллий Кенгаш депутатлари, ҳукумат вакиллари билан жойлардаги муаммоларни ўша ернинг ўзида ўрганиб, муҳокама қилди ва қарорлар қабул қилинди.

Фракция фаолияти ҳақида ОАВда жами 14 728 маротаба чиқиш қилинди.

O'zLiDeP фракциясининг келгуси режалари ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.

Батафсил видеолавҳада 👆

#uzlidep #fraksiya #sarhisob

O'zLiDeP расмий канали
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☑️ Томорқани оила даромадининг манбаига айлантирган ҳамюртларимиз ҳақидаги лавҳа.

Навоий вилоятида ер билан тиллашиб, томорқасидан икки ва уч марта ҳосил олаётган уста деҳқонлар сони кўпайиб бормоқда.

Навбаҳор тумани “Навкар” маҳалласида истиқомат қилиб келаётган аҳоли ўз томорқасидан фойдаланиш самарадорлигини кундан кунга ошириб, томорқа хўжалигига қишлоқ хўжалиги экинларини мавсумдан келиб чиқиб, муддатларида экиб парваришлаб келишмоқда.

Шулар қаторида намунали томорқачи Фарход Очилов ҳам 2 сотихлик мўжазгина иссиқхонада субтропик мевалардан - папайя ва банан етиштириб, папайянинг бир тупидан ўртача 25 килограммгача, бананнинг турли ҳил навларидан талабдан келиб чиқиб, ҳосил олмоқда.

У ҳудудий фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг молиявий кўмагида иссиқхонасини 4 сотихга кенгайтирди. Кенгаш билан ҳамкорликда ўз тажрибасини ўргатиш борасида томорқачилик мактабини юритмоқда.

Ахборот 24 | Томорқа - даромад манбаи
#5jan #uzbekiston24

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кичик бизнес субъектлари улуши тобора ортиб бормоқда

Бугунги кунда мамлакатимизда кичик бизнес субъектларини ривожлантириш борасида жадал ислоҳотлар олиб борилмоқда. Бу эса аҳоли фаровонлигини таъминлашга, даромадларини ортишига хизмат қиляпти.

Таҳлилларга кўра, ўтган тўққиз ойликда кичик бизнес субъектларининг сони 418 миндан ошди. Шундан 68 мингга яқини янги ташкил этилган кичик бизнес субъектлари ҳисобланади.

Кичик бизнес субъектларининг экспорти 5,9 млрд АҚШ долларни ёки умумий экспорти ҳажмидаги улуши 30,1 фоизни ташкил қилди.

Кичик бизнес қанчалик яхши ривожланадиган бўлса бу ўз навбатида иқтисодий ўсишга олиб келади.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қонунчилик палатасининг аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитасининг 2023 йилдаги фаолияти сарҳисоб қилинди.

Ҳисобот даврида қўмита аграр ва сув хўжалиги соҳасини янада ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги тармоқларини тараққий эттириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, ер ислоҳотларини олиб бориш каби муҳим йўналишларнинг ҳуқуқий пойдеворини мустаҳкамлашга устувор аҳамият қаратди.

Ўтган даврда қўмита қонун ижодкорлиги йўналишида 11 та қонун лойиҳаси учун масъул бўлди. Шунингдек, тупроқ унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилиш, гидротехника иншоотлари хавфсизлигини таъминлаш, ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган 3 та яхлит қонун устида иш олиб борди.

Бундан ташқари, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги, “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги, “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги, “Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида”ги қонунларнинг жойлардаги ижро этилиши ҳолати республика бўйлаб ўрганилди.

Қўмита жорий йилда ҳам ўз олдига қатор мақсад ва вазифаларни белгилаб олган.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, партиямиз депутатлари мазкур қўмита билан яқин ҳамкорлик ўрнатган ҳолда қишлоқ хўжалигига оид барча масалаларда назорат-таҳлил тадбирларини олиб борди.

@a_xaitov
☑️ Солиқдан қатор имтиёзлар берилмоқда

Давлатимиз раҳбари 2023 йил 28 декабрь куни "Солиқ ва бюджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишлари қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонунга имзо қўйди.

Таъкидлаш жоизки, солиқ юкини изчиллик билан камайтириш, солиқ солиш тизимини ва божхона тартиб-таомилларини соддалаштириш, шунингдек солиқ ва божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш иқтисодиётни жадал ривожлантириш ҳамда мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлигини яхшилашнинг энг муҳим шартлари ҳисобланади.

Кейинги йилларда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ҳамда улар учун тенг рақобат шароитларини яратиш мақсадида жадал ислоҳотлар амалга оширилмоқда, солиқ юкини пасайтириш, шунингдек солиқ ва божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштириш бўйича кенг кўламли чоралар кўрилмоқда.

Мазкур Қонунда 2024 йил учун солиқ сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланиб, бунда Президентимизнинг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти доирасида бизнес юритишни соддалаштириш, солиқ юкини камайтириш юзасидан белгилаб берилган топшириқлари, хусусан, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг рақобатбардошлигини ошириш, ўзини ўзи банд қилган шахсларга солиқ солиш тартибини такомиллаштириш, қўшилган қиймат солиғи занжирининг узлуксизлигини таъминлаш, табиий бойликлардан самарали ва оқилона фойдаланиш, мутлақ суммада белгиланган солиқ ставкаларининг кутилаётган инфляция даражасидан келиб чиққан ҳолда индексация қилиниши назарда тутилмоқда.

Шу билан бирга ушбу Қонун билан ота-оналарнинг ўз фарзандлари профессионал ва олий таълим ташкилотларида таълим олиши учун тўловга йўналтириладиган даромадлари солиқ солишдан озод қилинишини, шунингдек чет давлат автотранспорт воситаларининг мамлакатимиз ҳудудига кирганлиги ҳамда транзити учун йиғим божхона ҳудудида ҳам тўланиши мумкинлигини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.

Ушбу Қонун 2024 йил ва кейинги йиллар учун Давлат бюджетини тайёрлашда назарда тутилган солиқ сиёсатининг асосий йўналишларини амалга ошириш учун зарур ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилишига хизмат қилади.

@a_xaitov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Фракциямиз томонидан ўтган даврда партия электорати манфаатларини ҳимоя қилиш, сайловолди дастурида илгари сурилган ғоя ва ташаббусларни амалга ошириш, ишбилармонларнинг ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда тадбиркорлик соҳасини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилган.

Ҳисобот даврида фракция аъзолари томонидан 2 та қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди, бошқа фракциялар аъзолари билан биргаликда 7 та қонун лойиҳасига ҳамташаббускор бўлди. Ўтган даврда фракция томонидан Қонунчилик палатасида кўрилаётган муҳим қонун лойиҳалари жойларда кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилинди, қонунларни такомиллаштиришда сайловчиларнинг таклиф ва мулоҳазаларини олинди.

Долзарб масалалар юзасидан мансабдор шахсларнинг ахборотини Қонунчилик палатаси мажлисларида эшитиш бўйича ташаббус билан чиқиш, улар фаолияти устидан таъсирчан парламент ҳамда депутатлик назоратини амалга ошириш борасида ҳам муайян ишлар амалга оширилган.

Хусусан, фракция ташаббуси асосида қонунларнинг, давлат дастурининг ижроси, ҳудудлардаги ўрганишлар давомида аниқланган тизимли камчилик ва муаммоларни ҳал этишга қаратилган 10 га яқин “Парламент эшитуви” ҳамда “Ҳукумат соати” ўтказилган.

Ўтган даврда сайловчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасидаги ишларга ҳам жиддий эътибор қаратилган. Ўрганишлар давомида аниқланган долзарб масалалар юзасидан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига жами 53 та депутат сўрови юборилган.

Партиямиз ва фракциямиз жорий 2024 йилда ҳам ўз олдига аниқ мақсад ва вазифаларни белгилаб олган.

Батафсил видеолавҳада 👆

@a_xaitov
Мулкдорлар суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилмайди

👉 https://parliament.gov.uz/oz/news/mulkdorlar-sudning-qarorisiz-va-qonunga-zid-tarzda-uy-joyidan-mahrum-etilmaydi

Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси билан ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилишига йўл қўйилмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ва у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши кафолатланиши белгиланмоқда.

#uzlidep #fraksiya

O'zLiDeP расмий канали
☑️ "Юз минг экспортчи деҳқон” дастури жорий қилиниб, бу йил 15 минг гектар ер майдонлари аукционга чиқарилади.

Қишлоқ аҳолисининг бандлигини ошириш ва тадбиркорликка жалб қилиш борасида давлатимиз раҳбарининг мазкур ташаббуси муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Президентимиз 8 январь куни аҳоли бандлигини ошириш ҳамда тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларни қисқартиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.

Таъкидланганидек, жорий йилда 5 миллион аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсад қилинган. Жумладан, хизматлар соҳасида 2,5 миллион, қишлоқ хўжалигида 2,1 миллион, инвестиция лойиҳалари ва саноатда 250 минг, қурилишда 140 минг иш жойи яратиш имконияти бор.

Бундан ташқари, микромолиялашнинг янги тизимини кенг жорий қилиш орқали 2 миллион аҳолини бизнесга жалб қилиш кўзда тутилмоқда.

Давлатимиз раҳбари мутасадди раҳбарларнинг бу бўйича дастурлари билан танишар экан, уни амалга ошириш юзасидан қўшимча кўрсатмалар берди.

Сўнгги йилларда 2 миллион 400 минг аҳоли ўзини ўзи банд қилгани таъкидланиб, энди уларнинг фаолиятини кенгайтириш, босқичма-босқич кичик бизнесга ўтказиш ва бозор топишига кўмаклашиш муҳимлиги айтилди.

Шунингдек, "Агрегатор” тизими асосида “100 минг экспортчи деҳқон” дастури жорий қилиниб, бу йил 15 минг гектар ер майдонлари аукционга чиқарилиши белгиланди. Меҳнат стажига эга бўлмаган шахсларни касб-ҳунарга ўқитиш, ижтимоий реестрдаги фуқароларни ишга олган корхоналарга солиқ бўйича енгилликлар қўллаш муҳимлиги ҳам айтиб ўтилди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, партиямиз ҳам ёшларни турли касбларга ўқитиш орқали бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш, бизнес лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш борасида ташаббускор бўлмоқда.

@a_xaitov
Имтиёз ва имконият ортидан соғлом рақобат муҳити шаклланиши шарт

👉 https://uzlidep.uz/news-of-party/15334

Кластерлар ва фермер хўжаликларига берилаётган имтиёзлар вилоятларда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, тармоқда соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, иқтисодиётини юксалтириш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини оширишга хизмат қилади.

#uzlidep #Xaitov #munosabat

O'zLiDeP расмий канали